Қўқондаги «Musulmanka» дўкони ҳокимиятдагиларга нима учун ёқмай қолди?
Ҳурматли юртдошлар ва ҳамшаҳарлар суратда кўриб турганингиз Мусулманка номли дўкон Шоҳрухобод кўчасида жойлашган. (мўлжал химик стадиони рўпараси)
Мусулманка номли дўконни Тошкентга тижорат мақсадида борганимда ҳавас қилгандим ва ўз шаҳримда яъни Қўқонда ҳам очаман деб ният қилгандим ва ниятимга етиб очдим. Лекин орзу ҳаваслар узоққа чўзилмайдиган кўринади.
Яқинда дўконимга шаҳар хотин-қизлар қумитаси ходимлари ва бир солиқ инспекцияси ходими кириб келди. Ва менга ўзини таништириб: «бу дўконда ҳижоб сотиляпти экан», деди. «Қани ҳижоб» дедим, чунки, дўконимда фақат узун кўйлаклар эди. «Узун кўйлак ҳам, қора кўйлак ҳам сотиш мумкин эмас, қора ҳижоб кийганлар шаҳримизни сурияга айлантирворяпти», деди.
Ман ҳам ўз ҳақ ҳуқуқимни талаб қила бошладим. «Сиз билан тегишли жойда гаплашамиз» деб машинага ўтираётганда «исм фаимилиянгизни ёзиб олай» деб, исм фамилиясини ёзиб олдим.
Бу иш бўлишидан 15 кун аввал ҳам бир эри-хотин дўконга кириб, сотувчимга узун кўйлакларни қўли билан кўрсатиб: «мана шу кўйлакларинг неча пул ҳаммаси, манга ҳаммасини берсанг ёқворардим», деган эди. Ман бу гапни эшитиб унчалик парво қилмагандим.
Орадан икки кун ўтиб, ёши 50 атрофида бир ака дўконга кириб келиб, «дўкон эгаси ким»? деди. «Келинг ака» деб кутиб олдим. «Дўкон номини олиб ташланг», Ўзбекистонда бундай ном қўйиш мумкин эмас», деди.
«Нимага мумкин эмас» дедим. «Диний ном мумкин эмас» деди. Ман унинг айтаётган гапларини асоссиз эканини билганим учун, у билан ҳам ҳақ ҳуқуқими ҳимоя қилиб тортишдим. У манга: Ҳокимятни 7 ҳонасига ўтинг сиз билан ўша ерда гаплашамиз», деди. «Гапираверинг шу ерда нима гапиз бўлса» дедим. «Мана бу ўтирган фаросатсиз сотувчи қизларинг чиқиб кетсин кейин гаплашаман, гап шу дўконни номини олиб ташла ёки сан билан орган ҳодимлари орқали гаплашамиз», деди ва чиқиб кетди.
Сотувчиларим: «Яқинда эри-хотин келиб, ҳамма узун кўйларингни сотволиб ёқвораман деган одам мана шу эди», деди.
Шу ўринда бир хулоса: мусулманка ном шу қадар қўрқинчилими, мусулманка ном билан муслимани ёки муминани нима фарқи бор, чунки, шаҳримда мумина, муслима, мубина, муҳсина номли дўконлар жудаям кўп.
Тошкентда Мусулманка номли дўконлар кўплиги учун ман ҳам шу номни танладим. Фақат қонун пойтахтда ишлайдими?
Наҳотки демократик давлатда мусулманка деган ном мумкин бўлмаса, аввалги сиёсатни тушунса бўларди, у вақтда бугунгидек қонунлар ишламас эди. Ҳатто биргина калбасага ҳам ҳалол деган ёзув бўлиши мумкин эмас эди.
У даврлар ортда қолмадими ёки ҳали ҳам давом этяптими?
© Abror Axmedov
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
Жуда тугри килипти хокимлик ходимлари. Узбекистонда исломий фанатиклар ва экстремистлар купайиб кетди узиям. Йукотиш керак бунака диндор тужжорларни