"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

 Abror Mavlonov: “Кўҳна” кадрнинг жойидан “қимирлаши…” — Сиёсий таҳлил

Бош мақола, Муносабат, Сиёсат | 07/08/2020 20:41-     13393 марта ўқилди

 Abror Mavlonov
“Кўҳна” кадрнинг жойидан “қимирлаши”…
(Исмат Хушевнинг Элёр Ғаниев ҳақидаги теледастурини кўриб)
Хабарларга кўра, транспорт вазири Элёр Ғаниев ўтган куни лавозимидан олинган. Мустақил Ўзбекистон сиёсий доираларидаги энг мустаҳкам ва сирли аъён кўриладиган Ғаниевнинг давлат даҳлизларида пайдо бўлиш санаси ўтган асрнинг 90 йилларига бориб тақалади.
Тақрибан, Рустам Азимовлар «авлоди»га мансуб Ғаниев сиёсий фаолиятини айнан 90-йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар вазири бўлиб ишлаган Ўткир Султоновга ўринбосарликдан бошлаган эди. Кейин шу ерда вазир, Ташқи ишлар вазири, Бош вазир ўринбосари лавозимларида фаолият юритди.
ТВ ва умуман, матбуотда деярли кўринмайдиган, сирли ва ўта «сипо» (бундай хотиржамлик ва камтарликка етишиш учун одамга қанча давлат керак бўлишини очиғи, билмайман) Ғаниев Мирзиёев иш бошлагач лавозимидан олиниб, 2017 йил ноябридан Президент администрациясида сектор бошлиғи лавозимига ўтказилганди.
2018 йил августидан эса Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, 2019 йилнинг январидан 2020 йилнинг январигача Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаганди.
Шу йилнинг февраль ойидан у Очилбой Раматов ўрнига Транспорт вазири лавозимини эгаллаганди…
Ҳеч қачон «паст кетмаган» Ғаниевнинг бу гал қайси лавозимга ўтгани ҳозирча номаълум. Маълум нарса шулки, у ўтган замон сиёсий элитасининг мажозий маънода айтганда, «қозиқ тишлари»дан бири эди. Ғаниев деярли бутун фаолияти давомида мамлакатнинг ташқи савдо ва сиёсат билан боғлиқ секторларини назорат қилиб келган…
«Сувда чўкмас, ўтда ёнмас» бундай «кўҳна» кадрнинг жойидан «қимирлаши» Президентнинг сиёсий саҳнани «ёшартириш», либераллаштириш ва замонавий дунё амал қиладиган легитим қадриятларни парваришлаш борасидаги сиёсати ўта жиддий паллага кираётганини англатади, назаримизда!
Image may contain: 1 person, suit
Замоной Акбарова
Исмат акани стилида ёзибсиз))
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Шароф Убайдуллаев: Кўза синдираётганлар сув келтирганларни эсламаяпти…
  2. Шуҳрат Бобожон: Сахаров тирик бўлганида бугун тўқсонга кирар эди…
  3. ДОНАЛЬД ТРАМП: ЎЗБЕКИСТОН ЎЗИ ҚАЕРДА ЖОЙЛАШГАН?
  4. Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Пуфак” башорати – Абулқосим Мамарасулов (3)
  5. Шароф Убайдуллаев давлатлараро муносабатларимиз ҳақида
  6. Исмат ХУШЕВ: ХУФИЯ ИДОРА (МХХ) ДА БИРИНЧИ МИЛЛИЙ РАҲБАР
  7. Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!
  8. Зулфиқор Мусоқов: “»Ўзбекистон тарихи» телеканалидан жуда ранжидик…”
  9. Бердиёр Жумаев: Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланиши хабар қилинди
  10. Ўзбекистон: Содиқ Сафоев эски тизим, ислоҳотлар ва Мирзиёев командаси ҳақида
  11. Исмат Хушев:“Юзма юз” (2 ) Мурожаатга Канададан шарҳ (5-дастур) 30 январь 2020 йил
  12. Шерзод Қудратхўжаев: Маним порлоқ юлдузим Мукаррамхон…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.