"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Элёр Ғаниев – Транспорт вазири лавозимидан озод этилди…

Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари, Муҳаррир танлови | 08/06/2020 23:26-     10744 марта ўқилди

1 январь – Каримовнинг йигирма йиллик вазири Элёр Ғаниев туғилган кун!

  1.
Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғанеев 1 январь куни 56 ёшга тўлди.
Элёр Ғаниев 1960 йил Сирдарёда туғилган.  Отаси Мажид Ғаниев йигирма йил Сирдарё вилоятидаги  Гулистон совхозининг  директори бўлиб ишлаган.
Мажид ака – Носир Маҳмудов обкомнинг биринчи секретари даврида Сирдарёнинг машҳур устунларидан бири эди.
Бугун энди унинг ўғли Элёр – Ислом Каримов даврида Ўзбекистон Олий раҳбариятининг ишончли ва бақувват устунларидан бири.
МХХ га мансуб бўлган бу қудратли мулозимнинг раҳбарлик пиллапоясига чиқиб, Президент командасида ишлаётганига ҳам яқинда йигирма йил бўлади.
Бу давр мобайнида Ислом Каримов атрофидаги мулозимларнинг деярли ҳаммаси инқирозга юз тутди: Уларнинг аксарияти ҳибс ва хорижга, ишсизлик ва унутилишга маҳкум бўлди.
Ислом Каримов Ўзбекистон раҳбарлигига келган даврдан бўён унинг ёнида урилмай сурилмай, ҳам амали, ҳам жонини эсон омон сақлаб келаётган мулозимлар бугун саноқли қолди.
Георгий Крайнов (Президентнинг биринчи ёрдамчиси), Зелемхон Ҳайдаров (Президент Девони бошлиғи), Фазулла Муллажонова (Марказий Банк бошқарувчиси) ва Рустам Иноятов (МХХ раиси) лар шулар жумласидандир.
Элёр Ғаниевни ҳам бемалол ана шу бахтли ва омадли ёки аксинча – бахтсиз ва омадсиз мулозимлар сафига бемалол қўшишимиз мумкин.
Бу сифатимизнинг нечоғлиқ тўғри ёки нотўғри эканини эса вақт кўрсатади…
2.
Мен Элёр Ғаниевни Ислом Каримовга яқин бўлиб, гуриллаб юрган пайтларимда умуман кўрмаган ва эшитмаган эдим.
Чунки у пайтларда менинг важоҳатим ниҳоятда баланд: Элёр деган қандайдир вазирликдаги ўртамиёна бўлим ва ё бошқарма бошлиғига эътибор берадиган ҳолдан анча юқорироқ эди.
Лекин сиёсат ва шоҳга яқинлик шундай насиба эканки, сен бугун мулозимлик чўққисининг энг баланд – арши аълосида учиб юрган бўлсанг, эртага етти қават ернинг қатига кириб кетишинг ҳам ҳеч гап эмас экан.
Мен ҳам 1994 йилнинг 26 июлида ишдан олиниб, биринчи бор ҳибс этилганимдан сўнг то 1997 йилнинг декабрига қадар уч марта қамалиб чиқдим.
Учинчи маротаба машинамга наша ташлаб, қамаганларидан сўнг менга бўлаётган адолатсизликларга МХХ раиси Рустам Иноятов эътибор қаратади.
Чунки бу – мен Ўзбекистон Олий раҳбариятига яқин бўлиб юрганимда менсимай оёқ ости қилган маҳаллий раҳбарларнинг Исмат Хушевдан ўч олиш ўйини эканини МХХ фавқулодда англаб етади.
Орадан икки кун ўтмай мен – прокурор икки ойлик санкцияга имзо чекканига қарамай, Қаршидаги ҳибсхонадан озод этилиб, Тошкентга келдим.
Кечагина наркотик моддани сақлаганликда, наша чеккан ва сотганликда айбланган журналист (ҳолбуки мен умрим бўйи сигарет ҳам чекмаганман) бугун энди Президентнинг Давлат маслаҳатчиси томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Олий раҳбариятида мамлакат куч ишлатар тизимларини назорат қилувчи  Бахтиёр Ғуломов: “Президент мени иш билан таъминлаш” ҳақида кўрсатма берганини айтиб, “вертушка”дан кимгадир қўнғироқ қилди.
Сўнг рус тилида: “Элёр Маджидович, по поручению Президента Хушев должен работать у Вас” деб гапни қисқа қилди…
3.
Эртаси куни мен Бахтиёр Ҳисомович кўрсатмасига асосан “Ташқи  иқтисодий алоқалар” вазири Элёр Ғаниевга бориб учрашдим.
Вазирлик – бир пайтлар Элёр Ғаниев ўқиган Тошкент политехника институти филиали ўрнида жойлашган бинода экан.
Элёр Ғаниевнинг янги кўчиб ўтган вазирликдаги кабинети ниҳоятда  катта ва ваҳимали эди.
Қабулхонада тумонат одам бўлишига қарамай, мен борган заҳотим қабул қилиндим.
Элёр Ғаниев барваста, келишган, паҳлавонсифат одам экан.
Нигоҳларининг ўткирлиги – негадир кеча мени қабул қилиб, худди шундай синчковлик билан тикилган Бахтиёр Ғуломовни эслатди.
Кейинчалик МХХ мулозимларининг деярли ҳаммасида кузатиладиган бу ҳолат мен учун янгилик бўлмай қолди…
Элёр Ғаниев мени кўп ушламади. Ўзим, оилам ва ўтмишим ҳақида ҳам ҳеч нарса сўрамади.
Фақат: “Сиз ҳақингизда менга айтишди. Бирга ишлаймиз. Менинг вазирликдаги энг яқин одамим бўласиз” деб у ҳам гапни калта қилди…
4.
Ноҳақлик ва адолатсизлик қурбони бўлиб, кечагина ҳибсда ўтирган  журналист учун бундан ортиқ бахт бўлиши мумкинми?
Умуман Ўзбекистондаги журналистика ва мутбуот тарихида менинг уч маротаба қамалиб, яна уч маротаба Бош муҳаррир этиб тайинланишим тарихи ва тадрижи ҳақида ҳали бафуржа айтилади ва ёзилади.
Ислом Каримов раҳбар бўлган давр  – Ўзбекистон тарихида шонли ва шавкатли саналар билан бирга – қонли ва ҳалокатли солномаларни ҳам ўз ичига олади.
Биринчиси ҳақида кўп ёзилди ва ёзиляпти. Иккинчиси ҳақида ҳали айтарли ҳеч нарса ёзилмади.
Лекин ёзилади…
Биз эса бугун мавзудан узоқлашмай, яна Элёр Ғаниевга қайтсак.
5.
Шу тариқа мен Элёр Ғаниев вазирлик қилаётган тизим нашри бўлмиш “Ҳамкор” – “Деловой партнер Узбекистана” газеталари Бош муҳаррири этиб тайинландим.
Уч мартаба ҳибс ва уч йиллик ишсизликдан сўнг яна амал пиллапояларига чиқиш, мулозимлик даврига қайтиш бу – ўзбек сиёсати тарихида камдан кам учрайдиган ноёб ва ажиб бир ҳолдир.
Алишер Азизхўжаев, Исмоил Жўрабековларгагина насиб этган бу бахт ва омад, не тонгки, журналист Исмат Хушевга ҳам насиб этганига оид  тафсилотлар “Оқланмаган ишонч қиссаси”да батафсил ёзилган ва яна ёзилади.
Эрта бир кун тарих ҳам Ислом Каримов даврига баҳо берганида бунга ўз муносабатини билдирар…
6.
Элёр Ғаниев вазирлиги аввал “Максим Горький” метроси ёнида – “Буюк Ипак йўли” кўчасидаги кўркам ва мўҳташам бинода жойлашган эди.
Вазирликнинг асосий бошқармалари “Инқилоб хиёбони” атрофидаги Политехника олий ўқув юрти биносини қайта таъмирлаб, унга кўчиб ўтганидан сўнг, аввалги бинода ташқи иқтисодий соҳага оид Компания ва Бирлашмалар қолган экан.
Вазирликнинг газета редакцияси ҳам ўша ерда эди.
Элёр Ғаниев бу ердаги ўз кабинетини менга берди. Хизмат машинамни янгилади. Таҳририят ходимлари сонини ва маошини ошириш ҳақидаги махсус Фармонларга имзо чекди…
Бош муҳаррир учун яна нима керак?
Ақл ва фаросат, ишга садоқат ва ташкилотчанлик бўлса, кифоя. Ҳар қандай нашрни ҳам оммавий ва машҳур қилиб юбориш мумкин…
7.
Вазирликда Элёр Ғаниевнинг Шаҳло Абдуллаева ва Муҳамедов Рауф Султонович деган ўринбосарлари бўларди.
Уларнинг бири (Рауф Муҳамедов) менинг кураторим бўлса, иккинчиси – иқтисодий ишлар бўйича вазир ўринбосар бўлиб, пул ва бухгалтерия унинг қўлида эди.
Элёр ака мени тез тез вазирлик номидан чет эл сафарларига ҳам юбориб турарди.
Ҳар гал  менга тўланиши лозим бўлган командировка харажатларини Шаҳло опа кескин камайтирар, фақат Элёр аканинг аралашуви билангина улар асл ҳоли қайтарилиб, баъзан оширилиб, менга тўланар эди.
Чунки ойликка яшайдиган одам учун яккаю ягона қўшимча пул манбаи -ҳар кварталда бериладиган пул мукофоти билан хизмат сафари “командировка”сидан келадиган даромад эканини “бюджет” ташкилотдагилар яхши билишади…
Рауф Муҳамедов билан биз сира келиша олмас эдик.
Мен урилганим, бир неча бор қамалганим боис ҳам – редакция фаолиятини назорат қилувчи вазир ўринбосарининг бу хурмача қилиқларига чидашга мажбур эдим.
Охири пичоқ суякка бориб тақалганидан сўнг, бир куни Элёр акага юрак юрдим.
Ёши анча кичик бўлса ҳам, мени ҳар гал қабулхонасида анча куттириб қўйишларини, қўпол ва асоссиз койишларини, тутуриқсиз раҳбарлик принципини – ҳаммасини Элёр акага очиқ айтдим.
Бу туришда ортиқ ишлай олмаслигимни, ҳатто ишдан бўшашга   розилигимни ҳам яшириб ўтирмадим.
Ажаб, кўп ўтмай Муҳамедовнинг ўзи кутилмаганда ишдан бўшатилди.
Ҳолбуки, у Олий раҳбариятдаги казо казоларнинг одами эди…
8.
Бир куни Элёр Ғаниев Президентнинг матбуот котиби Мурод Муҳаммад Дўст номига  “Исмат Хушевни ҳам вақт бевақт Ислом Каримовнинг чет эл сафарларига ҳамроқлик қиладиган журналистлар рўйхатига киритиш”ни сўраб хат ёзгани ҳануз ёдимда.
Жавоб бўлмаганидан сўнг, айни хатни Президент Девони бошлиғи Зелемхон Ҳайдаров номига ҳам ёзган эди…
Элёр Ғаниев мени Ислом Каримов командасида яна олдингидай иззат икром топиб кетишимни чин юракдан истаган ва бунга ишонган соф кўнгилли, самимий ва меҳрибон раҳбар эди.
Лекин Олий раҳбариятдагилар Исмат Хушевни  ортиқ Президентга яқинлаштиришни исташмади, шекилли, Элёр Ғаниевнинг илтимослари бесамар кетди…
Лекин ўшанда ҳам у киши менга ўз муомиласини ўзгартирмади, аксинча, ҳамиша ўз имкон ва ваколати доирасида мени доим қўллаб қувватлаб келди…
9.
Элёр ака менга ҳамиша газетани аввал у кишига кўрсатиб, сўнг чоп этишим мумкинлигини ўқтирар эди.
Бир куни қабулига борсам, касал дейишди. Қайтиб кетаётганимда, қўлимга телефон қилиб, Элёр ака уйида мени кутаётганини айтишди.
У кишининг уйига бориш бу жуда катта ишонч эди.
Чунки вазирликда Элёр Ғаниевнинг обрў эътибори ва нуфузи ниҳоятда баланд бўлиб, у билан яқинлик худди Президент билан яқинликдай қадрланар ва шарафланарди.
Унинг уйига бориш ҳуқуқи ҳам камдан кам кишиларга бериларди.
Шофёрим билан аввал Олой бозорига кириб, мева-чева харид қилиб, сўнг Элёр аканинг уйига бордим.
Низомий пединститути атрофидаги  шинам ҳовлилардан бирида яшашаркан. Ўткир исмли шоёрларининг уйи ҳам шу атрофда эканини билардим.
Ҳовлига кириб, кўрганим – озода ва саришта саронжомлик мени қанчалик ҳайратлантирган бўлса, унинг оддий ва кўримсизлиги шунчалик лол қолдирди.
Мен Ислом Каримовнинг қудратли вазирларидан бири ҳовлисини мутлақо бошқача тасаввур қилган эдим.
Адашган эканман.
Болалигим ўтган Китобдаги раҳматли отамнинг оддий, лекин файзли ҳовлисига ўхшаб кетарди Элёр Ғаниевнинг ҳовлиси…
10.
Бугун икки қўлимни кўксимга қўйиб, адолат ҳаққи ҳурмати айтишим керакки, Элёр Ғаниев Ўзбекистон Олий раҳбариятида мен билган жуда кам сонли ҳалол ва адолатли мулозимлардан.
Ё МХХ га яқинлигими, ё Президентнинг ишончими, билмадим, ҳар қалай Элёр Ғаниев Ўзбекистон Олий раҳбариятидагилар орасида ўзини ва ҳалоллигини сақлаб қололган эди.
Элёр Ғаниев ўз туғилган кунини бошқа раҳбарлардек ошкор ва довруғли қилиб нишонлашни истамасди.
Қимматбаҳо совға салом қилинишига мутлақо изн бермасди. Бир оғиз ширин сўз, нари борса – бир даста гулга рухсат бериларди, холос.
Унинг энг яқин одамларигина буни билар, туғилган куни ҳар гал  ортиқча ваҳима-ю, дабдабаларсиз камтаргина нишонланар эди.
“АиФ” мухбирлари Ислом Каримов билан учрашиш учун Тошкентга келишганида (мен уларга Ислом аканинг топшириғи асосида ҳамроҳлик қилган эдим. Бу ҳақда ҳам “Оқланмаган ишонч қиссаси”да батафсил ҳикоя қилинган) менга чиройли бир кулдон совға қилишган эди.
Бир гал Элёр Ғаниевга нима совға қилишни билмай, гардишига “АиФ” сўзи ўйиб ёзилган ўша кулдонни олиб бордим.
Ҳар гал совға саломимизни ўзимиз билан бирга қайтариб юборадиган Элёр Ғаниев бу гал ажиб бир самимият билан совғани қабул қилди…
Билмадим, ҳозир ҳам бу кулдон унинг иш столида борми ё ўтган шафқатсиз йиллар силсиласида биз каби йўқолиб кетдими, билмадим.
Лекин менинг қалбимда у кишига нисбатан сақланиб қолган эҳтиром ва эътиқод ҳануз сўнмаган…
11.
Элёр Мажидович!
Гарчи мен Ўзбекистондан шахсан Сиз туфайли чиқб кетган бўлсам ҳам (Мен буни бугун биринчи маротаба элга ошкор этаяпман), бугун 1 январь оқшомида Сизни олис Канададан туриб худди ўтган кунларимдагидай табриклашни ихтиёр этдим.
Қиёслаш ва қадр  – йиллар ўтиши билан янада ойдинлашиб, тиниқлашади, маълум  фикр ва хулосага келинади деганлари рост экан.
Мен Сизнинг тимсолингизда Ўзбекистон Олий раҳбариятидаги энг ишончли ва ўз ўрнига муносиб, иймон эътиқодли, ҳалол ва халқпарвар бир мулозимни кўргандек бўламан.
Биламан, шоҳга яқин бўлиш – ўткир қиличнинг дамида юришдек қийин ва фожеали иш.
Лекин мана йигирма йилдирки, Сиз бу муракаб ва оғир ишни уддалаб келяпсиз. Уддалаганда ҳам шараф билан, садоқат билан уддалаяпсиз.
Олий раҳбариятдагилар ҳам, Президент ҳам буни унумасликларини, бу садоқатнинг қадрига етишларини истар эдим.
Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан:
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири
1 январь, 2015 йил, Торонто шаҳри, Канада.

 

элёр г

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

  6 ШАРҲ
  1. Мамаёкуб Хамраев.
    02.01.2014 at 11:11  (Edit)

    Хурматли Исмат ака! Элъёр Ганиев тугрисида шу даражада чукур хурмат ва эъхтиром билан ёзгансизки, беихтиёр одамнинг кунглида бу инсонга чукур хурмат пайдо булади. Мустакиллик йилларида мен МХХ дан заррача озор курган эмасман, шунинг учун ёмон фикр билдиролмайман. Дуч келган пайтларим хам факат яхши гап ва маслахат эшитганман, халкимиз бутунлай издан чикиб, гадо булишининг олдини хам факат МХХ катта кийинчиликлар эвазига саклаб турган булса хам ажаб эмас. Худди сиз кандай ишонсангиз, мен хам ишонаман МХХга!

    REPLY
  2. Кодир
    02.01.2014 at 08:22  (Edit)

    Исмат ака. Элъёр Ганиев тўғрисида яхши гаплар ёзибсиз. Бу яхши. Балки ҳақиқатан ҳам яхши мулозимдир. Лекин бу киши янги Ўзбекистон раҳбарлигигиа мутлақо номуносиб инсон. Нимага? Сабаби, авваламбор, Ганиев МХХ тизимидан чиққан. Бу тизимдан чиққанларда қандайдир бир муҳим сифат етишмайдики, олий раҳбарликка номуносибдир. Бу тизимда ишлаш оқибатида, инсон ўзида муҳим сифатларини йўқотиб қўяди шекилли, биронтасида истараси иссиқ эмас. Халқ бу тизимдан чиққанларни умуман қабул қилмаса керак. Сабаби, халқнинг тарихий хотираси кучли. Айнан шу тизим (дастлаб НКВД, кейин КГБ) ходимлари халқни алоҳида қийратган, хору зор қилган. Шу сабабли халқ бу тизимдагиларни унчалик хушламайди. Балки бу хушламасликда асос ҳам бордир. Энг маъқул йўл бу тизимдагиларни фақат ўзининг тизимига қўйиш, бошқа соҳаларга умуман яқинлаштирмаслик керак. Агарда И.А.Каримовдан кейинги президент шу тизимдан бўлса, халқ яна умидсизликка тушади, чунки тарихдан маълумки бирон маротаба хавфсизлик тизимидан чиққанлар яхшиликка олиб келмаган. Нима бўлса ҳам президентимиз И.Каримовга ҳозир етадигани йўқ, соғ-омон бўлиб турсинлар, ислоҳотларни яна жонлантириб юборсинлар ва хавфсизлик тизимидагиларни фақат ва фақат хавфсизлик тизимига қўйсинлар, бошқа соҳаларга яқинлаштирмаганлари маъқул.

    1 шарҳ

    1. Kenjabiy
      02.01.2015 at 09:46  (Edit)

      Миллий давлатчилигимиз куч ишлатар тизимларидаги Элёр Ғаниевга ўхшаган инсофли, диёнатли, дунё сиёсати ва иқтисодиёти миқёсида тўғри фикр юрита олувчи тафаккури кенг халқпарвар қадрларимизнинг борлиги сабабли ҳам яшаб келаётганлиги сир эмас.
      Мақола жуда самимий ёзилган. Бу мақола бир мард йигитнинг иккинчи бир мард йигитга бўлган самимий эътирофи бўлиб туюлди менга.

       

    2. 1 шарҳ

      1. Axmad hoji Xorazmiy
        01/03/2016 at 5:34 PM  (Edit)

        Мақоладаги: “Ислом Каримов раҳбар бўлган давр – Ўзбекистон тарихида шонли ва шавкатли саналар билан бирга – қонли ва ҳалокатли солномаларни ҳам ўз ичига олади” сатрлари инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат бўлиб туюлди менга.
        Ўша қонли ва ҳалокатли салномалар, Каримовнинг диктаторлиги ўзбек ҳалқини араб баҳоридан асраган бўлса буни тарих кечиради. Мен буни Каримовдан энг кўп ноҳақ азият чеккан мужоҳирлардан бири сифатида, адолат ҳаққи айтаяпман.

         

         1 шарҳ

        1. talaba sirdaryo
          01/03/2015 at 3:13 AM  (Edit)

          шундай хамшахарим борлигидан фахрланаман. бирга ишлаш насиб этсин

           

        2. Нуриддин
          01/03/2020 at 7:44 PM   (Edit)

          Кодир жуда тўғри ёзган.

          Исмат ака. Элъёр Ганиев тўғрисида яхши гаплар ёзибсиз. Бу яхши. Балки ҳақиқатан ҳам яхши мулозимдир. Лекин бу киши янги Ўзбекистон раҳбарлигигиа мутлақо номуносиб инсон. Нимага? Сабаби, авваламбор, Ганиев МХХ тизимидан чиққан. Бу тизимдан чиққанларда қандайдир бир муҳим сифат етишмайдики, олий раҳбарликка номуносибдир. Бу тизимда ишлаш оқибатида, инсон ўзида муҳим сифатларини йўқотиб қўяди шекилли, биронтасида истараси иссиқ эмас. Халқ бу тизимдан чиққанларни умуман қабул қилмаса керак. Сабаби, халқнинг тарихий хотираси кучли. Айнан шу тизим (дастлаб НКВД, кейин КГБ) ходимлари халқни алоҳида қийратган, хору зор қилган. Шу сабабли халқ бу тизимдагиларни унчалик хушламайди. Балки бу хушламасликда асос ҳам бордир. Энг маъқул йўл бу тизимдагиларни фақат ўзининг тизимига қўйиш, бошқа соҳаларга умуман яқинлаштирмаслик керак. Агарда И.А.Каримовдан кейинги президент шу тизимдан бўлса, халқ яна умидсизликка тушади, чунки тарихдан маълумки бирон маротаба хавфсизлик тизимидан чиққанлар яхшиликка олиб келмаган. Нима бўлса ҳам президентимиз И.Каримовга ҳозир етадигани йўқ, соғ-омон бўлиб турсинлар, ислоҳотларни яна жонлантириб юборсинлар ва хавфсизлик тизимидагиларни фақат ва фақат хавфсизлик тизимига қўйсинлар, бошқа соҳаларга яқинлаштирмаганлари маъқул.

          Қодирнинг бу сўзларига қўшилмасликнинг ҳеч иложи йўқ, Исмат ака. Рахмат сизга.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев билан юзма юз – Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги консулллигида…
  2. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев Канадага қайтиб келди…
  3. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Коронавирус Ўзбекистонга кириб келгани ёлғон! 03.02.2020
  4. Исмат Хушев: “Юзма юз” (2) Қашқадарё ўз ҳокимини топдими? Суҳбат – 04.02.2020.
  5. Исмат Хушев: Ўзбекистонда бугун таъзиянинг нархи қанча?
  6. Human.uz Исмат Хушев билан “Юзма-юз” рукнида очиқ мулоқот қилди
  7. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Кечаги кадрларнинг аччиқ ва аламли қисмати 24.02.2020.
  8. Исмат Хушев: “Юзма юз” (2) Сайловдан кейинги сайловлар ҳақида 24.02.2020.
  9. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Байрам қутлуғ бўлсин, соҳибжамоллар! 08.03.2020
  10. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Ўзбекистонда таъзиянинг нархи қанча туради? 10.03.2020
  11. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Қашқадарёлик адвокат билан суҳбат 20.16.07.2020
  12. Исмат Хушев: “Юзма юз” (3) Чегарадаги ўзбеклар нега исён кўтарди? 3.08.2020
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Тахлилчи says:
    08/08/2020 at 00:56-

    Рахбарларни вакти вакти билан алмащтириб туриш керак. Лавозим бир умрга эмас вактинча канчадир муддатга берилищи лозим. Узбекистонда кариб пенсияга чикиб кетса хам вазир еки ундан хам баландрокдаги лавозимларда ишлашадилар. Ешларимизга йул беришмайдилар улар. Кабулларига уз ходимларини кабул килмайдиган Элер Ганиевга ухшаган рахбарлар Узбекистонда куп уларнинг хаммасини ишдан олиш керак ва уларнинг олиб борган иш фолияти устидан текширув тергов ишларини прокуратура шугуллансинлар

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94869 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33446 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33360 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33326 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32958 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31791 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31739 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31532 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31529 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31473 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31473 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31467 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31464 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31459 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31458 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31455 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31454 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31453 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31452 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31447 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31444 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31441 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31441 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31441 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31437 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31434 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31432 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31430 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31429 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31429 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31428 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31428 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31428 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31426 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31424 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31423 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31421 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31420 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31420 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31413 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31413 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31412 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31411 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31409 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31409 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31409 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31409 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31408 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31407 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31407 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31405 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31401 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31401 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31400 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31400 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31399 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31397 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31397 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31397 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31396 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31394 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31394 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31394 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31394 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31392 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31391 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31390 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31390 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31388 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31387 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31386 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31385 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31384 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31384 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31383 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31381 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31381 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31379 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31378 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31378 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31374 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31374 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31374 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31373 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31370 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31362 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31358 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31358 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31355 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31352 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31351 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31348 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31347 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31346 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31346 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31346 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31342 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31340 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31339 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31337 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31337 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31335 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31335 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31335 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31334 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31334 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31329 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31327 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31326 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31325 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31325 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31323 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31323 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31318 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31317 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31315 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31315 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31314 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31311 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31310 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31310 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31309 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31308 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31305 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31305 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31304 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31302 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31302 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31301 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31301 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31301 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31299 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31297 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31296 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31295 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31294 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31294 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31292 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31292 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31292 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31291 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31291 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31291 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31290 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31289 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31289 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31287 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31286 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31284 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31282 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31280 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31279 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31279 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31278 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31277 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31275 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31274 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31273 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31272 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31272 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31272 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31270 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31270 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31270 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31269 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31268 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31267 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31267 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31264 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31264 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31261 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31259 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31259 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31255 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31254 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31251 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31247 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31246 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31246 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31246 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31245 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31244 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31239 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31239 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31239 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31236 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31235 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31234 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31233 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31233 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31233 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31232 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31231 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31230 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31226 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31225 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31224 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31223 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31222 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31220 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31219 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31219 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31216 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31215 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31215 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31214 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31213 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31213 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31212 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31211 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31211 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31209 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31209 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31208 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31206 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31205 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31205 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31202 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31202 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31196 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31195 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31193 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31191 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31189 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31189 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31182 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31178 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31174 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31170 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31169 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31164 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31161 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган