«Дунё ўзбеклари» орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат
Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовга.
Ўзбекистон Бош Прокурори Р.Ҳ. Қодировга
Хурматли Ислом Абдуғаниевич!
Ҳурматли Рашид Ҳамидович!
Мен, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 15 квартал 32 уй 5 хонадонда яшовчи, Абдуқодиров Равшанман.
Мен Тошкент шаҳарида якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланаман.
Давлат бюджетига барча тўловларни ўз вақтида тўлаб бораман.
Махалла билан шартнома асосида 120 м2 ер олиб сомсахона қурдим ва ахолига хизмат кўрсатиб келаман.
Ҳар ойда махалладаги ногирон ва кексалар учун махалла хисобига пул ўтказиб тураман.
Хозир қўлимда 17 киши мехнат қилмоқда.
Сизга мурожат қилишимга сабаб мана беш йил бўлмоқда сомсахонамга қўшни бўлган Юнусобод 5 стоматология поликлиникаси бош врачи билан шу ерда жойлашган “Зебу зар” тўйхонаси эгаси Вилиевлар ўзаро тил бириктириб Юнусобод туман кадастр хизматидан олинган сохта хужжатни виж қилиб сул орқали менинг сомсахонамни буздириб ташлаш харакатидалар.
Мен кўп оворагарчиликдан сўнг “Тош шахар Бош План ЛИТИ” ДУК дан ва кейинроқ Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Қўмитасидан 5 поликлиника бош врачига Юнусобод туман кадастр хизмати берган хужжат сохталиги хақида маълумотномалар ва хулоса олдим.
2011 йил мартида Тошкент вилояти прокуратураси “5 поликлиникага ер тегишли” деб берилган хужжат сохталиги ва менга нисбатан поликлиника томонидан қўзғалган даъво ноқонунийлиги хақида тасдиқнома киритди.
Шундан сўнг Республика Олий Хўжалик Суди аввал қуйи суд инстанциялари томонидан поликлиника даъвосини қимоншлантириб чиқарилган суд қарорларини бекор қилди ва ишни янги поликлиника хужжати сохталиги холати бўйича қайта кўриб чиқиш учун қуйи инстанцияга қайтарди.
Лекин Юнусобод туман прокуратураси туман кадастри сохта хужжат берганлигини тан огиси келмаяпти.
Мен прокуратурасидан Пириева Зухра исмли прокурор талаб қилаётганини айтди. Мен Пириева З.га телефон қилдим. У менга “Мен сени йўқ қилиб юбораман, сен мен билан ўйнашма” деб дўқ урди.
Унинг бунчалик ғазабланишига сабаб, Пириева Юнусобод туман кадастри хужжатини қонуний деб 18 маротаба хулоса берган. Бугун гача менинг сомсахонам масаласи 55 мартта судда кўрилди.
Энди эса Юнусобод туман прокуратураси даъвоси билан мени жиноятчи қилиб иш қўзғотилиб, энди иш судда кўрилмоқда. Мен мунтазам тазийқлар натижасида касалхонага тушиб қолдим.
Шунга қарамай Юнусобод туман ЖИБ судди судяси Жўраев Р. 27. 01.2012.й.да мени касалхона палатасида сул қилмоқчи бўлди. Мен ўз томонимдан судни бупдан аввалроқ касалхонада ётганим хақида расман хабардор этгандим.
Шунга қарамай 01.02.2012 йилда судя менга нисбатан қидирув эълон қилдирибди. 01.03.2012й.да сомсахонам ёнидан менинг қўлимга кишан уриб милицияага олиб кетишди.
Сўнг судга бордик. Мен судядан “нега бундай қилдиз, касал эканимни билардингизку” деб сўрасам, судя “”Пириева менга босим ўтказмоқда деб жавоб берди.
Аввалроқ туман суд ижрочилари департаменти раҳбари ҳам менга “Пириева тезроқ сомспхонангизни буздиришимни талаб қиляпти. Лекин суд ижро варақаси йўқ, мен бундай қила олмайман” деб айтганди. ОАО “Тошгинпрогор” бош мутаххасисси Содиқов Т. ҳам Пириева унга дўқ уриб “Абдуқодировга хужжатлар қайндай берилганини билмайман” қабилида кўрсатма беришни талаб қилганини айтди.
“Тошшаҳаргаз” корхонаси Юнусобод туман филиали раҳбар Грабович ҳам “прокуратура талаб қиляпти” деб сомсахонамни газ таъминотидан ноқонуний узиб ташлашга уринмоқда. “Зебу зар” тўйхонаси ўзи аслида ноқонуний қурилган экан.
Ўша вақтида Юнусобод туман хокими ер ажратишга ваколати бўлмай туриб “Зебу зар”га ер ажратган экан. Тошкент шаҳар прокуратураси туман хокими қарорини бекор қилиш тўғрисида Тошкент шаҳар хокимиятига протест киритган. “Зебу зар” шу ерда жойлашган болалар боғчасидан ҳам 150 м2 ерни тортиб олган.
Лекин Пириева З. буни умуман билишини ҳам истамайди. Мени эса йўқ қилмоқчи. Негадир Юнусобод туман прокуратураси сохта хужжат таёрлаган Юнусобод туман кадастр хизматини эмас, бу хужжатининг сохталигини тасдиқлаган “Тошшахар Бош План ЛИТИ” ДУК раҳбарияти ва республика кадастр Қўмитаси ходимларини жиноий жавобгарликка тортмоқда.
Агар мен тадбиркорлик билан қонунан шуғулланиш шундай оқибатига олиб келишини билганимда умуман бошқа иш билан шуғулланардим. Мен ахир махалладан ерни ижорага олиб фаолият юритаманку.
Нега менга ерни ижорага берган М.Ф.Й.га нисбатан даъво кўтарилмай, айнан менга шундай тазийқ уюштиришмоқда? Шаҳар прокуратурасида ишлаш истаган фуқарони йўқ қилиб юборишга хуқуқ берадими?
Хурматли Ислом Абдуғаниевич!
Хозир мен ёлғиз Сизга ишонмоқдаман. Мени бошимга ёғдирилаётган шунча тазийқлардан қутулишимга ёрдам беринг.
Хурмат ила билан Р. Абдукодиров
05.03.2012
Абдурашидов Қодирга!
«ЎЗИ ШУНДАЙ»
Дўстим! мен бир вақтлар институтда ўқиётганда бир домла айган эди:
«Сизларда албатта нимага бундай, нимага ундай каби саволлар тўлиб тошади. Бунинг жавоби:- ЎЗИ ШУНДАЙ, АСЛИ ШУНДАЙ»
Сизга айтмоқчи бўлганим 55 марта суд ишига мубтало бўлибсиз, агар ақлингиз бўлса ҳаётни янгидан бошланг. Ана ўшанда сизга нисбатан кўр кўзнинг очилиши дея айта оламан. Диктатура ўрнатилган, меҳнаткаш халқ оёқ ости бўлган бир даврда Сиз адолат талаб қилмоқдасиз. Пора беришни эплай олмас экансиз нега арбоблар билан тортишиб юрибсиз?!!!!!!!!!
Ким аҳмоқки Пириевадек кишига зулм қилиб битта самсачини тарафини олса.. Гапларимдан хафа бўлманг, илтимос!
Пириева Зухра-ablah, shunaqa iflos poraho’rlar dastidan mamlakat tanazulga yuz tutmoqda.