"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Гулзамон Акбар: Эврил Турон инжиқликларини кўтарадиган дўст эдилар…

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Ўтганлар ёди | 03/08/2020 03:12-     11064 марта ўқилди

Замоной Акбарова

 

Шунча ўлимларни эшитаётгандим. Аммо бунисини қабул қилиш қийин.
Абдураҳмон ака, Жойингиз жаннатда бўлсин!
 
АЛВИДО, АБДУРАҲМОН АКА…
Тошкент ирригация институти ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги университети профессори Абдураҳмон Ражабов кеча дорилфанодан дорилбақога риҳлат қилдилар.
Ёзувчи Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд)нинг қиёматли дўсти, синфдоши эдилар.
Дарвоқе, Форишнинг Боғдонидаги ўша биргина синфни битирганлардан 10 (ўнта) профессор ва битта ёзувчи чиққан.
Етмишдан ошиб, саксонга сакраётган синфдошларнинг суҳбатига кўп гувоҳ бўлганман. Иккови ҳам ўта самимият билан бир-бирини сансирашар, ҳазиллашар эдилар.
Эврил Туроннинг инжиқларини кўтарадиган дўст эдилар, Абдураҳмон ака…
АБДУРАҲМОН РАЖАБ ХОТИРАСИГА
Хабар эмас, кадар етди,
Кўнгилга мунг, хатар етди,
Эврил Турон жон-жон дўсти
Абдураҳмон Ражаб кетди…
Қора эди бу тор осмон,
Портлаёлмай булут сарсон,
Хабар мушти тушди ларзон,
Абдураҳмон Ражаб кетди…
Қора абр кўп жилмайиб,
Айбсиз дўстлар жилла майиб,
Чинлик доим кетар тойиб,
Абдураҳмон Ражаб кетди…
Боғдон қишлоқ бор Форишда,
Машаққат мўл йўл боришда,
Чайнагайсан сабр тишда,
Абдураҳмон Ражаб кетди…
Ўн фан доктор бир синфдан
Чиққан қутлуғ тасодифдан,
Эврил Турон ҳам шу ипдан,
Абдураҳмон Ражаб кетди…
Абдураҳмон ака мағрур
Келса кунда дўсти масрур,
Хонадонга тўлардир нур,
Абдураҳмон Ражаб кетди…
Тергаш мўл дўст сўзлигида,
Олимнинг дол кўзлигида,
Ўзлик тикдир ўзлигида,
Абдураҳмон Ражаб кетди…
Тўра Мирзо.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов вафот этди
  2. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсуной Содиқова вафот этди…
  3. Устоз Тошпўлат Ҳамид — олам ичра бир олам эди…
  4. Қашқадарёлик жасур журналист Пўлат Гадоев 75 ёшида вафот этди…
  5. Таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов 79 ёшида оламдан ўтди
  6. Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди…
  7. ​Академик Саидов Мухтор Сафарбаевич вафот этди…
  8. Устоз Шукрулло ёхуд Ўзбек халқининг виждони оламдан ўтди — ББС
  9. Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 3-қисм
  10. ”Коронавирус грипп каби юқумли ва муддати битгач, йуколиб кетадиган касаллик…
  11. Овқат ташувчилар «BMW»да юрганда, депутат велосипедда ишга қатнамоқда
  12. Пандемия шароитида айрим маҳкумларни афв этиш таклифи билдирилди — Дарё
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.