"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Мамадали МАҲМУДОВ: АЛВИДО, АБДУРАҲМОН ДЎСТИМ! (ЁДНОМА)

Бош мақола, Муносабат, Ўтганлар ёди | 03/08/2020 02:55-     11090 марта ўқилди

АЛВИДО, АБДУРАҲМОН ДЎСТИМ!

Кеча тонгда Зойир Зиётдан (телефонда) нохуш хабар эшитдим:
— Дўстимиз Абдураҳмон Ражабни бериб қўйдик!..
— Йўқ, кеча гаплашгандим – ку, йўқ!!!
— Тунги соат бир – иккилар орасида, юрак хуружидан!..
— Йўқ, Зойирбек, йўқ, шу кеча Абдураҳмон менинг Шайбонихон фикримга шарҳ ҳам ёзди – ку. Интернет яхши ишламагани учун уни саҳарда ўқидим. Йўқ…

— Кундиз соат иккида чиқаришади, — гап чуваланаётганидан безган Зойир Зиёт гўшакни қўйди. Юрагим вайрон бўлди. Кўзларимдан ёш оқди. Кўксимни чангалладим. Ватан қизим қўрқиб кетди. Бирданига 2 та юрак дори билан бир пиёла сув узатди. Қалтираб ичдим. Сўнг тўшакка ҳолсиз чўзилдим. Хаёлимдан олис болалигимиз, бир мактаб, бир синфда ўқиган йилларимиз ўтди.

Абдураҳмон Ражаб математика, физика, бир сўз билан айтсам, ҳамма фанларни деярли аълога ўқирди. У менга ўхшаб тез эмасди. Ёқимтой, хушфеъл эди. Икковимиз икки қутб бўлсак ҳам чиқишардик. Жўра эдик. Мен синифком ва ҳам деворий газетага муҳаррир эдим. Урушқоқ, тўполончи болалар ҳам Абдураҳмонни ҳурмат қиларди, мен билан ҳисоблашарди.

У замонларда тирикчилик оғир эди. Тоғ ораларида, лойсувоқ уйларда яшардик. Қишлоғимиздан 4- 5 чақирим этакда жойлашган мактабга бўз иштон, бўз кўйлак, калишларда қатнардик. Латта папкаларимизни бўйнимизга осиб олардик. Ичида қалам, китоб, дафтарлар ва ҳам арпа ёки зағара нонлар бўларди. Чанқамасдик. Сой бизга ҳамроҳ эди. Яна қанча булоқлар…

Қишлоғимизда маош олиб ишлайдиган кишини кўрмаганман. Одамлар ўз мол – ҳоли, боғ – роғи билан тирикчилик қилардилар. Боғдон узуми, майизи дунёга машҳур эди. Ёнғоғи, лалми қовун – тарвузлари ҳам шундай эди. Туманимизда Достон отли фақат битта милиса бўларди. Ўғрилик йўқ эди. Уйлар деворлар билан тўсилмас, эшикларга қулфлар осилмас эди.

Деворлар, дарвозалар, қулфларни биз Тошкентга ўқишга келиб кўрдик. Абдураҳмон Ражаб Ирригация институтига ўқишга кирди. Мен Тош ДУ нинг журналистика бўлимига. Бошқа синфдошларимиз ҳам турли олийгоҳларни “ишғол” этишди.

Доим бир – бирларимиз билан учрашиб турардик. Бу дийдорлашувларимизнинг ташкилотчиси Абдураҳмон Ражаб эди. У ҳаммамизга меҳрибон эди. Бизни ҳам унга меҳримиз баланд эди.

Мен ҳеч қачон Абдураҳмон Ражабни бирон одам ёмонлаганини эшитмаганман. У ҳам ҳеч кимнинг орқасидан ғийбат қилмасди. Абдураҳмон Ражаб Ирригация институтини аълога битирди ва умрининг охиригача шу олийгоҳда ишлаб қолди:

Оддий ўқитувчи,
Кафедра мудири,
Декан,
Проректор,
Ректор лавозимларида ишлади…

Техника фанлари доктори, прфессор даражаларига эришди. Бундай ҳаётни ким ҳавас қилмайди?

Абдураҳмондаги энг гўзал фазилатларидан бири, у ўз элини, ўз юртини жонидан азиз кўрарди.

Каттахиллик, худбинлик иллатлари унга ёт эди. У доим илм – фанга чанқоқ эди. У доим дўстлари, қариндош- уруғлари хизматида эди.

Абдураҳмон билан мен деярли ҳар куни телефонда қўнишиб турардик, ҳар 7 – 10 кунда бир – биримиздан хабар олиб турардик. Бир сўз билан айтсам, у беғубор, улуғ ва том маънода меҳри дарё инсон эди.

Ҳозир тўшакда юрак санчиғидан ғужнак бўлиб ётарканман, Абдураҳмон сабаб, дунёни бевақт тарк этган азиз синфдошларим кўз олдимдан бир – бир ўтди:

Муҳиддин, Янгибой, Шарбат, Унсин, Омонгул, Янглиш, Норқозоқ, Абдураҳмон Эрйигит, Ёвқочти…

Энди бу рўйҳатга буюк дўстим Абдураҳмон Ражаб ҳам қўшилди…

Алвидо дўстларим!!!

Алвидо, Абдураҳмон Ражаб!!!

Жойларингиз жаннатдан бўлсин!

Алвидо!

Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон)

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Қодиржон Ботиров ҳақидаги мақолага илк муносабат (3)
  2. Ислом Каримовнинг шифокори унинг тоби қочган кунни ёдга олди
  3. Азим Суюн оламдан ўтди… «Ўтганлар ёди» туркумидан
  4. Тупроқни ўрганиб, тупроққа кетган олим ҳақида марсия
  5. Мухтор Алиев: Ёднома — АЗИМЖОННИ ЭСЛАБ…
  6. Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СУВГА ЧЎККАН УМИДЛАР… (Урганчда ҳалок бўлганлар ёди)
  7. Шуҳрат Бобожон: Сахаров тирик бўлганида бугун тўқсонга кирар эди…
  8. Исмат Хушев: Шоҳга яқин бўлиш – қиличнинг домига яқин туриш демакдир! (2)
  9. Карим Баҳриев ижодидан: «Яхши ўғил бошимизни осмон қадар кўтарар …»
  10. Исмат Хушев: Болалар уйида улғайган шоир — М.Рахмон («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  11. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга келган очиқ, лекин аччиқ таъналар…
  12. Эл бошига иш тушганда — Ислом Ҳамро: Яна кимўзар бошландими? — ЎзА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.