"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Малика Салимова: Сиз ўша, Суймаган ёрини қучиб, ишқнинг оловида эримаган муз…

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Хотин-қизлар олами | 02/08/2020 00:19-     13293 марта ўқилди

Малика Салимова
Мен ўша,
Ёшликнинг ён дафтарида,
Ярими кесилган суратдаги қиз.
Мен ўша бир қадам сиздан нарида,
Бахтга етолмайин яшайман ёлғиз.
Сиз ўша,
Бир бора йўлимни пойлаб,
Ё қўшни боладан йўлламаган хат.
Сиз ўша ёр-ёрни тинглаган йиғлаб,
Севги деганига ўқилган лаънат!
Мен ўша,
Қисматга жим эгилган бош,
Ва ота измига кўнган палаҳмон.
Мен ўша,
темирдан ясалган бардош,
Ва қирқта бўлакка майдаланган жон!
Сиз ўша,
Суймаган ёрини қучиб,
ишқнинг оловида эримаган муз.
Сиз ўша ёлғондан қасамлар ичиб,
Кимнинг кўз ёшига аралашган туз!
Мен ўша,
Ҳаттоки ҳаёлларида,
Сизни ўйламоқни ҳиёнат билган,
Мен ўша ҳар тонгда қурисин дея,
Ётган ёстуғини қуёшга илган!
Сиз ўша,
заҳ ерга бағрини бериб,
Тўрдаги балиқдек тўлғанаётган,
Сиз ўша
ҳар кеча бир ҳил туш кўриб,
Исмимни шивирлаб уйғонаётган.
Мен ўша,
Исмингиз қўйиб ўғлига,
Бешикни қучоқлаб аллалар айтган.
Мен ўша баҳорга етмасдан туриб,
Кузнинг хазонидек тўкилиб кетган!
Сиз ўша,
Бир бора севдим, демаган…
Мен ўша,
суймасдан тегдим, демаган…
Малика Салимова

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳалима Аҳмедова билан Нигора Умарова суҳбати…
  2. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (30-31)
  3. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Ҳалима Аҳмад: Қўшни аёл каби чақирар мени Боғдаги райҳонлар хушбўй нафасда…
  4. БИТТАДИР ДУНЁДА ОНА ДЕГАН НОМ («Онажон» шеърий тўплами ҳақида)
  5. Ҳамроқул Асқардан Ҳалима Худойбердиевага байрам табриги
  6. Ҳамроқул Асқардан Фарида Бўтаевага байрам табриги
  7. Аҳли Расул Муҳаммад: ШУНДАЙ БИР ШОИР БОР ЎЗБЕКИСТОНДА!
  8. Алишер Нарзулло: Санобарнинг шеърлари…
  9. Зебо Мирзо шеърияти: Оқиб бораяпман умрингга, Қўлларимдан ушла, севгилим…
  10. Холниса Раҳмонқулова: ВИҚОР (Ҳикоя)
  11. Хосият Рустамова: Боши очиқмикан хаёлларимнинг, Нега қўрқмай кириб келаверасан?
  12. Венера Қодирий ижодидан: Шарқнинг аёлидек севарман
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.