Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Ўзбекистон карантинни Канададан ўргансин! 30.07.2020
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: | [fdx-switch-link] |
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
ИСТИРОБ
ҲАР БИР МИЛЛАТНИНГ ЭЗГУ ХАЁТ ТАРЗИ УНИНГ МИНГ ЙИЛЛАР ДАВОМИДАГИ
ИСТИҚБОЛИ ВА БОҚИЙЛИГИНИ БЕЛГИЛАБ БЕРСА, ЁВУЗЛИГИ ЭСА УНИНГ ЯҚИН
ИНҚИРОЗИДАН ДАРАК БЕРАДИ.
ХАЙИТ ҒАФУР
Адашмасам бундан бир неча ой мақаддам,» Замондош» сайтида эълон қилинган бир
мақолага, аниқроғи, мақола остига ёзилган изоҳга диққатимни қаратдим.
Одатим бўйича ҳар доимдагидек мақолага кўз югуртириб бўлганимдан сўнг, давомида
ёзилган, арзигулик изохга диққатимни қаратаман. Бу сафар ҳам айнан шундай арзигулик
изохни Ватандошларимиздан бирлари ёзиб қолдирибдилар. Албатта, бу изох қандай
ёзилган бўлса шундайлигича келтира олмайман.
Сабаби, биринчидан Ватандошимнинг ёзган фкирларини тўлиқ эслай олмайман, иккинчидан,
ҳар эҳтимолга қарши кўчириб сақлаб ҳам қўймаган эканман.
Лекин оз бўлсада бу изоҳнинг мазмунини келтириб ўтишга харакат қиламан. Ватандошим
ўз изохларида қирғизистонда ўзбекларга қарши ўтказилган қатлиом ҳақида фкир юритиб:
«Қирғизларнинг ёвузликлари, уларнинг хаёт тарзи ва тарихи хақида нега професор Гого
Хидоятов ҳеч нарса ёзмайдилар. Нега Хайитбой ака сукутда? Улар ўз сўзларини айтишлари
керакку» деган шаклда фкирларини қолдирибдилар.
Хурматли Гого ака Хидоятовнинг дунёга машҳур тарихчи олим эканликлари ҳаммамизга
маълум. Ўзимиз гувоҳи бўлганимиз мўҳтарам олимимизнинг Туркистон тарихи ҳақидаги
хар бир ёзган мақолаларини мухлислари завқ билан ўқийдилар. Ва тўла ишонч билан айта
оламизки Гого аканинг халқимизнинг тўла ёзилмаган маълум даврлари тарихи ҳақидаги
буюк илмий тадқиқотларининг махсули, келажак авлодларимиз учун ўтмишимизни
ўрганишларида ноёб манба бўлиб қолади.
Энди изоҳ ёзган мухлисимизнинг сўровлари ростан ҳам менга қаратилганми ёки йўқлиги
ҳақида?
Хақиқатда менга қарата ёзган бўлсалар, унда ўзбек миллатига қарши, қирғизлар томонидан
амалга оширилган оммавий қирғин ҳақида баҳоли қудрат ўз сўзимни айтишим керак.
Ва яна шуни ҳам айтмоқчиманки ўзбек мухолифати сафида Хайитбойлар битта мен эмасман,
балки бошқа Хайитбойга тегишлидир.
Шундай бўлсада, миллатнинг бир фидоий фарзанди ўлароқ, айтишим шарт бўлган сўзимни,
ўзбекнинг қонига ташна бўлганлар; миллати ва ижтимоий келиб чиқиши ким бўлишидан
қатъий назар бундай вахшийларга қарши ўз сўзимни айтишим ҳам фарз хам қарздир.
Изох ёзган махлисимизнинг сўровларидаги қирғизлар тарихи ва уларнинг хаёт тарзи ҳақида
бирор нарса ёзиш масаласи ҳақида шуни айтмоқчиманки, ўтмишда ёзиб қолдирилган тарихий
китобларни мутола қилиш ва мозийдаги кечмишлардан бохабар бўлишлик менга насиб
этмагани учун ҳам миллатимиз ёки ўзга халқлар тарихи ҳақида асарлар ёза олмайман.
Ўзга халқлар тарихини ёзишда оз бўлсада ўқиганим ёки эшитганимларимдан, турли тоифадаги
кишилар эътиборини қозона оладиган асар ёзиш катта масъулият ва махорат талаб этгани учун
ҳам «қош қўяман деб кўз чиқариб қўйишликдан» истиҳола қилиб бундай ишлардан доимо
қўлимни тортаман.
Лекин, ўтмишдаги тарихий далолатлар келтирилиши талаб этилмайдиган бирор мақола ёки
ҳикоя ёзишим мумкин ва албатта бу уринишларимдан ўқувчиларим мамнун бўларлар деган
умидим ҳам йўқ эмас.
Давоми бор…