О.Латипов: Минг афсуски фейсбукка «болта» кўтариб кирадиганлар кўпайиб боряпти…
Тўғриси бир нарсаларни, яхши янгиликларни, таклиф ёки мулоҳазаларни ёзгим, ўртоқлашгим келади.
Айрим нарсаларда маслаҳатлашгим очиқроқ гаплашгим келади.
Лекин…. Лекин…
Минг афсуски фесбукка «болта» кўтариб кирадиганлар кўпайиб боряпти.
Менимча улар адеквак мулоқот ёки коструктив бахс нималигини тушларидаям кўришмаган. Жудаям агрессив ёки аламзада. Улар ўйлаганидан ўзгачароқ фикр билдирган киши ким бўлишини фарқи йўқ, ёппасига юмматалаш, «тошбўрон» қилишга доим шайлар.
Бироз ўзгачароқ фикр билдирсангиз, тамом. Сизга хоин, сотқин, маддох, айниган, ўзидан кетган, қўғирчоқ деган ва бошқача айбловлар ёпиштирилади. Гарчи ўзларича ҳақ сўз ва адолатни даво қиладилар, лекин айбловларига биронта далил келтира олишмайди. Далил сўрасангиз Сиздан эркак бўлишни сўраётганлар, ғийбатчи хотинлардек хақорат ва қарғишга ўтиб кетишади.
Мана шу тоифадаги айрим фейсбук «полвонлари»ни деб (афсуски улар кам эмас) одамни жиддий масалалардаям бир нарса ёзишга қўли бормаяпти. Масала қолиб шахсингизни чайнаш бошланиб кетади.
Дўстлар, биламан ҳаммани ўзига яраша муаммоси бор, ҳолат оғир. Кимдирни ўзи кимдирни яқини бемор. Кимдир ишидан, кимдир бизнесидан айрилган. Кўпларда даромад тўхтаб қолган. Айримлар уйда ўтиравериб тоқати тоқ бўлган, асаблар чатоқ. Лекин, бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдириш яхши эмас. Ким кўринганни «қопавериш» ( қўполроқ ўхшатиш учун узр) бизни инсон сифатида ўсишга эмас, аксинча тубанликка етаклайди.
Илтимос, бир биримизни у ким бўлишидан қатъий назар ҳурмат қилишга, ўзгачароқ фикрларга тоқатли бўлишга ўрганайлик. Онгли мавжудот ўлароқ ҳиссиёт билан эмас ақл билан ўзаро мулоқот ва бахс қилишни ўргансак нафақат инсон сифатида балки жамият сифатидаям юксалиб борамиз. Бу синовли кунлар ҳам ўтиб кетади насиб қилса, лекин биз ўзимиз ўзимиз билан қоламиз барбир.
Суҳбатлар натижасида кузатган бир ҳолатни айтаман, кўп ҳақиқатлар одамлар ҳазим қила олмаслиги ёки маломат қилиши қўрқуви сабабли айтилмай қолиб кетар экан.
Атрофимиздаги мана шундай ҳақиқатлар юзага чиқиши учун ҳам бизга очиқлик керак. Очиқлик фақат давлат идоралари учунгина керак бўлмайди. Бизгаям керак.
Бунинг учун аччиқ лекин ҳақ гапни айтган кишиларни «дўппослаш» иллатидан воз кечишимиз шарт. Ана шунда тўғри сўзни айтадиганлар кўпроқ бўлади, жамият соғломлашиб боради.
Саломат бўлинг.
P. s.: Тўғриси ярим тунда уқу бермаётган умуман бошқа нарсаларни ёзмоқчи эдим. Аммо, болта, ўроқ, тош ва бошқа қуроллар билан қуролланган 24 соат ҳужум қилишга тайёр ғазабнок фейсбук «полициячилари» кўз олдимдан кетмай менга ҳотиржам ёзиш имконини бермади. Ва мана шу постни ёзишга мажбур бўлдим.