"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Алишер Назар: COVID-19 Дардингни бировга айтсанг, оғзингдан чиқиши билан қочади

Бош мақола, Муносабат, Муҳокама учун мавзу | 24/07/2020 22:52-     11049 марта ўқилди

 Alisher Nazar

Ўртоғлар, аччиқ тажрибадан бир шингил:
КОВИДдан одам ўлмаслиги мумкин, лекин бунга ваҳима қўшилиб келса, аниқ ўлади!
Ўтган ҳафта бошида эл қатори бир нарсалар бўлди.
Кечқурун дўхтирроқ бир дўхтир «сенда аломатлари борга ўхшаяпти», деди. «Йўғ-е», – деб башарасига тиржайиб турибману, аммо ичимда тамом бўлдим.
Кўз олдимда 1 соат нари-берисида телеграммда кўрганим: койкада нафас ололмай тўлғониб ётган КОВИД!
Бир нарса бўғиб кела бошлади. Нима қилишни билмайман. Касалхоналар ёпиқ, 103 жавоб бермайди, тест топширишнинг умуман иложи йўқ! Машина миниб бир жойга борай десанг, йўл ёпиқ!
Дардингни бировга айтсанг, оғзингдан чиқиши билан қочади.
Ўзимни овунтирай деб ФБга кирсам, қайси саҳифани очмай «Инна лиллаҳи…» деб бошланади. Ҳеч бўлмагани «Ўтган куни қўшни кампир «ўтиб» қолибди, бир дуо қилиб қўйсаларингиз», деб қўяди.
Худди кампир ФБдагилардан дуо олиб бер, деб васият қилиб кетгандай!
ФБда бир тўда авлиёлар ўтиради, деб ўйлайди шекилли булар. Нет.ни ўчириб, ТВни ёқсам, «Вирус» деган кинони қўйиб ўтиришибди. Хуллас, ҳаммаёқ ўлим! Бир қатра нур йўқ ер юзида!
Бирор соатлар ўтиб, бирдан бош оғриқ кучайди… Нафас олиш тезлашди. Ўйладимки, вирус ҳаммаёқни эгаллаб келяпти, ҳозир ҳаммаси тугайди.
Кўз олдимда койкадаги КОВИД!
Тинимсиз «103»га телефон қиламиз. У ўлгур «навбатингизни кутинг», дейди.
«Бир-икки нарсаларни айтиб қўяй», деб уйдагиларнинг ҳам юрагини ёрдим. Қўрққанимдан 1-2 сўм яшириб қўйган пулларни ҳам айтворибман!
2 соат деганда 103 келди.
– Ака, мени зудлик билан вирусологияга… вақт ғанимат… – дедим.
Дўхтир дарров у ёқ-бу ёқни кўриб:
– Нега ваҳима қиласиз, давления чиқиб кетибди-ку! – деди. Умрида давленияси чиққан одам эмасман. Давления нима эканини ҳам билмас эканман. Дарров битта укол қилди. 15 минутда ўзимга келдим.
Эртаси кунидан 1-2 та антибиотик билан 2-3 кунда ҳаммаси ўтиб кетди.
Асосий муолажа: интернетга кирмадим!
Отажон Худойшукуровни эшитиииб ётдим. Ора-орасида ўзим ҳам бир-икки жуфт айтвордим.
Ўртоғлар, бир-биримизни қўрқитмайлик. Аслида ҳар йили оддий гриппдан ҳам юзлаб одамлар ўлиб кетади. Лекин бу билан бировнинг иши йўқ…
Қўшнининг қулоғи оғриса ҳам ФБда эълон қиворадиган бўлдик.
КОВИД ҳам гриппнинг бир тури, иситмалайсиз, бош оғрийди, ҳолсизланасиз… 3-4 кунда ўтади-кетади.
Қайси касал тегса, ка-а-йф қилиб ётасиз? Касалнинг ҳаммаси ҳам азоб беради-да!
Сабр қилсак, ФБда шикоят қилмасак, Ўзи ажрини беради…
Эътиборингиз учун ишдаман… )))

Ўхшаш мақолалар:

  1. Дилмурод Жумабоев: Президентлик осон, Юртбоши бўлиш қийин…
  2. “Ҳукумат кўзини чўқиётган калхатлар олдида Аҳмадбой — беозор чумчуқ”
  3. Носир Зокир: Президентга ақл ўргатманг (Хориждаги Намоз Нормўминга очиқ хат)
  4. Даниядаги Қарши шаҳрилик ноёб мутахассис нега Ўзбекистонга қайтолмайди?
  5. Камолиддин Раббимов: Мирзиёевнинг елкасида тарихий масъулият турибди
  6. Озод Хушназарзода: Депутатликка кимни сайлайман?
  7. Алишер Комилхонов: Миннат ошининг заҳри ёхуд муаллимларга отилаётган тошлар
  8. Намоз НОРМЎМИН——: БАЪЗИ МАЪЛУМОТЛАР ВА НАСИҲАТЛАР
  9. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Бухоронинг Қоракўлидан шикоят
  10. Эл бошига иш тушганда — Ислом Ҳамро: Яна кимўзар бошландими? — ЎзА
  11. Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси жамоаси аъзолари диққатига
  12. Сирли карантин: Ўзбекистонга келиб «йўқолган» коронавирус…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.