"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Каримовни судга бериб 12 йил қамоқда ўтирган Чўян Маматқуловнинг музокара сўзи

Бош мақола, Инсон ва қонун, Муҳокама учун мавзу | 20/07/2020 00:24-     12806 марта ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят

судининг Апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига

Қашқадарё вилояти Косон тумани Юқори Оброн

қишлоғи МФЙда яшовчи судланувчи фуқаро

Маматқулов Чўян Охмановичнинг

телефон: +99897-293-41-77

МУЗОКАРА СЎЗИ

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, ҳурматли судьялар!

Аввалом бор мен суд залидаги минбарда туриб, очиқликда, озодликда туриб, ўзимни жиноят ишим кўрилишида эркин қатнашганим, ўзимга нисбатан уюштирилган жиноят ишини далиллар билан кўрсата билганлигим учун муҳтарам Юртбошимиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевдан чуқур миннатдорман, агарда давлатимиз тепасига Шавкат Мирзиёевдек инсон келмаганида мен ҳали озодликка чиқмаган, Жаслиқда қийноқда маҳбус бўлиб юрган бўлар эдим, туҳматдан қамалганларни кўпчилигини сақлашга ихтисослаштирилган Жаслиқ ҳали ёпилмаган бўлар эди. Шунинг учун ҳам мен озодликда туриб, ўзимни ҳимоя қилганим учун Сиз мухтарам судьялар орқали Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга чексиз раҳматимни айтаман!

Менга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан ғараз ва паст ниятларда инсонийлик қиёфасини йўқотган, қонунни оёқ ости қилишдан қўрқмайдиган, ўша вақтда ишлаб турган собиқ Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси, Қашқадарё вилоят прокуратураси, Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси, Қарши шаҳар Ички ишлар бўлимининг ғараз ва паст ниятли ходимлари томонидан сунъий равишда жиноят иши уюштирилиб, мен жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8 февралдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 137-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари, 138-моддаси 1-қисми, 238-моддаси 3-қисми, 159-моддаси 1-қисми, 244-1 моддаси 2-қисми, 228-моддаси 2- қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 2-қисми “в” банди, 25,273-моддаси 2-қисми билан айбланиб 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эдим.

Мен 10 йил муддатга озодликдан махрум этилишимга дастлабки суриштирув ва тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг нормалари ўта жиддий ва қўпол равишда бузилиб, менинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган ва кафолатланган ҳуқуқларимни, инсон ҳуқуқларини бешафқатларча поймол этилиши, Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг терговчиси капитан Хўжамқулов Алишер, майор Умиров Урол, Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасининг ходимлари Набиев Шерзод, Ф.Ибрагимов, эксперт- криминалист майор Тўлқин Тошпулатов, Қашқадарё вилоят прокуратурасининг терговчиси Махмуд Жўраевлар, МХХ Қашқадарё вилоят бошқармасининг раҳбарияти полковник Улуғбек Девонов, полковник Олим Отаев ва майор Очилов Навруз ҳимояси ва раҳбарлиги остида менга жиноят ишини тухмат ва мақбул бўлмаган далилларга асосан қўзғатишиб, ғайриқонуний равишда озодликдан махрум этилишимга сабабчи бўлишди. Жиноят иши мақбул бўлмаган далилларга асосланганлиги суд мажлисида хам исботини қуйидагиларда топди:

1.Жумладан, 2012 йил 29 августдаги “фуқаро Маматқулов Чўян Охмановичнинг бошқарувида бўлган, оқ рангли Матиз русумли 70 177 GAA давлат белгили автомашинани кўздан кечириш ҳақида” ги баённомани саҳифалари остида тинтув иштирокчиларининг имзоси йўқ. Қашқадарё вилоят МХХ ходими Антон Осегинни имзоси баённомада йўқ. Баённомадан менга нусха берилмади. Ўша даврда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 92-моддаси 4-қисмига кўра, тергов ҳаракати баённомаси билан таништирилган шахслар баённоманинг ҳар бир саҳифаси остига ва унинг охирига имзо чекадилар, деб белгиланган. Баённома саҳифалари остида тинтув иштирокчиларининг имзоси йўқ ва тинтувда олинган нарсалар ва ашёлар ЖПКнинг 161-моддаси 7-қисмига зид равишда автомашинадан олинган ва мендан олиган нарсалар баённомада тўлиқ акс этган эмас. Мен автомашинада тинтув ўтказилиш жараёнини Нокиа-3110 русумли уяли қўл телефонимни видеокамерасига олаётганимда, мени қўлимга МХХ ходимлари уриб телефонимни тортиб олган ва мени тинтув вақтида ўзимнинг автомашинамдан 7-8 метр узоқда шимимни камаридан маҳкам ушлаб туришган ва мен автомашинани кўздан кечиришда иштирок эта олмаган эдим. Менинг телефоним, 15 та китобим, 500 та судга оид ҳужжат варақлар ва тиббий амбулатор картам автомашинани кўздан кечириш (тинтув) баённомасига киритилган эди. Тинтувда олинган нарсалар ва ашёлар воқеа жойида ўралиб мухрланмади. МХХ ходими Антон Осегинни буйруғига асосан баённомани воқеа жойида тўлиқ ёзилмасдан ва имзоламасдан “Тадбир”чилар Қарши шаҳар ИИБга келишган эди. Антон Осегин Қарши шаҳар ИИБга келмаган эди. ЖПКнинг 164-моддасида: Олиб қўйиш ёки тинтув тўғрисидаги қарор ва баённоманинг нусхаси ё суд мажлисининг олиб қўйишни ўтказиш тўғрисидаги баённомасидан кўчирма тинтилган шахсга ёки унинг вояга етган оила аъзоларига, улар бўлмаган тақдирда эса, тегишли ҳокимлик ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб, тилхат олинади. Зарур ҳолларда мазкур шахсларга олиб қўйилаётган ҳужжатларнинг нусхалари берилади, — деб кўрсатилган талабига зид равишда автомашинани кўздан кечириш (тинтув) баённомасидан менга нусха берилмади. Автомашинани кўздан кечириш (тинтув) баённомаси тергов даврида қайтадан ёзилиб сохталаштирилган даврда мени 3110-русумли телефоним, китоблар, 500 та қоғоз ҳужжатлар ва тиббий амбулатор картам баённомага киритилмаган. Тинтувда холис сифатида иштирок этган Микляева Татьяна ва Ризаева Зулхуморлар спиртли ичимлик ичган ва маст эди. Уларнинг ўзи менга, ички ишлар ходимлари 100 гр.дан ароқ қўйиб, овқатлантириб ичиришганлигини айтишган эди.

2.Чунки баённомага автомашинадан олинган 500та қоғоз ҳужжатлар, 15 та китоб, мени НОКИА-3110 русумли уяли телефоним, тиббий амбулатор картам ва дориларни номи улар 2,3,4 тадан упаковка ҳолида қирқилган бўлганлиги учун “хар хил турдаги ёзувли таблеткалар”, деб ёзилган эди. Чунки 2012 йил 29 август куни фуқаро кийимидаги ходимлар учта А4 форматдаги қоғозга бир томонлама баённома ёзишаётган эди. Тергов даврида иккинчи варақ йўқ қилиниб, биринчи варақнинг иккинчи томонига дорилар номи тўлиқ ёзилган. Шунинг учун тинтув иштирокчилари томонидан имзоланмасдан қолган. Учинчи варақ хам алмаштирилиб мутлақо бошқа вараққа ёзилган.

Мендан 2012 йил 29 августда автомашинамни тинтиш даврида олинган телефонимни 2014 йил 16 июл куни суд ижрочилари Қарши шахар бўлими суд ижрочиси Д.Ф.Абидов хотиним Дилором Мамановага далилий ашёни қайтариш ҳақидаги далолатнома орқали берган. Бу далолатномани мен жиноят ишига берганман. Мана шу далолатнома ҳужжатни ўзи хам автомашинани кўздан кечириш баённомасини қайтадан ёзилиб, сохталаштирилганлигини исботлайди. ЖПК нормалари бузилган ҳолда ва сохталаштирилган ҳолда тузилган 2012 йил 29 августдаги “фуқаро Маматқулов Чўян Охмановичнинг бошқарувида бўлган, оқ рангли Матиз русмли 70 177 GAA давлат белгили автомашинани кўздан кечириш ҳақида” ги баённомани ЖПК нормалари бузилган холда бажарилганлиги учун Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати мақбул бўлмаган далил деб топиши лозим.

3. Шунингдек, мени Матиз автомашинамни олдинги ўриндиғига ўтирган Хўжаев Қулмирза ҳам 27.02.2020 йилда судда берган кўргазмасида: “…Мен ва Ражабов Бахриддин Матиздан Миллий банк Қарши филиали томонда 10-12 метр узоқликда қараб турдик. Маматқулов Чўян ҳам Матизидан тушган эди. Маматқулов Чўянни Матизини гражданский йигитлар текшираётганда, Маматқулов Чўян қўл телефонига текширишни видеокамерага оламан, деб бақириб гапирганида ва телефонига олаётганида қорачадан келган гавдалик йигит Маматқулов Чўянни қўлидан телефонини олиб қўйиб, Маматқулов Чўянни “Бобомурод Вали” китоб дукони томонга Матиздан 6-7 метр узоқликка итариб, тортиб ушлаб Матизга яқинлаштирмасдан турган эди. Автомашинани текширишда икки нафар аёл киши қатнашган эди. Мен бу аёлларни танимайман. Маматқулов Чўянни Матиз автомашинасини тинтувдан ўтказиш вақтида Маматқулов Чўян Матиздан 6-7 метр чамаси узоқда эди…Мендан тушунтириш хатини олган йигитни фамилиясини ва исмини билмайман, менга ўзини таништирган эмас ва бирорта ҳам ҳужжатини кўрсатган эмас. Ёзма кўргазмам тўғри ва доим шу ҳақда кўргазма беришга тайёрман, — деб кўргазмасини берди.

4. 2012 йил 29 август куни мени “Сурайё Юлдуз-ширин мевалар” савдо фирмасига тегишли бўлган Матиз русумли автомашинамдан олинган деб кўрсатилган дори воситаларини Қашқадарё вилоят ИИБ ходими капитан Набиев Шерзод чўнтагига солиб, дискларни эса қўлида кўтариб, Қарши шахар Ички ишлар бўлимига олиб келган эди. Воқеа жойида автомашинани кўздан кечириш ва тинтув баённомаси тўлиқ тузилган эмас ҳамда тинтув иштирокчилари имзоламаган эди. Автомашинамдан олинганлиги кўрсатилган ва мендан олинган Нокиа-3110 русумли телефон, 15 та китоблар, 500 тача суд хужжатлари бўлган қоғозлар, дорилар ва дисклар Қарши шахар ИИБ терговчиси Алишер Хўжамқуловни хизмат хонасига олиб кирилди. Хўжамқулов Алишер шу даврда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 208-моддаси 3- қисми талабига зид равишда мендан ва автомашинамдан олиб келинди деб кўрсатилган дорилар ва бошқа ашёвий далилларни холисларсиз кўздан кечирди, кўздан кечирганлиги ҳақида баённома тузган эмас. Автомашинадан олинганлиги кўрсатилган дорилар қуйидагича эди: қизил ёзувли 10 талик таблетка қадоқланган қоғоз пакетда аллохол дориси, уни ичига шаффоф рангда селафан пакетли қадоқланган 10 талик угол активизированний дориси ичида оғирлиги 0.5 гр. бўлган левомецитен таблеткасига ўхшаш оқ рангли, қадоқланган ҳолида 2,3,4 дан қирқилган 20 тага яқин таблетка бор эди. Воқеа жойида имзоланиши лозим бўлган автомашинани кўздан кечириш баённомаси терговчини хонасида ёзилиб тугалланди ва имзоланди. МХХ ходими Антон Осегин Қарши шахар ИИБга келмаганлиги учун у баённомага имзо қўйган эмас.

5.Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 208-моддаси 3-қисмида: Ашёвий далиллар почта ёки чопар орқали етказиб берилганда суриштирувчи, терговчи ёки судья холислар иштирокида, зарур бўлганда эса, шунингдек эксперт ёхуд мутахассислар иштирокида олинган далилларни кўздан кечиради ва уларни илова хати ёки рўйхати билан солиштиради. Кўздан кечириш жараёни ва натижаси ҳақида баённома тузилади, деб белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят –процессуал Кодексининг 352—моддасида: “Дастлабки терговда олиб қўйиш, тинтув ўтказиш, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, эксперт тадқиқотини ўтказиш учун намуналар олиш, мурдани эксгумация қилиш камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади”, — деб белгиланган.

Терговчини хонасида дориларни номини қанақа дори деб ёзишни Қарши шахар ИИБ ЭКБ бошлиғи сарғиш сочли капитан мени хонадан чиқариб юбориб, терговчи А.Хўжамқуловга дориларни номларини айтиб компьютерда ёздирди. Терговчи ЖПКнинг 208-моддасига асосан дориларни ва бошка далилларни холислар иштирокида кўздан кечириши, шунингдек зарур бўлганда эксперт ёки мутахассислар иштирокида кўздан кечириши, кўздан кечириш жараёни ва натижаси ҳақида баённома тузиши шарт эди. Терговчи А.Хўжамқулов ЖПКни 208-моддаси ва 352-моддаси талабларини бузиб, 2012 йил 29 август куни “Судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш хақида” ги қарорни ёзди. Терговчи дориларни экспертизага жўнатишдан олдин кора селафан пакетга солишида холислар иштирокида дори таблеткаларини сонини санаб баённома тузиши, селофан пакетга солинган дориларни номларини тўлиқ селофан пакет мухри бўлган биркага ёзиши ва қатнашчилар томонидан биркани имзолаб, селофан пакетни муҳрлаши шарт эди.

Лекин дорилар 2,3,4 тадан қадоқланган ҳолида қирқилган дори таблеткалари бўлганлиги учун қадоқланган дорилар пакетини орқа томонида бўладиган дори номлари тўлиқ бўлмаганлиги учун ИИБ ходимлари дорилар солинган қора селофан пакет мухри биркасига: “фукаро Маматқулов Чўян бошқарувида бўлган оқ рангли Матиз русумли 70 177 GAA давлат рақамли автомашина кўздан кечирилганида автомашина хайдовчи эшигининг чўнтагидан олинган хар хил турдаги ёзувли таблеткалар. Холислар 1/имзо/ З.Ризаева, 2 /имзо/ Т.Миклияева, ЖК ТҚҚБ т/в /имзо/ И.Набиев, /имзо/ Ф.Ибрагимов, МХХ ходими А.Осегин, фуқаро Ч.Маматқулов” сўзларини терговчи хонасида ёзишган эди ва бу 2012 йил 29 августдаги 215-сонли эксперт хулосасининг 1-варағида ҳам тасдиқланган.

6.Терговчи А.Хўжамқўлов селафан пакет муҳри бўлган биркага ўзининг фамилиясини ёздирмаган эди. Терговчи капитан Алишер Хўжамқулов 2019 йил 31 июлда судда икки хил берган кўргазмасида унинг олдига дорилар қандай ҳолда олиб келинганлиги ёдида йўқлиги, дориларни кўздан кечириш ҳақида баённома ёзмаганлигини ва баённома ёзиш шарт эмас, деб хисоблаганлигини, дориларни кўрганлигини айтиб, унга нима учун экспертизага юборилган селофан пакет биркасига дориларни номини тўлиқ ёзмаганлиги ва ўзи имзо қўймаганлиги сўралганда ҳамда жиноят иши хужжатлари кўрсатилганида, дориларни мутлақо кўрмаганини, баённомада кўрсатилган дорилар номини баённомага қараб ёзганлигини, экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарор билан мени таништирмаганлигини тан олди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 179-моддасига кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи экспертиза тайинлаш ва ўтказишда:

1) экспертиза ўтказилгунга қадар экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим билан танишиб чиқиш ва ўзига берилган ҳуқуқлар тушунтирилишини талаб қилиш. Бу ҳақда баённома тузилади ёки суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади;

2) экспертни рад этиш;

3) ўзи кўрсатган шахслар орасидан эксперт тайинланишини илтимос қилиш;

4) эксперт хулоса бериши учун унинг олдига қўшимча саволлар қўйиш, қўшимча материаллар тақдим этиш, каби менинг жиноят процессуал ҳуқуқларим бўлсада, менинг бу ҳуқуқларимни терговчиАлишер Хўжамқулов қўпол равишда бузди. Терговчи мабодо, дорилар солинган селофан пакетни очмаган бўлса, селофан пакет биркасида ҳар хил турдаги таблеткалар нима номдаги ва қандай турдаги дорилар эканлигини ЖПКнинг 208-моддасига асосан кўздан кечириши шарт эди!!!

Терговчи А.Хўжамқулов Қарши шахар ИИБ ЭКБ бошлиғи сариқ сочли капитаннинг диктовкаси билан 2012 йил 29 август куни “Судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш хақида” ги қарорини ёзиб, унга автомашинадан олинганлиги кўрсатилан 12 дона деазипам, 15 дона деазипам, 8 дона феназипам, 11 дона циклодол дори воситалари таблеткаларини суд кимёвий экспертизаси ўтказишга юборган. Терговчи томонидан ЖПКнинг 92, 208, 352-моддалари талаблари жиддий равишда бузилганлиги учун Қарши шахар ИИБ терговчиси А.Хўжамқуловни 2012 йил 29 августдаги “судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш хақида” ги қарорини суд мақбул бўлмаган далил деб топиши лозим.

7.Бундан ташқари, менинг автомашинамни кўздан кечиришда иштирок этган холислар Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ўзи билан олиб келган одамлар эди, Микляева Татьяна ва Ризаева Зулхуморлар доимий равишда ИИБ ходимларига тинтув жараёнларида холис сифатида иштирок этиб келишини, бунинг учун ички ишлар органи ходимлари пул беришини, ҳеч қаерда ишламаслигини айтиб кўргазма беришган эди. Икки аёл холис ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилган аёллар эди. Жиноят ишини 3-жилди 206-207-варағидаги 2012 йил 27-октябрдаги Микляева Татьяна Александровнани сўроғига тузилган, гувоҳни сўроқ қилиш баённомасини ёздириб олган шахснинг имзоси, фамилияси йўқлиги, қайси ҳуқуқни мухофаза қилувчи органнинг мансабдор ёки масъул вакили эканлиги ҳақидаги ёзувларни йўқлиги учун суд мазкур суроқ баённомасини мақбул бўлмаган далил деб топиши лозим бўлади.

8.Автомашинадан олинганлиги кўрсатилган дорилар солинган қора селафан пакетни экпертизадан ўтказиш учун Қашқадарё вилоят ИИБ ЭКБ эксперти майор Тўлқин Тошпулатовга олиб келинганда, Тошпулатов 2012 йил 29 август куни селафан пакетни холислар иштирокида очмасдан Ички ишлар ходимлари лейтенант З.Бердиев, подполковник И.Жахонгиров билан биргаликда очиб, пакет ичидан чиққан дориларни фақат санаб бу хақда 2012 йил 29 август куни далолатнома тузган. Эксперт Т.Тошпулатов дориларни кимёвий таҳлил қилмасдан, ташқи кўриниши лаборатория коллекциясида мавжуд бўлган дори воситаларига ўхшаш бўлганлиги учун ҳамда дори таблеткаларини оғирлигини тарозида якка ўзи ўлчаб, хар бир таблеткасининг оғирлиги 0,1 (ноль бутун ўндан бир) грамм (бир мг.) бўлган деазипам таблеткасини оғирлигини 5 мг., 27 дона деазипамни оғирлигини 135 миллиграмм (13,5 грамм), яъни беш баробар кўпайтириб, хар бир таблеткасини оғирлиги 0,1 грамм бўлган циклодол таблеткасида 2 миллиграмм циклодол моддаси борлигини, 11 дона циклодол таблеткасида 22 миллиграмм циклодол борлигини 2 баробар кўпайтириб кўрсатиб, хар бир таблеткасини оғирлиги 0,1 грамм бўлган феназипам таблеткасини таркибида 1 миллиграмм феназипам дорисини оғирлиги тўғри кўрсатиб, жами 165 миллиграмм деб ёзиб, психотроп моддалар туркумига кириши ва озгинадан кўпроқ миқдорини ташкил этиши ҳақида 2012 йил 29 август куни 215-сонли эксперт хулосасини асоссиз равишда берган.

9.Ўша вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорининг 16-бандида: “бу туркумдаги ишларни кўришда ЖПК 487-моддасида кўрсатилганлардан ташқари қуйидагилар хам шу Кодекс талабларини жиддий бузилиши хисобланади:-олинган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар миқдорини ҳолислар иштирокида ўлчаш йўли билан аниқланмаганлиги”, эканлиги ҳақидаги раҳбарий кўрсатмаси бор эди. Эксперт бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг мазкур Пленумини раҳбарий кўрсатмасини қасддан, қўпол ва жиддий равишда бузди. Шунингдек, эксперт ҳам текширувчи органнинг мансабдор шахси ҳисобланади. ЖПКнинг 135-моддасида: “Жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нарсалар ва ҳужжатларни кўздан кечиради.

Нарсаларни олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш чоғида топилган нарса ва ҳужжатлар шу тергов ҳаракатларини ўтказиш учун белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда кўздан кечирилиши лозим”,- деб белгиланган.

Шунингдек ЖПКнинг 136-моддасида: “Терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида кўздан кечириш холислар иштирокида ўтказилади. Жиноят иши кўрилаётган вақтда кўздан кечиришга зарурат туғилса, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва кўздан кечиришни тарафлар иштирокида ўтказади.

Кўздан кечириш чоғида топилган ва олиб қўйилган барча нарсалар холисларга, тарафларга ва кўздан кечиришнинг бошқа иштирокчиларига кўрсатилиши лозим.

ЖПКнинг 141-моддасида: Ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи кўздан кечириш ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузади, суд эса кўздан кечириш жараёнини ва унинг натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади, деб белгиланган.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сонли “Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашни айрим масалалари тўғрисида” қарорини 9-банди “б” кичик бандида:тергов ҳаракатида холис сифатида иш бўйича манфаатдор шахс, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ёки уларга жамоатчилик асосида кўмаклашувчи бошқа шахслар иштирок этган бўлса, далил мақбул эмас деб топилиши белгиланган. Эксперт селафан пакетни 2012 йил 29 август куни Ички ишлар ходимлари иштирокида очиб дориларни фақат санаган ва бу хақда шу куни далолатнома билан тасдиқлаган, ички ишлар ходимлари эса ХОЛИС ҳисобланмайди.

10.Шунингдек ўша даврда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли қарорини 11-бандида: “Тушунтирилсинки, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишни назарда тутган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд-кимёвий экпертизаларни ўтказиш айбдорликни исботловчи муҳим мезонлардан бири ҳисобланади. ЖПКнинг 173-моддасига мувофиқ восита ёки моддани наркотик ёки психотроп деб этироф этиш учун бундай экспертизалар қайд этилган туркумдаги барча ишлар бўйича ўтказилиши лозим”. Лекин эксперт майор Т.Тошпулатов дориларни кимёвий таҳлил қилмасдан, кимёвий таркибини урганмасдан дорини қандай моддалар бирикмасидан ташкил топганлигини ёки бир бутун яхлит массани ташкил этиши ёки йўқлигини ўрганмаган, балки шошилинч равишда собиқ МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбариятининг буюртма жиноятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ЖПК талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг раҳбарий кўрсатмаларини қасддан бузган. Шунинг учун ҳам 2012 йил 29 августдаги 215-сонли эксперт хулосасини ва далолатномасини суд мақбул бўлмаган далиллар деб топиши лозим.

11.Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамкулов 2012 йил 29-август куни номақбул далилларга асоосан мени ғайриқонуний равишда қамоққа олиш учун “Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва ушлаб туриш туғрисида” қарор қабул қилиб, мени ноқонуний ушлаб туриш учун қамоққа олди. Мени қамоққа олиш учун асос бўлган далиллар номақбул далиллар бўлганлиги, ЖПК нормалари бузиб олинган далиллар эканлиги учун 2012 йил 29 августдаги Карши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқуловни “Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва ушлаб туриш тўғрисида”ги қарори ҳам қонунга хилофдир ва суд шу қарорни мақбул бўлмаган далил деб топиши ва бекор қилиши лозим.

12.Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамкулов 2012 йил 30 август куни мени номақбул далилларга асосан айбланувчи деб топиб, «жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорини эълон қилди ва бу қарор ҳам номақбул далилларга асосан қабул қилинганлиги учун қонунга хилофдир ва суд 2012 йил 30 август кунидаги «жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорини мақбул бўлмаган далил деб топиши ҳамда шу қарорни бекор қилиши лозим.

13.Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамкулов 2012 йил 30 август куни менга нисбатан “Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қуллаш тўғрисидаги илтимоснома қўзғатиш хақида” қарорини ёзиб, 2012 йил 31 август куни Қарши шаҳар прокурорини розилигини олган. Ушбу қарор номақбул далилларга асосланган бўлганлиги учун қонунга хилофдир ва суд шу қарорни мақбул бўлмаган далил деб топиши ҳамда бекор қилиши лозим.

14.Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди 2012 йил 31 август куни Қарши шаҳар ИИБ терговчиси ва Қарши шаҳар прокурори томонидан киритилган “Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қуллаш тўғрисидаги илтимоснома қўзғатиш ҳақида”ги қарор билан таништирмаганлиги ва номақбул далилларга асосланиб, мени эҳтиёт чорамни қамоққа олишга ўзгартириш ҳақидаги ажримини чиқарди. Ушбу ажрим қонунга хилоф қарорлар ва мақбул бўлмаган далилларга асосан чиқарилганлиги учун суд Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 31.08.2012 йилги шу ажримини бекор қилиши лозим бўлади.

15.Қарши шаҳар ИИО ФМБ терговчиси А.Хўжамқуловни 2012 йил 29 августдаги Қарши шахар прокурорини розилиги олинган менинг яшаш уйим ва ёрдамчи хўжалик хоналарида «Тинтув ўтказиш тўғрисида” қарорини номақбул далилларга таянганлиги, қарордан хотиним Дилором Мамановага ва менга ҳам нусха бермаслиги оқибатида ЖПКни 164-моддасини талабларини бузганлиги учун 2012 йил 29-августдаги Қарши шаҳар ИИБ терговчиси А.Хўжамкуловни «Тинтув ўтказиш тўғрисида” қарорини суд мақбул бўлмаган далил деб топиши ва бекор қилиши лозим бўлади.

16. Қарши шаҳар ИИБ терговчиси А.Хўжамқулов 2012 йил 30 август куни Косон туман Юқори Оброн қишлоғидаги менинг яшаш уйимга бориб, тинтув ўтказиб, бу ҳақда тинтув баённомасини тузган. Тинтув баённомасини терговчи А.Хўжамқуловнинг ўзи имзоламаган. Тинтув иштирокчиларига ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмаган. Уйга уч нафар ИИБ ёки МХХ ходими текширилиб, киритилган бўлсада, тинтув баённомасига тўрт нафар ИИБ ходимини фамилияси ёзилган бўлиб, ИИБ ходимлари Шерзод Набиев ва Анвар Жонқобиловларнинг имзолари ва тинтув баённомасининг биринчи варағи биринчи саҳифасида ва иккинчи варағини иккинчи саҳифасида сохталаштирилиб, имзоларни терговчи Хўжамқулов Алишер қалбакилаштирган. бошқа шахслар томонидан бажарилган. Тинтув баённомасининг саҳифалари остига тинтувни ўтказган ички ишлар ходимларини имзолари қўйилмаган. Холис сифатида тинтувда иштирок этган “Дўстлик” Қ.Ф.Й вакили Бердиев Шухрат эса доимий равишда Ички ишлар профилактика инспекторларига жамоатчилик асосида ёрдам берувчи шахсдир. Бу ҳақда Дўстлик Қ.Ф.Йни 2013 йил 22 февралдаги ва 5 –сон тергов ҳибсхонасига 27.02.2013 йилда №888 рақами билан киримга олинган маълумотномада ҳам кўрсатилган.

Жиноят ишини 7 -жилди 118- варағида суд мажлиси баённомасида ҳам Бердиев Шухратни кўргазмасида ҳам Дўстлик Қ.Ф.Йда маҳалла посбони бўлиб ишлашлиги ёзилган. Ўша вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24-сентябрдаги 12-сонли “Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалари тўғрисида” қарорининиг 3-банди 3-қисми “б” кичик бандига , яъни “Далиллар, жумладан қуйидаги ҳолларда номақбул деб топилади, агар: далил қонунга хилоф усул билан, яъни уни тўплаш юзасидан қонунда назарда тутилган қоидаларга амал қилинмаган ҳолда олинган бўлса, жумладан:

б)тергов ҳаракатида холис сифатида иш бўйича манфаатдор шахснинг, шу жумладан, ҳуқуқни химоя қилувчи орган ходимлари ёки уларга жамоатчилик асосида кўмаклашувчи бошқа шахсларнинг иштироки”,-деб кўрсатилган раҳбарий кўрсатмасига зиддир.

17.Бундан ташқари, уйдан олинган дориларни хотиним Дилором Маманова бирма-бир ушлаб кўриб, қора целофан пакетга солган ва дорилар учун пакетни муҳрлашда ёзилган биркада 8 дона Сибазон дорисини номи йўқ ва бу биркани дорилар номи билан танишган тинтув иштирокчилари имзолари билан тасдиқлашган, ҳамда биркадаги дорилар номи ёзилган сўзлар 2012 йил 31- августдаги 216- сонли эксперт хулосасини биринчи варағида ҳам дорилар ичида 8 дона Сибазон номи йўқлиги ҳақидаги ёзув билан эксперт Т.Тошпулатов томонидан тасдиқланган. Лекин, терговчи А.Хўжамқулов тинтув баённомасига 8 дона Сибазон дориси номи ёзувини чалғитиш йўли билан ёзишга эришган, яъни кун қоронғи бўлиб қолган учун терговчи “баённомада нотўғри сўз бўлибди”, деб баённомани қайта ёзиб, 8 дона Сибазон ёзувини баённомага киритган ва буни оилам Дилором шок ҳолатида баённомани имзолаганлиги учун, терговчи А.Хўжамқулов кейинчалик Сибазон дорисини номи ёзилганлигини хотиним билиб қолмаслиги учун 2012 йил 30- августдаги тинтув баённомасидан хотиним Дилором Мамановага нусха бермаган.

Тинтув ўтказиш жараёни ҳам жиноят процессуал ҳаракатидир. Терговчи А.Хўжамқулов тинтув жараёнида Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексини 92- моддаси 4-қисми, 161,163,164- моддалари талабларини жиддий бузган. Шунингдек, ЖПКни 23-моддасида: “Айбдорликга оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал килиниши керак”, деб белгиланган. Целофан пакет муҳри бўлган бирка ёзувида 8 дона Сибазон дорисини номи йўқлиги , лекин баённомага Сибазон дорисини номи киритилиши бу дорини менинг хонадонимда бор эканлигига шубҳадир ва тузилган барча процессуал ҳужжатлар мақбул бўлмаган далиллардир.

18.Бундан ташқари, судда гувоҳлик берган Бердиев Шухрат: “2012 йил 30 август куни “Дўстлик” ҚФЙни раиси Норов Бахтиёрни ва мени маҳалла посбони вазифасини бажарганим учун профилактика инспектори Маматқулов Чўянни уйига чақирди. Биз борганимизда Маматқулов Чўяннинг дарвозаси ёнида 35-40 нафар одамлар бор эди. Менга милициялар холис бўлиб тинтувда қатнашимни айтишди.

Уйга уч нафар фуқаро кийимидаги йигитларни марҳум Облаберди ака ва Маманов Одил текшириб тинтувга киритишди. Холис бўлиб Маматқулов Чўяннинг қўшниси Ғайбуллаев Ўктам ва мен кирдик ва уй эгаси Маманова Дилором ҳам кирди. Тинтув двақтида 2 нафар ходим, Ғайбуллаев Уктам ва Маманова Дилором ёрдамчи хўжаликларни текширгани кетишди. Мен ва бир нафар ходим Чўян аканинг уйини ичида қолдик. Ходим тинтув ҳақида қандайдир қоғозларни ёзди. Бизлар уйдан чиққанимиздаБизлар уйдан чиққанимизда қаердандир бир қоп қоғоз ҳам олиб келишган экан. Маматқулов Чўяннинг уйидан қандайдир дори таблеткаларни олишди. Лекин дориларни олган ходим дориларни номини айтган эмас ва дорилар сонини хам санагани йўқ. Маманова Дилором имзо қўймайман деганда, бир ходим имзо қўйинг сизнинг уйингиздан хеч нарса чиқмади деб айтди. кейин Маманова Дилором ходим ёзиб тайёрлаган қоғозларга имзо қўйди. Маманова Дилоромуйидан олинган таблеткаларни битталаб ушлаб кўриб, пакетга солди, ходимлар 3-4 пакетли дориларни Маманова Дилоромга женский дорилар деб қайтарди. Маманова Дилором тинтув баённомасидан сўраганида ходим тинтув баённомасидан эртага оласиз деб бермади. Ходимлар менга ўзини таништирган эмас, уйидан олинган қоғозларни ходимлар санаган эмас халтада қандай қоғозлар борлигини мен билмайман ва дорилар солинган пакетда ҳам қандай дорилар борлигини билмайман. Чунки ходимлар дорилар номини бизга айтишган эмас. Мен Маманова Дилором имзо қўйгандан сўнг баённомага имзо қўйдим. Ходимлар бизнинг олдимизда баённомага имзо қўйган эмас. Тинтувга киришимиздан олдин ходим ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни тушунтирган эмас”, – деб кўрсатма берди.

19.Гувох Ғайбуллаев Ўктам Зувайдович ўзининг кўргазмасида: “2012 йил 30 август куни кундузи Маматқулов Чўяннинг дарвозаси ёнида кўплаб енгил автомашиналар ва одамлар пайдо бўлиб қолишди. Бу одамларни кўпчилиги Маматқулов Чўяннинг ховлисига кириб хам кетишди. Мен дарвозамни олдида бу воқеани кўриб турган эдим. Обеддан кейин эди. Мен бу одамларни нима учун келганини дастлаб тушунмадим. Кейин одамлар Маматқулов Чўяннинг уйидан чиқишиб дарвозасини олдида ташқарида кўчада туришди.

Орадан бироз вақтдан сўнг Чўянни хотини Дилором хам келди. Милиса ходимлари хам бор эди. Чўянни хотини милисаларга ва бошқа бирга келганларга “уйга кирган бўлсаларинг, энди кирмайсизлар, уйга кириб чиққанда қўйган нарсаларингни жойини айтинглар ўзим олиб чиқиб бераман, сизларга хам осон бўлади, ўзи олиб чиқариб берди деб ёзасизлар”, деб бақириб гапириб ётган эди. Мени мархум Маматқулов Облаберди ака ва ўша вақтда “Дўстлик” қишлоқ фуқаролари йиғинида котиб бўлиб ишловчи Ахрор Бўриев бир милиса ходим билан дарвозамни олдига келиб, менга “Чўянни уйида тинтув бўлар экан, шунга сиз холис бўлиб қатнашинг”, деб илтимос қилди. Мен уларни гапи билан Чўянни дарвозасини олдига келганимда Дўстлик ҚФЙ махалла посбони Бердиев Шухрат хам бор эди. 5 -6 нафар милиса кийимидаги кишилар ва 30 нафар фуқаро кийимидаги кишилар бор экан.

Мен Чўянни уйини дарвозаси олдига келганимда қизлари Сурайё ва Юлдуз йиғлаб турган экан. Маматқулов Чўяннинг хотини “уйга тинтув ўтказиш учун фақат уч кишини киритаман, агар иккита холис ва мен кирсам, хар биримиз биттадан текширувчини кузатишимиз, мумкин бўлади. Мени эрим Маматқулов Чўянга дорини ўзларинг уюштириб ташлагансизлар, шунинг учун сизларга ишонмайман, текшириб киритамиз”, деб айтгани учун тинтув ўтказиш учун келганлар рози бўлишди. Уйга кирмоқчи бўлган уч нафар кишини Маматқулов Облаберди ака текшириб чўнтакларини кўриб, оёқ кийимларини ечириб кўрди. Лекин уйга тинтувга кираётганлар менга ўзини таништирган эмас ва менга хеч қандай хужжатини хам кўрсатган эмас. Дарвозадан биринчи Чўянни хотини Дилором кирди ва кейин қолганлар, жами Дилором билан уйга олти киши кирдик. Ўзини терговчиман деб айтган одам оқ чизиқли куйлакда эди. Иккинчиси оқ футболкада, учинчиси кўк футболка ва жинси шимда эди.

Текширишга кирганлар Чўянни уйини ичини текшириб чиқишди. Уйдан компьютерни тўртбурчак қутисини олишди. Уйдан қандайдир дискетлар олишди. Яна бир неча дориларни олишди. Текширувчилар Чўянни уйидан қанақа дори олишганлигини ва дорини номини бизларга айтган эмас, уйдан олинган дориларни санаб кўрсатган эмас. Чўянни уйини ички қисмини кўриб бўлганидан сўнг Шухрат билан терговчи уйда қолишди. Чунки терговчи хамрохларига кеч бўлаяпти, мен қоғозларни тўлдириб тураман, сизлар бошқа жойларни текшириб келинглар, деб айтди.

Дориларни текширувчилар орқа уйни столни устидан ва сандиқни тагидаги қутини ичидан олишди.Бир иккита дорини Чўянни хотини Маманова Дилором “бу женски дорилар” деб терговчидан қайтариб олди. Кейин мен Дилором ва икки нафар текширувчи билан янги қурилган, ичи сувалмаган ва ойнаси йўқ бўлган уйини кўргани кирдик. У ерда бир эски дипломат билан бир халта қоғозни олишди. Менга халтадаги қоғозларни кўтартиришди. Бу олган нарсаларни эшик олдига келтириб қўйдим. Қолган жойларни текшириб келганимизда ўзини терговчи деб айтган одам қоғозларни тўлдириб бўлганини бизга айтди.

Дипломат ва бир халта қоғозни хам терговчи деб ўзини айтган одам “қоғозига қўшиб ёзди ва кун кеч бўлиб, қолди, ўзи бир халта қоғоз экан, улгурмай қоламиз, тез қўл қўйинглар”, деб айтди. Қоғозга нима ёзилганини Чўянни хотини ва бизлар билмаймиз. Чўянни хотини имзо қўймайман, деб айтганида тинтувга келганлардан бири, нега қўл қўймайсиз. Ахир уйингиздан хеч нарса чиқмади, имзо қўйинг” деганлиги учун Дилором терговчи ёзган қоғозга имзо қўйди. Мен Чўянни уйидан қанақа дорилар олинганлигини билмайман. Терговчи имзо қўй деганлиги учун Дилором кейин имзо қўйиб берди. Мен Чўянни уйида терговчи томонидан ёзилган қоғозларга нима ёзилганлигини билмайман. Терговчи менга дориларни номини айтган эмас ва санаб кўрсатмаган.

Мен қоғозларга имзо қўйганимдан сўнг, кетсам бўладими деб сўраганимда менга кетишим мумкинлигини айтишди. Мени олдимда Чўянни уйига тинтувга кирган фуқаро кийимидаги йигитларни бирортаси хам тинтув баённомасига имзо қўйган эмас. Чўянни хотини Дилором тинтув баённомасидан нусха беришни сўраганида терговчи “баённомадан эртага нусха оласиз”, деб берган эмас. Тинтувда менинг хуқуқ ва мажбуриятларим борлиги тўғрисида хеч ким тушунтирган эмас.

Мени ўзим Чўянни бирор марта хам Ўзбекистонни Конституциявий тузумидан норози бўлиб гапирганини эшитган эмасман. Чўянни оила аъзолари ва яқин қариндошлари ичида хижобга кирган аёлни ўзи йўқ” деб гувохлик берди.

20.Шунингдек, судда гувохлик берган хотиним Маманова Дилором кўргазмасида: “Уйга Қарши шаҳрида менинг олдимга келганида телефонига милиса ходимлари чиқиб уйга келиши кераклигини, уйга келганида қизларим Охманова Юлдуз ва Охманова Сурайёлар йиғлаб туришганлигини, милисалар ўзлари билан олиб келган холисларни уйга киритмасдан, қўшнимиз Ғайбуллаев Ўктам ва махалла посбони Бердиев Шуҳратни тинтувда иштирок этиш учун холис сифатида иштирок этдирганини, уйга уч нафар фуқаро кийимидаги кишиларни текшириб киритгани, тинтув даврида холис Бердиев Шухрат ва терговчи Хўжамқулов Алишер уй ичида қолганлигини, ўзи ва икки нафар ходим ҳамда холис Ғайбуллаев Ўктам бошқа ёрдамчи хўжаликни текширишга борганлигини, қора дипломат ичидаги қоғозларни ва бир халтага қоғозларни солиб олишганлигини, қоғоз солинган халтани холис Ғайбуллаев Ўктам кўтариб уй айвони олдига олиб келганлигини, уйдан олинган дориларни бирма бир ушлаб кўриб селофан пакетга солганини, дорилар солинган пакет ичида ҳеч қандай Сибазон дориси бўлмаганлигини, пакет биркасидаги ёзувни ўқиб кўриб ҳақиқатдан ҳам уйда бўлган дорилар ёзилганини, терговчига баённомага имзо қўймайман деб айтганида, ИИБ ходимлари терговчи томонидан ёзилган баённомага имзо қўйинг уйингиздан ҳеч қандай тақиқланган нарса ва дори чиқмади, деб айтганлиги учун имзо қўйганлигини, лекин терговчи баённома нотўғри ёзилибди, шошмай туринглар деб, баённомани қайта ёзганлигини, терговчи шу баённомани кўчириб ёздим, хатосини тўғриладим, бланкага ёзишим керак эди, деб кун қоронғи вақтда хотинимга қайта ёзилган баённомани ўқитмасдан имзо қўйдирганлигини, терговчи уйдан қандай дорилар олинганини айтмаганлигини, баённомани ўқимасдан шок ҳолатда имзолаганлигини, терговчига баённомадан нусха беринг деганида терговчи эртага бераман, деб баённомадан нусха мутлақо бермаганлигини, терговчи халтага солинган қоғозларни рўйхатга олмаганлигини, қоғозларни санамаганлигини, қоғозлар солинган халтани муҳрламасдан олиб кентганлигини, баъзи бир аёллар фойдаланиши керак бўлган дориларни қайтариб берганлигини, тинтувдан кейин қизларим касал бўлиб қолганини айтди ва ҳеч қачон ҳижобга кирмаганлигини, қизларим ҳам ҳижобга кирмаганлигини, мени намоз ўқиганимни кўрмаганлигини, доимо бошяланг юришини, бозорчилар диний экстремизм жинояти бўйича тўхмат қилишаётганлигини айтди.

Уйдан олинган бир халтадаги қоғоз хужжатлар расмийлаштирилмасдан олиб кетилганлиги ва ЖПК нормалари тинтув вақтида бузилганлиги, тинтув жараёнини хужжатлаштиришни процессуал формаси бузилганлиги учун ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъати 2012 йил 30 августдаги “Тинтув баённомаси”ни суд мақбўл бўлмаган далил деб топиши лозим бўлади.

21.Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамкуловни 2012 йил 31 –август куни номақбул далиллар ва ЖПК нормалари бузилган ҳолда олинган 2012 йил 30-августдаги “Тинтув баённомаси”га асосан уйимдан олинганлиги кўрсатилган дорилар юзасидан чиқарган “Судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш ҳақида”ги қарори билан мен таништирилмаганлигим ҳам қонунга хилофдир ва суд 2012 йил 31 августдаги “Судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш ҳақида”ги қарорни мақбул бўлмаган далил деб топиши ҳамда бекор қилиши лозим.

22.Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошкармаси Экспертиза- криминалистикаси бошкармаси (ЭКБ) бўлинма бошлиғи майор Тўлқин Тошпулатов 2012 йил 31- август куни экспертизага олиб келинган, дорилар солинган қора целофан пакетни холислар иштирокида очмасдан Ички ишлар ходимлари лейтенантлар З.Бердиев ва Ш.Ёровлар иштирокида очиб дориларни фақат санаган ва бу ҳақда 31.08.2012 йилда далолатнома тузган. Эксперт Тулқин Тошпулатов целофан пакет муҳри бўлган биркасидаги ёзувда 8 дона Сибазон дорисини номи йўқ бўлсада, 8 дона Сибазон дорисини МХХнинг топшириғини бажариш мақсадида, терговчи Алишер Хўжамқулов билан жиноий тил бириктириб, келишувга эришиб, мени уйимда бўлмаган 8 дона Сибазон дорисини номаълум йўллар билан топиб, 2012 йил 29-август кунидаги каби Сибазон дорисини кимёвий таҳлил килмасдан, қандай моддалар бирикмасидан ташкил топганлиги, тузилиши, рангини ўрганмасдан хамда Сибазон дориси таблеткаси оғирлигини тарозида якка ўзи ўлчаб, ЭКБ лабораториясида мавжуд бўлган дори воситаларига ташқи кўриниши Сибазон дориси ўхшаш бўлганлиги учун ҳар бир таблеткасини оғирлиги 0,05 (ноль бутун юздан беш) грамм бўлган 8 дона Сибазон дориси таблеткасини оғирлиги 0,4 грамм (4 миллиграмм) ни 40 миллиграмм деб, 8 дона Сибазон таблеткасини оғирлигини 10 баравар сунъий равишда ғараз ниятларда кўпайтириб ёзиб, психотроп моддалар туркумига кириши ва кўп бўлмаган миқдорни ташкил этишини кўрсатиб, 2012 йил 31-август куни №216–сонли Эксперт хулосасини берган. 2012 йил 31 августдаги Эксперт Тўлқин Тошпулатовни ЖПК нормаларини бузган ҳолда ва номақбул далилларга асосан тузган №216-сонли Эксперт хулосаси ва шу куни тузилган далолатномасини суд мақбул бўлмаган далиллар деб топиши лозим.

23.Шунингдек, 27 дона Деазипам, 11 дона Циклодол, 8 дона Феназипам, 8 дона Сибазон дори воситалари таблеткаларини номақбул далилларга асосан ЖПК нормаларига зид равишда жиноят ишига далил сифатида қўшилганлиги учун ушбу дори воситалари таблеткаларини суд мақбул бўлмаган, яроқсиз далиллар деб топиши лозим.

Ҳурматли ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъати!

24. Мақбул бўлмаган далилларга асосан Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 09 апрелдаги ижро варақасига асосан ғайриқонуний равишда давлат фойдасига мусодара этилган «Сурайё Юлдуз –ширин мевалар» савдо фирмасига тегишли бўлган оқ рангли МАТИЗ DLX B3-русумли 70 177 GAA давлат белгили автомашина 2016 йил 26 январ куни “Қашқадарё мулк маркази” МЧЖ томонидан ким ошди савдоси орқали фуқаро Раутдинов Равшан Зохидовичга 21 800 000 (йигирма бир миллион саккиз юз минг) сўмга сотилган. Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан менга нисбатан сунъий уюштирилган жиноят ишига ва ходимларини қонунга хилоф ҳаракатлари сабабли менинг МАТИЗ DLX B3-русумли 70 177 GAA давлат белгили автомашинам сотилиб кетиши натижасида зарарлар етди.

Менга етказилган зарарни ундириб беришни сўраб берган илтимосномамда менинг МАТИЗ DLX B3-русумли 70 177 GAA давлат белгили, оқ рангли автомашинамни қийматини менинг МАТИЗ DLX B3-русумли 70 177 GAA давлат белгили автомашинамни қийматини 37 326 848 (ўттиз етти миллион уч юз йигирма олти минг саккиз юз қирқ саккиз) сўм деб кўрсатганман. Лекин, бу нарха автомашинамнинг 4 та шинасини яроқсиз, деб автомашинанинг нархига 4 та автошина қўшилмаган. Мен автомашинани кузови устига багажник ҳам олиб қўйганман. Автомашина ичида огнетушитель, тиббиёт аптечкаси ва фосфорли ёнадиган кийим ҳамда авария холатида тўхташни билдирадиган йўл белгилари ва запас баллони дискаси билан бор эди. Бу буюмлар тергов органи томонидан йўқ қилинган ёки яроқсиз ҳолга келтирилган. Буларнинг қиймати 6 000 000 (олти миллион) сў деб баҳолайман ва автомашинанинг нархига қўшилганида 43 326 848 сўм бўлади. Суд автомашина ғайриқонуний равишда давлат фойдасига мусодара қилингани оқибатида менга етказилган зарар учун 43 326 848 сўмни давлат ҳисобидан менинг фойдамга ундириб бериши лозим бўлади.

25. ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 2-қисми билан менга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбловни бекор қилиши ва мени тўлиқ реабилитация асосида оқлаши лозим бўлади.

ҲУРМАТЛИ СУДЬЯЛАР!

26.Менга нисбатан дастлабки тергов томонидан қалбаки ёзув ва қалбаки имзоли аризалар, мақбул бўлмаган далилларга асосан диний экстремизм билан боғлиқ жиноятлар МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси рахбариятининг топшириғига асосан сунъий равишда уюштирилди. Мен 2012 йил ноябрь ойида Қашқадарё вилоят ИИБ ни 5-сон Тергов ҳибсхонасида айблов хулосасини олиб ўқиганимда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексини 159-моддасида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумига тажовуз қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш каби жиноятни содир этганликдаги айбловни ва 2441 — моддаси 2-қисмида назарда тутилган, Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш, яъни Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш —каби жиноятларни ва 165-моддасида назарда тутилган товламачилик жинояти, яъни [СПиТ:

1.Жиноят турлари / Товламачилик]

Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш ва 3-қисмидаги,

Товламачилик:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса —каби жиноятни содир этганлигим ҳақидаги айбловларни ўқиб ҳайрон бўлиб қолдим. Мен ахир Қуҳна қалъа бозорига бормаган бўлсам, умрим давомида намоз ўқимасам, хотиним ва қизларим ҳижобда бўлмаса, нима учун бу жиноятларни менга қўйди, экан деб ҳайрон бўлдим. Менга бу жиноятларни қўйганига мен жазони ўташ муассасасига борганимда билдим. Диний экстремизм билан айбланган маҳкумларга ҳукм устидан шикоят ёзишга имконият берилмайди, бошқалар билан суҳбатлашиш тақиқланади, тўлиқ изоляцияга олинган бўлар экан ва диний экстремизм билан айбланган маҳкум билан гаплашиб қолсангиз, маҳкум тамом, ходимлар томонидан ва баъзи бир “лохмач” маҳкумлар томонидан калтак ер экан. Мени қийноққа солиш учун МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари ва Қашқадарё вилоят прокуратураси бу жиноятни менга уюштирганлигини мен “зона”да билдим.

27.Шунингдек, мени жаҳон жамоатчилиги Биринчи Президентимизни судга берганлигимни билишганлиги ва Ўзбекистонни амалдаги тузумига қарши бўлган инсон сифатида кўрсатиш ва Биринчи Президентга мени ёмонлаш учун ва менга озодлигим учун очилиши мумкин бўлган барча эшикларни ёпиш учун диний экстремизм билан боғлик жиноят ишларини уюштиришган бўлган. Мени қамоққа олишга МХХ раисини биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовга МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи полковник Улуғбек Девонов ва ўз хавфсизлиги бошлиғи Олим Отаевни ва Очилов Наврузни устидан ёзган шикоятим борганда, Шуҳрат Ғуломов битта ёзувчини эплолмайсанми, деб танбеҳ берган. Шуҳрат Ғуломов мени ёмонлаб, балким биринчи Президентимиз рахматли Ислом Каримовга ҳам айтиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовни розилини олишган! Бу ҳақда менга МХХ ходимлари ва Набиев Шерзод менга айтган эди, мен бу гапларни биринчи инстанция судида ҳам айтганман, ҳукмни 14-варағида мени қуйидаги сўзларим “…мен коридорда тинтув ўтказган йигитлардан бирига “нега менга жиноят қилганликни сунъий уюштираяпсизлар, мен Президентимиз Ислом Каримовни судга берганимда ҳам Чўянга тегинманглар, деб айтган экан, ахир мен қонунни бузмасам, қонун билан ҳаракат қилсам, эртага Президентимиз менга нисбатан қасддан жиноят уюштирганларингизни билса, ўзларингга ёмон бўладику” деб айтганида у “Чўян ака, бизлар катталарни айтганини қиламиз, катталар шахсан И.А.Каримовдан сизни қамоққа олишга рўхсат олишган, Президент фақат ўзига гап тегмаслигини айтган, Сиз шукур қилинг, автомашинангиздан наркотик модда, героин, қурол, хизбут тахрир китоблари ёки дискетини чиқармадик, дори учун оғир жавобгарлик йўқ, 2-группа ногирони экансиз, амнистияга тушасиз, фақат дорини ўзимники деб тан олсангиз бўлди, “Омонконденсат”ни ишига аралашиб қолгансиз, катталарни думини босгансиз, тақдирга тан беринг” деб айтганлиги ёзилган. Шундан кейин менга психотроп ва диний экстремизм билан боғлиқ жиноят ишларини содир этганликдаги айбловлар қўйилди. Менга қўйилган диний экстремизм билан боғлиқ жиноят иши тўлиқ номақбул далилларга асосланган.

28.Жумладан, жиноят ишида Косон шаҳрида яшовчилар Бомуллаева Гулшод, Примова Нозима, Сувонқулова Дилнавоз, Ҳаққулов Мирзохид, Шофайзиева Зиннат, Бобоқулов Зокир номидан яшаш манзили кўрсатилмаган, санаси йўқ, отасининг исми кўрсатилмаган холда бошка шахслар томонидан қўл ёзувлари бажарилган ва имзолари сохталаштирилган аризалар Миллий хавфсизлик хизмати Косон туман бўлимига 2012-йил 30-август куни 203-208 рақамлар билан рўйхатга олинган. Бомуллаева Гулшод ва Примова Нозимани аризаларини собиқ Миллий хавфсизлик хизмати Косон туман бўлимини ходимларини топшириғига асосан уларни иқтисодий жиноят ишларида ғайриқонуний равишда сунъий жиноят ишини очиш йўлларини кўрсатиб, доимо ёрдам берган агенти Косон туман Оброн қишлоғида яшовчи 1959 йилда туғилган Исломова София Саитовна ўз қўли билан ёзиб, уларни имзоларини ўзи қўйиб қалбакилаштирган. Сувонова Дилнавоз ва Ҳаққулов Мирзохидни аризаларини бир киши, Бобоқулов Зокирни аризасини бир киши, Шофайзиева Зиннатни аризасини бир киши ёзиб, барча имзоларни қалбакилаштиришган. Гувохни сўроқ қилиш баённомаларидаги қўл ёзувлари ва имзолар Г.Бомуллаева, Д.Сувонова, З.Шофайзиева, М.Ҳаққулов, Н.Примова, З.Бобоқуловларни ўзлари томонидан бажарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд-экспертизаси Марказининг Самарқанд вилоят бўлими томонидан 2020 йил 17 январдаги Суд – хатшунослик экспертизаси бўйича Давлат суд эксперти Фозилова Нодира Сабировна томонидан берилган №7014/1.1-сонли хулосада ҳам ўзининг исботини топган.

Шунинг учун суд МХХ Косон туман бўлими номига санасиз ва яшаш манзили кўрсатилмасдан ёзилган, тадбиркор деб сохта маълумот киритилган, қўл ёзувлари ва имзолари сохталаштирилган ва киримга 30.08.2012 санаси билан рўйхатга олинган №С – 203 билан Сувонова Дилнавоз, №Б – 204 билан Бомуллаева Гулшод, №Х – 5 билан Ҳаққулов Мирзохид, №Ш – 206 билан Шофайзиева Зиннат, №Б – 207билан Бобоқулов Зокир, №П – 208 билан Примова Нозима номидан ёзилган аризаларни мақбул бўлмаган далиллар деб топиши лозим.

29.Шунингдек, Косон туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ғайрат Тошев номига 2012-йил 25-сентябрда Ҳаққулов Мирзохид, Бобоқулов Зокир, 2012-йил 27-сентябрда Бомуллаева Гулшод, 2012-йил 3-октябрда Сувонова Дилнавоз номидан айнан МХХ Косон туман бўлими бошлиғи номига аризаларни қалбакилаштирган кимсалар томонидан тушунтириш хатлари ёзилган ва Сувонова Дилнавоздан ташқари, уларнинг ўзларига имзолатилган. Сувонова Дилнавознинг тушунтириш хатини ёзган шахс Субхонова деб фамилиясини адаштириб ёзган ва уни имзосини қалбакилаштирган. Косон туман ички ишлар бўлими бошлиғи номига тушунтириш хатларини ёздириб олган Косон туман ИИБ ваколатли мансабдор ходимини фамилияси ва имзоси йўқ.

Ўша вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004-йил 24-сентябрдаги 12-сонли “Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида: “Далиллар мақбуллигининг шартлари қуйидагилар: далил тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинган бўлиши; далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган холда олинган бўлиши; далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши шарт. Судларга тушунтирилсинки, далиллар мақбуллигига тааллуқли юқорида санаб ўтилган шартлардан бирортасига амал этилмаслиги далилнинг номақбул деб топилишига асос бўлади”, — деб белгиланган. ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъати Косон туман ИИБ бошлиғи подполковник Ғайрат Тошев номига 2012-йил 25-сентябрда Ҳаққулов Мирзохид, Бобоқулов Зокир, 2012 йил 27 сентябрда Бомуллаева Гулшод, 2012 йил 3 октябрда Сувонова Дилнавоз номидан ёзилган тушунтириш хатларини ваколатсиз номаълум шахслар томонидан олинганлиги учун мақбул бўлмаган далиллар деб топиши лозим.

30.Қашқадарё вилоят прокуратураси терговчиси Махмуд Жўраев “Маматқулов Чўян Президент Ислом Каримовни топшириғи билан қамоққа олинди ва жиноят иши қўзғатилди”, деган Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимларининг кўтарган шов-шуви ва миш-миши сабабли жиноят ишини тезроқ топшириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорларсиз, айблов хулосаси билан биргаликда топшириб юборганлиги кейинчалик судда маълум бўлиб қолгач, судья Шуҳрат Ражабов билан терговчи М.Жўраев жиноий тил бириктириб, жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарорларни олдинги сана билан ёзиб Бомуллаева Гулшод, Сувонова Дилновоз, Зокир Бобоқуловларни 2012 йил 23 октябрда, Шофайзиева Зиннатни 24 октябрда, Примова Нозимани 25 октябрда жабрланувчи деб топиб, уларнинг жабрланувчи қароридаги имзоларини сохталаштириб, далилларни қалбакилаштирган. Ҳаққулов Мирзохидни эса жиноят ишида жабрланувчи деб топишни ёдидан чиқарган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг 376-моддасида: Терговчи ишдаги материалларни танишиб чиқиш учун тикилган ва рақамланган кўринишда, ҳар бир жилддаги ҳужжатларни рўйхат қилган тарзда тақдим этади, — деб белгиланган бўлишига қарамасдан фуқаровий жавобгар Қашқадарё вилоят прокуратурасининг терговчиси Махмуд Жўраев “Жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорларни сохталаштириб, имзоларни қалбакилаштириб, жиноят иши жилдларини опись – рўйхатига қайд қилмасдан, жиноят иши варақлари орасига жилдга тикмасдан, қарор варағини нумерламасдан, ип тикиш жойига варақни ўткир бурчак остида майда қирқишлар билан елимлаб, жиноят иши жилди варақлари орасига қўшган. 2019 йил 8 августда Сизларнинг иштирокингизда ўтказилган суд мажлисида гувох Жўраев Махмуд сўроқ қилиниш жараёнида жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорлардан бири тикилмаганлиги сабабли жилд орасидан чиқиб кетиши билан ҳам жабрланувчи қарорларини сохталаштирилганлиги исботланди. Ушбу қарорлардаги имзолар қалбакилаштирилганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд-экспертизаси Марказининг Самарқанд вилоят бўлими томонидан 2020 йил 17 январдаги Суд – хатшунослик экспертизаси бўйича Давлат суд экспертиФозилова Нодира Сабировна томонидан берилган №7014/1.1-сонли хулосада ҳам ўзининг исботини топган.

Шунинг учун ҳам суд 2012 йил 23 октябрда Бомуллаева Гулшодни, Бобоқулов Зокирни, Сувонова Дилновозни, 2012 йил 24 октябрда Шофайзиева Зиннатни, 2012 йил 25 октябрда Примова Нозимани “Жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорларни сохталаштириб, имзоларни қалбакилаштирганлиги учун мақбул бўлмаган далиллар деб топиши лозим.

31.Мени 2015 йил 5-ноябр куни Қашқадарё вилоят прокуратурасига олиб боришиб, Шофайзиева Зиннат ва Сувонова Зиннат билан юзлаштириш тўғрисида баённома тузишди. Терговчи Махмуд Жўраев Д.Сувонова ва З.Шофайзиеваларни гувох тариқасида юзлаштириб, уларга жабрланувчини эмас балки гувохнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирган. Агарда, ҳақиқатдан ҳам Сувонова Дилнавоз 2012 йил 23 октябрда, Шофайзиева Зиннат 24 октябрда жабрланувчи деб топилган булганида 2012 йил 5 ноябр куни жабрланувчини юзлаштириш тўғрисида баённома тузилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 55-моддасида белгиланган жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган бўлар эди. Лекин, бу процессуал ҳаракатлар терговчи томонидан бажарилмаслиги оқибатида Жиноят процессуал кодекси 55-моддаси талаби нормалари жиддий бузилди. Шунинг учун апелляция инстанцияси судлов ҳайъати 2012 йил 5 ноябрдаги мен ва Сувонова Дилнавоз ўртасида, мен ва Шофайзиева Зиннат ўртасида тузилган юзлаштириш тўғрисидаги баённомаларни мақбул бўлмаган далиллар деб топиши лозим.

32. Терговчи Ўрол Умиров “Жиноят ишида шахсни фотосуратидан таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисида” баённомага мени ва яна 2 нафар эркак кишини фотосуратларини елимлаб ёпиштириб, баённомага фотосуратларни муҳрламасдан 2012 йил 02 ноябрда Бомуллаева Гулшод, Сувонова Дилнавоз, Ҳаққулов Мирзохид, Шофайзиева Зиннат, Примова Нозималарга кўрсатиб, мени танитган ва баённомани Қарши шаҳар ИИО ФМБ терговчиси Ўрол Умиров тузган. Шахсни фотосуратидан таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисидаги баённомадаги фотосуратлар муҳрланмаган холда ва Ўз.Р.ЖПКнинг 126-моддасига асосан “Таниб олувчи таниб олиш лозим бўлган шахс ёки нарсанинг белгилари, аломатлари, хусусиятлари тўғрисида олдиндан сўроқ қилиниши лозим”лигини била туриб ва 127-моддасида: “Таниб олинувчи кийими, соч қирқтириши ёки тараши ёхуд бошқа белгилари билан таниб олиш учун кўрсатиладиган ўзга шахслар орасида яққол ажралиб турмаслиги лозим.

Шахсни таниб олиш учун кўрсатишнинг иложи бўлмаганда ёхуд хавфсизликни таъминлаш мақсадида унинг фотосуратидан фойдаланиш мумкин.

Таниб олиш учун жадвал қоғозга яхшилаб ёпиштирилиб, муҳрланган ва рақамланган, лекин суратга олинган шахсларнинг исми ва фамилиялари кўрсатилмаган камида учта фотосурат кўрсатилади”, — деб белгиланган бўлишига қарамасдан мени хайдовчилик гувохномамдаги фотосуратимни ва битта мен галстукда бўлган ҳолда, яъни яққол ажралиб турган ҳолда, “мана бу расмдаги Чўян бўлади”,-деб таниб олувчиларга кўрсатилиши ЖПК нормаларини терговчи Ўрол Умиров томонидан жиддий бузилишидир. Шунинг учун ҳам суд 2012 йил 02 ноябр куни Бомуллаева Гулшод, Сувонова Дилнавоз, Ҳаққулов Мирзохид, Шофайзиева Зиннат, Примова Нозималар билан тузилган шахсни фотосуратидан таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисидаги баённомаларни мақбул бўлмаган далиллар деб топиши лозим.

33.Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанцияси судида 2019 йил 8 августдаги кўргазмасида Бомуллаева Гулшод, Бобоқулов Зокир, Сувонова Дилнавозлар мени ислом давлати бўлади, мен ислом давлати рахбарларидан бири бўламан ва дин хақидаги гаплар ёлғон эканлигини айтишди. Судда гувохлик берган Азимова Гўзал, Авезова Норгул, Рахимов Илхомлар 2011 йил 11 ноябрда ҳеч қандай йиғилиш ўтмаганлигини, мен бозорда бўлмаганлигимни, агарда 250 та одам йиғилса, улар ҳам эшитган бўлиши мумкинлигини айтиб, гувохлик беришди.

34.Судда гувохлик берган Нусратилло Истатов ҳам 2012 йилда Косон тумани “Ферузбек Асадов” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги савдо мажмуаси бозорида раис бўлиб ишлаганлигини, Косон туман ҳокимини 2011 йил 21 январдаги №20/01-сонли қарорига асосан бозор қайта реконструкция қилиниши муносабати билан ёпилганлигини, бозорда фаолият юритаётган тадбиркорлар “Қухна қалъа” бозорига кўчирилганини, бозор қайта реконструкция қилиниб, Косон туман ҳокимининг 2011 йил 28 сентябрдаги №1769-сонли қарори билан тўлиқ фойдаланишга қабул қилинганлигини, бозорда олдин фаолият юритган тадбиркорларга ўз жойларига дуконларига қайтиб ўтишини маълум қилишганида, дукони бор тадбиркоркорларни қандай чақиришни билмасдан Маматқулов Чўян ҳақида эшитиб, мен билан 2011 йил 17 ноябр куни учрашиб барча маълумотларни айтиб берганлигини, мен уларга почта орқали Огохлантириш хати жўнатишни ва Қашқадарё газетасига эълон беришни таклиф қилганлигимни, шунда дукон эгалари лозим топишса келиб дуконига эгалик қилишади, келишмаса дуконларни қулфини бузиб, бошқа тадбиркорларга дуконларни очиб берасизлар, шунда улар сизлардан хафа бўлишмайди, деб айтганлигимни, менга огохлантириш хати ва эълон матнини ёзиб беришни илтимос қилишганлигини, мен матнларни компьютерда ёздирганлигимни ва компьютер хизмати ҳақини ўзи тўлаганлигини, Қарши шаҳрига кетаётганлигим учун эълонни Қашқадарё газетасига бериш учун мен олганлигимни ва менга эълонни газетада чиқариш учун 200 000 (икки юз минг) сўм пул берганини, менинг оилам айблов хулосасини олиб келганида Сувонова Дилнавоз, Бобоқулов Зокир, Бомуллаева Гулшод, Ҳаққулов Мирзохид, Шофайзиева Зиннат, Примова Нозима, Ибодуллаев Фармонларга “Ферузбек Асадов” бозорида савдо дуконлари мавжуд бўлмаганлиги учун уларга огохлантириш хати жўнатилмаган, улар айтганидай 2011 йил 16 ноябрь куни биз Маматқулов Чўян билан учрашмаган ва бозор ҳақида мени маълумотга эга бўлмаган ва огохлантириш хатини ёзмаган бўлсак, қандай қилиб улар огохлантириш хатини олганлигига ҳайрон бўлганлигини, Маматқулов Чўян билан фақат 2011 йил 17 ноябрь куни учрашганмиз деб ва шу куни эълон ва огохлантириш ёзилиб, “Қашқадарё” газетасига топширилганини, эртаси куни 2011 йил 18 ноябрда газетада эълон чиққанини, менга огохлантириш хатидан нусха ҳам бермаганлигини, огохлантириш хатини барчасига ҳуқуқшунос сифатида имзо қўйиб бериб Қарши шаҳрига кетганлигимни, бизлардан ҳеч ким ва хатто Маматқулов Чўян ҳам қўли билан огохлантириш хатини тарқатмаганлиги, мени бозорга бормай почта орқали огохлантириш хатини жўнатишни маслаҳат берганлигимни, шундай экан мени бозорга боришим мантиққа тўғри келмаслигини, мени бозорга бормаганлигимни ва огохлантириш хатидан бирорта ҳам нусха олмаганлигимни, мени намоз ўқиганлигимни ва оиламни хам ҳижобга кириганлигини бирор марта ҳам кўрмаганлигини, менга нисбатан тўҳмат қилинганлигини айтиб кўргазма берди.

Шунингдек, Нусратилло Истатовни жиноят ишида ёзма кўргазмалари ҳам бор ва 30 нафар тадбиркорга поча орқали огохлантириш хатлари юборилганлиги ҳақидаги почта квитанциялари нусхалари ва огохлантириш хатини имзоланмаган нусхаси ҳам жиноят иши ҳужжатларида мавжуд.

35.Бобоқулов Зокир, Сувонова Дилнавоз, Бомуллаева Гулшодлар судга 08.08.2019 йилда кўргазма берган куни Қашқадарё вилоят прокуратурасининг собиқ терговчиси Жўраев Махмуд ҳам келган эди. Г.Бомуллаева, Д.Сувонова ва Бобоқулов Зокирлар диний экстремизм жиноятлари бўйича бундай воқеа бўлмаганлигини ва имзолари қалбакилаштирилганини айтган вақтда, собиқ терговчи Жўраев Махмуд яна кимлар судга келишини Д.Сувонова ва Бобоқулов Зокирлардан сўраб қолди. Кейинги суд мажлисига Шофайзиева Зиннат ва Примова Нозима ва Ҳаққулов Мирзохидлар келишганида дакстлабки терговда берган кўргазмалари тўғрилигини, МХХ Косон туман бўлимига ёзилган аризаларни ҳам ўзлари ёзганлигини ва имзолар ҳам ўзларига тегишли эканлиги ҳақида ёлғон кўргазмаларни беришга мажбур бўлишди. Уларнинг уйига Жўраев Махмуд ва яна ДХХ ходимлари боришиб, “Чўян оқланса, сизлар қамаласизлар”, деб қўрқитган. Примова Нозима судда ўзининг онаси “Чўян энди қизингиздан ўч олади”, деганлиги учун касал бўлиб ётганлигини айтди. Мен ахир 2018 йил 25 мартда озодликка чиққанман. Нега энди, айнан судга келиши олдидан Примова Нозимани онаси касал бўлиб қолади? Чунки, Жўраев Махмуд ва ДХХ ходимлари Шофайзиева Зиннат, Примова Нозима ва Ҳаққулов Мирзохидларни уйига бориб қўрқитишган, “Чўян қамалиб келди, сизлар энди ёлғон кўргазма берганларингиз учун қамаласизлар, шунинг учун судда илгари берган кўргазмани тўғрилигини айтасизлар, қамалмайсизлар”, деб қўрқитган ёки алдаган. Примова Нозима, Ҳаққулов Мирзохид, Шофайзиева Зиннатлар судни алдашга ҳаракат қилиб, барча ёзувлар ва ёзувлардаги имзолар ўзимизники, деб ёлғон гапиргани билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд-экспертизаси Марказининг Самарқанд вилоят бўлими томонидан 2020 йил 17 январдаги Суд – хатшунослик экспертизаси бўйича Давлат суд эксперти Фозилова Нодира Сабировна томонидан берилган №7014/1.1-сонли хулосада уларнинг бу ёлғон кўргазмалари фош бўлди ва уларни менга туҳмат қилганлиги ҳамда қилаётганлиги ҳам ўзининг исботини топди.

36.Шунинг учун ҳам ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъати менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159, 2441 – моддалари билан қўзғатилган айбловларни бекор қилиши ва реабилитация асосида оқлаши лозим бўлади.

МУҲТАРАМ СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ, СУДЬЯЛАР!

37.Мен Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбариятининг ғайриқонуний ҳаракатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти жойлари жаннатда бўлсин, раҳматли Ислом Каримов номига ва Республикамизнинг бошқа раҳбарларига шикоят берганлигим сабабли Ўзбекистон Республикаси МХХ раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовнинг топшириғига асосан 2012 йил август ойида менга қандай бўлмасин жиноят иши қўзғатиш мақсадида хеч кимнинг аризасисиз ва билдиргисиз мени ҳаётимни МХХ ходимлари кавлай бошлашди. Мени амнистияга туширмаслик мақсадида мен қамоққа олинган кундан кейин тиббиёт ходимларига зуғум қилиб, уларни қўрқитиб, мени даволанмаганлигим ҳақида кўргазмаларни олишга МХХ ходимлари муваффақ бўлишган. Чунки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорларида 1 ва 2 – гурух ногиронлари ҳамиша амнистияга тушиб келишган. Мен Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида врачлар ва ТМЭК ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши билан танишдим. Касалларни қайд этиш жўрнали битта ручка билан бир киши томонидан кўчирилган. Ахир бир киши кечаю-кундуз ва ҳар куни дам олишсиз навбатчилик қилмайди. Беморларни қайд этиш жўрнали бир киши томонидан қайта ёзилиб, менинг фамилиям жўрнал рўйхатидан чиқарилган ва бошқа кишини фамилияси менинг фамилиям ўрнига киритилиб, беморларни қайд этиш жўрнали қайта ёзилиб сохталаштирилган. Қайта ёзилган сохталаштирилган беморларни қайд этиш жўрнали ҳозирда ЖИБ Қарши шаҳар судида сақланмоқда. Сохталаштирилган беморларни қайд этиш жўрнали ЖИБ Қарши шаҳар судидан олиниши ва далил таъминланиши лозим. Менга нисбатан МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбарияти ва Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан тўпланган сохта ва номақбул бўлган далиллар қуйидаги ҳолатларда кўринади,

38.Қарши шаҳридаги 5-сон тергов ҳибсхонасига 2012 йил 25 сентябр куни Қашкадарё вилоят бош тиббий мехнат экспертизаси комиссияси (ТМЭК) раиси ўринбосари Асқарали Меглиев, аъзолари О.Амиров, Ғ.Муродовлар келиб, терговчини судга оид тиббий меҳнат экпертизаси тайинлаш ҳақидаги қарорисиз ёки суднинг шу ҳакдаги ажримисиз, адвокат иштирокисиз, мени ҳеч кандай тиббий йўл билан теширмасдан ва бош мия суягимни ўнг томон нуксонини 3,5 Х 3,5 см, чап томон суяк нуқсонини 3,0 Х 3,0 см деб, далиллар ва маълумотларни сохталаштириб, ёлғондан ёзиб, мени МХХни топшириғига асосан сунъий жиноят иши қўзгатилганлиги учун амнистияга туширмаслик мақсадида, 2-гурух ногиронлигидан 3-гурух ногиронлигига ўтказишди. Мен тиббий текширувга қадар жиноят ишида айбланувчи деб эътироф этилганлигим сабабли, тиббий текширув ҳам жиноят процессуал қонуни ҳаракати бўлганлиги учун адвокат иштирок этиши шарт эди.

39.Ўша вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Респуликаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24-сентябрдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал конуни нормаларини кўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига кўра: “Далиллар, жумладан қўйидаги ҳолларда номақбул деб топилади, агар: г) эксперт хулосасининг экспертиза тайинлаш вақтида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳуқуқлари бузилган ҳолда, шунингдек эксперт рад этилиши шарт бўлган ҳолда олиниши; д)ҳимоячини иштироки шарт булган ҳолларда унинг иштирокисиз гумон қилинувчи. айбланувчи, судланувчидан кўрсатув олиниши; и) далилларнинг қайд этишининг процессуал формаси бузилган булса:— тергов ва суд ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг тушунтирилмаганлиги”, -деб кўрсатилган. Терговчи менга 5-сон тергов ҳибсхонасида мени ТМЭКдан ўтказилишим сабабларини, менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларимни тушунтирган эмас ва бу билан тергов органи менинг жиноят процессуал қонунида кафолатланган ҳуқуқларимни қасддан қўпол ва жиддий равишда бузган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 179-моддасига кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи экспертиза тайинлаш ва ўтказишда:

1) экспертиза ўтказилгунга қадар экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим билан танишиб чиқиш ва ўзига берилган ҳуқуқлар тушунтирилишини талаб қилиш. Бу ҳақда баённома тузилади ёки суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади;

2) экспертни рад этиш;

3) ўзи кўрсатган шахслар орасидан эксперт тайинланишини илтимос қилиш;

4) эксперт хулоса бериши учун унинг олдига қўшимча саволлар қўйиш, қўшимча материаллар тақдим этиш, каби менинг ҳуқуқларим бўлсада буни тергов органи қўпол равишда бузган.

40.Судда гувоҳлик берган Ғайрат Муродов берилган саволга қўйидагича жавоб берди.(ж.и 7-жилди 133- варағи, суд мажлиси баённомасининг 107-варағи) : “Сизни 5- сонли тергов ҳибсхонасини тиббиёт бўлими бошлиғи хонасида текширганмиз. Мендан ташқари бош ТМЭК ходимлари, ҳибсхона тиббиёт бўлими бошлиғи, терговчи бор эди, биз сиз билан суҳбатлашдик, сиз адвокат келишини талаб қилдингиз, адвокат келмаса тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортаман дедингиз, бошингизни жароҳатини мен сантиметрик билан ўлчадим; терговчи сизга баланд овозда бирор бир ҳужжатни ўқиб берганини билмайман, терговчи сизни қўлингизга ҳеч нарса бермади; хулосадаги Ч.Маматқулов ТМЭК маълумотномасини олишни хохламади деб ёзилган жойи нотўғри, маълумотномани ҳибсхонага олиб бориб беришни имкони бўлмаган; сиз адвокат олишни талаб қилдингиз, терговчи ёнимизда ўтирган эди; сиз адвокатсиз кўрикдан ўтмайман дедингиз”, — сўзларни айтиб гувохлик берди.

41.ТМЭК эксперти Меглиев Асқарали Негматович ҳам судда қуйидагича гувоҳлик берди, жиноят ишини 7-жилди 135-варағи, суд мажлиси баённомасининг 109-варағида: “сиз адвокат келишини талаб қилдингиз, сизга адвокат чақириш бизни вазифамизга кирмайди деб айтдик, сиз адвокатсиз тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортаман дедингиз; сизга 5-сонли тергов ҳибсхонаси бошлиғи Ф.Бозоровни хати асосида сизни тиббий кўрикдан ўтказгани келдик деб айтдим. Сизга хатни кўрсатганим йўқ, мен ўтирган стол устида тергов ҳибсхонасини хати турган эди”. Суд мажлиси баённомасининг 110-варағида: “сизга 3 гурух ногиронлиги 2012 йил 25-сетябр кунидан бошлаб белгиланади деб айтдим; 2012 йил 25 сентябр кунига қадар сиз 2-гурух ногирони бўлгансиз, 2012 йил 25 сентябр кунидан кейин сиз 3- гурух ногиронисиз”, — деб кўргазма берди.

42.Шунингдек, Қашқадарё вилоят бош ТМЭК эксперт хирурги Амиров Ориф хам судда қуйидагича кўргазма берди, жиноят ишини 7- жилди 138 – варағи, суд мажлиси баённомасини 112-варағи: “Ч.Маматқулов адвокат қатнашсин деди, раисимиз адвокатни биз олиб келмаймиз, чақиринг келса қатнашади деди, Ч.Маматқулов тиббий кўрикдан ўтмайман деди; 2012 йил 25 сентябр куни Ч.Маматқуловни жарохатларини кўздан кечириб хулоса берганмиз, хулосамизда Ч.Маматқуловни 2012 йил 25 сентябрдан 3 гурух ногирони деб белгилаганмиз; (суд мажлиси баённомасининг 113-варағи) тешик суяк йил ўтган сайин секин маълум бир микдорда ўсади; Ч.Маматқуловни бошидаги жарохатини Муродов ўлчади, мен жароҳатни ўлчамадим; сиз бизга адвокат иштирокисиз тиббий кўрикдан ўтмайман дедингиз, биз учаламиз хонадаги дераза олдида ўтирган здик; -сиз бизга адвокат келмаса ўзимни кўрсатмайман дедингиз; 2012 йил 25 сентябр куни комиссия раиси сизга шу бугун 3-гурух ногиронлиги белгиланади деб эълон қилди, сиз 3-гурух ногиронлиги керак эмас деб айтдингиз”, — деб кўрсатма берди. Лекин суд гувохларнинг бирор бир кўргазмасини инобатга олган эмас ва ҳукмга ҳам ёзмаган.

43.Шунингдек, ТМЭК врачларни олиб келган терговчи майор Умиров ҳам менинг адвокатимни чақиртиришни айтган талабимни рад этди. Мен бошимни сантиметрик билан ўлчатган эмасман. ТМЭК врачлари МХХ Қашқадарё вилоят бошқармасининг тазйиқидан қўрқиб, ёлғон кўрсатма беришга мажбур бўлди.

Шошилинч тиббий ёрдам Республика илмий маркази Қашқадарё вилоят филиали компьютер томографияси бўлими мудири Ф.К.Нормуминов ва врач Ф.М.Каримов томонидан 2018 йил 6 апрелдаги ўтказилган текширув натижалари бўйича «МСКТ головного мозга № 899» да бош мия суягимни нуқсони ўнг томонда 4,5 Х 3.0 см, чап томонда 3,8 Х 3,2 см эканлиги аниқланган. Қашқадарё вилоят ТМЭК экспертларини 2012 йил 25 сентябрдаги бош мия суягимни ўнг томонда 3,5 Х 3,5 см, чап томонда 3,0 Х 3,0 см деб текширмасдан, сохталаштириб далолатнома ёзганлиги ва бу эса уларнинг хулосалари ҳақиқатга туғри келмаслигини билдиради.

44.Шунингдек жиноят ишида Қашқадарё вилоят ТМЭК врачлари О.Амиров ва Ғ.Муродов иштирокида санасиз ва руйхатга олинмаган хулоса бўлиб, хулосани 2 –варағида охиридан қуйидаги сўзлар бор: “Маматқулов Чўян ТМЭК маълумотномасини олишни хохламади ва бу тўғрисида далолатнома тузилиб, кўрик ишига тикиб қўйилди”. Бу ёлғон, менга ТМЭК маълумотномаси берилган эмас, далолатнома хам ўқиб эшиттирилмаган. Санасиз хулоса жиноят ишини 3- жилди 281-282-варақларида. 3-жилдни 280-варағидаги 2012 йил 25-сентябр санаси билан ёзилган далолатнома компьютерда ёзилган бўлиб, 5-сон тергов ҳибсхонаси ичида компьютер мумкин эмас. Шунингдек, гувох Ғ.Муродов ТМЭК маълумотномаси менга берилмаганлигини тасдиқлаб гувоҳлик кўрсатмасини берди. Ёлғон маълумотларга асосланган Қашқадарё вилоят бош ТМЭК аъзоларини 2012 йил 25-сентябрдаги дадолатномаси ва вилоят бош ТМЭК раиси вазифасини бажарувчи О.Амиров ва аъзоси Ғ.Муродовлар ёзган санасиз ва рўйхатдан ўтказилмаган хулосасини далилни олишни қайд этишни процессуал формаси бузилган ҳолда олинганлиги, мен айбланувчи бўлганлигим учун химоячи шарт бўлган ҳолда адвокат иштирок этмаганлиги, менинг ҳуқуқларим тушунтирилмаганлиги учун суд мақбул бўлмаган далиллар деб топиши лозим бўлади.

45.Менга нисбатан Жиноят Кодексининг 168, 228- моддалари билан қўзғатилган жиноят ишида давлатга 6 209 775 сум миқдорида зарар етказганликда асоссиз айблов қўйилган. Қашқадарё вилоят назорат тафтиш бошқармасида бош назоратчи тафтишчи лавозимида ишлаган Шерқулов Ашур 74853 (олдинги 7260) сонли ҳарбий қисмдан менинг иш ҳақларим ҳақида 2012 йил 24-сентябр куни далолатнома ёзиб келиб, 2000 йил июндан, 2002 йил 1-январга қадар иш ҳақларим йўқлиги 2003 йил 1-4 май кунлари учун иш ҳақларим йўқлигини далолатномада кўрсатиб, менга 2-гурух ногиронлиги учун пенсия 7260 сонли ҳарбий қисмда ишлаган 1998-2002 йиллар учун яьни 5 йил ёки 60 ой учун ҳисоблангани учун қайта пенсияни ҳисоб-китоб қилишда 19 ойни чиқариб, 41 ой иш ҳақимни пенсия учун ҳисоблаши натижасида менинг пенсиям сўммаси камайган. Тафтишчи А.Шерқуловни далолатномалари иш ҳақи бўйича бир томонлама тузилганлиги учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2012 йил 26-сентябрдаги №ШМ/30-10-02-915-сонли жавоб хатида кўрсатилишича вилоят ТМЭК раиси вазифасини бажарувчи О.Э.Амиров ва аъзоси Ф.Э.Муродов томонидан унга белгиланган ногиронлик қайта текширилган ва 2011 йил 23-февралда 3-гурух ногиронлик белгилаш ўрнига 2-гурух ногиронлик нотўғри белгиланганлигини, 2012 йил 24-апрел кунидаги кўрикда хам учинчи гурух ногиронлиги белгилаш ўрнига иккинчи гурух ногиронлик нотўғри белгиланганлигини, 2012 йил 24-апрел кунидаги кўрикда ҳам учинчи гурух ногиронлиги белгиланиши иккинчи гурух ногиронлик нотўғри белгиланганлигини кўрсатиб хулоса берган. Шунингдек, Қарши туманлараро 34-сонли ТМЭКнинг 2012 йил 25 – сентябрдаги 362-сонли ТМЭК баённомасига асосан 2012 йил 25 сентябрдан 3-гурух ногиронлиги умумий касалликдан бир йил муддатга белгиланган ва жами 6 209775 сўм миқдорида зарар келтирганлигимни билдирган. Шунингдек, жиноят ишидаги барча хулосалар жиноят ишини 3-жилди 280-варағидаги 25.09.2012 йилдаги далолатнома ва 281-282 – варақларидаги вилоят бош ТМЭК раиси вазифасини бажарувчи О.Амиров ва Ғ.Муродовларнинг санасиз, рўйхатга олинмаган хулосасига асосан берилган. Жиноят ишидаги барча хулосаларни рўйхатга олинмаганлиги уларни номақбул далиллар эканлигини билдиради.

46. Мени 2012 йил 25-сентябрга қадар 2-гурух ногирони эканлигимни судда кўргазма беришган ТМЭК врачлари айтишди. Лекин суд бу кўргазмаларни инобатга олган эмас. Тафтишчи Ашур Шерқулов судда қуйидагича кўргазма берди: “сизга 19 ой учун иш ҳақи кўрсатилмаган шу ойларда сизга ҳарбий қисмда иш ҳақи ёзилмаган. Шу сабабли сизга тайинланган пенсия микдори камайтирилиши керак. 19 ой учун тўлиқ иш ҳақлари ёзилса пенсиянгиз миқдори кўпаяр эди. Муборак ҳарбий қисмга бориб шахсий варақангизни кўрдим, шахсий варақангизга иш ҳақи ёзилмаган экан; ҳарбий қисмда тўлов қайдномаси бўйича сизга иш хақи тўланган бўлса зарар камайиши мумкин; сиз 2012 йи 25-сентябр кунидан бошлаб 3-гурух ногирони бўлсангиз хулосамизда кўрсатилган жами 6209775 сўм зарарни сиздан ўндириш керакми ёки йўқлигини билмайман”,- деб кўрсатма берди. Мен судга Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 2001-йил 12-сентябр ва 4-октябрдаги ажримларни тақдим этдим ва суддан пенсия бўйича пул тарқатиш ведомостларини аслини 74853-сонли ҳарбий қисмдан сўраб олиб, далилларни таъминлаб, қайта текширув ўтказишни илтимос қилдим. Лекин судья Ш.Ражабов мени илтимосларимни асосламасдан ўтирган ўрнида қонунга хилоф равишда рад этди.

47.Шунингдек, 2019 йил 19 сентябрда ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясида гувохлик берган ўша даврда ТМЭК раиси бўлган Фаррух Мухамов менга иккинчи гурух ногиронлиги тўғри берилган бўлганлигини, бош мия суяк деффекти 4 см дан юқори бўлса, иккинчи гурух ногиронлиги берилиши тўғрилигини, мен билан бирор бир жиноий тил бириктирмаганлигини, прокуратура қўрқитгани учун 2 500 000 сўм тўлашга мажбур бўлганлигини айтди.

Суд вилоят ТМЭК раиси вазифасини бажарувчи О.Амиров, аъзоси Ғ.Муродовларни санасиз ва рўйхатга олинмаган хулосаси ва вилоят бош ТМЭКнинг 5-сон тергов ҳибсхонасидаги 25.09.2012 йилги далолатномасини, тафтишчи А.Шерқуловни далолатномалари иш ҳақи бўйича бир томонлама тузилганлиги учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2012 йил 26-сентябрдаги №ШМ/30-10-02-915-сонли жавоб хати ва барча хулосаларни мақбул бўлмаган далиллар деб топиши лозим бўлади.

48.Шунингдек, судда гувохлик берган Қобилов Шерали мен ҳақиқатдан ҳам 1994 йилда Косон туман ИИБдан Ички ишлар сафилдан бўшатилганимдан сўнг, “Оброн” фермер хўжалигида ишлаганлигимни, мени иш ҳақини пул ведомостига ёзмасдан шундай нақд ҳолда беришни сўраганлигим ва ишга тикланмоқчи эканлигимни айтиб, мени мехнат дафтарчага қалбаки ёзув киритишни айтмаганлигимни айтиб, Оброн фермер хўжалигидан ишдан бўшаган вақтимда мехнат дафтарчамга ёзув қилганини айтди.

49.Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 23-моддасида: “Айбдорликга оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал килиниши керак”,- деб белгиланган. Шунинг учун суд менга нисбатан тиббий мехнат экспертизаси адвокат иштирокида ўтказилмаганлиги, қайта тиббий мехнат экспертизаси ўтказиш ҳақидаги тергов органини қарорини йўқлиги ва мен таништирилмаганлигим, ТМЭК экспертларини рад қилиш ҳуқуқим борлигини тушунтирилмаганлиги, мен 2012 йил 25 сентябргача 2-гурух ногирони эканлигим ҳақидаги врачларнинг кўргазмалари, мени Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 2001 йил 12 сентябрдаги ажримига асосан ҳарбий хизматга тикланганлигим, МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбариятининг топшириғига асосан мажбурий прогул учун олган ҳақларим иш стажига қўшилиши, пул тарқатиш ведомостлари орқали мени иш ҳақи олганлигим дастлабки тергов ва биринчи инстанция судида текширилмасдан, ғайриқонуний равишда мени бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини фирибгарлик билан ўзлаштирганликдаги Жиноят Кодексини 168, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликдаги айбловларга шубҳа тўғдиради. Шунинг учун суд Жиноят Кодексининг 168, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятлар бўйича тўпланган далилларни барчасини номақбул далиллар деб топиши ва мени тўлиқ оқлаши лозим бўлади.

50.Бундан ташқари, менга нисбатан мақбул бўлмаган далилларга асосан қўзғатилган жиноят иши сабабли Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2013 йил 29 январдаги ажрими билан 7 нафар врачларга, яъни Мухамов Фаррух Ибрагимович, Саматов Махмадамин Абдурахмонович, Маматов Аброр Абдуллаевич,Бозоров Фахритдин Дусанович, Исломова Феруза Набиевна, Бўронов Боймурод Эшниёзович, Санақулов Диёр Эшимқуловичларга, шунингдек тоғам Қобилов Шерали Тиловмуродовичга нисбатан айблилик масаласини ҳал қилмасдан ишни ҳаракатдан тугатиш ҳақида ажрим чиқарилиб, уларни ҳам асоссиз равишда айблаб қўйган ва ўта кетган ноҳақлик содир этилган. Бу 7 нафар врачни бирортаси ҳам мен билан тил бириктирмаган, мен ҳақиқатдан ҳам ногиронлик бўйича даволанганман. Ҳозирда ҳам бош мия фаолиятим яхши ишлаши учун тиббий дориларни итеъмол қиламан ва уколлар олиб даволаниб, тураман. Врачлар ва Қобилов Шерали тўлиқ оқланиши ҳамда ЖИБ Қарши шаҳар судининг 2013 йил 29 январдаги ажрими бекор қилиниши, врач Мухамов Фаррухдан уюштирилган жиноятни мустаҳкамлаш учун қўрқитиш йўли билан ундириб олинган 2013 йил 14 январда Ипотека банк Қашқадарё минтақавий филиалига давлатга етказилган зарар учун деб тўлаган 2 500 000 сўм пул маблағини Мухамов Фаррухга қайтариши лозим бўлади.

Шунингдек, мен жазони Уя-64/29 ва Уя-64/3-сонли муассасаларда ўташ давримда Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 9 апрелдаги жиноят иши бўйича ижро варақага асосан мендан ундириб олинган барча пул маблағларини суд менга қайтариши лозим бўлади.

ҲУРМАТЛИ СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ!

51.Жиноят ишида МХХ Қашқадарё вилоят бошкармаси ходимлари томонидан сунъий равишда уюштирилган жиноят ишларидан бири Жиноят Кодексининг 137, 138, 238-моддаларидир. Гўёки мен ва жиноий шеригим Қулмуродов Алишер Касби тумани Майманоқ қишлоғида яшовчи сохта жабрланувчилар Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминларга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиб, Касби тумани Касби қишлоғида яшовчи Шерқулов Омон ва Шерқулов Зокирларни конденсат ўғирламаганлиги ва сотмаганлиги тўғрисида ёлғон кўргазмалар беришга мажбур қилганликда асоссиз айбланганмиз. Дастлабки тергов органи ва суд жабрланувчилар Фозил Розбоев ва Мадамин Жабборовларни мен билан юзлаштирмасдан гувоҳлар ва жабрланувчиларни кўргазмаларини ўзгартириб ҳамда судья Ш.Ражабов айбловни қувватлаш учун флешка орқали айблов хулосасидаги кўргазмаларини суд мажлиси баённомаси ва ҳукмга кўчирган.

52.Жумладан, жиноят ишидаги видеоёзув орқали ёзиб олинган М.Жабборов, Ф.Розбоевларни кўргазмаларини ўзгартириб, хукмнинг 2-варағида “Судланувчи Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишерлар уюшган гуруҳ рахбари О.Шерқулов ва унинг шериклари томонидан “Муборакнефтигаз” УШКга қарашли газ конденсат қувурларидан пинҳона тарзда қўлбола хомут ёрдамида тешиб, яширин равишда нефт маҳсулотларини ўғирлаш жиноятини содир этганликларини гувоҳи бўлган ва бу ҳақда тергов органига кўрсатув берган М.Жабборов ва Ф.Розбоевларни 2012 йил июл ойларини бошларида “Касби –Гепарт” масъулияти чекланган жамиятининг ер майдонига чақириб, уларга “Мен Маматқулов Чўян бўламан, мени кимлигимни билмоқчи бўлсаларинг Косон туманидан яшовчи хохлаган фуқародан ёки хохлаган орган ходимларидан сўрашинг мумкин”, — деб ёзган. Лекин бу гаплар туҳмат, мен бирор марта ҳам Жабборов Мадаминни ва Розбоев Фозилни Касби –Гепарт МЧЖ ерида кўрмаганман, Жабборов Мадаминни умримда бирор марта ҳам кўрмаганман.

53.Суд ҳукмининг 3- варағида: “Ч.Маматқулов жиноий харакатларини давом эттириб Ф.Розбоев ва М.Жабборовларга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиш орқали ёлғон кўрсатув беришга эришгач, ушбу гувоҳлар тергов органига чақирилиб, тўғри кўрсатувлар бермаслиги учун уларни тергов органидан яшириш режасини тузиб, шу режага асосан 2012 йил 14 июл куни соат 16-00ларда фуқаро М.Жабборов ва Ф.Розбоевларни уюшган гуруҳ раҳбари О.Шерқуловнинг топшириғига асосан “Сизларни бир жойга олиб борамиз, ўша жойда яшириниб турасизлар, қачонки Наврўз ишдан бўшаганидан сўнг у ердан келасизлар, шунда қамалмайсизлар”-деб, алдов йули билан Ф.Розбоев ва уни турмуш ўртоғи, яъни уни яқин қариндоши Эшмуродова Соҳиба олдида руҳий таъсир кўрсатиб, қўрқитганида, М.Жабборов ва Ф.Розбоевлар кетишга қаршилик кўрсатган бўлсада, уларни мажбуран тергов олди суриштирув жараёнида аниқлаш имкони бўлмаган Нексия русумли автомашинага миндириб, у ердан олиб кетиб, 2012 йил 14 июл кунидан 18 июл кунига қадар Қамаши туман Ахунбобоев кўчаси 46- уйга ва Қамаши тумани ўрмон хўжалигига тегишли, яшаш шароити ва у ердан кетиш имконияти бўлмаган, юқори тоғ худудида ушлаб турган вақтида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушбу жой аниқланиб, улар тергов органига олиб келтирилган”-деб судья Ш.Ражабов хукмда ёзган. Ахир бу ғирт туҳмат ва тўқима айбловку! Ваҳоланки, жиноят иши 1-жилди 108-109 варақларида Жабборов Мадамин уни олдига Ўткир келганлигини, Ўткир унга тоғанг Зубайни олдига борма, Наврўз келган, сени қамаб қўяди бу ердан қочиб кет деб айтганлиги ва Ўткирни ВАЗ-2106 автомашинаси билан Розбоев Фозилни олдига далага келганлигини, Фозилнинг хотини Эшмуродова Соҳиба ҳам борлигини, Фозил, Ўткир ва ўзи Мадамин, Ўткирни ВАЗ-2106 автомашинасида асфальт йўлга чиққанлигини, асфальт йулда Нодирнинг Нексия русумли давлат рақами 496 бўлган автомашинасига Мадамин, Фозил миниб, аввал Қарши шаҳрига келганлигини, кейин Қамаши туманига Навоий маҳалласи Лангар кўчаси 46 хонадонга етиб келдик. Нодир уларни шу уйда қолдириб, қайтиб кетганлигини, 2012 йил 15 июл куни Қамаши туман Лангар номли тоққа Шерқулов Омон, уй эгаси Баҳодир, бир номаълум шахс билан бирга борганида, у ерда Очилов Комил, Таганов Оғаниёз, Шерқулов Зокир, Шерназаров Бахтиёрлар борлигини, 2017 йил 17 июл куни Баходирнинг уйига Қамаши тумани Лангар кўчаси 46 уйга келганлигини ва шу ерда 2012 йил 20 июлгача бўлганлигини кейин милиция ходимлари ушлаб кетишганлиги ҳақида кўргазма берган.

54.Шунингдек, судда гувохлик берган Холмуродов Нодир Хаитбоевич: Мен Маматқулов Чўян акани 2012 йил июль ойидан бери танийман. 2012 йил 14 июль куни тоғаваччам Ғаниев Ўткир менга телефон қилиб, “Жабборов Мадамин ва Розбоев Фозилни даладан Нексиянг билан Қамаши туманига Мамадали буваникига олиб боргин”, деб айтиб, Розбоев Фозил акани ва Жабборов Мадаминни асфальт йўлга олиб чиқишини, далага буриладиган йўлда кутиб туришни айтди. Мен ўша вақтда Нексиям билан таксистлик қилар эдим. Мен Нексия русумли давлат рақами 456 бўлган автомашинам билан Майманоқ-Муборак асфальт йўлида “Касби-гепарт” МЧЖ балиқхонасига олиб борадиган тўпроқ-шағалли йўл чоррахасига келиб турдим. Дала йўлидан Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминларни Ғаниев Ўткир ўзининг ВАЗ-2106 русумли автомашинасида олиб чиқди. Ўткир менинг автомашинамга Қатағон қишлоғидаги бурумда жойлашган АЁҚШдан йигирма литр бензинни менинг Нексия автомашинамга солдириб берди. Мен Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминни олдин танимаганман, мен уларни 2012 йил 14 июль куни танидим. Мен Мадамин ва Фозил акани Қарши шаҳридаги Эшон Шайид чоррахаси орқали Қамаши туманига Мамадали бобоникига олиб бордим, Мамадали бобони ўзи уйда экан. Мен саломлашиб, Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминни Мамадали бобони уйида қолдириб, Касби туманига уйимга қайтиб келдим.

Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишерга тергов органи ва суд томонидан қўйилган айбловдаги, яъни 2012 йил 14 июль куни даладан Розбоев Фозилни хотинини ёнидан Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминни тергов олди суриштирув жараёнида аниқлаш имкони бўлмаган Нексия автомашинаси билан Қамаши туманига миндириб олиб кетган деган сўзлар ғирт ёлғон ва терговчиларни тўҳматдан иборат тўқима сўзларидир. Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишер Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминни 2012 йил 14 июль куни даладан Қамаши туманига ва тоғга олиб кетмаган хамда кўрмаган. Ғаниев Ўткир ВАЗ 2106 автомашинаси билан Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминни даладан асфальт йўлгача олиб чиққан ва мен Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминни Қамаши туманига Мамадали бобоникига олиб бориб, қўйиб қайтганман” — деб кўргазма берди.

55.Шерқулов Омон ҳам судда ёзма кўргазма тақдим этиб: “Мен Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишерни танийман. Мен 2011 йилда акам Шерқулов Зокиржон билан биргаликда “Касби-гепарт” масъулияти чекланган жамиятини тузиб, Касби туман хокимининг 2011 йил 20 июлдаги №Х-529/7-сонли қарори билан Касби тумани Майманоқ қишлоғи худудида жойлашган туман захира ер фондидан 16,0 гектар ер майдонини 49 йил муддатга ижарага олиб, балиқчиликни ривожлантириш учун сув хавзалари қаздириб, 20 000 та балиқ чавақларини ташлаб, балиқчилик хўжалигини юритишни бошладик. 2012 йилда мени жияним Шерқулов Сохиб Миришкор тумани худудида жойлашган Ўзгазойлга қарашли сув кўли устида бўлган очиқ хавза устидан нефть мойларини йиғиб олиб, кетаётган вақтда ушлангани учун мени хам шерикчиликда айблаш учун Касби туманида МХХ назоратини олиб борувчи Очилов Наврўз Касби тумани Майманоқ қишлоғида яшовчи Расулов Зубайдулло билан келишиб, менга тухмат уюштириб, гуёки мен “Касби-гепарт” МЧЖ балиқхонасини конденсат ўғирлаб сотиш ва шуни маблағи хисобига ташкил қилганлигим хақида Касби туманида яшовчи кўплаб фуқароларни МХХ Косон туман бўлимига Расулов Зубайдуллони Нексия автомашинаси билан олиб бориб, МХХ ходими Очилов Наврузга урдиртириб зўравонлик билан мени газ конденсатини Расулов Зубайдуллони “Мойбулоқ-наслчилик” чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ ер майдонидан ўтган “Муборакнефтгаз” УШК га қарашли ер остидан ўтган газ конденсати қувурини тешиб, тешилган трубани ёнидан ховуз қилиб, конденсатни шу ховузга тўкиб, канистр ва бошқа идишларда Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминларга ташиттириб, автомашиналарга юклаб олиб кетганлигим хақида кўргазмаларни Миллий хавфсизлик хизмати Косон туман бўлими ходими Очилов Наврўз уриб олаётганлигини ва бу тухмат кўргазмаларга Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминлар имзо қўйиб беришганлигини менга уларни ўзи айтиб берган эди.

Мен Қулмуродов Алишерни 2009 ёки 2010 йиллардан бери танийман. Бир куни мени Касби туманидаги хонасига чақириб, милтиғинг борми, деб сўраган ва мен унга ов милтиғим борлигини, овчилик билан шуғулланишимни, милтиқ учун қонуний хужжатим борлигини айтиб берганман. 2009 ёки 2010 йилда аниғини эслай олмайман. Жияним армиядан соғ-омон келганлиги учун тўйча қилаётганимизда Қулмуродов Алишер бир гурух милиса ходимлари билан уйимга келиб, конденсат излашган. Уйимдан хеч қандай конденсат чиқмагандан сўнг, уйимдан тўй бўлаётганлиги учун чой ичиб ва ош еб қайтишган.

2012 йил июнь ойида Қулмуродов Алишерни Қарши шаҳрида кўриб қолиб, нима иш қилаётганлигини сўраганимда, МХХдан ишдан бўшаганлигини ва хозирда ишсиз эканлигини айтиб қолди. Менга айнан шу кунларда, адашмасам 2012 йил май ойларидан бошлаб, тухмат билан газ конденсати ўғирлаб сотганлигим ҳақидаги тухмат айбловлар қўйилаётган вақт бўлганлиги учун “Касби-гепарт” МЧЖ балиқ хўжалигимга қонунни тушунадиган инсон ёрдами тегар деб Қулмуродов Алишерни ишга таклиф қилганман.

Менга Маматқулов Чўянни ишга қабул қилишни ва унинг ёзуви ўткир, деб Косн шаҳрида яшовчи танишим Изомов Ислом таклиф қилган эди. Қулмуродов Алишер менинг Касби-Гепарт МЧЖ балиқхонамизга Косон туман Оброн қишлоғидан бўлган Чўян Маматқуловни қайниси Маманов Мурод билан 2012 йил июнь ойи охирларида келган эди.

2012 йил июль ойини бошида мен Косон тумани Оброн қишлоғига келиб, Маманов Мурод билан учрашиб, у билан Маматқулов Чўянни уйига бирга келиб, МХХ Косон туман бўлими ходими Наврўз исмли йигит мени балиқчилик хўжалигимни Расулов Зувай билан келишиб, яъни газ конденсатини ўғирлаш бўйича сунъий жиноят ишини уюштираётганлигини айтиб, ёрдам беришни сўрадим. Маматқулов Чўян менга адвокат эмаслигини, лицензияси йўқлигини, лекин “Касби-гепарт” МЧЖга ҳуқуқшунос вазифасига ишга олса, шундагина менинг манфаатим юзасидан ташкилотим номидан қатнашиб, турли юқори турувчи идора ва ташкилотларга МХХ ходими Наврузни ва бошқа тухмат уюштираётган ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ходимларининг устидан шикоятлар ва аризалар ёзиб ҳимоя қилишини айтди. Мен Маматқулов Чўянга “майли ҳуқуқшуносликка “Касби-гепарт” МЧЖ номидан буйруқ ёзинг, Қулмуродов Алишерни хам буйруққа қўшинг”, деб айтдим. 2012 йил 3 июль куни Маматқулов Чўян ўзини “Касби-гепарт” МЧЖга ҳуқуқшунос, Қулмуродов Алишерни инженер деб буйруқни Косон туманидан ёзиб борган экан, мен буйруқни тасдиқладим.

Шундан кейин Маматқулов Чўян бизнинг “Касби-гепарт” МЧЖ номидан мухр ва тамғани қўйиб, МХХ ходими Очилов Наврўз ва бошқа ходимларни устидан уларнинг ғайриқонуний равишда менга нисбатан конденсат ўғирлиги жиноятини сунъий равишда қасддан уюштираётганлиги ҳақида шикоятлар ёза бошлади. Мен ва Зокиржон акам ушбу шикоятларга “Касби-гепарт” МЧЖ таъсисчилари бўлганлигимиз учун доимо имзо қўйганмиз. Лекин, бу шикоятлардан кейин МХХ ходими ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи ходимлар бизга ёмонлик қилиш учун баттар ёпишишди.

2012 йил 10 ва 11 июль кунлари Тошкент шаҳридан келган “Юридик глобус” адвокатлар ҳайъатининг адвокати Илхом Исмоилов ва “Уйғун Мамадиёров” адвокатлик фирмасининг адвокати Мақсуд Юсуповлар Розбоев Фозил ва Жабборов Мадамин, Ойназаров Собир Болтаевич, Шодиев Хакимжон Холиқович, Ғаниев Ҳасан, Жўраев Илхом, Жўраев Акмаллардан ўзларининг номига тушунтириш хати ёздириб олишди. Уларнинг хаммаси МХХ Косон туман бўлимида МХХ ходимлари уриб, мени Шерқулов Омонни конденсат ўғирлаб сотганлигим ҳақида ёлғон маълумотларни уриш ва қийноқ хисобига ёзганлигини ва имзолашганлигини адвокатларга ёзиб берган тушунтириш хатларида кўрсатган эди.

Айблов хулосаси ва суд ҳукмини 2-варағи охирги хатбошисида: “Ч.Маматқулов жиноят ҳаракатларини давом эттириб, жиноий шериги А.Қулмуродов билан М.Жабборов ва Ф.Розбоевларни терговдаги кўрсатувларини ўзгартириб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилиш учун 2012 йил 10-13 июл кунлари Касби туман Касби –Гепарт МЧЖ балиқ етиштирадиган ҳавзасига боришиб … (2-варағида) ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилиб, ўзлари томонидан фуқаролар М.Жабборов ва Ф. Розбоевлар номидан ёзиб келинган О.Шерқулов ва унинг жиноий шерикларини “Муборакнефтигаз” УШКнинг газконденсат қувурларини тешиб катта миқдорда газконденсати ўғирламаган, уларни ушбу ҳақдаги жиноятлари тўғрисида нотўғри кўргазма берганман. МХХ бўлимига ёзиб берган аризамни МХХ ходими Наврўз уриб, мажбурий равишда ёздириб олган», деб ёзилган аризани кўрсатиб, уларга ушбу аризага имзо қўймасаларинг сенларни устингдан ариза ташлаб қаматаман, йўқ қилиб юбораман, қамоқдан ўлигинг чиқади, сенлар ким бўлибсан, мен давлат раҳбари президент устидан ҳам шикоят ариза ёзиб берган вақтларим бўлган, деб руҳий тазйиқ ўтказиб, уларни номидан ёлғон гувоҳлик берилган, ариза ва кўрсатувларга имзо қўйдириб, ушбу ариза ва кўрсатувларни тергов органига тақдим этган”,-деб ҳукмда кўрсатилган сўзлар бу ёлғон ва тухмат.

Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишерлар хеч қачон Касби туман Майманоқ қишлоғида жойлашган “Касби-гепарт” МЧЖ ерида Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминдан тушунтириш хати ва ариза ёздириб олишган эмас ва улар билан Касби-гепарт МЧЖ ерида бирор марта ҳам Маматқулов Чўян учрашган эмас. Мен ўмримда газ конденсати ўғирлаган эмасман ва уни қандай тузилишда ва ранги, ҳиди қанақа эканлигини ҳам билмайман, конденсатни умримда бирор марта ҳам кўрмаганман. Хатто газ конденсати трубаси қаердан ўтганини ҳам билмайман. Ҳеч қачон конденсат сотиш ҳисобига балиқчилик хўжалигини ташкил этган эмасмиз. Мен ва Зокиржон акам биргаликда ҳалол меҳнатимиз ҳақи ҳисобига “Касби-гепарт” МЧЖ ерида балиқчилик хўжалигини ташкил этган эдик.

2012 йил 12 июль куни мен овчи ўртоқларим Таганов Оғаниёз, Очилов Комил, Шерназаров Бахтиёр, Зокиржон акам, Қамаши туманида яшовчи Ёқубов Баходир билан Қамаши тумани Лангар тоғига Майданак обсерваторияси жойлашган ҳудудга дам олишга маёбка қилгани бордик. 2012 йил 14 июль куни менга Жабборов Мадамин телефон қилиб, Очилов Навруз уни ва Розбоев Фозилни қидириб қишлоққа келганини, адвокатларга хақиқатни ёзиб берганлиги учун Очилов Навруз яна уришини, Наврўздан қўрқишини, бирор жойга яшириниши кераклигини ва мендан Навруздан у урмаслиги учун бирор жойга олиб боришни илтимос қилди. Мен унга “адвокатларга ҳақиқатни айтганлигинг ва ёзиб берганлигинг учун нега сени Наврўз урар экан”, деб айтганимда Жабборов Мадамин менга йиғлагандай бўлиб, илтимос қилиб Фозил иккаласини Наврўздан яширишни талаб қилаверди. Кейин мен Жабборов Мадаминга рахмим келиб, жияним Ғаниев Ўткирга такси топиб, Жабборов Мадамин ва Розбоев Фозилни Қамаши туманига Мамадали буваникига олиб келишни илтимос қилдим.

Жабборов Мадамин ва Розбоев Фозилни “Касби-гепарт” МЧЖ ери яқинидаги даладан жияним Ғаниев Ўткир ВАЗ-2106 русумли автомашинаси билан Муборак-Касби йўналишидаги асфальт йўлга жияним Холмуродов Нодирни Нексия автомашинасига чиқариб қўйган. Жияним Холмуродов Нодир Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминни Қамаши туманига Мамадали бобони уйига 2012 йил 14 июль куни олиб келган. 2012 йил 15 июль куни мен ва Баходир Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминни Қамаши тумани Лангар тоғига ўзимиз дам олаётган жойга олиб бордик. Икки кун дам олдик ва 2012 йил 17 июль куни тоғдан пастга тушиб бир сой бўйида бир кеча дам олдик. 2012 йил 18 июль куни уйга қайтайлик, деб Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминга айтганимда иккаласи хам уйга қайтишдан бош тортиб, “қачон Наврўз ишдан кетса, қайтамиз, агарда хозир қишлоққа қайтсак, Наврўз келиб, бизларни топиб олиб, яна нима учун адвокатларга Омон конденсат ўғирламаган деб ёзиб бердинг деб уради, шунинг учун Наврўз кетгунча қишлоққа бормай турайлик”, деб Розбоев Фозил ва Жабборов Мадамин хам иккаласи бирга айтиб, Касби туманига қайтишни хохламади. Зокиржон акам ҳам қишлоққа қайтишни айтсада, иккаласи барибир қайтишни хохламади.

Кейин мен овчи ўртоқларим билан қишлоғимизга қайтдик. Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминлар Ёқубов Баходирни уйида қоладиган бўлишди. Жабборов Мадамин ва Розбоев Фозиллар Қамаши тумани Лангар тоғида деҳқончилик қилувчи Жайловов Шокир акани Ўзмобайл телефони орқали хамиша Майманоқ қишлоғида яшовчи яқин қариндошлари билан гаплашиб туришган эди. Хеч қачон Жабборов Мадамин ва Розбоев Фозил 2012 йил 15-18 июль кунлари уйга кетамиз, деб айтган эмас, ҳеч ким уларга тоғдан ўзинг уйингга кетсанг, сени бўри, айиқ, шоқол еб қўяди деб айтган эмас ва қўрқитган эмас, уларнинг қўлидаги уяли телефонини ҳеч ким олиб қўймаган

Мен кейинчалик билсам, МХХ ходими Очилов Наврўз ва ўша вақтдаги МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси рахбарияти бизларни биргаликда одам ўғирлаш жинояти билан тоғда ушлаш учун олдиндан режа асосида тузилган махсус операция экан. Лекин тухматни уюштираётган Очилов Наврўзни бу режаси бизлар акам ва овчи ўртоқларим билан 2012 йил 18 июль куни уйга қайтганлигимиз учун амалга ошмай қолди.

Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминни Қамаши туманига кетганлиги ва Лангар тоғида бўлганлигидан Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишерни мутлақо хабари йўқ ва мен уларга бу ҳақда айтмаганман. Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишерлар айблов хулосаси ва суд ҳукмининг 3- варағидаги: “Ч.Маматқулов жиноий харакатларини давом эттириб Ф.Розбоев ва М.Жабборовларга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиш орқали ёлғон кўрсатув беришга эришгач, ушбу гувоҳлар тергов органига чақирилиб, тўғри кўрсатувлар бермаслиги учун уларни тергов органидан яшириш режасини тузиб, шу режага асосан 2012 йил 14 июл куни соат 16-00ларда фуқаро М.Жабборов ва Ф.Розбоевларни уюшган гуруҳ раҳбари О.Шерқуловнинг топшириғига асосан “Сизларни бир жойга олиб борамиз, ўша жойда яшириниб турасизлар, қачонки Наврўз ишдан бўшаганидан сўнг у ердан келасизлар, шунда қамалмайсизлар”-деб, алдов йули билан Ф.Розбоев ва уни турмуш ўртоғи, яъни уни яқин қариндоши Эшмуродова Соҳиба олдида руҳий таъсир кўрсатиб, қўрқитганида, М.Жабборов ва Ф.Розбоевлар кетишга қаршилик кўрсатган бўлсада, уларни мажбуран тергов олди суриштирув жараёнида аниқлаш имкони бўлмаган Нексия русумли автомашинага миндириб, у ердан олиб кетиб, 2012 йил 14 июл кунидан 18 июл кунига қадар Қамаши туман Ахунбобоев кўчаси 46- уйга ва Қамаши тумани ўрмон хўжалигига тегишли, яшаш шароити ва у ердан кетиш имконияти бўлмаган, юқори тоғ худудида ушлаб турган вақтида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушбу жой аниқланиб, улар тергов органига олиб келтирилган”-деб ёзилган сўзлар, бу ёлғон ва тергов органини айбсиз бўлган Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишерни айблаш учун ўйлаб чиқарган тўқима сўзларидир ва тўлиқ тухмат.

2012 йил 21 июль куни менга Розбоев Фозилни ўғли Жавохир телефон орқали “отам сизлар билан учрашмоқчи Майманоқ тоғидан тушиб келувчи йўлдаги боғда учрашайлик”, деб айтди. Мен Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишерни телефон орқали чақирдим. 2012 йил 21 июль куни мен Анвар, Маматқулов Чўян, Қулмуродов Алишер Касби туман Майманоқ қишлоғидан тушиб келувчи боғ йўлида учрашдик. Розбоев Фозил ўғли Жавохир билан ИЖ русумли кўк рангли кажавали мотоциклда келишди. Айнан 2012 йил 21 июль куни Маматқулов Чўян Розбоев Фозилни кўрди, Маматқулов Чўян 2012 йил 21 июлгача Розбоев Фозилни кўрмаган ва танимаган. Розбоев Фозил бизларга МХХ ходими Наврўз урганлигини, юк юклаб бергансан, деб кўкрагига урганлигини ва бошқа қийнаганлигини бизларга айтиб берди. Бизнинг сухбатимизни Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишер тўлиқ телефонларини видеокамерасига ёзиб олган. Менга Маматқулов Чўян ушбу видеотасвирни судга топширганлигини айтган. Агарда Розбоев Фозил билан учрашув ёзилган дискни судда биргаликда кўрсак, бизлар, яъни мен ва Маматқулов Чўян хамда Қулмуродов Алишер ҳеч қачон жиноят содир этмаганлигимизни аниқ гувохи бўласизлар, хурматли судьялар.

Жиноят ишида мавжуд бўлган конденсат ўраси қилиб кўрсатилган ва селафон билан қопланган жой бу Нишон тумани 33-совхоз ерида олинган сурат. Жияним Сохиб очиқ ва қўриқланмайдиган кўл хавзаси устидан нефть мойларини йиғиб олган жойни сурати. Мен бу суратни жияним Сохибни Тошкентлик адвокатлари Юсупов Мақсуд ва Исмоилов Илхомда кўрган эдим. Айнан мана шу сурат кўрсатилган жойга айблов бўйича мен газ конденсати трубасини тешиб, конденсатни йиғган эканман ва шу жойдан канистр ва бошқа идишларда конденсат солинган ховуздан конденсатни ташитган эканман. Бу айбловни сунъий равишда яратишдир. Қашқадарё вилоят прокуратурасининг терговчиси Махмуд Жўраев газ конденсати қувури ўтган жойни кўздан кечирганида конденсат ўғирлаш жинояти содир этилганлиги хақида бирорта хам далилни топган эмас. Шунинг учун хам тергов органи мендан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддасида назарда тутилган газ конденсати ўғирлиги жинояти ҳақидаги айбловларни чиқариб ташлашга мажбур бўлди.

2012 йил 8 августда Розбоев Фозил мени Майманоқ қишлоғидаги уйига онасининг уйига телефон орқали келишимни илтимос қилиб чақиртирди. Мен Розбоев Фозилнинг уйига бормасдан Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишерга боришни илтимос қилдим. Маматқулов Чўянни ва Қулмуродов Алишерни Розбоев Фозилни уйига Анвар Нексия автомашинаси билан олиб борди. Шу куни мен менга нисбатан Жиноят Кодексининг одам ўғирлаш жинояти қўйилаётганлигини билдим.

2012 йил 9 август куни менинг Касби тумани Касби қишлоғидаги уйимга Розбоев Фозил ва ўғли Розбоев Жавохир келишди. Мен Маматқулов Чўянни ҳам чақирдим. Маматқулов Чўянга Фозил тўҳматдан одам ўғирлаш ва конденсат ўғирлиги жинояти менга нисбатан қўйилаётганлигини айтди. Маматқулов Чўян “сиз билан биргаликда терговчини ва МХХ ходими Наврўзни ғайриқонуний равишда сунъий жиноят иши уюштираётганлиги ҳақида устидан шикоят қилсак имзо қўясизми”, деб Фозилдан сўраганида Фозил “имзо қўяман”, деб айтди. Чўян Фозилни ўғли Жавохир билан уни паспортини олиб келгани кетди. Кейин Розбоев Фозилни ва унинг ўғлини Маматқулов Чўян Қарши шаҳрига ўзининг Матиз русумли автомашинаси билан менинг уйимдан миндириб кетди. 2012 йил 9 август куни Маматқулов Чўян Розбоев Фозил билан биргаликда прокуратура органларига ноқонуний равишда менга нисбатан сунъий жиноят иши қўзғатилаётганлиги ҳақида Розбоев Фозил номидан ёзилган ва ўғли Жавохир ҳам имзолаган аризаларни бериб чиқишган.

Мен ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 137, 138, 238-моддалари билан асоссиз айбландим. Терговда мен билан Розбоев Фозил юзлаштирилганда Фозил менинг юзимга ҳам қарай олмасдан йиғлаб ўтирди. Шундан билдимки, Розбоев Фозил менга қарши кўрсатма бериш учун қаттиқ қўрқитилган. Агарда Розбоев Фозил судга келиб гапирганида мен хам оқланиб чиққан бўлар эдим. Чунки Розбоев Фозил судда ёлғон гапирмаслигига, жиноят иши қандай уюштирилганлигини айтишига мен ишонганман. Шунинг учун ҳам Розбоев Фозилни тергов органи суддан қочиртирди ва судга келишини таъминламади. Жабборов Мадамин хам судга келган эмас.

Менинг билганларим мана шулар. Мен бу кўргазмаларни ўз хохишим билан бермоқдаман. Мен фақат ҳақиқатни айтмоқдаман. Маматқулов Чўян, Қулмуродов Алишер ва мен 2012 йилда МХХ ходимлари ва Қашқадарё вилоят прокуратурасининг ўша даврдаги терговчиси Махмуд Жўраев ва бошқа ҳалол бўлмаган ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари ходимларининг тўҳматини қурбонимиз”, – деб Шерқулов Омонжон гувохлик кўргазмасини берди.

56.Судда гувохлик берган Ғаниев Ўткиржон Ғаниевич шу гапларни айтди: “Мен Маматқулов Чўянни 2012 йил июль ойидан танийман. Мени отам Шерқулов Зокиржон ва амаким Шерқулов Омонжонлар “Касби-гепарт” МЧЖ очишиб, Касби тумани Майманоқ қишлоғи ҳудудидан ер олишиб, ерни ковлаб ва тупроқларини суриб, балиқ етиштириш учун электр мотор билан Қашқадарё дарёсидан сув чиқариб, сунъий сув хавзасини яратишди. 2012 йилда мен студент вақтимда “Касби-гепарт” МЧЖ балиқхонасига қарар эдим. Мен балиқ хавзасига балиқ чавақлари ва озуқа ташлар эдим. Балиқхонани ери Расулов Зубайдиллони еридан олинган эди. Расулов Зубайдилло МХХ ходими Наврўз билан келишиб, балиқхонани иши юришиб кетишига тўсқинлик қилиб, кўролмаслик оқибатида отам ва амаким Шерқулов Омонжонга газ конденсати ўғирлаб, сотиб балиқхонани ташкил қилган деб тухмат уюштира бошлади. Шунда Чўян ака “Касби-гепарт” МЧЖга юрист бўлиб ишга ўтди.

2012 йил 14 июль куни мен “Касби-гепарт” МЧЖ балиқхонасида турган вақтимда Жабборов Мадамин ўтиб қолди. У Расулов Зубайдуллони молларини боқар эди. Жабборов Мадамин мени олдимга келиб, тоғам Расулов Зубайдилло мени ва Фозилни уйига чақираяпти, МХХ ходими Навруз келибди, амакингни телефон орқали чақириб бер деб айтди. Мадамин телефонда амаким Шерқулов Омонжон билан гаплашиб, кейин Розбоев Фозилни олдига бориб, у билан гаплашди. Менга Жабборов Мадамин ва Розбоев Фозил катта йўлга асфальт йўлга ВАЗ 2106 автомашинам билан Фозил иккаласини чиқариб қўйишни илтимос қилди. Мен Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминни Муборак-Майманоқ асфальт йўлига чиқардим. У ерда Холмуродов Нодир Нексия автомашинаси билан келиб турган экан. Нодир Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминларни Қамаши туманига Нексия автомашинасига миндириб олиб кетди. Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишер 2012 йил 14 июль куни “Касби-гепарт” МЧЖ балиқхонасига келган эмас. Розбоев Фозилни олдига Жабборов Мадамин бориб, Наврўздан яширинишни гапираётган вақтда Розбоев Фозилни хотини Сохиба янга хам бор эди. Мени ўзим хеч қачон Розбоев Фозилга ва Жабборов Мадаминга Наврўздан қочишни ва ундан яширинишни таклиф қилмаганман. Наврўздан яшириниш ҳақида фақат Мадамин гапирган. Нодирга мен телефон орқали илтимос қилиб, Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминларни Қамаши туманига Мамадали буваникига олиб боришни илтимос қилиб, 20 литр бензинни хам мен Холмуродов Нодирни Нексия автомашинасига Қатағон қишлоғидаги чорраха ёнидаги АЁҚШдан сотиб олиб берганман. Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишер Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминни Майманоқ қишлоғи ҳудудидаги ердан номаълум Нексия автомашинаси билан Қамаши туманига олиб кетмаган, бу айбловлар ғирт тўҳматдан иборат сўзлар. Розбоев Фозилни мен ўзимнинг ВАЗ 2106 русумли Жигули автомашинам билан даладан асфальт йўлга олиб чиқиб, Нодирни Нексия автомашинасига миндириб юборганман. Тергов органи ва суд фақат ёлғон айбловни ёзган. Мени бирор марта ҳам терговга чақирган эмас”, — деб кўргазмасини берди.

57.Судда гувохлик берган Шерқулов Зокир мени 2012 йилдан бери танишини, “Касби-Гепарт” МЧЖга ҳуқуқшунос вазифасига ишга олганлигини, Касби тумани Майманоқ қишлоғи яқинидан 16 гектар ер олиб, ховузлар қаздириб, балиқ савақларини ташлаб, балиқчиилик хўжалигини укаси Омон билан ташкил қилганлигини, Розбоев Фозил Қашқадарё дарёсидан мотор билан сув чиқариб беришга моторист қилиб ишга олишганлигини, МХХ ходимлари Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминдан ва бошқа болалардан ўзини ва укаси Омонни конденсат ўғирлаб сотади деб ёздириб олганлигини, Фозил ва Мадамин МХХ ходимлари Зувайни Нексия машинасида МХХ идорасига олиб бориб уриб, қийнаб, Омон ва Зокир конденсат ўғирлаб сотиб, балиқчилик хўжалигини ташкил қилганлигини ёздириб олиб тухмат қилишга мажбурлашганини, Мадамин тоғаси Зувайни қўйларини боқиб юришини, Мадамин МХХ ходими Навруз қулоғига урганлигини, Розбоев Фозилга иш ҳақига деб она-бола сигир берганлигини, Қамаши туманидаги Лангар тоғига бориб дам олишаётганида Мадамин телефон қилиб, Навруз қидириб келганлигини, бизларни қаердасизлар деб сўраганида тоғда дам олаётганлигини айтганида, бизларни хам олиб боринглар деб айтганида Мадаминга келинглар деб айтганини, Фозил ва Мадаминни жияни Холмуродов Нодир тоққа олиб борганлигини, Матқулов Чўян ва Қулмуродов Алишер номаълум Нексия автомашинасига миндириб қамаши туманига олиб бормаганлигини, 2012 йил 14-20 июнь кунлари Лангар тоғида ва Қамаши туманида Фозил ва Мадамин дам олишда бўлганида Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишер бўлмаганлигини, бизларга нисбатан МХХ ва прокуратура томонидан тухмат уюштирилганини айтиб кўргазма берди.

58.Гувох Қулмуродов Алишер хам МХХ ходимлари тухмат уюштирганлигини, хеч ким Жабборов Мадамин ва Розбоев Фозилни ўғирламаганлигини, ёлғон кўргазма бериш учун қўрқитмаганлигини айтиб, ёзма равишда судга гувохлик кўргазмасини тақдим этди. Мен Қулмуродов Алишерни судда айтганларини музокара сўзимда батафсил айтиб кўрсатмайман. Сиз судьялар Қулмуродов Алишерни ёзма кўргазмасини ўқиб, мени ва Қулмуродов Алишерни мутлақо бегунох эканлигимизни биласизлар.

59.ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясида гувохлик берган Розбоев Фозил МХХ ходими Очилов Навруз ва бошқа ходимлар Шерқулов Омон ва менга ҳамда Қулмуродов Алишерга нисбатан ёлғон кўргазмаларни олиш учун зўравонлик қилиб, уриб бошини ёриб азоблар берганлигини, Розбоев Фозил боши ёрилганидан ҳосил бўлган ёриқ изларини суд залида процесс иштирокчиларига бир неча маротаба кўрсатди. Ўзбекистон Республикаси харбий прокурорига ва Қашқадарё вилоят прокурорига МХХ ва Қашқадарё вилоят ИИБ, прокуратура ходимларини ғайриқонуний ҳатти ҳаракатлари устидан ёзилган шикоятлари тўғрилигини, ўша вақтда 2012 йил августда Қарши шаҳрида мен билан биргаликда ёзилган шикоятни аслини судга тақдим қилиб, ёзилган сўзлар тўғри эканлигини, хеч ким уни ёлғон кўргазма бер деб мажбур қилмаганлигини, Шерқулов Омон ва Зокирларни конденсат ўғирлаганлигини кўрмаганлигини, хеч ким уни озодлигини чекламаганлигини, ёлғон гувохлик ва кўргазма бериш учун МХХ ходимлари урганлигини ва азоблаганлигини айтди. Розбоев Фозилни МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғига ёзган тушунтириш хатларидаги Омон ва Зокир Шерқуловларни конденсат ўғирланганлиги ҳақидаги мажбурдан қўрқитиш йўли билан ёздирилган кўгазмалари дастлабки тергов ва суд томонидан исботини топган эмас.

60.Розбоев Фозил жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида 2012 йил 6 августдаги қарордаги имзо уники эмаслигини айтиб кўргазма берди. Розбоев Фозил 2012 йил 14 июлдан 20 июлгача маёвкага кетганлиги ҳақида судда гапирди. Шунингдек Розбоев Фозилнинг хотини Эшмуродова Сохиба ҳам ўзининг кўргазмасида эри Розбоев Фозилни ҳеч ким ўғирламаганлигини, Шерқулов Омон ва Зокирлар ва мен урмаганлигимизни, 2012 йил 14-20 июль кунлари маёвкага кетган бўлганлигини айтиб, мени биринчи марта кўриб турганлигини ҳақида кўргазма берди.

61.Шунигдек, жиноят ишини учинчи жилди 1,2,3,4 варақларида Қашқадарё вилоят Ички ишлар бўлими ИИБ терговчиси катта лейтенант И.Н.Исматов томонидан видеоёзув ёрдамида сўроқ қилинган Розбоев Фозил мени Касби- Гепарт МЧЖ балиқхонасида кўрганлиги ҳақида кўргазма бермаган. Қашқадарё вилоят прокуратурасининг терговчиси Махмуд Жураев ҳам Жабборов Мадаминни видоеёзув ёрдамида сўроқ қилганида (ж.и.3-жилди 18,19,20,21,22,23 варақлари) мени Касби- Гепарт МЧЖ ерида ва балиқхонасида хамда бошқа вақтларда ҳам кўрганлиги ҳакида кўргазма бермаган. Жиноят ишини 1- жилдида гувоҳни сўроқ қилиш баённомасини 95-99 варақларида ва 100-105 варақларидаги гувоҳни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилиш баённомасидаги кўргазмаларида Розбоев Фозил мени Жабборов Мадамин билан биргаликда Касби-Гепарт МЧЖ ерида кўрганлигини ёзмаган.

62.Жабборов Мадамин 2019 йил 24 июнь кунидаги судда берган кўргазмасида: “Мен Жабборов Мадамин Рамазонович 1991 йил 7 июнь куни Касби туманида туғилганман. Миллатим ўзбек, маълумотим ўрта, оилаликман бир нафар фарзандим бор, вақтинча ишсизман, Касби тумани Майманоқ қишлоғида яшайман. Мен Маматқулов Чўянни танимайман, хозир судда биринчи марта кўриб турибман. Мен Қулмуродов Алишерни Шерқулов Омон акани балиқхонасида бир марта кўрганман. Мен Россияга Москва шаҳрига 2012 йил 11 ноябрда кетдим. Розбоев Фозил онамни амакиларини ўғли, менга тоға бўлади. Мен 2011-2012 йилларда тоғам Расулов Зубайдуллони “Мойбулоқ-наслчилик” МЧЖ чорва фермасида чўпонлик қилар эдим. Мен чўпонлик қилиб юрганимда Шерқулов Омон акани балиқхонасига ичимлик суви олиш учун келар эдим. Чунки Шерқулов Омон акани балиқхонасида ичимлик суви бор ховузи бор эди. Мен сувга келган вақтимда Қулмуродов Алишер акани шу ерда кўрганман. 2012 йил ёз ойида тоғам Расулов Зубайдулло мени, тоғам Розбоев Фозилни ва Файзи тоғамни Косон туман Миллий хавфсизлик бўлими биносига олиб келди. Шу ерда менга Навруз “Омонга конденсат юклаб бергансанми”, деб айтди. Мен унга “йўқ, хеч қандай конденсат юклаб бермаганман, хеч нарсани билмайман”, деб айтганимда Навруз мени қулоғимдан икки шапалоқ қаттиқ урди. Мени қулоғим оғриб, тошдай бўлиб, қаттиқ оғриб юрди. Менга ховлида бир ит боғланган жойда турган темир қафасни кўрсатиб, сени мана шу қафасга қамаб қўйсам хам ҳаққим бор, деб айтиб, яна мени урди. Мени отам ва онам бирор марта хам урмаган, биринчи марта Навруздан таёқ еган эдим, у мени жуда қаттиқ муштлаб урганида қаттиқ қўрқиб қолдим, мен Наврўзга, у нима деб айтса, уни айтганларини қилиб, ўзбек лотин алифбосида қўлим билан ёзиб берганман. Мен Шерқулов Омон акани бирор марта бирор жойда конденсат трубасини тешиб, кондесат ўғирлаганини кўрмаганман. Менга нима деб ёзиш керак бўлса, Навруз айтиб турган, мен уни айтганини ёзганман. Наврўз Шерқулов Омон акага тухмат уюштирди.

Мен Тошкентлик адвокатларга хақиқатан хам Наврўз уриб, Омон акага қарши конденсат ўғирлаганлиги хақидаги қоғозларга имзо қўйганлигимни ва ёзишимга мажбур бўлганлигимни айтганман ва бу ҳақда ўзим Тошкентлик адвокатларга ёзиб берганман. Навруз ва прокуратура терговчиси менга компьютерда ўзлари ёзган қоғозларни ўқитган эмас. Чунки мен бу криллча компьютерда ёзилган қоғозларни ўқиган эмасман, сабаби мен мактабда лотин алифбосида ўқиганман ва криллча ўқишни билмас эдим. Мен Россияда етти йил ишладим ва русчани хамда крилл алифбосида ёзишни ва ўқишни ургандим. Мен Россияда қурилишда бригадир бўлиб ишлаб русчани ва крилл алифбосини ургандим. Навруз Омонга тухмат қиласан деб мени урганда мен эндигина 21 ёшга кирган йигитча ва жуссам хам кичик, нозик, ориқ йигит эдим, ота-онамдан умрим бўйи бир шапалоқ хам емаганим учун Навруздан жуда ҳам қўрққанман ва унинг айтганларини Навруз яна мени урмаслиги учун бажарганман.

2012 йил 14 июлда мен далада тоғам Зубайдиллони молларини боқиб юрганимда, Наврўз Зубайдилло тоғамникига келган экан. Менга тоғам телефон қилиб, Навруз билан гаплаштирди. Наврўз телефонда менга “аризангни қайтариб ол, қайтариб олмасанг, мен ишдан кетаман”, деб мени тоғамникига келишимни айтди. Мен Навруздан мушт, шапалоқ ва тепки еганлигим учун яна хам уни уришидан қўрқиб, тоғам Розбоев Фозил акани олдига моторни ёнига шийпончага келиб, Фозил тоғамга Наврўз келганлигини ва маёбкага қочиб кетишни айтдим. Мен унгача Навруз мени қидириб қишлоққа келганини Омон акага телефон қилиб айтганимда, у киши менга маёбкага оғайнилари билан тоққа чиқиб дам олаётганини айтган эди ва мен хам боришни айтганимда хўп майли кел деб айтган эди. Фозил тоғамни хам Навруз Омон акага тухмат қилиш учун урган. Мен Фозил тоғамни хотини Сохиба янгага қаерга кетаётганимизни айтмасдан маёбкага дам олгани кетаётганимизни айтганман. Мени айбловдаги сўзлар ва ёзувлар бўйича Ўткир чақиргани йўқ. Маматқулов Чўян номаълум Нексияга миндириб Қамаши туманига олиб борган эмас. Мени ва Фозил тоғамни Ғаниев Ўткир Жигули автомашинаси билан Нодирни Нексия автомашинасигача чиқариб қўйган эди. Мени ва Розбоев Фозил тоғамни Нодир Нексия автомашинаси билан Қамаши туманига Мамадали бувани уйига олиб бориб қўйган. Мамадали бувани уйида бир кеча дам олганмиз. Эрталаб Мамадали бувани уйидан Нива автомашинаси билан Қамаши тумани Лангар тоғига чиқдик. Нивани уй эгаси Баходир ака миниб борди. Лангар тоғида Шерқулов Омон ака, Шерқулов Зокир ака ва Баходир ака хамда шийпончани эгаси ва яна бир иккита одам бор эди. Мен хозир уларни исмини эслай олмайман. Бизлар шийпонда турдик. Баходир ака ва Омон акалар маёбкага иккита катта семиз сарка олиб чиқишган экан. Шийпонда тоғда икки кунча бўлдик. Кейин пастга Лангар тоғини сойлигига тушдик. Лангар бозорчасини ёнидан сойлик бўйига тушилар экан. У ерда хам бир кун дам олдик. Кейин бизлар Фозил ака билан бирга Баходир акани уйига келиб, Баходир акани уйида икки кун бўлдик. Овқатни Баходир акани оилалари ва Мамадали бувани қизлари тайёрлаб беришар эди. Хеч ким бизни телефонимизни олиб қўйган эмас. Мен хозирги турмуш ўртоғим, яъни холамни қизи билан доимо телефонда гаплашиб турганман. 2012 йил 20 июль куни Навруз бизларни МХХ ходимлари ва милисалар билан бирга Қамашидан уйга олиб келди Хеч ким мени ва Фозил акани ўғирлаган эмас. Мени Навруз кўпинча Косон туман миллий хавфсизлик биносига чақиртириб, кечаси соат 02 ларгача ушлаб туриб, хам уриб оч холда уйимга жавоб берар эди. Мени Навруз уравергани учун ва тухмат қилишга мажбур қилгани учун Россияга ишлашга кетиб қолдим. Мана Россияда Москвада ишлаганимда қизчали бўлибман. Қизим мени амаки деб чақираяпти. Хозирда Жиноят ишидан менга кўрсатилган “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги Жабрланувчи сўзидан кейинги имзо меники эмас, мен бундай имзо қўймайман. Мен Шерқулов Омон акани 2011 йилдан танийман. Омон ака 500 бошга яқин ўзининг қўй –қўзи ва эчкиларини боқиш учун балиқхона қурилган ерга олиб келган эди. Мен хозирда балиқхонани жойини кўрганимда шўра ва ёввойи ўтлар ўсиб кетиб, балиқ хавзалари харобага айланганини кўрдим, — деб кўргазма берди.

63.Жиноят ишининг 1-жилди 99 ва 100 варақлари орасида Розбоев Фозилни “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарор 2012 йил 6 август санаси билан ёзилган ва 1-жилдни 110 ва 111 варақлари орасига Жабборов Мадаминни 2012 йил 6-август санаси билан “Жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида” қарор бўлиб, ушбу қарорлар варақлари нумерланмаган ва жиноят ишини описъ-рўйхатига қайд қилинмаган ва бу билан мен музокара сўзимни юқори қисмида қайд этган ЖПКнинг 376-моддаси нормалари ўта жиддий ҳамда қўпол равишда дастлабки тергов органи томонидан бузилган.

64. Бундан ташқари, 2012 йил 6 августдаги “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорлардаги Розбоев Фозилни ва Жабборов Мадаминни имзолари ҳам қалбакилаштирилганлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд-экспертизаси Марказининг Самарқанд вилоят бўлими томонидан 2020 йил 17 январдаги Суд – хатшунослик экспертизаси бўйича Давлат суд эксперти Фозилова Нодира Сабировна томонидан берилган №7014/1.1-сонли хулосада ҳам ўзининг исботини топган.

65. Ушбу ҳолатлардан кўриниб турибдики, тергов органидан вақтинча қочиб туриш ташаббускори МХХ Қашкадарё вилоят бошкармаси раҳбарияти бўлиб, Жабборов Мадамин ижрочи сифатида фойдаланилган. Мен ва Қулмуродов Алишер Касби –Гепарт МЧЖнинг таъсисчиларини МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан уюштирилаётган сунъий жиноят ишидан ҳимоя килаётганлигимиз сабабли, бизни “Орадан олиш учун” сунъий равишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 137-138, 238 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликдаги айбловлар мақбул бўлмаган далилларга асосан қонунга хилоф равишда жиноят иши қўзғатилган.

ҲУРМАТЛИ СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ!

66. Жабрланувчи бўлмаса, айбланувчи ҳам бўлмайди!!!

Шунинг учун суд Жиноят ишининг 1-жилди 99 ва 100 варақлари орасида 2012 йил 6 август санаси билан ёзилган Розбоев Фозилни “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарор ва 1-жилдни 110 ва 111 варақлари орасига Жабборов Мадаминни 2012 йил 6-август санаси билан “Жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида” қарорни мақбул бўлмаган далиллар деб топиши ва Жиноят Кодексининг 137,138,238-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлигим ҳақидаги айбловларни бекор қилиб, тўлиқ оқлов чиқариши лозим бўлади.

67.Бундан ташқари, судда гувоҳлик берган Қашқадарё вилоят прокуратурасининг собиқ терговчиси Махмуд Жўраев жабрланувчиларнинг кўргазмасида айтилмаган ва ёзилмаган, йўқ бўлган сўзлар бўлсада, жиноят таркибини берувчи сўзларни тўқима қилиб ёзганлигини тан олди. Бошқа далиллар асосида барча жиноят эпизодлари бўйича мен Маматқулов Чўянни айблаш учун жиноятни берувчи сўзларни тўқиб ёзганлигини ва шундай бўлиши шарт деб ҳисоблаганлигини тан олди. Жумладан ҳукмни 4-5-варақларида: “Ч.Маматқулов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2011 йил 16 ноябр куни жамоат жойи ҳисобланган ҳамда кўпчилик фуқароларнинг йиғилганлигидан фойдаланиб, Косон туманидаги Марказий деҳқон бозори ичида савдо қилиб турган тадбиркорлар Д.Суванова, Н.Примова, З.Шофайзиева, Г.Бомуллаева, З.Бобоқулов, М.Ҳаққулов ва яна 250 дан ортиқ тадбиркорларни бир жойга тўплаб, ўзига жалб қилиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартириш ҳақида “Яқинда ислом давлати қурилади, Сизлар ислом давлати шариат қоидалари бўйича яшайсизлар, барча аёллар ҳижобда юради, шу сабабли кофирлар бозоридан мен ишлаётган Ф.Асадовни бозорига кўчиб ўтинглар, Ислом давлати қурилганидан сўнг, ҳокимият вакили бўламан, менга буйсунишга мажбур бўласизлар” ва бошқа тўқима сўзларни терговчи Махмуд Жўраев тўқиб ёзган ва терговчини ёзганларини флешка орқали суд ҳукмга кўчирган. Бу айбсиз одамни, мени разиллик ва шафқатсизлик билан айблашдир.. МХХ раҳбариятини шафелигида терговчи Махмуд Жўраев тўқима сўзлар билан тўҳматни ёзишда ҳатто барча оламни, мавжудотларни яратган Х У Д О дан ҳам қўрқмаган

68.Суд залида “Гувохни сўроқ қилиш баённомаси”даги сўзларни Бомуллаева Гулшодга, Бобоқулов Зокирга ва Сувонова Дилнавозга ўқиб берилганида “Чўян бошингга румол ўра, хижобга кирсанг бўлмайдими, намоз ўқинглар деган сўзларини айтган. Ўзбекистонда ислом давлати бўлади, мен давлат рахбарларидан бири бўламан”,-деб айтмаган дейишди. Гувохни сўроқ қилиш баённомасига уларнинг номидан сўзлар нотўғри ёзилганлигини айтишди. Улар хам туҳмат қилишди, мен “Қухна қалъа” бозорига бормаганман. Терговчи ва суд 250 та одамни Косон деҳқон бозорида тўплаган деб тўқима айбловни қилган.

69.Жиноят ишидаги сохта жабрланувчилар Бомуллаева Гулшод, Сувонова Дилнавоз, Ҳаққулов Мирзохид, Шофайзиева Зиннат, Примова Нозима, Бобоқулов Зокирларни кўргазмаларидаги туҳмат бўлган умумий равишдаги қуйидаги сўзларда: “юзингни товардай қилиб бу ерда ўтиргунча бошингга рўмол ўра, ҳижобга кирсанг бўлмайдими, яқинда исломий давлат булади, бу бозор ёпилади, савдо қилаётган жойларинг масжидни жойи, эртага бу жой бузилади, мен намоз ўқийман, намоз ўқинглар” сўзларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159 – моддасида назарда тутилган жиноятни берувчи сўзлар йўқ бўлсада, МХХни топшириғини бажариш учун Қашқадарё вилоят прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Махмуд Жўраев ва ижрочи судья Шухрат Ражабов амалдаги конунчиликни қасддан бузган холда шу моддалар билан мени қабихлик билан айблади.

70.Қашқадарё вилоят прокуратурасининг терговчи Махмуд Жўраевни сохталаштирилган ва қалбакилаштирилган далилларга асосан сохта жиноят иши бўйича айблов хулосасини тайёрлаганлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номли Республика суд-экспертизаси Марказининг Самарқанд вилоят бўлими томонидан 2020 йил 17 январдаги Суд – хатшунослик экспертизаси бўйича Давлат суд эксперти Фозилова Нодира Сабировна томонидан берилган №7014/1.1-сонли хулосада ҳам сохта жабрланувчиларнинг қўл ёзувлари ва имзолари қалбакилаштирилганлиги ҳақидаги илмий текширилган хулоса билан ўзининг исботини топган.

Юқорида баён этилганларга асосан Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатидан сўрайман:

1.2012 йил 29 августдаги “фуқаро Маматқулов Чўян Охмановичнинг бошқарувида бўлган, оқ рангли Матиз русмли 70 177 GAA давлат белгили автомашинани кўздан кечириш ҳақида” ги баённомани ЖПК нормалари бузилган холда бажарилганлиги, баённомадан менга нусха берилмаганлиги, баённома саҳифаси остига автомашинани тинтишда қатнашган шахсларнинг имзолари қўйилмаганлиги, тинтувда мен автомашинамга яқинлаштирилмаганлигим учун мақбул бўлмаган далил деб топишни.

2.Жиноят ишини 3-жилди 206-207-варағидаги 2012 йил 27-октябрдаги Микляева Татьяна Александровнани сўроғига тузилган, гувоҳни сўроқ қилиш баённомасини ёздириб олган шахснинг имзоси, фамилияси йўқлиги, қайси ҳуқуқни мухофаза қилувчи органнинг ваколатли мансабдор шахси ёки масъул вакили эканлиги ҳақидаги ёзувларни йўқлиги учун мазкур суроқ баённомасини мақбул бўлмаган далил деб топишни.

3. Терговчи томонидан ЖПКнинг 92, 208, 352-моддалари талаблари жиддий равишда бузилганлиги учун Қарши шахар ИИБ терговчиси А.Хўжамқуловни 2012 йил 29 августдаги “судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш хақида” ги қарорини мақбул бўлмаган далил деб топиб, бекор қилишни.

4.Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ЭКБ эксперти Т.Тошпўлатовнинг 2012 йил 29 августдаги 215-сонли эксперт хулосасини ва далолатномасини мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

5.Мени қамоққа олиш учун асос бўлган далиллар номақбул далиллар бўлганлиги, ЖПК нормалари бузиб олинган далиллар эканлиги учун 2012 йил 29 августдаги Карши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқуловни “Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва ушлаб туриш тўғрисида”ги қарори қонунга хилоф бўлганлиги учун шу қарорни мақбул бўлмаган далил деб топишни ва бекор қилишни.

6.Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамкуловни 2012 йил 30 август кунидаги ЖПК нормалари бузилган олинган далилларга асосан чиқарган “Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорини мақбул бўлмаган далил деб топишни ҳамда шу қарорни бекор қилишни.

7.Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамкуловни 2012 йил 30 август кунидаги ЖПК нормалари бузиб тўпланган далилларга асосан чиқарган “Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қуллаш тўғрисидаги илтимоснома қўзғатиш хақида” қарорини мақбул бўлмаган далил деб топиб, бекор қилишни.

8.Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди 2012 йил 31 август кунидаги Қарши шаҳар ИИБ терговчиси ва Қарши шаҳар прокурори томонидан киритилган “Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қуллаш тўғрисидаги илтимоснома қўзғатиш ҳақида”ги қарорига асосан чиқарилган ажримни қонунга хилоф қарорлар ва мақбул бўлмаган далилларга асосан чиқарилганлиги учун бекор қилишни.

9.Қарши шаҳар ИИО ФМБ терговчиси А.Хўжамқуловни 2012 йил 29 августдаги Қарши шахар прокурорини розилиги олинган менинг яшаш уйим ва ёрдамчи хўжалик хоналарида «Тинтув ўтказиш тўғрисида” қарорини номақбул далилларга таянганлиги, қарордан хотиним Дилором Мамановага ва менга ҳам нусха бермаслиги оқибатида ЖПКни 164-моддасини талабларини бузганлиги учун мақбул бўлмаган далил деб топишни ва бекор қилишни.

10.ЖПК нормалари бузилган ҳолда бажарилган 2012 йил 30 августдаги “Тинтув баённомаси”ни мақбул бўлмаган далил деб топишни.

11.Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамкуловни номақбул далиллар ва ЖПК нормалари бузилган ҳолда олинган 2012 йил 30-августдаги “Тинтув баённомаси”га асосан уйимдан олинганлиги кўрсатилган дорилар юзасидан 2012 йил 31 –август куни чиқарган “Судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш ҳақида”ги қарорини мақбул бўлмаган далил деб топишни ҳамда бекор қилишни.

12.2012 йил 31 августдаги Эксперт Тўлқин Тошпулатовни ЖПК нормаларини бузган холда ва номақбул далилларга асосан тузган №216-сонли Эксперт хулосасини ва шу куни тузган далолатномасини мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

13.27 дона Деазипам, 11 дона Циклодол, 8 дона Феназипам, 8 дона Сибазон дори воситалари таблеткаларини номақбул далилларга асосан ЖПК нормаларига зид равишда жиноят ишига далил сифатида қўшилганлиги учун ушбу дори воситалари таблеткаларини мақбул бўлмаган, яроқсиз далиллар деб топишни.

14. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 2-қисми билан менга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбловни бекор қилишни ва мени тўлиқ реабилитация асосида оқлашни.

15. Менинг МАТИЗ DLX B3-русумли 70 177 GAA давлат белгили автомашинам давлат ҳисобига мусодара этилиши оқибатида менга етказилган 43 326 848 ( қирқ уч миллион уч юз йигирма олти минг саккиз юз қирқ саккиз) сўмни давлат ҳисобидан менинг фойдамга ундириб беришни.

16.МХХ Косон туман бўлими номига санасиз ва яшаш манзили кўрсатилмасдан ёзилган, тадбиркор деб сохта маълумот киритилган, қўл ёзувлари ва имзолари сохталаштирилган ва киримга 30.08.2012 санаси билан рўйхатга олинган № С-203 билан Сувонова Дилнавоз, №Б – 204 билан Бомуллаева Гулшод, №Х- Ҳаққулов Мирзохид, №Ш – 206 билан Шофайзиева Зиннат, №Б-207 билан Бобоқулов Зокир, №П – 208 билан Примова Нозима номидан ёзилган аризаларни мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

17.Косон туман ИИБ бошлиғи подполковник Ғ.Тошев номига 2012-йил 25-сентябрда Ҳаққулов Мирзохид, Бобоқулов Зокир, 2012 йил 27 сентябрда Бомуллаева Гулшод, 2012 йил 3 октябрда Сувонова Дилнавоз номидан ёзилган тушунтириш хатларини ваколатсиз номаълум шахслар томонидан олинганлиги учун мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

18.Қашқадарё вилоят прокуратураси терговчиси М.Жўраев томонидан сохталаштирилган, имзолари қалбакилаштирилган 2012 йил 23 октябрда Бомуллаева Гулшодни, Бобоқулов Зокирни, Сувонова Дилновозни, 2012 йил 24 октябрда Шофайзиева Зиннатни, 2012 йил 25 октябрда Примова Нозимани “Жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорларни мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

19.Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 55-моддаси талаби нормалари Қашқадарё вилоят прокуратураси терговчиси М.Жўраев томонидан жиддий бузилган ҳолда тузилган 2012 йил 5 ноябрдаги мен ва Сувонова Дилнавоз ўртасида, мен ва Шофайзиева Зиннат ўртасида тузилган юзлаштириш тўғрисидаги баённомаларни мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

20.Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексини 126-127-моддалари нормалари терговчи Урол Умиров томонидан жиддий бузилган ҳолда 2012 йил 02 ноябр куни Бомуллаева Гулшод, Сувонова Дилнавоз, Ҳаққулов Мирзохид, Шофайзиева Зиннат, Примова Нозималар билан тузилган “Шахсни фотосуратидан таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисида”ги баённомаларни мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

21. Менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159 моддаси 1-қисми, 244-1 моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганлигим ҳақида қўзғатилган айбловларни бекор қилишни ва реабилитация асосида оқлашни.

22.Қарши шаҳридаги 5-сонли тергов ҳибсхонасига 2012 йил 25 сентябр куни Қашқадарё вилоят бош тиббий меҳнат экспертизаси комиссияси раиси ўринбосари А.Меглиев, аъзолари О.Амиров, Ғ.Муродовларни терговчининг судга оид тиббий меҳнат экспертизаси тайинлаш ҳақидаги қарорисиз ёки суднинг ажримисиз, адвокат иштирокисиз, мени розилигимсиз, ҳеч қандай текширув ўтказмасдан бош мия суяк нуқсонини чап томонини 3х3см, ўнг томонини 3,5х3,5см деб ёлғон маълумот ёзиб, 2-гуруҳ ногиронлигидан 3-гуруҳ ногиронлигига ўтказиши, менинг ҳуқуқларимни тушунтирмасдан ва менга ҳеч қандай ҳужжат бермасдан 2012 йил 25-сентябр куни тузган жиноят иши 3-жилди 280- варағидаги далоланомасини мақбул бўлмаган далил деб топишни.

23.Қашқадарё вилоят бош ТМЭК раиси вазифасини бажарувчи О.Амиров ва аъзоси Ғ.Муродов иштирокида жиноят ишини 3-жилди 281-282-варағидаги хулоса рўйхатга олинмаганлиги, санасиз бўлганлиги ва 2012 йил 25 сентябрдаги мени ғайриқонуний текширувга асосланган далолатномасига кўра тасдиқланган бўлганлиги учун мақбул бўлмаган далил деб топишни .

24.Жиноят ишидаги Қашқадарё вилоят бош ТМЭК аъзолари томонидан 2012 йил 25-сентябрда 5-сон тергов ҳибсхонасида тузилган далолатнома ва жиноят ишини 3- жилди 281- 282 – варақларидаги санасиз рўйхатдан ўтказилмаган хулосага асосланиб, Косон туман врачлари, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашкадарё вилоят бошқармаси мутахассиси Т.Қулмуродов, вилоят назорат тафтиш бошқармаси бош тафтишчиси А.Шерқулов гуруҳлигида тузилган рўйхатдан ўтказилмаган барча хулоса ва далолатномаларни мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

25.Шошилинч тиббий ёрдам Республика Илмий маркази Қашқадарё вилоят филиали компьютер томографияси бўлими мудири Ф.К.Нормуминов, врач Ф.М.Каримовни мени текширувдан ўтказганлиги хақидаги 06.04.2018 йилдаги “МСКТ Головного мозга №889” хулосасини далил деб эътироф этиб, жиноят ишида қонуний баҳо беришни.

26. 2012 йил 24-сентябрда 74853- сонли Ҳарбий қисм қўмондонлиги, Қашкадарё вилоят назорат тафтиш бошқармаси тафтишчиси А.Шерқулов, вилоят Б.Т.П.Ж бошкармаси мутахассиси Т.Қулмуродов иштирокида тузилган далолатномани мени Ўзбекистон Республикаси Харбий судининг 2001 йил 12 сентябридаги ажримига асосан ҳарбий хизматга тикланиб, мажбурий прогул учун 512 302,88 сум ҳақ олганлигим, тўлов ведомостлари орқали иш ҳақи олганлигимни ҳужжатларини аниқламасдан 19 ойга иш стажи қўймай нохолисона ўтказилган текширув бўйича тузилган далолатномасини мақбул бўлмаган далил деб топишни.

27.Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2012 йил 26-сентябрдаги ШМ/30-10-02-915 сонли жавоб хатига асосан 2-гуруҳ ногиронлигини Қашқадарё вилоят бош ТМЭКни 2012 йил 25-сентябрдаги 5-сон тергов ҳибсхонасида тузган ва О.Амиров ҳамда Ғ.Муродов тузган кворумсиз, санасиз, рўйхатдан ўтказилмаган хулосасига асосан 2-гуруҳ ногиронлиги учун оладиган пенсия миқдорини камайтириб ҳисоблаганлиги ҳакидаги ШМ/30-10-02-915 сонли алоқа хатини мақбул бўлмаган далил деб топишни.

28. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди, 228-моддаси 2- қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликдаги менга қўйилган айбловларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг 23-моддасига асосан бекор қилиб оқлашни.

29. Мен жазони ўташ даврида мендан ундирилган барча пул маблағларини менинг фойдамга давлат ҳисобидан ундириб беришни.

30.Врач Мухамов Фаррухдан давлат фойдасига менга нисбатан сунъий равишда уюштирилган жиноят иши сабабли 2013 йил 14 январь куни ундирилган 2 500 000 сўмни давлат ҳисобидан Мухамов Фаррухга қайтаришни.

31.Жиноят ишининг 1-жилди 99 ва 100 варақлари орасидаги 2012 йил 6 август санаси билан Розбоев Фозилни “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорни ва 1-жилдни 110 ва 111 варақлари орасига Жабборов Мадаминни 2012 йил 6-август санаси билан “Жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида” қарорни мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

32.Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминларни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилинишида жабрланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари уларга тушунтирилмаганлиги, ЖПК нормалари талаблари бузилганлиги учун Розбоев Фозил ва Жабборов Мадаминларга нисбатан 2012 йил 12-августда ва 23-августда тузилган “Гувоҳни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилиш” баённомаларини мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

33.Қашқадарё вилоят Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи номига ёздириб олинган санаси кўрсатилмаган, лекин 2012 йил 13-августда Розбоев Фозил номидан компьютерда ёзилган ва МХХ Қашқадарё вилоят бошқармасига № Р-2271-сон билан руйхатга олинган аризадан кейин Розбоев Фозилдан ёздириб олинган тушунтириш хатини мансабдор ваколатли шахсни фамилияси ва имзоси йўқлиги учун Розбоев Фозил номидан 3-варақдан иборат тушунтириш хатини мақбул бўлмаган далил деб топишни.

34.Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи полковник У.Девонов номига 2012 йил 10-август куни Жабборов Мадамин, Самиев Олим, Расулов Зубайдилло номидан тушунтириш хатини ёздириб олган ваколатли мансабдор шахсни фамилияси исми йўқлиги учун Жабборов Мадамин ва Расулов Зубайдилло ҳамда Самиев Олимни тушунтириш хатларини мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

35.Жабборов Мадамин 2012 йил 6-август куни жиноят ишида жабрланувчи деб эътироф этилганлиги учун 2012 йил 5-ноябр куни Қулмуродов Алишер билан юзлаштирилишида Жабборов Мадаминга жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмаганлиги, ЖПК нормаларининг талаблари бузилганлиги учун Қулмуродов Алишер ва Жабборов Мадаминга нисбатан Қашқадарё вилоят прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Махмуд Жураев томонидан тузилган 2012 йил 5-ноябр кунидаги “Юзлаштириш тўғрисида”ги баённомани мақбул бўлмаган далил деб топишни.

36. МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи номига 2012 йил 20 июлда Жумақулов Рамозон Жабборович (жиноят ишини 1-жилди 81 варағи), Розбоев Жасурбек Тошпулатович (ж.и. 1-жилди 82-варағи), Розбоев Бобур Фозилович (ж.и.1-жилди 83-варағи), Розбоев Фозил (ж.и. 1-жилди 85-86-87 варақлари), Жабборов Мадамин (ж.и. 1-жилди 88-89-90 – варақлари)ни тушунтириш хатларини ёздириб олган ваколатли мансабдор шахсни фамилияси ва имзоси йўқлиги учун шу тушунтириш хатларини мақбул бўлмаган далиллар деб топишни.

37. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 137-моддаси 2 қисми “б,в” бандлари, 138 моддаси 1-қисми, 238 моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганлигим ҳақида менга нисбатан қўзғатилган айбловларни бекор қилишни ва реабилитация асосида оқлов чиқаришни.

38. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8 февралдаги ҳукмини бекор қилишни ва реабилитация асосида менга нисбатан тўлиқ оқлов чиқаришни.

ҲУРМАТЛИ СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ!

Мени тинглаганларингиз учун Сизларга миннатдорчилигимни билдираман. Лекин мен суд тергови даврида илтимосномаларимни берган вақтимда қаноатлантириб, ажрим эълон қилиб, кейин унга амал қилмаганликларингиз учун Сизлардан норозиман. Масалан, Жонқобилов Анварни имзоси бўйича, Исломова Софияни қўл ёзувлари бўйича суд-хатшунослик экспертизаларини ўтказмадингизлар ва Матиз автомашинамдан психотроп моддаларни чиқарган, Набиев Шерзодни гувох сифатида чақирмадингизлар!

Менга нисбатан ғайриқонуний ҳукм чиқарган судья Ражабов Шухратни онаси вафот этганлиги муносабати билан Шуҳрат Ражабов Ўзбекистон Республикаси Олий судида ишлаганлиги учун БАЛКИМ ХУШОМАД учун мени номақбул далиллар деб топиш ҳақидаги илтимосномаларимни фотиҳага бориш учун кун кеч бўлиб қолмасин деб тўлиқ эшитмасдан, 2020 йил 27 февраль куни суд мажлисини якунладингизлар ва шу куни судья Шухрат Ражабовни ота ҳовлисига мархум онаси ҳақига дуо қилиш учун фотиҳага кетдингизлар.

Сиз судьяларга Оллохнинг ўзи инсоф ва диёнатни берсин. Ҳеч кимни бошига туҳмат тушмасин, тўҳматдан ҳеч ким қамалмасин. Инсон тўҳматдан қамалганида нафақат ўзи, балки унинг оиласи ва фарзандлари, яқинлари азоб чекади. Менинг оилам, фарзандларим азоб чекишди, қамоқдалигимда ота меҳрига зор бўлишди ва моддий аҳволдан ҳам қаттиқ қийналиб азоблар чекишди.

Шунинг учун ҳам халқимиз “Оллоҳим, ўт балосидан, сув балосидан ва тўҳмат балосидан ўзинг асрагин” деб дуолар қилиб, Оллоҳга илтижолар қилишади.

Муҳтарам Юртбошимиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида Суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилишдаги нутқида: “Билиб қўйинглар, инсон тақдирини ҳал этишда судьянинг онгида – фақат адолат, тилида – фақат хақиқат, дилида эса поклик устивор бўлиши керак” сўзларига амал қилиб ишлайсизлар ва мени оқлайсизлар деб адолат тикланишидан

У М И Д В О Р бўлиб музокара сўзимни якунлайман,

Музокара сўзим 13 шрифтда ёзилган, 40 (қирқ) варақдан иборат ва мен барча варақларни саҳифаси остини имзолаганман.

Сиз судьяларга ҳурмат билан

Судланувчи: Маматқулов Чўян Охманович

2020 йил 9 март

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Олий Суди раиси Бўритош Мустафоев — қўли ва кўнгли нопок одам!
  2. Журфак талабалари номидан республика раҳбарияти ва «Дунё ўзбеклари»га шикоят
  3. Муҳаммадёқуб Ҳамроев: МХХ Раиси Рустам Расулович Иноятовга энг сўнгги мурожаат!!!
  4. Ўзбек ёзувчиси президент Каримовга яна очиқ хат ёзди
  5. 2005 йилнинг 13 майи – Ўзбекистон тарихидаги энг қора кундир
  6. Муллажонов оиласининг кирдикорлари (Ички Ишлар вазири А.Аҳмадбоев диққатига)
  7. Сдиков ЕРМЕКБОЙ: — “МУНОЖОТ”НИ ЎҒРИЛАРДАН ТОЗАЛАШ КЕРАК…
  8. Ҳамроқул Асқар: — Алиби тан олинмади, ўғриларнинг ҳомийлари ким? Олий Судми?!!
  9. Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин ака Валиевга Сафо Бек Қоридан Ариза
  10. Бош прокуратура терговчилари фуқароларни ваҳшийларча қийнашган (видео)
  11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Шукуров Тилов Умаровичдан
  12. Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевга Қобилжон Тўлашевдан хат
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.