"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Устоз Шукрулло ёхуд Ўзбек халқининг виждони оламдан ўтди — ББС

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Ўтганлар ёди | 19/07/2020 05:33-     11105 марта ўқилди

Устоз Шукрулло ёхуд Ўзбек халқининг виждони оламдан ўтди

19 июл 2020, 08:39 GMT

Янгиланди 49 дақиқалар аввал
Шукрулло

Бир асрлик ёшини қаршилаётган ўзбек адиби Шукрулло Тошкентда оламдан ўтган.

Бу борада журналист ва шоир Карим Баҳриев ижтимоий тармоқда хабар берди.

Адибнинг қай сабаб оламдан ўтгани тафсилотлари ҳали номаълум.

Шукрулло ким эди?

Шукрулло Юсупов 1921 йил Тошкент шаҳрида зиёли оиласида туғилган.

Совет даврида миллатчилик ва советларга қарши тарғиботда айбланган Шукрулло чорак асрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Жазони Сталин Гулагида ўтаган ёзувчи шўролар доҳийсининг ўлимидан сўнг озод этилган ва оқланган.

Би-би-сининг Шукрулло билан сўнгги суҳбати:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1

Видео тагсўзи,Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Шукрулло — ўнлаб шеърий ва насрий китоблар, жумладан, Сибирдаги меҳнат лагерида бошидан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилувчи «Кафансиз кўмилганлар» ҳамда «Тирик руҳлар» роман-хроникаси муаллифи.

Унинг Сталин қамоқхоналари ҳақидаги «Кафансиз кўмилганлар» автобиографик романини танқидчилар атоқли рус ёзувчиси Александр Солженицинннинг «Гулаг архипелаги» асари билан тенглаштиришган.

Шукрулло Ўзбекистон мустақиллик даврида ҳам шоир ва ёзувчилар орасида ҳақиқатгўйлиги билан ажралиб турган.

Аммо бир неча йил олдин Би-би-си билан суҳбатларнинг бирида Шукрулло Ўзбекистон давлати телевидениеси уни хуш кўрмаслиги ҳақида айтганди.

Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти , «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

ББС

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов вафот этди
  2. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсуной Содиқова вафот этди…
  3. Устоз Тошпўлат Ҳамид — олам ичра бир олам эди…
  4. Қашқадарёлик жасур журналист Пўлат Гадоев 75 ёшида вафот этди…
  5. Таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов 79 ёшида оламдан ўтди
  6. Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди…
  7. ​Академик Саидов Мухтор Сафарбаевич вафот этди…
  8. Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 3-қисм
  9. Паҳлавон Содиқ: «Қўқонлик» деса, менинг кўз олдимга Исмоилжон ака келади…
  10. Блогернинг Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби устидан шикояти судга ошди
  11. Бош муҳаррир И.Хушевга: Ҳокимларни сайлаш керак!
  12. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Бош прокуратурага эътироз 23 февраль 2020 йил Канада
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.