"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди — ЎзА

Адабиёт, Бош мақола, Ўтганлар ёди | 19/07/2020 05:24-     11099 марта ўқилди

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло (Юсупов) бугун, 19 июль куни 99 ёшида вафот этди.
Шоир 1921 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Унинг «Чоллар» (1948), «Россия» (1956), «Икки қоя» (1964), «26 тонг отари» (1966), «Гул ва оташ» (1972), «Кўнгил чироғи» (1975), «Аср баҳси» (1985) каби достонлари, «Баҳор совғаси» (1962), «Юлдузлар» (1964) каби шеърий тўпламлари, «Хатарли йўл» (1962), «Табассум ўғрилари» (1964), «Тўйдан кейин томоша» (1980), «Ўғрини қароқчи урди» (1982) каби эсселари китобхонлар кўнглидан жой олган.
Адиб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994) бўлган. «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган.
Марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирамиз.
ЎзА

Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради

Жамият12:357987

image

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло Юсупов 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Карим Баҳриев маълум қилган.

Шукрулло Юсупов 1921 йил Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ижодкор Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

Унинг дастлабки шеърий тўплами «Биринчи дафтар» ва «Қалб қўшиқлари» 1949 йилда нашр этилган. Унинг асарлари рус, араб, турк, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз тилларида нашр этилган.

Шукрулло Юсупов «Жавоҳирлар сандиғи», «Кафансиз кўмилганлар», «Тирик руҳлар» каби хотира асарлар муаллифи ҳам саналади.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Суннатилла Абдуллаев

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. ЮСУФ ЖУМА МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ: ҚОДИРИЙНИНГ АДАБИЙ МЕРОСИНИ АРДОҚЛАСАК — КИФОЯ!
  2. Жиззахлик ёзувчи Туроб Мақсуднинг сўнгги васияти…
  3. Эркин Воҳидов. Улуғ устоз Миртемир билан видолашув («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  4. Журналист Бахтиёр Шоҳназаров «Америка овози» меҳмони бўлди
  5. Ҳамроқул Асқар: ИБОДАТ («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  6. Одил Ёқубовни хотирлаб бир пиёла чой гурунгги — «Дунё ўзбеклари» 2012 йил архивидан
  7. Наим Каримов. Ойбек чўққиси «Ёднома» ёки «Ўтганлар ёди» туркумидан
  8. Жўрабек Рамазон: Ҳаммани йиғлатган эртак бўламан… «Ёднома» видеолавҳа 2-қисм
  9. Шукур Қурбон: Шоирларнинг эрта кетишига ҳам Наҳот, кўниктирди бизларни ҳаёт.
  10. Хуршид ДАВРОН: УСТОЗ ИБРАТИ («Ўтганлар ёди»)
  11. Рашидовнинг сафдоши Мадиёр Худойберганов 95 ёшида Урганчда вафот этди
  12. Эврил Турон: Харобага айлантирилган Лангар адолат кутмоқда (3-қисм)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.