Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (46)
46. БУЮКЛАРГА ЭҲТИРОМ
Ш. Мирзиёев мамлакатни бошқаришга киришган дастлабки кунлариданоқ ўтган ва ҳозирда ҳаёт бўлган буюкларимизга бўлган меҳр-муҳаббатини, эҳтиромини фақат сўзда эмас, амалда ҳам кўрсата олди. Улар яратган жаҳоншумул аҳамиятга эга асарларни нашр ва тарғиб қилиш, оммага етказиш ишларини бошлаб юборди. Қабрлари ободонлаштирилиб, зиёратгоҳларга айлантирилди.
Халқнинг бўйи унинг буюклари бўйи билан ўлчанади. Буюклар бўйи эса инсониятга қилган хизматлари ва қолдирган меърослари қиммати даражасида баҳоланади. Ўтган минг йилликлар тарихи биз-ни буюклардан қисмади. Хоҳ дунёвий, хоҳ диний илм йўлида бўл-син. Ўзлари буюк бўлган инсонлар ўтган буюкларга ҳам, ўз даври-нинг буюкларига ҳам меҳрини аямаганлар. Билишадики, шу буюк-лар миллат ва давлат таянчи, устунидирлар. Бутун бир жамиятнинг гавдасини тутиб турувчи умуртқасидир. Шу буюкларга қараб тўн бичадилар. Уларнинг ишларини намуна сифатида ўрнак қилиб кўр-сатадилар. Буюклар оддий, содда ва самимий бўладилар. Уларда кибр ва манманликдан асар ҳам бўлмайди. Улар ўзгаларни ҳам ўз-ларидай деб ўйлайдилар.
Ҳурфикрликдан тоза, ўз кучи ва иқтидорига ишонадиган раҳ-барлар асло ҳадиксирамайди. Қайтага улар ўз атрофида шундай улуғларни тўплайди ва мамлакатнинг ривожи учун бошини қовуш-тириб, илгари бошлайди. Ш. Мирзиёев худди шу йўлдан ҳеч бир иккиланмай барча эшикларни очган ҳолда шаффофлик, ошкоралик, холислик йўлидан бормоқда ва бу йўлда бардавом турибди.
Қанчадан қанча сиёсий маҳбуслар озод қилинди. Чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлган улуғларимизни юртга қайтариш ва оқлаш йўлидан бормоқда. Садоқатли юрт фарзандларини қоралаганлар президентимизнинг бу хайрли ишларига ўзларининг қилмишла-ри очилиб қолмасликлари учун тиш-тирноғи билан қаршилик қилишлари табиий. Булардан заррача қўрқмаслик керак. Ҳақиқат тўла оқланиб, адолат ўрнатилгандагина бизнинг кейинги авлод-ларимиз емин-эркин яшайдилар. Йўқса, яна битта диктатор ҳокимиятга келса кўпларнинг шўрини қуритиб, Ўзбекистонни қонга ботиради.
Бизларда қон-қонимизга сингиб кетган бир иллат бор. Ўтган улуғларимизни бошга кўтарамизу, тирик – ёнимизда юрган улуғ-ларимизни ерга қорамиз, хору зор қиламиз. Обрўсини тушириш учун ғийбат ва бўҳтонлар ўйлаб топамиз. Провакациялар уюштирамиз. Қамоқ ва зиндонларга ташлаймиз. Ё бўлмаса халқ душмани сифати-да отиб ташлаймиз. Қайси бир буюгимизнинг қадр-қиммати тирик-лигида ерга урилмади?
Қай бир буюгимиз тириклигида қадр топган? Собир Термизий Амударёга чўктирилган, Мирзо Улуғбек осий деб фатво берилгач ўлдирилган, Бобораҳим Машраб дорга тортилган, Нодирабегим ваҳшиёна тарзда қатл қилинган, Аваз Ўтар жинни деб эълон қилиниб калтакланиши оқибатида вафот этган, Турди Фароғий “тўқсон олти бовли ўзбек”ни бирлашишга чорлагани учун қувғинга учраган, Беҳбудий Бухоро Амири кўрсатмасига кўра қотиллар томонидан ўлдиртириб юборилган. Қолган жадидларимиз 37-йиллар қатағонида халқ душманлари тамғаси билан отиб ташланган. Тавба, дейсан киши. Халқ душманлари бир ёнда қолиб, халқ фидойилари – халқ дўстлари йўқ қилинишини бироз фикр қилган инсон бундай қабиҳликни ўзига сингдира олмайди. Қабиҳликда инсон зоти ҳатто иблис қавми хаёлига келмайдиган “кашфиёт”лар қилиши ҳайратомуз воқеадир.
Президентимиз ташаббуси билан яқин йилларда Афғонистон ҳудудида қўним топган Беруний, Лутфий, Навоий, Бойқаро, Бобур, Машраб каби буюкларимиз қабрларини таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан Афғонистон ҳукумати билан келишиб олинди. Зиёратгоҳларга ай-лантириш масалалари кўрилди. Кўплаб ватандошларимиз кўнгил-ларига тугиб қўйган ният – зиёратлари амалга ошса нур устига аъло нур бўлар эди.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ