"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев тўсатдан вафот этди — Таъзия ўрнида…

Бош мақола, Маданият ва Санъат, Ўтганлар ёди | 12/07/2020 20:54-     11152 марта ўқилди

Миллий мақом ва халқ ашулалари бўйича видеодарслар бошлаган халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев тўсатдан вафот этди (ВИДЕО)

июл 12, 2020
  • Озодлик

 

Ўзбекистон халқ ҳофизи, ўзбек миллий мақом санъати маркази илмий ходими Маҳмуджон Тожибоев 63 ёшида оламдан ўтди.

Кенг диапазондаги овоз соҳиби сифатида танилган хонанда ва созанда М. Тожибоев Ўзбекистон халқ ҳофизи, Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли яккахони, Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти бўлган.

Телеграм тармоғида ҳофиз номи билан очилган каналда Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг марҳум вафоти муносабати билан таъзияси эълон қилинди.

Таъзияда айтилишича, ҳофиз тўсатдан юрак хуружидан вафот этган:

«Ўзбекистон санъати ва маданияти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон миллий қўшиқчилик, мақом санъати йўналишидаги баракали ижоди, нозик диди, дардли, кенг диапазонли овози, бетакрор ижро маҳорати билан ҳамкасблари, шогирдлари, мухлислари меҳри, эътиборини қозонган Ўзбекистон халқ ҳофизи, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, устоз санъаткор Маҳмуджон Ғозиевич Тожибоев тўсатдан, юрак хуружидан вафот этди», дейилади таъзияда.

Хонанда ва созанда М. Тожибоев репертуаридан:

— Шашмақом (“Сарахбори Наво”, “Сарахбори Дугоҳ”, “Мўғулчаи Сегоҳ”, “Наврўзи Сабо”, “Нимчўпоний” ва б.);

— Фарғона—Тошкент мақом йўллари (“Дугоҳ”, “Чоргоҳ”, “Ушшоқ”, “Шаҳнози Гулёр”, “Баёт» ва б.);

— катта ашула (“Ёввойи Чоргоҳ”, “Ёлғиз”, “Эй дилбари жононим” каби), мумтоз (“Топмадим”, “Асирий” ва “Лдоий”, “Чорзарб”, “Бозургоний”)

— 20-аср бастакорлари (“Келдик”, “Наззора қил”, К. Жабборов; “Кезарман”, F. Тошматов; “Жоним эрурсан”, М. Муртазоев; “Дилраболар”, О. Нуриддинов; “Бу оқшом”, О. Ҳотамов ва б.) асарлари ўрин олган.

Ҳофиз 1957 йил 25 ноябрда Қува туманида деҳқон оиласида туғилган.

1984 йилда мақом ижрочилиги бўйича Тошкент консерваториясини тугатган.

Ўтган асрнинг 80-йилларида Ўзбекистон радиоси қошидаги Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамблида иш бошлаган.

Орифхон Ҳотамов, Фаттоҳхон Мамадалиев каби халқ севган санъаткорлар изидан бориб, халқ эътиборига тушган.

Ўзбекистонда коронавирус ёйила бошлаган кезда, олий ўқув юртлари масофавий таълимга ўтиши билан, ҳофиз ижтимоий тармоқларда ўзбек миллий мақом ижрочилиги ва халқ ашулалари йўналишида видеодарсларни йўлга қўйган оз сонли санъаткорлардан бири бўлиб қолаётган эди.

OzodTa’sir

  • Миллий мақом ва халқ ашулалари бўйича видеодарслар бошлаган халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев тўсатдан вафот этди (ВИДЕО)

    ОЗОДЛИК

​

Ўхшаш мақолалар:

  1. Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель — Абдумўминнинг туғилган куни эди…
  2. «Ўтганлар ёди…» туркумидан: Муҳриддин Холиқов — «Эй¸ гўзал¸ сўзлари асал…»
  3. Умр ўтмоқдадур, умр ўтмоқда Фахриддин Умаров ашуласи, Тўра Сулаймон ёзган ашъор…
  4. Таниқли санъаткор Жўрахон Раҳмоновнинг унутилмас луқмалари — Ёднома рукнида
  5. Буюк ўзбек ҳофизи Комилжон Отаниёзов таваллудининг 99 йиллигига (6)
  6. ЎРТА ТУРК ТИЛИ ва АЛИФБЕСИ тўғрисида ФИКР ва ТАВСИЯЛАР
  7. Исмат Хушев ва Шароф Убайдуллаев «Озодлик»да буюк шоир вафоти ҳақида…
  8. Исмат Хушев: Исмоил Дадажонов яхши одам эди…
  9. 17 август 2018 йилда Ҳалима Худойбердиева вафот этган кун сифатида тарихда қолади…
  10. Асқар Маҳкам: Бу уйда бир вақтлар бувим яшаган…
  11. Исмат Хушев: Айрилиқдаги жудолик Устоз хотирасига (Иккинчи мақола)
  12. Андижонлик шоир Қоражон Қодиров (Суҳайлий) домла вафот этдилар — Таъзия
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.