ББС ўзбек — АҚШлик талаба: Ўлаётганларни кўрганимда бувим кўзимнинг олдига келди
Америка ва ўзбек медик:
Ўлаётганларни кўрганимда бувим кўзимнинг олдига келди — Коронавирус O’zbekiston
АҚШнинг Озиқ-овқат ва фармацевтика агентлиги раҳбари Президент Доналд Трампнинг Ковид-19 вакцинаси бу йил тайёр бўлиши ҳақидаги баёнотини қўллаб-қувватламади.
«Мен вакцина қачон тайёр бўлишини башорат қила олмайман. Вакцинани ишлаб чиқариш статистик маълумотлар ва илм-фанга асосланган бўлади», — деди Доктор Стивен Хан.
Президент Трамп 4 июль — АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан қилган нутқида коронавирусга қарши вакцина жорий йил охиридан «анча аввал» тайёр бўлишини айтган.
Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Охири YouTube пост, 1
Айни дамда АҚШ дунёда коронавирус кўрсаткичлари бўйича биринчи ўриндан тушмаяпти — у ерда вирусни юқтирганларнинг расмий сони 3 миллионга яқинлашган, вафот этганлар эса 132 мингдан ошган. Олимлар Ковид-19 АҚШда ҳали ўз чўққисига чиқмаганини айтишмоқда.
Охирги кунларда вирусни юқтириш ҳоллари ғарбий ва жанубий штатларда рекорд суратларда ўсмоқда.
Президент Трамп коронавирус пандемияси даврида унга қарши муолажа, ундан сақланиш ва вакциналар ҳақида қилган баёнотлари учун қайта-қайта танқид остига олинган.
Баъзи танқидчилар давлат раҳбарини жорий йил бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан пандемияни сиёсийлаштиришда айблашяпти.
Айни дамда андижонлик Хуршидахон АҚШда тиббиёт соҳасидаги таълимини якунламаган бўлса ҳам, коронавирусга қарши курашга қўшилиб Мейн штатидаги энг йирик касалхоналардан бирининг реанимация бўлимида фаолият юритяпти.
У коронавирус беморлари билан муносабатлари, АҚШдаги тиббиёт аҳволи ва сиёсий бўлинишлар таъсири, ҳамда Ўзбекистон ҳақидаги хавотирлари ҳақида Ибрат Сафо билан суҳбатлашди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek