Янги Ўзбекистон раҳбарлари (Хушнудбек Худойбердиевга табрик ўрнида)
Ассалом алайкум “Дунё Ўзбеклари” халқаро интернет нашрининг азиз ўқувчилари ва бош муҳарирри Исмат Махмудович.
Ўзбекистон ижтимоий сиёсий хаётида бўлиб ўтаётган воқия ва ходисаларни кузатар эканмиз, Янги Ўзбекистон ва унинг давлат рахбари, мамлакат ёшларига бўлган алохида этиборларини кўриб, яна бир бор президентимиз донишман ва адолатли давлат рахбари эканликларига амин бўлдим.
Бугун Қашкараё вилоятининг Чироқчи туманида 1989 йилда туғилган, ёш блогер ва хуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевни расман ЎзА (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги) га бош директори ўринбосари этиб тайинлангани, давлатимиз рахбари томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг махсули бўлиб, Ўзбекистон ёшларининг рухи яна бир бор кўтарилишига сабаб бўлди.
Дунё хамжамияти хали пандемия шароитида кўплаб қийинчиликларни бошидан ўтказаётган бир дамда, кўплаб мамлакатлар аҳолиси бугун тушкунлик холатида давлат ва хуқуқ деган тушунчаларни унутиб қўяётган паллада, бугун Ўзбекистонда хукумат ва ахоли ўртасида мустахкам бир-бирига бўлган ишонч ва якдиллик кўзга ташланмоқда.
Биз эркин хуқуқий демократик жамият куриш йулидан борар эканмиз бугунги янги Ўзбекистон учун мамлакат ёшлари нечоғлиқ мухим рўлга эга эканлигини зинхор унутмаслигимиз зарур. Бу заминда қанчадан қанча буюк алломаю, арбоб ва уламолар етишиб чиққан, хозир хам етишиб чиқмоқда фақат ёшларга салгина эътибор бўлса бас.
Хушнудбек Худойбердиев тимсолида Ўзбекистон ёшлари бугун хар сохада серғайрат ва ватанпарвар бўлиб, мамлакат равнақи йулида бир тану бир жон бўлиб, харакат қиладилар деган умиддаман.
Хушнудбек Худойбердиевни чин кўнглимдан табриклайман ва келажакдаги ишларига мувофақиятлар тилаб қолиб сўзимни якунлайман.
Эътиборингиз учун рахмат
Аброр Мавлонов,
Тошкент шаҳри.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
.