"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ички ишлар тизимини нолойиқ ходимлардан тозалаш — асосий вазифамиз!

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Инсон ва қонун | 01/07/2020 10:16-     12322 марта ўқилди

Ички ишлар тизимини нолойиқ ходимлардан тозалаш биринчи галдаги вазифамиз — вазирлик

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов тизимдаги ходимларнинг интизомий жавобгарлиги хусусида маълумот берди.

«Ички ишлар тизимини нолойиқ ходимлардан тозалаш — биринчи галдаги вазифамиз. Бунинг учун шу йилнинг ўзида 2350 нафар ходим хизмат интизомини бузгани туфайли жавобгарликка тортилган. Уларнинг 529 нафари йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жавобгарликка тортилган, 45 нафарига эса жиноий жавобгарлик белгиланган.

Каратин қоидаларини бузганлик учун 78 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган, уларнинг 1 нафари эса ишдан олинган. 59 нафар ИИВ ходими эса коронавирус юқтириб олгани туфайли даволаниб чиқишди», дея маълумот берди Шоҳрух Ғиёсов.

Вазирлик вакилининг қайд этишича, тизимдаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2020 йилнинг ҳозирги даврига қадар хизмат интизомини бузган 32 нафар ходим ишдан бўшатилган, 57 нафари лавозимидан озод этилган, 12 нафарининг унвони пасайтирилган, 154 нафар ходимнинг хатти-ҳаракати интизомий кенгашларда муҳокама қилинган.

«Ҳозир эскича усулда иш олиб бораётган раҳбарлар билан ишлашга эътибор бериляпти. Шу йилнинг ўзида 8 нафар раҳбар ходим лавозимидан озод этилган, 40дан ортиқ раҳбар эса қуйироқ лавозимларга тайинланган.

Кўп йиллардан бери бир жойда ишлаб келаётган 95 нафар ходимнинг хизмат жойи ротация қилинган», деди ИИВ вакили.

https://kun.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон давлати ва ҳукуматининг энг Олий мақом раҳбариятига
  2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ҳибсга олинди
  3. Муллажонов оиласининг кирдикорлари (Ички Ишлар вазири диққатига)
  4. Ҳоким ва судьялар Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорларни нега тан олмайди!
  5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
  6. Ўзбекистон Президентига: Имом хатиб сайёҳлик фирмасига тўсқинлик қиляпти
  7. Наманганлик депутат Олимжон Тўхтаназаров пора билан қўлга олинди — Видео
  8. Манзили бор, ўзи йўқ «Шоҳрузбек қурилиш сервис»и найранглари…
  9. Бахтиёр Олламурод: Хоразмда марҳума судда қатнашди… (Фелъетон)
  10. Қўқондаги икки оила қандай қилиб МХХ қурбонларига айлангани ҳақида суд очерки
  11. Шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
  12. Бош муҳаррир И.Хушевга: Қашқадарё судлов ҳайъати
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.