"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Моҳира Асадова: Нолаларим Шавкат Мирзиёевга етиб боришини истардим…

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Хотин-қизлар олами | 28/06/2020 23:07-     13133 марта ўқилди

Mohira Asadova
Image may contain: Mohira Asadova

   

Нолаларим Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевга етиб бориши истардим:

Mohira Asadova

Дўстларим орасида кўплаб жаҳон миқёсида таниқли бўлган журналистлар, блогерлар, турли тв-радио, газета-журналлари муҳаррирлари бор бўлишларига қарамай, айнан сиз мени кўп йиллардан бери ўйлантириб келаётган масалани кўтариб, пост қўйганингиз учун миннатдорман Авазбек Бахавадинов!

Бугунги кунда Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев коррупция, монополия ва таниш-билишчиликка энди чек қўйиш керак, «Адолат, адолат ва яна адолат ўрнатилиши» керак ҳар соҳада деб таъкидлашларига қарамай, айнан, МАДАНИЯТ СОҲАСИ ЭНГ КОРРУПЦИЯЛАШГАН СОҲА деб баралла айта оламан!!!

Чунки, айнан мана шу «коррупциялашган» соҳа вакили бўлиб ишлаб, ижод қилиб келаётганимга қонуний меҳнат дафтарчасидаги меҳнат стажимга 40 йил бўлди!!! Эътибор беринг 40 йил….. Бир инсоннинг умри десак ҳам бўлади!!!

Минг афсуски, мени санъатим, тинимсиз изланишим, ижодим, машаққатли, уйқусиз тунларга, тинимсиз йўлларга боғланган меҳнатим ва мени доим қўллаб-қувватлаб турадиган Яратган Эгам-Аллоҳимдан бошқа ҳеч кимим ва ҳеч нарсам йўқ!!! Мен доим фақат Аллоҳимга суяндим, унга мурожаат қилдим ва фақат Ўзигагина таваккул қилдим ва Алҳамдулиллоҳ кам бўлмадим, ўзидан ўзгага муҳтож қилмаслигига умидворман!!! Бугун мени меҳнатларим зое кетмади, санъатимнинг ҳақиқий мухлислари ва шинавандалари бор, ўз Номим ва ўз Нонимга муяссар бўлдим.. Алҳамдулиллоҳ 🙏🙏🙏

«Ошинг ҳалол бўлса, катта кўчада ич»- деган мақол бор халқимиз орасида.. Мени ошим ҳалол, ҳеч кимдан тили қисиқ, қўрқадиган жойим йўқ Алҳамдулиллах 🙏🙏🙏

Лекин, бу кунларга етиб келишим ўз-ўзидан бўлгани йўқ, мени суяйдиган, таниш-билиш, «Акахонлариму-Опахонларим» йўқ..
Қабиҳ, разил, шарафсиз, маънан бузуқ инсонларнинг асоссиз туҳмат-бўҳтонлари, ғийбату-миш-мишлари, тинимсиз оёғимдан чалишларига қарамай шу кунларга «Ёруғ юз» билан етиб келдим.. Бир неча бор ҳаётимга таҳдид қилишди, ўлим билан юзма-юз кўришган вақтларим бўлди..

«Аллоҳ бор қилганни ҳеч ким хор қилолмас, Аллоҳ хор қилганни ҳеч ким бор қилолмас»… Қандай адолатли ибора 🙏🙏🙏

Аллоҳ мени бор қилиб яратганига баадад, беҳисоб шукроналар, ҳамду санолар бўлсин, Алҳамдулиллаҳ🙏🙏🙏

Қўлимда оиламдан, соғлиғимдан, рўзғоримдан, фарзандимни рисқидан қийиб, бир неча ўн миллионларга ҳар йили сотиб оладиган «Лицензиям» бўла туриб, мен 25 йил Ўзбекистон телевидениясида чиқиб, ижод маҳсулим бўлган қўшиқларимни ўз мухлисларимга етказиш бахтидан АСОССИЗ, НОҚОНУНИЙ ЙЎЛ БИЛАН ЧЕТЛАТИЛДИМ!!!

25 йил….
Кичкина сана эмас, бир инсоннинг балоғат ёши… Бу йиллар давомида қанча амалга ошмаган орзу ниятларим бор эди….

Қизиқ томони, мени турли кўрсатувлар, концерт съёмкаларига таклиф қилишар ва кўрсатув эфирга берилишига қандайдир 10 минут қолганда менга қўнғироқ қилиб, эфирда мени қўшиғимни бера олишмасликларини эълон қилишарди ва бундай ҳолатлар менинг ҳаётимда жуда кўп маротаба бўлиб ўтган.. Бу ҳолатларга тирик гувоҳ бўлган инсонлар ҳам бор менинг мана шу сайтдаги дўстларим орасида..
«Ким айтди, кимнинг буйруғи бу???»-деб сўрасангиз, «узр биз айтолмаймиз»-деган гап билан чекланишар эди.. Айта олмасди ҳам, чунки, бу айрим жирканч шахсларнинг шахсий адовати эди ва улар ўзлари эгаллаб турган вақтинчалик мавқеларидан унумли фойдаланишар эди!!!!! Кимлар келиб кетмади бу вақт ичида бу твга ва ҳали кимлар келиб кетмайди, уларни биров эслар ва ёки эсламас, мендан эса келажакка халқимиз юрагидан жой олган қўшиқларим мерос бўлиб қолади ин шаа Аллоҳ 🙏🙏🙏

Эътибор беринг, 10 минут қолганда!!!! Чунки, мен бу пайтда ҳеч кимга мурожаат қила олмайман ва уларнинг ўйлаган қабиҳ ниятлари «хамирдан қил суғургандек» силлиққина амалга ошиб турар эди.. Бир неча бор Президент девонига ёзган хатларим асосида мен ҳақ эканлигимни исботлаб, яна экранларга қайтар эдим, маълум вақт ўтгандан кейин, пистирмада номардларча писиб ўтирган душманларим орқамдан яна пичоқ санчиб кетишарди ва яна ўша «эски ҳаммом ва эски тос» душманларим ўз қабиҳ ишиларини давом эттиришар эди.. Бундай ҳолатлар бир неча бор такрор ва такрор бўлаверганидан кейин, мен заифанинг йўқ адолатни қидириб, доим курашиб, ўзининг ҳақлигини исботлаб яшаши бир куни келиб жуда жонимга тегди ва 2006 йилдан бошлаб мен ўз иҳтиёрим ва ҳоҳишим билан соғлиғим ва бола-чақамни рисқидан қийиб, бир неча ўн миллонлар тўлаб, менга ҳеч қандай ҳуқуқ бермайдиган, «номи улуғ, супраси қуруқ» лицензияни сотиб олишдан воз кечдим!!!!!!

Бир вазирликдаги катта лавозимда ишлайдиган бир опахон бир байрам тадбирида менга ҳаёт ҳақиқатини очган эди: «Моҳирахон сизни икки душманингиз бор, у ҳам бўлса, бири сизнинг беқиёс санъатингиз ва иккинчиси, бу сизнинг ҳуснингиз-чиройингиз.. Мана шу санъатингиз орқали сизни чиройингизга етишмоқчи бўлиб, сизга етолмаганлар сизга тинимсиз душманлик қилишади, сиз буни биласизми???»-деган эди… Шахсан мен ўзимни чиройлик деб ҳисобламайман, мен ҳам ҳамма қатори Аллоҳнинг яратган бир бандасиман, лекин, бир инсонга нисбатан қанча жоҳиллик, адолатсизлик, разиллик, бўҳтон ва туҳматлар бўлса, ҳаммасини шу бошимдан ўтказдим ва шу бошим кўрди, ўлмаган қул кўраверар экан 😓😓😓

Лекин, адолат ва ҳақиқатни қарор топиши учун албатта, инсон ўлиши керакми??? «Ўлдинг-азиз бўлдинг»!!!! Бизда, айнан бизнинг миллатда инсон тириклигида иложи борича янчиб-топтаб, йўқ қилиш тарафдорлари жуда кўп, минг афсуски… Ўлгандан кейин, азиз қилиб, кўкларга кўтаришиб, хайкал қўйишлари… Бундан энди кимга не наф, ахир, бу АДОЛАТДАН ЭМАСКУ!!!!!!!

Телевидения суҳандони бўлган дўстимиз Шуҳрат Қаюмов: «Моҳирахон иродангиз ва матонатингизга қойил қоламан, бошингизга шунча адолатсизлик, ташвиш тушса ҳам доим меҳнатдан ва изланишдан тўҳтамадингиз, агар, сизнинг бошингизга тушган савдолар мени бошимга тушганда, эркак ҳолимга мен аллақачон синиб кетган бўлардим»-деган эди..

Қиёматда ҳали ўша қабиҳ ва разил инсонлар Аллоҳни олдида жавоб беришади, мен уларни Аллоҳга кифоя қилдим, зеро, «Шоҳсиз ҳайвонни шоҳли ҳайвондан ҳаққини олиб бераман»-деган ваъдаси бор Аллоҳнинг..

Мени қанчалар йўлимни ёпиб, тўғоноқ бўлсалар, Аллоҳ мени бошқа омад йўлларимни очиб қўяверди.. Давлат тв-радио каналлари ёпилса, худди ёмғирдан кейин пайдо бўладиган қўзиқоринлардек хусусий тв ва радио каналлар кетма-кет, бирин-кетин пайдо бўла бошлашди.. Ҳеч кимга сир эмаски, қонуний лицензиянгиз бўлмаса, ҳатто хусусий бўлса ҳам ҳеч қайси тв ва радио каналлар сизнинг қўшиқларингизни ўз каналларида кўрсатиш ва эшиттириш ҳуқуқига эга эмаслар.. Уларнинг ҳам таналаридаги бошлари битта ва сизни деб ўз эгаллаб турган лавозимларидан четлаттиришларини ҳеч ким истамайди.. Уларга лицензиямнинг нусҳасини олиб бораман ва пулини тўласангиз ҳоҳланг 24 соат фақат сизни қўшиғингизни кўрсатишади, эшиттиришади, айлантиришади… Ва албатта, мен ўз ҳисобимдан қўшиқларимни хусусий каналлар орқали тинимсиз айлантириб турдим.. Халқимиз умуман сезгани ҳам йўқ, мени қўшиқларимни давлат тв-радио каналларида беришмаётганлигини..

Аллоҳимни меҳрибонлиги сабаб, Германиядаги катта бир лейбл компания билан шартнома туздим, қўшиқларимни Германиядаги овоз ёзиш студияларида ёзиб, бутун дунё бўйлаб мени қўшиқларим ёзилган дискларим миллионлаб тираж билан бутун дунё бўйлаб сотувга чиқа бошлади..

«MOHKIRA UZBEKISTAN» деб номланган дискларим орқали мен Ватанимни, ўзбек мусиқа санъатини, ўлмас мусиқий меросимиз классик қўшиқлар, мақомлар, халқ қўшиқлари, этно-поп йўналишидаги қўшиқларим, жаҳон халқлари тилларида ижод қилган қўшиқларим бутун дунё бўйлаб жаранглай бошлади.. Мен Ўзбекистон байроғини юқорига ғурур билан кўтариб, кўплаб Халқаро мусиқий фестивалларда Гран-При мукофотлар, турли-туман фестиваль ва конкурслар ғолиби бўлиш нашидасини суриб юравердим.. Шу постга илова қилинган ҳужжатларда бу ютуқларимнинг қисман иловаси берилган.. Қизиқ томони, чет элда сиз азиз бўлиб, ҳурматдасиз, лекин, ўз юртингда разил инсонларнинг (уларни инсон дейишга ҳам ор қиламан), пистирмадан туриб, орқадан отилган ўқлари сабаб четдасиз!!!

Мухлисларим мени 25 йил ичида ҳам унитишмадим, доим эл ҳурматида ва хизматида бўлдим, тинимсиз янги ва янги қўшиқлар яратдим, клиплар олдирдим ва хусусий тв ва радио каналлар орқали тинимсиз айлантиравердим.. Албатта, бу қўшиқлар ва клипларга ўз ҳисобимдан маблағ тўлаб, реклама қилишдан тўҳтамадим.. Бугунги кунда урф бўлган «ҳомий-спонсор, менеджер, продюссер» деган инсонлар мени ҳаётим ва ижодимда шу вақтгача бўлмаган ва ҳозир ҳам йўқ!!!

«Онам сизни яхши кўрадилар, бувим сизни твда чиқсангиз тамоша қилиб ўтирадилар, қизимни исмини сизга ҳавас қилиб Моҳира деб қўйганмиз, мени тўйимни сиз ўтказишингизни орзу қиламан»-каби кўплаб талаб ва истаклар билан халқимизнинг яхши кунларида доим хизматда бўлдим ва лекин, тинимсиз тв-радиоларни эгаллаб олган, бироқ, «акахонларию-опахонларининг» ташаббуси билан турли унвонларга умуман нолойиқ эга бўлган «юлдуз»ларни мен тугул, халқимиз ҳам танимас эди.. Бу қўштирноқ остидаги «юлдузчаларнинг» қай йўл билан ва кимлар орқали унвонлар олишганинин мен жуда яхши биламан!!!

Халқимизнинг чексиз меҳри ва муҳаббати аслида, шу эмасми санъаткор учун чексиз БАХТ.. Ҳа, мен бахтлиман ва бахтиёрман, чунки, мени сиз азизлардек дўстларим, мухлисларим бор.. Алҳамлулиллаҳ 🙏🙏🙏

2017 йил 3-август куни Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев Ватанимиз зиёлиларини йиғиб, ўтказган йиғилишда жуда бир долзарб иборани тилга олдилар: «иккита лик-лик, тўртта шик-шик» билан ҳеч ким танимайдиганлар унвон олишди шу кунгача, энди бундай бўлмайди.. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Таваккал Қодиров Халқ артисти унвонини олиш учун 25 йил хизмат қилган экан, марҳамат, унвон олишни истаган санъаткор ҳар бир қишлоқма-қишлоқ, уйма-уй юрсин хизмат қилиб «-деган иборалари бугунги кунда афоризм даражасига чиққани ҳеч кимга сир эмас.. Мен 40 йиллик меҳнатим давомида Ўзбекистоннинг бормаган чекка қишлоқларию, пахта далалари, ҳосил байрамлари-ю, дала шийпонлари қолмади десам муболаға бўлмайди.. Ватаним, Давлатим, раҳбарларим мени қаерга жўнатишса, «лаббай»-деб бориб хизмат қилдим ва керак бўлса, яна астойдил хизмат қилишга тайёрман.. Лекин, «Ҳолвани Ҳаким ейди, калтакни етим ейди»-бўлиб, токайгача хизматни биз қиламизу, халқ бирорта қўшиғини билмайдиган, ҳатто, исмини ҳам айтсанг биров танимайдиганлар қўштирноқ остидаги «хонанда»лар уялмай-нетмай «унвон» олиб келишади????????

Маданият вазири Озодбек Назарбеков шу лавозимга сайланган онда матбуот йиғилиши қилиб, «Адолат тўнини кийиб, ҳақиқат қиличини баланд кўтариб иш бошлайман, ким мен билан бўлмаса, иш жойини тарк этсин»-деган баландпарвоз гапларни айтиб чиққан эди.. Лекин, на адолат ва нада ҳақиқат учқунини ҳам кўраётганим йўқ.. Аслида сиз Ozodbek Nazarbekov хонанда дўстимиз Муҳриддин Ҳолиқовга эндигина шогирд бўлиб келганингизда, санъатнинг қаттиқ нонини ейиш учун пўлатдан тиш керак бўлишини, бу соҳадаги ҳар турли ўйинлари борлигини секин-аста ўрганаётган паллангизда, мен ўзбек санъатининг ёрқин юлдузи эдим, ҳеч ким билмаса ҳам сизга сир эмас, айнан сиз жуда яхши билар эдингиз қандай меҳнат ва машаққат билан ижод қилишимни… Лекин, қани сиз айтган АДОЛАТ ВА ҲАҚИҚАТ????? Қани сиз ваъда қилган ўзгаришлар??? Кимга ва қайси гапига ишониш керак одамнинг????

Коррупция, монополия, таниш-билишчилик, адолатсизлик, ҳаш-пўшлаш қачон тугайди ва тугармикин??????

Мен шунча йил тишимни-тишимга босиб, сабр билан андиша қилиб келдим.. «Андишани отини қўрқоқ»-қўйишган шекилли баъзи бировлар???
Аммо, менинг ота-онам тўғри тарбия беришган, юзсизларча, лўлилик қилиб, дунёга жар солишни шу пайтгача ўзимга ор деб билдим.. Аслида, ҳозирги замон ана шундай беор, беномус, оғзига нима келса қайтармайдиганларнинг замони эканлиги ва битта «Узр» сўраш билан ҳамма нарса худди ҳеч нима бўлмагандек унитилиб кетилишини ва етмаганига кетма-кет унвонлар оладиганлар замони экан.. Ажаб савдолар……

Мен юқорида номларини тег қилган «BBC», «Америка овози», «Озодлик» радиоси, «Дунё ўзбеклари», турли веб-сайтлар, гуруҳлар, газета-журналлар мухбирлари мен юқорида ёзиб ўтган масалалар бўйича сизларга интервью беришга тайёрман ва розиман, токи, бу гаплар шунчаки шу постдаги гап эмас, балки, бу гаплар ва воқеалардан хабари йўқ Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевга етиб бориши тарафдориман, чунки, мени ҳужжатларим унвонга тақдим этилар ёки шунча йиллардан бери менга ёлғон гапириб келишгандир: «Биз тақдим этяпмиз сизнинг ҳужжатларингизни унвон олиш учун»-деган гаплар билан мени қўйнимни пуч ёнғоқ билан тўлдириб келишаётгандир, аммо, бир нарсани аниқ биламанки, мени шу постга илова қилган ҳужжатларим шу вақтгача аниқ керакли жойгача ЕТИБ БОРМАГАН!!!!

Шунинг учун барча дўстлар, гуруҳлар, веб-сайтлар, блогерлардан илтимос қиламан, имкони борича шу постимни кўпрок перепост қилишингизни, токи, мен учун мен истаган адолат ва ҳақиқат қарор топгунича……..

Сабр билан ўқиб чиққанингиз учун ташаккур азиз дўстлар!!!

Ўзбекистон: Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга — Моҳира Асадова тақиқ ҳақида

20 сентябр 2019
асадова

СУРАТ МАНБАСИ,COURTESY

1990-йиллар бошида энг таниқли хонандалардан бўлган Моҳира Асадова катта саҳнадан ғойиб бўлганига қарийб чорак аср бўлди.

Бу вақт мобайнида у биронта ҳам расмий тадбирда иштирок этмаган, биронта давлат мукофотига ҳам лойиқ кўрилмаган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатда айтишича, унга нисбатан ҳеч қандай тақиқ қўйилмаган, лекин давлат ва санъат тандеми доирасида авж олган коррупция ҳамда таниш-билишчилик сингари омиллар унинг тўлақонли ижод қилишига йиллар давомида тўғаноқ бўлиб келган.

Шерали Жўраев чорак асрдан сўнг «Истиқлол» саройига қайтмоқда

Ўзбекистон: Уйи бузилган хонанда Озода шифохонага тушди

У қарийб 40 йиллик фаолияти давомида «заринг ё зўринг бўлмаса» санъат соҳасида ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини англагани ва «парда ортидаги ўйинлар»га дуч келганини айтади.

«Халқимизнинг чиройли бир мақоли бор — «Ё заринг, ё зўринг бўлиши керак». Бугунги кунда санъат соҳасида ижод қилишингиз учун ҳам зарингиз, ҳам зўрингиз бўлиши керак. Фақат истеъдод, фақат меҳнат билан узоққа бора олиш мумкин эмаслигига ҳаётим давомида иймон келтирдим», — дея сўзлайди хонанда.

Жонли ижрочи

Салкам 40 йиллик ижодий фаолияти давомида қўшиқларини фақат жонли ижро этганини таъкидлаган Асадова ҳозирда «номини халқ танимайдиган, фонограммасиз қўшиқ айта олмайдиган юлдузлар» давлат унвонларини қўлга киритаётганию, байрам тадбирларини эгаллаб олишган, деб ҳисоблайди.

«Нима учун меҳнат қилмайдиган 10 та одам мукофотларни эгаллаб, тадбирлар фақат улар билан ўтади. 33 миллионлик ўзбек халқи ичида улардан бошқа одам йўқми? Халқ зерикиб кетди», — дейди у.

«Байрамларда чиқадиган 10-15 қўшиқчининг ё тепадан таниши бўлади ёки ташкилотчилар қўлига пул тутқазади. Буёғи ўзингиз билган коррупция, ўзингиз билган монополия. Улар фақат ўзи учун манфаатдор санъаткорларни чиқаради».

Моҳира Асадова ўзининг марказий телевидение ва тадбирларда қўшиқ ижро этишига бўлган «норасмий ва кўринмас» тўсиқлар 1990 йиллар охирларида бошланганини маълум қилади.

«Қўлимда лицензиям бўлса ҳам, мен ҳеч қаерда чиқа олмасдим. Телевидениега борсангиз, бўлди, бўлди, чиқарамиз, дейишади, расмий тадбирларга қўшиқчилар рўйхатини тузишда ҳам хўжакўрсинга чақиришади. Охири 2006 йилда ўзимга сўз бердим — менга ҳеч қандай ҳуқуқ бермайдиган, ҳеч қаерда ўтмайдиган лицензия олмайман, деб», ҳикоя қилади хонанда.

Шундан сўнг ижодини хорижда давом эттиришга қарор қилгани ва у ерда турли мукофотларни қўлга киритганини айтади.

Таниш-билишчилик

«Ўз юртимда топмаган қадримни чет элда топдим,» — дейди Асадова.

Қўшиқчи марказий телевидениеда коррупция ва таниш-билишчилик чуқур илдиз отганини иддао қилади.

«Бизга ўхшаган пул бермайдиган, тепада фалончи-писмадончи таниши йўқ санъаткорлар чиқа олмайди. Токайгача сабр қилиб ўтираман. Халқ билмайди сизга бўлаётган бундай тазйиқни. Халқ фақат бир нарсани ўйлайди — сиз запретдасиз».

Моҳира Асадова адолат қарор топиб, катта санъат йўлида ўзига қўйилган тўсиқлар олиб ташланиши ва санъат соҳасидаги коррупция йўқ қилинишини исташини айтади.

Ўзбекистонда Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев ва Обид Асамов каби таниқли санъаткорлар турли йиллар давомида ҳукуматнинг қора рўйхатида бўлиб келган.

Уларнинг ижод маҳсули радио-телевидение орқали эфирга узатилишига тақиқ қўйилганди.

Шавкат Мирзиёев қудратга келгандан сўнг аксар санъаткорларга қўйилган «запрет» олиб ташланган.

Би-би-си Моҳира Асадованинг иддаолари юзасидан расмийлар, жумладан, «Ўзбекконцерт» мулозимларидан изоҳ олишга уринмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Покизанинг нопок ишлари (МХХ раҳбарлари диққатига)
  2. ЎзА: “Баҳор” давлат рақс ансамбли қайта тикланди
  3. Оксфордда тадқиқот ўтказаётган ўзбек олимаси билан суҳбат
  4. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Президент Фармони
  5. Алимова Гавҳар Зойировна Каттақўрғон шаҳар ҳокими
  6. БМТда — терроризм ва гиёҳвандликка қарши курашаётган ўзбек қизи ҳақида
  7. ЎзТВнинг янги раисига СурхонТВ даги носоғлом муҳит ҳақида
  8. Исмат Хушев: Отдан яқин дўст йўқ… (Президент Қарорини ўқиб)
  9. Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида
  10. Жаҳонгир Наҳанов: Аёллар Қамоғи тарбиялайдими? — «Ҳуқуқ ва Бурч» нашри
  11. Бахтиёр Карим: БИЗНИ КЕЧИР, ЖАМШИДЖОН! — (Адабиёт газетасидан)
  12. Коронавирус пандемияси бутун дунёни оғир синовдан ўтказмоқда — Солижон Мўминов
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.