"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ЎЗБЕКИСТОН МЕН УЧУН «ЧУЖОЙ» ЭМАС!!!

Бош мақола, Маданият ва Санъат, Муносабат | 28/06/2020 11:04-     10968 марта ўқилди

 Аҳли Расул Муҳаммад:
ЎЗБЕКИСТОН МЕН УЧУН «ЧУЖОЙ» ЭМАС!..
«Дунё ўзбеклари»да эълон қилинган Ўзбекистонга доир бир мақолам остига бир кимса аноним имзо билан (унинг кимлигини услубидан биламан) шундай шарҳ қолдирибди: «В чужой монастире со своим законом…»
Аммо бу шореҳ билмайдики, Ўзбекистон мен учун асло «чужой» — бегона эмас! Чунки мен гарчанд Тожикистонда туғилиб, яшаётган бўлсам-да, менинг 90 фоиз қориндошим, қондошларим Ўзбекистон аҳлидир. Акам ва унинг фарзандлари Ховос туманида, сингилларим ва уларнинг фарзандлари Тошкент ва Ширин шаҳарларида, опам ва унинг фарзандлари – жиянларим Гулистонда, бувимнинг зурриёдлари – холаларим, тоғам ва уларнинг фарзандлари Тошкентда яшашади.
Кўряпсизки, фақат менгина Тожикистондаман. Демак, Ўзбекистоннинг ҳар қандай ғамини ҳам, қувончини ҳам мен ўзимники деб билишим табиийдир. Ахир менинг бутун қалбим Ўзбекистонга боғланган-ку! Қандоқ қилиб мен унга нисбатан бегонадек жим тура оламан?!
Қолаверса, Ўзбекистон бутун Марказий Осиё тақдирида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган мамлакатдир. Ўзбекистонда рўй берадиган ҳар қандай ҳодиса — хоҳ у катта, хоҳ у кичик ижобий ё-да салбий ўзгариш бўлсин — қўшни мамлакатлар: Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистонда ўз акси садосини пайдо қилади.
Шунинг учун, тожикистонликларми ёки бошқалар, илойим Ўзбекистонда яхшиликлар рўй берсин деб доим дуода бўлишади.
Чунки Ўзбекистон Марказий Осиёнинг юраги, унинг бош миясидир. Юракнинг қандай уриши, миянинг қандай ишлаши албатта бутун минтақа учун ҳаётан муҳим аҳамиятга эгадир.
Ислом Каримовнинг Тожикистонга нисбатан совуқ муносабатидан бу юртнинг қанчалик қақшаганига ва Шавкат Мирзиёевнинг меҳру муҳаббатидан бу юртнинг қанчалик яйраб-яшнаганига мен гувоҳман.
Мақоламга шарҳ ёзган ўша Хўжанд Давлат университети муаллимаси ҳам бугун рўмолини байроқ қилиб ҳилпиратиб юрибди: «Ура-а-а!!! Ўзбек филологияси факултети қайта тикланди!..» — деб…
Нафақат бу тикланиш ёқимли, умуман, тожикистонлик ўзбекларга, ўзбек тилига нисбатан муомала-муносабат ҳам ширинлашгандай туюлмоқда менга…
Дафъатан, Эркин Воҳидов муҳаррирлик қилган «Ёшлик» журналининг 1984 йилги 6-сонида эълон қилинган туркум шеърларимдан бирига кўзим тушиб қолди:
Насиҳатим сенга шул эрур:
Ўғлим, тани кексани, ёшни.
Ибтидомиз асли тупроқ, нур,
Тани ерни, тани қуёшни.
Ўғлим, балки тубсиз коинот
Сайргоҳинг бўлиб қолар-ку.
Саёҳату парвоздан бот-бот
Руҳинг сенинг ҳориб, толар-ку.
Шунда ерга қайтмоқчи эрсанг,
Титиб юрма чексиз осмонни.
Соғ-саломат қўнайин десанг,
Таниб олгин Ўзбекистонни!..
Дарвоқе, ўзини танимоқчи бўлган Марказий Осиёлик ҳар бир шахс энг аввало Ўзбекистонни танимоғи шартдир!..
Аҳли Расул Муҳаммад,
Тожикистондан 
«Дунё ўзбеклари» учун махсус.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Муҳаммад ИСМОИЛ: АНВАР ҚОРИНИНГ ҚОТИЛИ КИМ?
  2. ДАДАХОН ЁҚУБОВ: БИЗ ИШ ИШ БЕРУВЧИ БЎЛАМИЗ!
  3. Янги йил совғаси ўрнида — Машҳур қўшиқлардан бир бир шингил — М.Мансурдан
  4. Ўзбекистон Президентига бир гуруҳ ёзувчилардан хат
  5. Зулфиқор Мусоқов: “»Ўзбекистон тарихи» телеканалидан жуда ранжидик…”
  6. Ҳасан Абулқосимов: Заҳматкаш олимнинг ютуқлари — biznes-daily.uz
  7. «Дарё» нашрининг 20 май кунги суратлари — Дарё
  8. Шерзод Қудратхўжаев: Маним порлоқ юлдузим Мукаррамхон…
  9. Ўқишга қабул қилишдаги имтиёз ҳам, контракт ҳам дискриминацияга олиб келади…
  10. Алишер Айматли ижодидан: САЛОҲИДДИН АКА…
  11. Алишер Айматли ижодидан: МУКАРРАМ ОПА
  12. Шароф Убайдуллаев: Мустақиллик кунида Каримовга икки илтимосим бор…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Венера Қодирий:
    28/06/2020 в 15:20-

    Аслида сизнинг мақолангиз остига аноним имзо билан шарҳ қолдирган кимса ӯзларининг ёқаларини яхшироқ ҳидласалар яхши бӯларди!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.