Анвар Икром: Ўғилой Болтабоевани Тўмарисга ўхшатаман…



Тулпор азалдан инсоннинг энг яқин дўсти — дарду хасратига шерик, қувончига ҳамрох бўлган.
От ва инсон ўртасидаги муносабатлар ўзбекнинг забардаст ёзувчиси Тоғай Муроднинг «От кишнаган оқшом» қиссасида жонли тасвирланган.
Бу китобни ўқиган бўлсангиз яхши, ўқимаган бўлсангиз тавсия этамиз.
Унинг электрон вариантини интернет орқали қидирув бериб топиб, юклаб олса бўлади.
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг қўшни Қирғизистон билан чегарадош тоғли Қайроқи ҳудуди спорт туризми — хусусан от спортини йўналишини йўлга қўйиш учун қулай шарт-шароит мавжуд.
Қир ва адирларда от ихлосмандлари бир ҳафта, ўн кунлик турларга келиб бемалол ҳордиқ чиқаришлари, хоббилари билан шуғулланишлари мумкин.
Ҳамкасбим Ўғилой Болтабоева ни Тўмарисга ўхшатаман. Тулпорни шундай бошқарадики, унча-мунча чавандоз доғда қолади.
Суратда ҳам унинг бошқарув санъатидан бахраманд олишингиз мумкин.
Суҳбатимиз ҳам айнан шу хусусда бўлди. Бу йўналиш бўйича амалий ишлар режаси ва унинг тарғиботи борасида фикрлашдик.
Шунингдек, бу жойлардаги қир-адирликларда йилнинг ярми қор аримайди, унинг қалинлиги бир метргача бориши мумкин. Зарур инфратузилма яратилса, ҳудудда нафақат спорт туризмининг бошқа бир йўналиши — спортнинг қишки турлари билан шуғулланиш имконияти юзага келади.
Хусусан, қишки турбазалар фаолиятини ташкил этиш, сайёҳлар учун чанғи ва чана учиш, қордаюрар (снегоход), квадроциклларни бошқариш учун ажойиб маскан яратиш мумкин.
Бу борадаги илк қадам сифатида Қайроқида тоғ-чанғи спортини йўлга қўйиш лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини кўрсатиш мумкин.
Спорт туризмини, ички туризмни ривожлантириш учун қандай таклифларингиз бор?