"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 11 йилга қамалди

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Инсон ва қонун | 23/06/2020 10:34-     12254 марта ўқилди

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 11 йилга қамалди

3 соат аввал
  • Элмурод/Озодлик

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев (чапда), жиноят олами авторитети Азиз Батукаев ва собиқ Бош прокурор Индира Жолдубаева.
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев (чапда), жиноят олами авторитети Азиз Батукаев ва собиқ Бош прокурор Индира Жолдубаева.

Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди 23 июнь куни собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Бундан ташқари, суд ҳукми билан собиқ президент барча давлат мукофотларидан маҳрум қилинди. Атамбаев ва қариндошларига тегишли бўлган молк-мулклар мусодара қилинадиган бўлди.

16 июнь куни прокурор суддан жиноят олами авторитетларидан бири Азиз Батукаевни қамоқдан ноқонуний бўшатганликда айбланаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 15 йилга қамашни талаб қилган эди.

Азиз Батукаев 2013 йилда “оғир касалликка чалинган ва бир неча ойлик умри қолган”, деган сабаб билан қамоқхонадан озод этилган эди. У ўша куниёқ самолётда Қирғизистонни тарк этган ва Чеченистондан бошпана топган.

Мазкур жиноят иши доирасида Қирғизистон ҳукуматининг 19 собиқ амалдори ва тиббиёт ходимлари қамоққа олинган. Алмазбек Атамбаевга коррупция айблови билдирилган. 63 ёшли Атамбаев айбловни тан олмади.

Мазкур иш доирасида Атамбаев билан биргаликда судланган собиқ Бош прокурор Индира Жолдубаевага эса 5 миллион сўм жарима солинди. Унинг ҳам мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилинади.

Шунингдек, Батукаевни “касал эканини тасдиқлаган” Миллий гематология марказининг собиқ раҳбари Абдуҳалим Раимжонов ҳам айбдор деб топилди. Лекин унга билдирилган айблов асосида жазога тортиш муддати ўтиб кетгани боис, суд залидан озод қилинди.

Жазони ўташ давлат хизмати раисининг собиқ маслаҳатчиси Калибек Качкиналиев эса икки йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо унинг ҳибсда сақланган кунлари ҳисобга олиниб, жазо муддати ўтаб бўлинган, деб ҳисобланди ва суд залидан озод қилинди.

Судланувчиларнинг адвокатлари чиқарилган ҳукмни адолатсиз, деб баҳоладилар ва юқори суд инстанциясига ишни қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритишларини билдирдилар.

Алмазбек Атамбаевга нисбатан суд жараёни 23 март куни бошланган эди. У ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Ўтган йилнинг 6 августида Қирғизистонни 2011 йилдан 2017 йилгача бошқарган Алмазбек Атамбаев ўз президентлиги даврида криминал авторитет Азиз Батукаевнинг 2013 йилда қамоқдан ноқонуний бўшатилиши юзасидан терговга гувоҳ сифатида чақирилган эди.

Бироқ у уч марта терговга келмагани ортидан уни мажбурий олиб келиш учун Атамбаевнинг Бишкек яқинидаги Қўйтош қишлоғидаги уйига милиция бўлинмаси жўнатилган.

Атамбаев тарафдорлари милиция бўлинмалари ва махсус қисмларига икки кун давомида қаршилик кўрсатишган. Бу кунлар Қирғизистонда “Қўйтош воқеаси”, деган ном билан эсланади.

Атамбаев қўлга олинганидан сўнг. Бишкек, Ички 2019, 8 август.

МАВЗУГА АЛОҚАДОР

Атамбаев ҳибсда сақланадиган бўлди. Уни қўлга олиш амалиётида 98 одам яраланди (ВИДЕО)

8 август куни Атамбаев милицияга таслим бўлган эди. У ўшандан бери ҳибсда сақланмоқда.

Бундан ташқари Алмазбек Атамбаев ва унинг ўнлаб тарафдорларига “Қўйтош воқеалари” юзасидан ҳам жиноят ишлари очилган. Жумладан, Атамбаев “Одам ўлдириш”, “Инсонлар ҳаётига таҳдид қилиш”, “Гаровга олиш”, “Оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “Ҳукумат вакилига таҳдид ва зўравонлик қилиш” каби жиноятларда айбланмоқда. Мазкур иш юзасидан ҳали суд жараёни бошланмаган.

Жиноят олами авторитетларидан бири Азиз Батукаев 1996 йили Чуй вилояти Тўқмоқ шаҳрида туғилган. У 2006 йилда наркотик моддалар билан савдо қилиш, ноқонуний қурол сақлаш, одам ҳалок бўлган тартибсизликни уюштириш айблови билан 16 йил 8 ойга қамалганди. У 2021 йилда қамоқдан чиқиши керак эди. Бироқ 2013 йилда у “оғир дардга чалинган ва умри оз қолган”, деган сохта ташҳис билан қамоқдан озод қилинган.

  • Сурат 16x9

    Элмурод/Озодлик

    Тел: +996 550528 555

    Facebook: @elmurod.zhusupaliev

    ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Урганч туманлараро судининг судьяси пора олаётганда қўлга тушди
  2. Кун.ўз: Қандай ишлар ёпиқ суд мажлисида кўрилади?
  3. Собиқ Бош прокурорга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилди — Озодлик
  4. Қамоқдаги Акром Маликнинг «Ичкаридан» ёзган мактуби мухолиф нашрда эълон қилинди
  5. ИИБчилар билан тортишувни видеога олган ҳайдовчи 20 минутда сирли тарзда жон берди
  6. Андижон судьяси блогер Отабек Нуритдинов бўйича «шефи» қарорини ўзгартирмади
  7. «Ўзбекистон овози»: Айблов хулосаси ва ҳукмдаги далиллар қанчалик асосли?
  8. ББС: Толибон икки қўриқчининг оёғи ва қўлини кесган
  9. Ўзбек махфий хизмати Латвияда қолдирган излар
  10. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарриридан Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевга
  11. «Озодлик» радиоси: Ҳожибойсиз беш йил…
  12. “Президент совғаси” деб берилган уйдан чиқарилган Хуршида Тиллаева қаерда?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.