"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абулқосим Мамарасулов: Исмат Хушев билан юзма юз теледастурини томоша қилиб…

Бош мақола, Муаллиф ҳақида, Муносабат | 21/06/2020 10:13-     13626 марта ўқилди

Абулқосим МАМАРАСУЛОВ

“ИСМАТ ХУШЕВ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ.

2018 ЙИЛ 3 ЯНВАР” сонини кўриб,

Туғилган ўйлар

1.

Видеофайлни компьютерга кўчириб олдим-да, турмуш ўртоғим Зулайҳо Сатторовага қўйиб бердим. У — деҳқон! Ёзув-чизувга, компьютерга кўп аҳамият бермайди. “50 минут ўтиришим керакми?”деб, Эшитмай, компьютер қошидан туриб кетмоқчи эди, “Эшит”, дедим. Исмат ҳозир 50 минут фақат сен ҳақингда гапиради, дедим. Ўзи ҳақидаги гапларни эшитиб бошлагандан кейин тинглаб, ўтириб қолди. Шу орада менинг ишим чиқиб, Жиззахга кетдим. Бир ярим соатдан кейин қайтиб келсам, Зулайҳо йиғлаб ўтирипти. Ҳа, десам, ҳеч ўзини босиб ололмайди. Гапирмоқчи бўлади, аммо ўпкаси тўлиб кетиб, яна томоғига нимадир тиқилиб, йиғлаб юборади. Ниҳоят ўзини босиб олиб:

— “Дўстингизнинг гапи тугаганига бир соат бўлди, аммо ҳамон ўзимни босиб ололмаяяпман”, деди-да, яна йиғлаб юборди.

— “Ҳақиқатан ҳам 27 йилдан бери бизга ўҳшаганларни ит ҳам сўрамай қўйган эди”, деб яна овози титраб кетаверди.

— “Дўстингиз айтгандай, оч қолганимиз йўқ, кўчада қолганимиз йўқ. Аммо озгина меҳрга, озгина эътиборга муҳтож эдик. 1976-1980 йиллари, беш йил давомида “Нива” комбайнида ғалла ўрганман. Комбайнни 17 ёшли ёш қизалоқ ҳайдаяпти, десалар, ҳатто Шароф Рашидов ишонмай, келиб, менга учрашиб, менинг комбайнда ғалла ўришимни ўз кўзи билан кўргандан сўнг, менга тилла соат совга қилган. Соатнинг ортига “Шароф Рашидовдан Зулайҳо Сатторовага” деб ёзилган, ўша соат ҳозир ҳам бор.

Менимча, Ўзбекистонда бошқа бирон бир қиз бола мен каби мустақил равишда комбайнда ғалла ўрмаган бўлса керак.

1981-1984 йиллари қўриқ пахтачилигида бригадир бўлганимдан сўнг қиш кунлари бригадада одам қолмасди. Ўша йиллари қиш кунлари ўзим 80 гектар еримизни “Олтой” гусеницали тракторда ҳайдар эдим.

Менимча, Ўзбекистонда бошқа бирон бир қиз бола мен каби мустақил равишда “Олтой” гусеницали тракторда ер ҳайдамаган бўлса керак.

Кейин машинада пахта тердим. Ҳа… энди машинада пахта терувчи қизлар кўп эди…”

2.

Хуллас, балки ўша меҳнатлари эвазига ҳам Зулайҳо Сатторова ўша даврда ўша тарзда эъзозлангандир. Кейин эса… кейин 2007-2008 йиллар Жиззах вилоятига ҳокимлик қилган бир акамиз икки гапининг бирида: “Ўтган замонда меҳнат қилган бўлсанг, эъзозини олгансан. Мукофотини олгансан. Мен сендан бугун қилаётган ишингни сўрайман”, дея икки гапнинг бирида мияга уриб турарди. Ҳолбуки…

3.

Аркадий Райкиннинг шунақа гапи бор эди.

Кичкина бозорчада бир ўрис кампир 200 граммлик стаканда кефир сотади. 20 тийинга. Маълум бўлишича кампирнинг ўз сигири бор. Ўша сигирнинг сутидан ўзи кефир тайёрлайди ва сотади.

Ҳолбуки, озиқ-овқат дўконларида 1 литрлик учбурчак картон қоғоз идишларда кефир 15 тийиндан сотилади. Сертификатланган, лицензияланган.

Аммо одамлар дўконларнинг ишончли, арзон, бир литри 15 тийинлик кефирни эмас, балки 200 грамми 20 тийинлик кампирнинг ўз қўли билан тайёрлаган қиммат кефирини сотиб олиб, ичишни маъқул кўришади.

Нега?

Нега озиқ-овқат тайёрлаш бўйича армияси бор катта СССР дек давлатнинг ишончли вакиллари тайёрлаган кефирдан кўра бир кайвони кампирнинг қўлда тайёрлаган кефирини одамлар маъқул кўради?!

Шунча техникаси, имкони бўлгани билан давлат ўша кефирга меҳр, эътибор бера олмаган. Темир асбобларда ҳеч қанақа ҳис ҳаяжон йўқ. Демак, давлат давлат бўлгани билан , — агар ривожланишни истаса, — ўша кичкина рус кампирдан ибрат олиши, ҳар бир тайёрлаётган маҳсулоти қиммат бўлса-да, харидоргир бўлишига эришиш йўлида ўша ўрис кампирдан ўрганиши керак, —

Дейди Аркадий Райкин.

Оддий мисолдан давлатнинг муҳим йўналиши бўйича хулоса беради.

Исмат!

Сиз 3 январ кунги кўрсатувингизда худди ана шу нарсага эришгансиз.

Мен сизни чин юракдан табриклайман!!!

4.

Ҳоким ҳаракатини Президент сиёсатига боғлаб, жуда зўр иш қилибсиз. Ва гапни айлантириб отангизга ўтибсиз ва ўз йиғлаганингизни айтдингиз. Бу ҳолатингизни билиб, менинг ҳам йиғлагим келди. Бу ҳолат — узоқ вақт давомида хўрланган, эътиборсиз қолган одамга нисбатан ҳеч кутилмаганда кўрсатилган меҳр ва эътибор сабаблидир! Раҳмат!

Бу қувонч кўз ёшларидир!

Зўр!!!ЗўўўўўРРРР!!!! Гап йўқ!!!

Оддий воқеадан йирик сиёсий хулоса ясаяпсиз ва буни жуда зўр уддалаяпсиз!

Сиз ҳам омон бўлинг!! Омон бўлинг, азиз дўстим!!!

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев номига келган дил рози ва хатлардан намуналар… (1)
  2. Исмат Хушевнинг Ўзбекистонга сафарини кўриб (1-мақола)
  3. Дунё Ўзбекларига мактуб: Исмат Хушев атрфида бирлашишимиз керак!
  4. Ҳамроқул Асқар ЖАНГЧИ (Журналист дўстим “Исмат Хушевнинг юзма – юз”лари)
  5. Ismat Xushev va u kishi atrofida aylanayotgan gaplarga munosabat…
  6. Сирожиддин Пўлатов: Разиллик ва бахиллик тўғрисида ўйлаганларим…
  7. «Дунё ўзбеклари» бош муҳарририга келаётган табрик ва қутловлар оқими (2)
  8. «Дунё ўзбеклари» бош муҳарририга келаётган табрик ва қутловлар оқими (1)
  9. Мирзо Кенжабоев: Талабаликнинг ёрқин хотираси Исмат Хушевга…
  10. ЭРКИН МАТБУОТ ҚУДРАТИ (“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири фаолиятига назар)
  11. Исмат Хушевга келаётган табрик ва қутловлар (9)
  12. Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Пуфак” башорати – Абулқосим Мамарасулов (3)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.