"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушевга мактуб — Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги (ЎзА)

Демократия сабоқлари, Муаллиф ҳақида, Муҳаррир танлови | 20/06/2020 06:36-     13553 марта ўқилди

Исмат Хушевга мактуб

Исмат Хушевга мактуб

Ассалому алайкум Исмат ака!
Сизга “dunyouzbeklari” сайти саҳифаларини мунтазам кузатиб борувчи ўқувчи сифатида мактуб битмоқдаман.
Гарчи, дунёнинг олис бир бурчаги (албатта, биз – Ўзбекистон аҳли учун шундай) Канадада туриб ёзсангиз, чиқишлар қилсангиз, уларни яқинимизда, шу жараённинг ичида тургандек куйинчаклик билан шарҳлашингизни кўриб, сиздаги Ватанга бўлган чексиз муҳаббатни кўраман.
Албатта, Ватан битта. У танланмайди. Ватан ҳеч нарсага алишилмайди. Кимдир сизнинг чиқишларингизни кўриб, айтдики, “узоқда туриб гапираверади”, “бировнинг қўли етмаслигини билади-да”. Аммо ҳақиқатни айтиш учун ҳар доим, у қаерда бўлса ҳам, жасорат керак.
“Дунё ўзбеклари” орқали дунё ўзбекларни билди, хориждаги ватандошлар бирлашди. Вақти келганда, ҳеч ким айта олмаган ҳақиқатлар, ҳеч қайси нашр чоп этолмаган буюк асарлар мана шу интернет журналида дунё юзини кўрди.
Сиз яқинда бир фурсат интернет орқали чиқишлар қилмаслигингизни маълум қилдингиз. Албатта, бунинг ўзига хос сабаблари бордир. Аммо бугун, замонавий тил билан айтганда, “клавишлар тили билан юрадиган”лар турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Сизни “Президентга ҳам, Ватанга ҳам керак эмас” деб жар солмоқдалар.
Аслида эса… Ким Ватанга кераклигини, ким Ватан фидойиси эканини вақт кўрсатади.
Уларнинг ўзлари бир муддат “арилар” ва “бўрилар” галасига тушиб қолса, билардики, ҳар он мардлик ва фидойилик билан қалам тебратиш, ҳақ сўзни ҳар доим мардонавор сўзлаш қандай бўлишини…
Сиз турли даврларда ҳам Ўзбекистон сиёсатига қарши борганларни аёвсиз танқид остига олдингиз. Ҳақиқатни очиқ гапирдингиз. Уларга қарши дадил сўзни айта билдингиз. Бунинг оқибатида ҳақоратлар гирдобида қолиб кетдингиз.
Бироқ, Ватан ва Халқ ҳеч нарсани унутмайди.
Ҳурматли Исмат Хушев сиз ёлғиз эмассиз, Ватан ва Халқ сиз билан!
Дунёдаги Ўзбекистон ягона, унинг фарзандлари қаерда бўлмасин, шу Ватан, шу миллат учун ёниб яшар экан, демак, у ватанпарвардир.
Бугун олис юртларда Ватан шаънини мардонавор ҳимоя қилиб келаётган, шу юртнинг истиқболи учун ҳақ сўзни сўзлаётган инсон, таниқли журналист Исмат Хушев Сизни таваллуд айёмингиз билан муборакбод этаман.
Яна янгроқ ва шижоатли овозингизни, ҳақиқат ва адолат бўйи уфуриб турган мушоҳадаларингизни, тарих ва истиқбол ҳақидаги теран мулоҳазаларингизни “Дунё ўзбеклари” орқали кутиб қоламиз!
Мухлисингиз Шахзод Убайдуллаев,
Самарқанд вилояти​
ЎзА

Ўхшаш мақолалар:

  1. Хамроқул Асқар: МУБОРАК НАВРЎЗ АЙЁМИ ТАБРИГИ (Дўстим Исмат Хушевга)
  2. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга келган танқидий мактуб
  3. Дадахон Ёқубов: Касбга садоқат (Исмат Хушевга табрик ўрнида) (2-мақола)
  4. ИСМАТ ХУШЕВ ЛИБЕРАЛМИ (Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга қутлов ўрнида)
  5. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга табрик ва қутловлар (2)
  6. Юсуф Жума. Исмат Хушев жасорати (Табрик ўрнида)
  7. Исмат Хушев ва “Дунё ўзбеклари”нинг ўзбек журналистикасидаги ўрни…
  8. Дадахон Ёқубов: Бу дунёда сўзим қолгай. 2-мақола (Исмат Хушев ижоди ҳақида)
  9. Бош муҳаррир И.Хушевга: Ишончни йўқотиб қўйманг!
  10. Шароф Убайдуллаев: “Исматжон, бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак!»
  11. Депутат Олим Сулаймонов канадалик Исмат Хушевни туғилган куни билан табриклади
  12. Дадахон Ёқубов: КАСБГА САДОҚАТ (Дўстим Исмат Хушев ҳақида ўйлаганларим)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.