"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Буюк ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг янги шеърлари — ДўЗ архивидан

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Маданият ва Санъат | 23/06/2020 02:13-     12400 марта ўқилди

Абдулла ака дўппида

ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ,
ХАЛҚ ШОИРИ АБДУЛЛА ОРИПОВ
МУҲТОЖЛИК

 

Ҳеч кимса бировга бўлмасин қарам,
Инсоннинг бошига етгайдир очлик.
На очлик, дунёда Ҳотам бўлсанг ҳам,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.
Аввал ғурурингга чанг солгайдир у,
Оғирдир йўқсил деб аталган туйғу,
Эзар болангни ҳам кўринмас қайғу,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.
Аллоҳдан сўрайсан, бермагин деб дард,
Йиққанинг шифога бўлмагайдир гард.
Излама, топилмас қўлловчи бир мард,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.
Исмингни эшитса ҳуркар балки от,
Қушлар қоқиб турар тепангда қанот.
Сени-чи, тубанга тортади ҳаёт,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.
Шундоқ қурилгандир бу кўҳна турмуш,
Сабринг йўқчиликка беролмас туриш.
Ногоҳ чумолидек бошласа юриш,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.
Фузулий демиш: – Мен муҳташам гадо,
Дўст ҳам арзи-додинг эшитмас гоҳо,
Ўлгунча ўзингдан қолмагин, аммо,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.
Албатта, узилиб тушмайди осмон,
Одамнинг хор бўлиб қолмоғи ёмон.
Ғамингни еб юргин, йўқса, эй ўғлон,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.
18.02.2016
КАМОЛОТ

 

 

Сен эслай олмассан,
Хаёлан аммо
Бешикда ётган у чоғларингга қайт.
Ким сени овутди саҳаргача то,
Ким сени оёққа турғизганди, айт?
Қайси зот тил бериб, чиқарди йўлга,
Шеър айта бошладинг бирдан чулдираб.
Инсонлик юқмаса агар кўнгулга,
Юрардинг Маугли каби ғўлдираб.
Кекса гўдак бўлиб, силаб соқолинг,
Давранинг тўрида ўлтирмоқлик ор.
Сен ҳам тушун энди бошқалар ҳолин,
Ахир шуъла кутган гўшалар бисёр.
Агар бир мўйсафид сўраса мадад,
Йўлдан ўтказиб қўй, ҳеч бўлмаганда.
Шаклга солинган эт эдинг фақат,
Улғайиб, толеинг гар кулмаганда.
Шукур қил, камолот келса ярақлаб,
Ярашгай тулпору камар билан тўн.
Бир лаҳза бўлса-да порлаб, чарақлаб,
Элу юрт кўксига юлдуз бўлиб қўн!
16.02.2016

Ўхшаш Мақолалар:

  1. Абдулла Орипов: Ғазаллар тўқирдим сенга бир замон… (2)
  2. “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Абдулла Орипов: Қўриқчи ит (2)
  3. Абдулла Орипов: Муҳаббат деганда кўзимга энди, Жафо кўринади, вафо кўринмас… (2)
  4. “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Абдулла Орипов: Ўзбекчилик… (2)
  5. Рухсора ОРИПОВА: “МИТТИ ЮЛДУЗ” ШЕЪРИНИНГ ТАҲРИР ВАРИАНТЛАРИ (2)
  6. Абдулла Орипов: Худо билар, ўтмай сал фурсат, Тополмассан кўланкамни ҳам… (2)
  7. А. Орипов: Атаб душманига ёки дўстига, Бомба ташладилар ўрмон устига… (2)
  8. Абдулла Орипов: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим (2)
  9. А.Орипов: Ажойиб воқеа бўларди лекин, Менинг наслимдан ҳам чиқса амалдор… (2)
  10. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган дастлабки шеърлари (2)
  11. Юсуф Жума – Абдулла Орифга: Кўрди ўзидан зўр уммонни уммон… (2)
  12. Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов: Гамлет… (2)

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абдулла Орипов: Сен барҳаёт онамсан, Ватан…
  2. 21 март — Севимли шоиримиз Абдулла Орипов туғилган кун: «Биринчи муҳаббатим»
  3. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи олдидан (5-мақола)
  4. Жунбушга келмоқда замин бетўхтов, Гўё бошлангандек мудҳиш бир ўйин — А.Орипов
  5. Абдулла Орипов: Рафиқамга — Сен борсан, мен учун бу олам гўзал…
  6. Абдулла Ориповни ёд этиб: ВАТАН ҲАҚИДА ИККИ ШЕЪР
  7. Ёруғ кўрай, дедим шу тунд дунёни, Мудҳиш совуқларда қолсам ҳам музлаб — А.Орипов
  8. Абдулла Орипов: Ҳуррият, муқаддас байроғим ўзинг…
  9. КАРИМ БАҲРИЕВДАН ЯНГИ ТАРЖИМАЛАР: РОМИЗ РАВШАН — ДАРДИМНИ СУВГА АЙТДИМ…
  10. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (19)
  11. ТИЛИ БОҒЛАНГАН ЙИГИТ (Мафиянинг уйида тўрт кун) Ҳикоя
  12. Рустам Эргаш: Мен ўзбекман, Ўзбек ойимнинг Оппоқ сутин эмиб улғайган
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.