"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бош муҳаррир И.Хушевга: Самарқанддан Торонтога мухлисдан шеърий табрик…

Адабиёт, Муносабат, Муҳаррир танлови | 17/06/2020 21:29-     10781 марта ўқилди

“Дунё ўзбеклари” муҳарририга Самарқанддан шеърий табрик…

??z?
“Дунё ўзбеклари” муҳарририга
Бир кун сизнинг ҳақингизда айтишади
Ривоятлар тўқишади халқим жўшиб
Дасхат учун топишолмай қайтишади
Эй, Китоблик акам менинг Исмат Хушев
Битта осмон битта қуёш ватан бошқа
Хаёл учқур юртни кўмсаб юриш қилса
Қайда бўлсанг жой топилар битта бошга
Энг ёмони ватан меҳри хуруж қилса
Ҳаёт қайнар улар бошқа бошқа одам
Кўз илинса руҳ чопади ватан томон
Ҳол сўрашга дўстнинг уйи икки қадам
Уйқу қочса бундайин ҳол жуда ёмон
Зериккандан кўчаларни кезасиз жим
На ғўза бор на узумзор қовун, пайкал
Темур қани Синодайин буюк хақим
Майдонларда турар энди бошқа ҳайкал
Соғингандан Қашкадарё кўнгли ғариб
Чинорлари мунгайгандир қонлар ютиб
Мажнунтоллар йўллар пойлаб қолди қариб
Исмат Хушев деган шоир ўғлин кутиб
Кун утади ойлар шамол йиллар сабо
Кунгил бир кун кадрдонин қўмсаб қолар
Жилмайганча кувонч билан Ислом бобо
Аэропортда Исматжонни кутиб олар.
Бир кун сизнинг ҳақингизда айтишади
Китобингиз ўқишади халким жўшиб
Дасхат учун топишолмай қайтишади
Қашқадарё фарзандисиз – Исмат Хушев!
Комил Эгамов, Самарқанд.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Комил Эгамов: Исмат Хушев ва “Дунё ўзбеклари” газетаси ҳақида…
  Мен ҳар гал Исмат Хушевнинг  « Ўтганлар ёди» туркумидан бериладиган  Муҳаммад Рахмон ҳақидаги «Болалар уйида улғайган шоир» номли  мақоласини ўқиганимда инсон кўнглини нозик қирраларини кашф этгандек бўлавераман.
Қалбларни энтиктирадиган бу маколани «Дунё ўзбеклари»да бир неча маротаба ўқисак ҳам уни яна—яна ўқигимиз келаверади.
Маромига етказиб ёзилган бу мақола  Муҳаммад Рахмон ҳаёти ва ижодига берилган энг аъло баҳо деб ўйлайман.
Шунингдек Исмат Хушевнинг бу туркумдаги Абдуманноп Пўлатов ҳақидаги «Сайрга кетган йигит» ёки Одил Ёқубов ҳақидаги хотиралари ҳам  ўлмас бир асарлардир.
 Инсон ҳаётга келибдики, кимнидир йўқотади,  кимнидир топади бу ҳаёт конуни. Бизни бу ҳаётда бошқа мавжудодлардан меҳр – мухаббат, хотира каби эзгу туйғулар ажратиб туради. Шу каби туйғулар бўлмаса бошқалардан фарқимиз қолмайди.
Буюк шоиримиз Абдулла Ориповни ажойиб бир  шеъри бор.
 Нега  қаддинг эгик, нега бошинг хам
 Нега нигоҳингни тортади тупроқ
 Менинг ер устида танишларим кам
 Менинг ер остида дўстларим кўпроқ…
Бу шеърни ўқиб, ҳаётнинг ўткинчи эканлиги, ўлим барибир ҳақлигини яна бир бор англайди одам.
Лекин шу қисқа дунёда бунча иғво, бунча ғийбат нечун деб ҳайқиргинг келади…
Умуман бугунги ўзбек адабиётини бутун дунёга тарғиб қилишда Исмат Хушевнинг роли беқиёс деб биламан.
Исмат Хушевни мен олдин танимасдим, билмасдим. Унинг “Дунё ўзбеклари”ни топиб, олам кўзимга нурафшон бўлиб кўрина бошлади.
Юрагимда чўкиб ётган саволларнинг аксариятига унинг сайти ва у ёзган асарлар орқали жавоб топа бошладим.
Унинг менга ёққан энг асосий фазилати Президент Ислом Каримовга бўлган ҳурмати ва муҳаббатидир! Мен ҳам Ислом Каримовни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан.
“Исмат Хушевнинг “Оқланмаган ишонч қиссаси” мен учун ҳаётимнинг мазмунига айланиб қолди. Бу китоб менинг ҳақиқий дорилфунуним бўлиб қолди. Мен ҳам эрта бир кун Исмат акадай  раҳбар бўлишни орзу қиламан.
Билмадим, агар Исмат Хушев ва унинг “Дунё ўзбеклари” бор экан, энди мен ўз келажагимга ҳам, Ўзбекистон келажагига ҳам ишонаман. Мен энди бу ҳаётга бошқача кўз билан қарай бошладим.
Мен шу газета туфайли адабиётни яхши кўриб қолдим. Энди ўзим ҳам нималардир ёзгим келади.
Исмат Хушев ва унинг “Дунё ўзбеклари” менинг ҳаётимни ана шундай 180 даражада ўзгартириб юборди.
Раҳмат Сизга Исмат ака.
Агар мабодо Ўзбекистонга келиб сиёсий фаолият олиб бораман, депутат ё сенатаор бўламан десангиз, билиб қўйинг, мен ва менга ўхшаш минглаб, балки миллионлаб ёшлар Сиз билан бирга!
Ҳурмат билан,
Комил Эгамов,
Самарқанд.

Ўхшаш мақолалар:

  1. ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)
  2. Отабек ТОШЕВ: АЛВИДО, УЛУҒ СИЙМО! («ЁДНОМА»)
  3. Эврил Турон: БЎҒИЗЛАНАЁТГАН АЖДАРҲО (Исмат Хуш мақоласига шарҳ)
  4. Ҳалима Аҳмедова билан Нигора Умарова суҳбати…
  5. Cаломат Вафо: «Мен эротик ёзувчи эмасман. Мен энг миллатпарвар ёзувчиман»
  6. Ҳамроқул Асқар: Байрам ҳазиллари (1-қисм)
  7. Элбек РАҲМАТ: МАМАЁҚУБГА БЎРИТОШ АКАСИНИНГ ЖАВОБИ
  8. 19 январь — жадидчилик ҳаракатининг йирик вакили Беҳбудий таваллуд топган кун
  9. Машҳур ёзувчининг соғлиги — «Дунё ўзбеклари» нашри мухлислари муҳокамасида…
  10. Эркин Шукур: Дунёдан бир банда каби кетолсанг…
  11. Профессор Назаровнинг хориждаги ожиз мухолифат ҳақидаги мақоласини ўқиб…
  12. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари 2-китоб (1)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.