"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сирожиддин Саййид: Сен бир куни кўрмайсан, ҳаёт – Сирожиддин, Исматларингни…

Адабиёт, Демократия сабоқлари, Муносабат | 17/06/2020 21:27-     10710 марта ўқилди

 

Сирожиддин Саййид
Исмат Хушевга
(Матбуотда эълон қилинмаган шеърлар)
Умр бизга берилган фурсат.
Чегарачи – ўлим қўймайди.
Умр тўхтар, вақт бешафқат,
Умр тўхтар, вақт ўлмайди.
 
Тирикликнинг кирмай сўзига,
Чегарага элтар қадамлар.
Кетмоқдамиз ернинг юзидан,
Яшамоққа шошинг одамлар.
 
Ҳаёт, сен ҳам англаб етасан,
Ҳеч иш келмас у пайт қўлингдан.
Сен бизларни ташлаб кетасан,
Поёни йўқ мангу йўлингдан.
 
Умрин яшар бардошу сабот,
Тарк этаман қисматларимни.
Сен бир куни кўрмайсан ҳаёт,
Сирожиддин, Исматларингни…
 
Гоҳ омад ёр, гоҳо беомад,
Ишқ дилларга солганда асос.
Тўлқин уриб келган шеърият,
Юрагимга санчилган қасос.
 
Бу ҳаётнинг баланд, пастига
Парво қилмай, дўстим, сен югур.
Биз яшаган умр остига
Хайрлашув деб босгаймиз муҳр…
1978 йил, “ВУЗ городок” шаҳарчасининг 84 ётоқхонасида ёзилган шеър.
Видео лавҳада: Исмат Хушев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси котиби, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ҳузурида. Тошкент – 2013 йил…

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. 12 декабрь — Жасоратли инсон, бетакрор ёзувчи Мамадали Маҳмудов туғилган кун!
  2. Неъмат АМИНОВ: «БИР АСР ҲИКОЯТИ» КИТОБИДАН
  3. Рўйхатлардан ўчирилганлар — Ҳамроқул АСҚАР: ҚИШ ЧИЛЛАСИ ҲАЗИЛЛАРИ
  4. Абдулла Орипов ҳақидаги изоҳ ва унга ёзилган шарҳ…
  5. Сирожиддин Саййид: Ёрнинг оёқлари бўйнимга тушди… (Ҳаёсиз шеърлар керакми?)
  6. Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…
  7. Исмат Хушев: ШАМСИ ОДИЛНИНГ КУЁВИ (3-якуний қисм)
  8. Менинг шеьрларимни севибсан, Исмат, Шеьрларим номидан сенга кўп раҳмат…
  9. Исмат Хушев билан юзма юз Қосимов энди ректор эмас — 1 декабрь 2019 йил — Канада
  10. Вазир Шерматов: “Пул ёмон деган тушунча билан биз узоққа боролмаймиз!” — Озодлик
  11. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (13)
  12. Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: ДУРДОНА – ЗЎР ШОИРА!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.