"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сирожиддин Пўлатов: Разиллик ва бахиллик тўғрисида ўйлаганларим…

Бош мақола, Муаллиф ҳақида, Муносабат | 13/06/2020 23:25-     13818 марта ўқилди

Sirojiddin Pulatov

Разиллик ва бахиллик тўғрисида ўйлаганларим ёхуд Қора Мерганлар «оқ уй»нинг «хўжайин»и эмас!!!

Ғийбатчи ва кўнгли бузуқ инсонлар чақир тикон каби нарса аслида. Юрган одамнинг оёғига санчилаверади. Мен ҳам бунинг азобини тортганман.

Чақир тикон оёғингизнинг таги, товонингизга ботиб жисмингизга озор етказса, бундай бадзотлар сизнинг қалбингизга, руҳингизга, оила аъзоларингизга зарари тегади.

Нақадар тубан, паст кимсалар булар –а?!

Улар Сиздаги фазилатларни, яхши ҳислатларингизни умуман кўролмайдилар. Қилаётган амалларингизнинг бари – барисини ёниб кулга айланаётган илондай тўлғониб қабул қилишади.

Игна ютган итдай бировларнинг муваффақиятидан қийналишади. Улар учун ор – номус, виждон бегона. Яхшиларга ноҳақ маломат, тўҳмат ҳам қилишдан қайтишмайди. Энг ёмони ҳам мана шу.

Ахир дунёда ноҳақ маломат, туҳматдан –да оғир нарса борми? Бекорга халқимиз туҳмат балосидан сақлагин деб дуо қилишмайди-ку!

Охирги вақтларда мухожиратдаги ўзбек журналисти — Исмат Хушев шахси, унинг фаъолияти, қолаверса оилавий ҳаётига дахлдор ноҳақ туҳмат ва бўхтонлар фейсбукда, Қора Мерган деган – шахси ноаниқ ифлос кимса саҳифасида пайдо бўлди.

Асоссиз , сафсатадан иборат иборалар ҳамманинг кўнглини ушбу тармоқдан совутишгача етди. Ахир интернет озод экан деб ҳар нарсани ёзаверасанми?

Нима эмиш? Гўё Исмат Хушев маддоҳ, ўғри ва қаллоб… яна бир қанча балолар эмиш…

О, Қора Мерган ва унинг муттаҳам ножинс ўртоқлари, Исмат Хушевни ким ҳам билмайди, ким ҳам танимайди?

Сенларнинг ёлғон дасисаларингга ким ҳам ишонади? Ўзларингни ўзларинг алдайсиларми?

Бутун дунё ўзбеклари унинг фаъолияти, шахсий ҳаёти билан таниш-ку! Сенларни ким билади ахир?

Юқорида айтганим тўҳмат тоши буюк журналист, Исмат Хушевнинг ҳам қалбини, юрагини пора – пора этган бўлса не ажаб?

Ахир бу инсон ўз юртидан минглаб километр олисда бўла туриб, халқнинг дардини, унинг орзу армонларини ёритмоқда-ку.

Ўзи Қора Мерган ким?

Агар ИНСОН бўлса нега ниқоб остида фаъолият юритади? Нимага ошкоро юзини кўрсата олмайди?

Ўзини «оқ уй»нинг «хўжайин»и деб ҳисоблагувчу Қора Мерганлар аслида – ҳаммомхонанинг, жиннихонанинг шайтончаларидир!

Макр ва найрангнинг уруғини сепувчи, яхшилик ва эзгулик йўлини тўсувчи шайтонваччалар, иблисваччалар!!!

Хорижда туриб ўз миллатдошлари, давлат раҳбари, зиёли шахслари адресига ҳақорат, мазғава тўкаётганлар манфур, манқурт кимсалардир.

Уларнинг дини ёлғон, худоси буҳтондир.

Исмат аканинг журналистик фаъолияти бугунги ва келажак авлодлар учун катта мактаб деб ўйлайман.

Зотан У Ҳақни Ҳақ деб айта олади…

Зотан У ноҳақни ноҳақ деб айта олади….

Зотан У Ўз мактабини ярата олган Журналистдир…

Ҳали бу мактаб, унинг муддариси ҳақида кўп нарсалар ёзилади, ёш қаламкашларга намуна бўлиб хизмат қилади.

Исмат ака, ҳафа бўлманг, Сиздан яхши от қолади иншааллоҳ…

Сирожиддин Пўлат,

Уфа.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев номига келган дил рози ва хатлардан намуналар… (1)
  2. Исмат Хушевнинг Ўзбекистонга сафарини кўриб (1-мақола)
  3. Дунё Ўзбекларига мактуб: Исмат Хушев атрфида бирлашишимиз керак!
  4. Ҳамроқул Асқар ЖАНГЧИ (Журналист дўстим “Исмат Хушевнинг юзма – юз”лари)
  5. Ismat Xushev va u kishi atrofida aylanayotgan gaplarga munosabat…
  6. Намоз Нормўминнинг «Шиалар нимани истайди?» мақоласига танқидий назар
  7. Намоз НОРМЎМИН: ЁЗУВЧИ ИСМАТ ХУШЕВГА МАКТУБ…
  8. Андижондан Суҳайлий бобо: Таниқли журналист Исмат Хушевга табрик ўрнида (3)
  9. Мирзо Кенжабек: Талабаликнинг ёрқин хотираси Исмат Хушевга…
  10. Исмат Хушевга келаётган табрик ва қутловлар (12)
  11. Камолиддин Раббимов: Ахборот марказларини давлатда жамлаш вазифаси
  12. Бердиёр Жумаев: Чироқчидаги қотиллик учун ким жавоб беради?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.