"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Дунё ўзбеклари” – Миллат минбари (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)

Адабиёт, Бош мақола, Муҳаррир танлови | 06/10/2020 23:47-     10741 марта ўқилди

 

Кенжабий
            ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ
                      Исмат Хушев фаолиятига бир назар
Ҳозирда, дунё миқёсида фикрлай олиш салоҳиятига эга аҳоли қатламини бирор асар ёхуд хабар билан ҳайратга солиш ниҳоятда қийин кечаётган бир пайтда, Исмат Хушев ташкил қилган ва  раҳбарлик қилаётган “Дунё ўзбеклари” кўплаб ўқувчилар қалбидан жой олишга улгурган  севимли интернет газеталаридан бирига айланди. Бу интернет нашрининг ўқувчилари орасида оқ –қорани фарқловчи, миллат дардини ўз дарди деб билувчи, эл-юрт манфаатини шахсий манфаатидан устин қўювчи фидойи инсонлар анча.
“Дунё ўзбеклари” кейинги икки йилликда маданий ҳаётимизда катта воқеа бўлди. Йигирма йил ичида қотиб қолган, бир ёқлама дунёқарашимизда бурилиш ясади. Онгимиз пучмоқларида кул босган чўғларни қайта яллиғлатди. Тасаввурларимиз чегарасини кенгайтирди. Шууримиз шуълалари қоронғу дунёларимизни ёритди. Тафаккуримиз давр воқеаларини замон элагидан ўтказиб, яхши – ёмонни ажрата олиш даражасига кўтарилди.
“Дунё Ўзбеклари” икки йил ичида Ўзбекистон матбуоти йигирма йилда қилолмаган ишларни бажаришга эришди. Жамиятимизда кундан кунга чигирткадек урчиб бораётган порахўрлик, коррупция, юрт бойликларини ноқонуний ўзлаштириб олиш, тилёғламалик, фоҳишалик, маддоҳизм, инсон қадр қимматини ерга уриш каби ярамас иллатлар илдизларини очиб бериш йўлидаги мақолаларни ўз сайти орқали ўқувчиларга етказиб беришдек эзгу ишларни уддалашга ҳаракат қилмоқда.
Исмат Хушевнинг яна битта ютуғи шундаги, у ўз шахсига билдирилаётган танқидий фикрларни ҳам,  шаънига айтилаётган туҳматларни ҳам сайтда бериб боришга ўзида куч топаяпти.
У ўз сайтида барчага бирдай жой ажратишга, ҳатто,  оппозициядаман деб юрган баъзи бир тутириқсизларнинг тутириқсиз мақолаларини ҳам ўқувчиларга етказиб беришга, уларда фикр уйғотишга ҳаракат қилмоқда. У эл- юрт учун юракдан айтилган сўзларга (шахсидан қатъий назар) ҳурмат билан қараш ҳадисини олган йигитлардан. Афсуски, бу камдан-кам журналистларга насиб қиладиган фазилат.
Исмат Хушевга нима керак бу бош оғриқлар? Канаданинг кўркам шаҳрида, тинч ва осуда кварталларининг бирида жойлашган файзли хонадонида хотиржам, ҳеч кимга ёмон кўринмасдан, бирор бир бизнес билан шуғулланиб миллионерлар қаторига қўшилиб юрса бўлмасмиди? Менимча, агар шу иқтидорини, ташкилотчилиги, куч-кувватини фақат ўз манфаати йўлида бойиш учун сарфласа эди, бу мақсадга аллақачон эришган бўларди.
Лекин у бошқача. Тамоман бошқа йигит. Ўзгаларга ўхшамаган бўлгани учун ҳам кўпчилик истамаган, истаганлар эса уддасидан чиқолмаган йўлдан бормоқда.
Исмат Хушев бу сайтни очиб, йўлга қўйгунга қадар қанча қийинчилик ва йўқотишларни бошдан кечирганлигини бир тасаввур қилиб кўринг. Уни тақдир не кўйларга солмади. Уни букиб, синдириб, янчиб, бир латта сингари улоқтириб юбормоқчи бўлишди. Исмат тугади, тамом. Энди қайта туролмайди, деб ўйладилар. Лекин у қабоҳат салтанатининг тўралари исканжасидан фикран янгиланиб, қалбан ороланиб, руҳан тобланиб чиқди.
Тўпни қанча ерга урсангиз шунча юқори сапчийди. Қанча кучли тепсангиз шунча узоққа бориб тушади. Ижодкор аҳли ҳам шундай. Қанча хўрланса, таҳқирланса иккиланишлари қатъиятлашиб, иродаси метиндай тоблана боради.  Уни энди на бир тўсиқ, на бир тазйиқ ва маломатлар қайтара олади. Унинг ички туғёнлари бўрондан ҳам, тўфондан ҳам қудратлироқ кучга, ўзи эса миллат номидан сўзлашга маънан ҳақли бўлган ШАХСга айлана боради.
Йиқилганда кўр шоир истеъдодини,
Йиқилганда берар сўзнинг додини.
Унинг тиниб – тинчимай мақолалар, хотиралар, шеърлар ёзаётгани юқоридаги сатрларимни ёдимга туширди.
Мен унинг асарларини таҳлил қилишдан йироқман. Бундай қилишлик олимларимизнинг иши. Мен фақат унинг сайтида бериб борилаётган мақолаларни, хабарларни кузатишимдан ҳосил бўлган фикрларимни баён қилмоқчиман, холос.
Ёзган мақолаларида жамиятимиздага иллатлар соддароқ йўсинда баён қилинганлиги унинг журналистик иқтидорига соя солмаган, балки, аксинча, асарларининг ўқимишлилигини оширган.
Агар сайтда жамиятимиздаги кўз кўриб, қулоқ эшитса ишониб бўлмас даражага келган қабоҳатлар илдизи очиб беришга ҳаракат қилинмаганда эди, “Дунё Ўзбеклари”  ўқувчилар орасида бу қадар эътибор топмасди. Ҳозирда бу сайт улуғ ёзувчимиз Одил Ёқубов бошқарган пайтдаги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасидай нуфузга эга бўлиб бормоқда.
Яхши кунлар кўриш илинжида йигит-қизларимиз, айниқса, аёлларимизнинг чет элларда иш излаб изғишлари, кўча супириб, мунғайиб юришлари кўксида тариқча виждони бўлган ўзбекнинг юрагини ларзага солмасдан қўймаса керак.
Чет элларни қўя турайлик. Ўзимизнинг шаҳарларимиздаги мардикор бозорларини бир айланиб кўринг-чи. Эркакларнинг мардикорликлари олдин ҳам бўлган. Лекин бугунги даражада – жамиятнинг меҳнатга лаёқатли аҳоли қатламини қамраб олиш даражасида бўлмаган. Бу алоҳида мавзу. Аммо иш топиш умидида қалдирғочдай қатор туришган аёлларга кўзингиз тушганида юрагингизда нимадир ўзилиб кетгандек бўлади.
Кўзларидаги чексиз бир мунг, умидсизлик, бугун шомгача бола – чақам егулигига етгулик пул топа олармиканман? – деган аёвсиз бир сўров қотиб қолгандай. Миллатимизнинг қадр – қимматини, шаънини ерга урадиган “АЁЛ МАРДИКОРЛАР” биз ҳар куни қоралаб келаётган советлар империяси даврида ҳам бўлмаган эди. Ўзини, ўзлигини англаган инсон учун бу аччиқ ҳақиқатни тан олишлик ҳам мардликдир.
Унинг хотиралари ўзи бир олам. Бу хотираларни ички бир титроқ билан, ўртаниш, куйиниш билан ўқийсиз. Олий раҳбарият орасида ҳам яхши, инсофли, миллат ва мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган фидойи фарзандлар ишлаётганидан кўнглингиз тўлса, диёнатни унутган, мансаб ва пул деса дўст тугул, ота-онасини, юртини сотишга тайёр кимсаларнинг кирдикорликларини ўқиб юрагингиз орқага тортади. Кўнглингиз совийди. Ихлосингиз қайтади. Бундай мулозимларнинг юзига хаёлан, беихтиёр туфлаб юборгингизни билмай қоласиз. Юртнинг ғазнасига чўзилган қўлларини чопиб ташлагингиз келади.
У битган сатрлар мана мен деб бўй чўзиб турибди қабоҳатлар дунёси ичида. Нокасларнинг қилмишлари тарих саҳифаларига ўчмас тамға каби босилган. Бу сатрлар сиёҳи эл-юрт дардини ўз дарди деб билган йигитнинг қаламини бағир қонига ботириб битган битикларидир.
Бу сўз –  битикларни чўкич билан ўчириб бўлмайди. Ўтда ёқиб, сувга чўктириб ҳам бўлмайди.
Мамлакатни, миллий давлатчиликни уч нарса жарга етаклайди.
Биринчиси жаҳолат.
Хоҳ миллий, хоҳ синфий, хоҳ диний. Фарқи йўқ. Шаклан турлича бўлса-да, мазмунан бир хил.
Ўтган асрдаги иккита жаҳон урушининг миллий ва синфий жаҳолат келтириб чиқарган қирғинларини инсоният ҳали унутганича йўқ.
Бугунликда диний жаҳолат аждарҳо мисоли бош кўтармоқда. Бу жаҳолат тури ҳам инсоният бошига бундан-да бадтар кўргуликлар солиши мумкинлигини Ироқ ва Сурияда ҳаракат қилаётган, “Ислом давлати” деб аталмиш давлат томонидан амалга оширилаётган хунрезликлар ақл эгаларига бир сабоқ бўлмоғи керак. Бу ҳали бошланиши. Агар бу қора кучлар “Ислом давлати”ни тиклаб, ҳокимиятни қўлга киритсалар борми, эҳ-ҳе . Додингни Худо ҳам эшитмайди.
Иккичиси порахўрлик.
Қуйи бўғиндаги амалдорлар ўзидан юқори турувчи амалдорларнинг розилиги ва ҳомийлиги остида порахўрлик фаолиятларини юритишади. Уларга миллатнинг кўз ёши, тили, дини бир чақа. Ўз қоринлари тўйса бас. Бу сўқирга ҳам аён ҳақиқат.
Исмат Хушевнинг Олий ўқув юртларида содир бўлаётган порахўрликлар ҳақида бонг урган мақоласи кўнгилларни безовта қилиб келаётган муаммоларни қалқитиб юборди. У ердаги порахўрликлар миллат ўқ илдизига урилган болтадир. Олий ўқув юртларида бўлаётган очиқ – ошкора порахўрликларни кўриб ўсаётган ёшларимиз, “Устоздан ўтмаган шогирд шогирд эмас”, – деган нақлга амал қилиб улғаядиган бўлсалар,  устозларидан-да етук, мукаммал порахўр мутахассислар бўлиб этишишлари ойдинлаша боради.
Учинчиси маддоҳизм.
Маддоҳизм – замонавий кўринишдаги таъмагирлик. Таъмагирликнинг маданийлашган кўриниши. Итнинг ялоғига яқинлашар бўлсангиз думини ликкиллатиб, қийшанглай бошлайди. Кўпчилик китобхонлар маддоҳларни итларнинг одам шаклидаги қиёфаси, деб кесатиқ қилишлари шундан бўлса керак.
Маддоҳизм давлат идеолгияси даражасига кўтариладиган бўлса, унинг миллий давлатчиликка етказадиган зарари энг қаттол экстримистлар амалга оширадиган қўпорувчилик кўламидан ҳам ошиб тушади. Маддоҳизм амалга оширадиган ишлар жамият тараққиётига юз йиллаб тўғаноқ бўлишини унутмайлик. Бугунги кунда маддоҳизм илдиз отиб, ўсиб, униб, улкан бир дарахтга айланди. Шохига урсангиз саройлар силкинади.
Кўплаб  тўй ва маракаларда олимларимиз, ижодкорларимиз билан гурунглашиб қоламиз. Ҳасратидан чанг чиқади. Илм аҳлининг иқтисодий аҳволи ҳамин қадар эканлиги, халқ аҳволи ҳам ҳавас қилар даражада эмаслигини айтишади. Газеталар фақат ҳамду сано, олди –қочди мақолалар босаётганидан ҳасрат қилишади. Мен секин гапнинг ўзанини бошқа томонга буришга ҳаракат қиламан. Ҳозирда мақола чиқариш муаммо бўлмай қолганлиги, дунёнинг исталган интернет сайтида эълон қилишлари мумкинлигини айтаман. Чуқур уф тортишади. Кароғларида қотиб қолган ҳадик ва қўрқувнинг соясини кўргандай бўламан.
Олимларимиз юраги дов бермас экан, ўзгалардан нимани кутасан.
Алоқа технологиялари ҳаддан ташқари ривожланган ҳазирга даврда бирор бир сирни аҳолидан яшириш мушкул. Далада чопиқ қилаётган деҳқон ҳам турган жойида дунёнининг исталган нуқтаси билан алоқа қилиш имконига эга. Шу оддий реалликни назардан қочираётганлар хато кетади.
Биласизки, бировни мажбурлаб яхши кўрдириб ҳам, ёмон кўрдириб ҳам бўлмайди. Бироз фикр қилган, дунё тараққиёти қай йўлдан бораётганини озгина тасаввур қилган одам кимнинг ким эканлигини ёхуд қайси жамият қай даражада ривожланганлигини англай олади.
“Дунё ўзбеклари” кўнгилларда ажиб бир энтикиш, илиқлик уйғотади. Уч-тўрт кун сайтга кириш имкони бўлмай қолса беихтиёр соғинасиз. Ниманидир йўқотиб қўйгандай ҳис қиласиз ўзингизни. Сайт ичига кириб борганингиз сари дунёда ҳақиқат ва адолатнинг ўзга ўлчамлари ҳам бор эканлигидан тасавурингиз бойиб, дунёқарашингиз ўзгара боради. Қонунга хиёнат халққа, давлатга хиёнат эканлигини англай бошлайсиз. Ўзгалар фикрига ҳурмат билан қараш туйғуси пайдо бўла бошлайди. Буларнинг бари мамлакатнинг тўлақонли ривожланишига, миллатнинг камол топишига замин ҳозирлаши эканлигини қалбан ҳис қиласиз.
Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор, дейдилар. Ҳар ким ўзича ҳақ. Масала қандай нуқтаи назардан қарашда. Ватанпарварлик бақироқлик дегани эмас. Ўзбекистон!, Ўзбекистон!, деган билан ҳеч нарса осмондан тушмайди. Муаммолар ўз-ўзидан ҳал қилиниб қолмайди. Ватанпарварлик бу тўғри, изчил, собит ҳаракат. Унинг иқтисодига, маданиятига, маънавиятига, сиёсатига, санъатига қўшган ҳиссаси билан белгиланади. Тилга бўлган эътибор эса ватанпарварликнинг олий кўриниши.
Бугунликда ушбу умуммиллат минбаридан бирор жўяли сўз айтиш, фикр билдириш катта масъулият юклайди. Унинг жавобгарлик юки елкангдан босиб туради. Бир қаламга қарайсан, бир қоғозга. Ҳис – туйғуларингни  жиловлаб олишга ҳаракат қиласан.
Ҳақиқий истеъдодлар руҳий қувватни ҳаётдан – ҳақиқат аталмиш манбадан олади. Агар шу манбадан бир қадам чекинар бўлса, айтганларида ёлғон бўй кўрсатиб туради.
Бу жиҳатдан Исмат Хушев юртимиздан минглаб чақирим масофада яшамасин, биз, ватанда кўкрак кериб юрган ватанпарвар ижодкорлардан юз баробар савобли, фойдали ишларни амалга оширмоқда. Бу қуруқ мақтов эмас. Шунчаки бор гап.
Исмат Хушев ҳақида фикрлар турлича. Биров ундоғ, дейди, биров мундоғ, дейди. Буни табиий ҳол деб қараш керак. Фикр уйғотмаган асар ўртамиёна, тез унитилиб кетганидек, турли фикрлар, қарашлар уйғотмаган шахслар ҳам тез унитилади. Исмат ўртамиёна шахс эмас. Унинг халқимизга, давлатимизга, миллатимизга қилаётган хизматлари катта ҳарфлар билан муҳрланиб қолажак. Унинг хизматлари – битикларини унитишга уринганларнинг ўзларини тарих унутажак. У ишлаяпти. Хоҳ мақола, хоҳ шеър бўлсин, ёзаяпти.
“Дунё Ўзбеклари” сайтини икки йил ичида миллат минбарига айлантира олди. Сайт фаолиятини жаҳоннинг 150 дан зиёд мамлакатидаги ўқувчилар кузатиб боришаётганининг ўзи юқоридаги фикрларимизга бир далил. Улар миллат ва давлатимиз эртасига бефарқ бўлмаган ўқувчилардир.
Исмат Хушев ҳаёти ва ижоди бир китобга эмас, бир неча китобга арзигулик. Пайти келиб адабиётшуносларимиз томонидан ўрганилишига, ўзининг объектив баҳосини олишига ишончим комил.
Йўл қўйган хатоларидан уяладиган, афсус чекадиган, хижолат тортадиган, жирканадиган даражада битган битиклари унинг ШАХС бўлиб камол топаётганлигини кўрсатиб турибди.
Мен бугун кўнглимдан кечган кечинмаларимни шунчаки қоғозга туширдим, холос.
Мақолани унга бағишлаган қуйидаги тўртлигим билан тугатмоқни лозим топдим.
Оқарса ҳам сочларинг қордай,
Кўнглинг бўлсин доим баҳордай.
Эъзозлансин тилларда номинг,
Униб ўсган қутлуғ диёрдай.
Кенжабий, 
 Тошкент шаҳри. 
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

12 шарҳ

  1. Tangrim dini -Turkiylar dini
    06/22/2016 at 5:50 PM  (Edit)

    Kenjabiy juda kuchli analiz qilgan. Ayniqsa diniy jaholatni juda to’g’ri ta’riflagan. Diniy jaholat sabab korrupsia rivojlanmoqda.
    Ajdodlarimiz Tangrim dinida bo’lganlarida Hinnu va Hunlar imperiasiga asos solishgan va Evropaga va Rossiyani ishg’ol qilishgan. Hozir esa musulmon o’zbeklar Rossiyada mardikor va Suriyada jihodchi bo’lib o’lib ketmoqda.

    REPLY
  2. Ismat Hushevga
    06/21/2016 at 7:01 PM  (Edit)

    Hotiralaringizni o`ib, bu gaplar rostligiga ishondim.

    REPLY
  3. Ёзувчилар уюшмасидан
    06/21/2016 at 7:01 PM  (Edit)

    Мақола чуқур таҳлил ва холислик билан ёзилибди. Ўзбекистон матбуотида бундай савод билан ёзилган таҳлилий мақолаларни ҳозир топиш жуда қийин. “Дунё ўзбеклари”ни шунинг учун ҳам бугун Ўзбекистонда жуда кўпчилик билади ва севиб мутолаа қилади десам, янглишмасам керак. Кенжабийнинг бу мақоласи Исмат Хушевнинг шу пайтга қадар журналист сифатида қилиб келган барча хайрли ишларига муносиб жавоб бўлибди. Мен бугун Канадада давлатида истиқомат қилиб юрган бу талантли журналистга чин дилдан яна бир бор ҳавас қилдим. Давлатидан ва мансабидан қувилганлар бу дунёда жуда кўп. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам чет элларда Исматбекдай ўз йўлини топиб кетолмайди. Қанчадан қанчаси ном нишонсиз йўқ бўлиб кетди ва кетаяпти. Ҳатто Жаҳонгир Маматов ва Дадахон Ёқубов деган ўз даврининг энг машҳур кишиларини ҳам бугун биров эсламайди. Лекин Исмат Хушев ва унинг оламшумул сайти бугун ҳамманинг оғзида. Демак инсон ҳақ сўзни маромига етказиб айтиб турса, у қаерда бўлишидан қатъий назар, ҳамиша эл назарида бўларкан. Кенжабийга ҳам, Исмат Хушевга ҳам, Дунё ўзбекларига ҳам омад доим ёр бўлаверсин. Яна бир бор таваллуд кун муборак, Исматжон!

    REPLY
  4. Ватандош
    06/21/2016 at 6:58 PM  (Edit)

    Mana bu haqiqiy sadoqatli do`st va muhlisning ishi bulibdi.

    REPLY
  5. Мухлис
    06/21/2016 at 6:57 PM  (Edit)

    Kenjabiyga rahmat!

    REPLY
  6. Музаффар
    06/21/2016 at 6:57 PM(Edit)

    Juda chuqur va tahliliy maqola bo`libdi.

     

  7. 4 шарҳ

    1. Alisher..
      04/18/2017 at 2:57 PM  (Edit)

      Энди Юсуф Жумадан ассалому-алайкум Исмат ака, олдиндан рахмат биз “дангасалар” номидан изохларимизга”корректировка”..учун рахмат Исмат ака) уз шахсингиз хакида салбий фикрларни кутаверинг..у инсон Гурланлиларга, Мухаммад Солих ОМОН Матжон …ё булмаса УЗИ уйлаб топади “авторитет”ни, туйларда гураш тутуб юрган оддий инсон Валерий палвон..ва уларнинг оркасидан Хоразмга салбий фикрлар таргиб килади…

      REPLY
    2. Рустам (ака)
      04/17/2017 at 1:51 PM  (Edit)

      Кенжабий укамиз, Исмат Хушевни шахсиятига холис бохо бериб, уни дунё караши, Ватани, Халкига булган чексиз садокатини жуда тугри баён этибди. Рахмат Сизга Кенжабий!

      REPLY
    3. Ёзувчилар уюшмасидан
      04/17/2017 at 10:19 AM  (Edit)

      Дарҳақиқат, Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” нашри бугунги ўзбек журналистикасида жуда катта ва ўзига хос бир мактаб яратди. Буни Кенжабий укамиз жуда тўғри ва ўринли таъкидлаб ўтган. Бугун Ўзбекистонда олим ва зиёлилар, ёшлар, санъаткор ва ижодкорлар Исмат Хушев ва унинг сайтида чоп этилаётган мақола ва ижод намуналаридан яхши хабардорлар десам, адашмайман. Айниқса, вилоят ҳокимлари, республика раҳбарлари ҳам бу нашрни мунтазам ўқиб боришларига шахсан гувоҳман. Тошкент шаҳар ҳокимининг юқори мартабали ҳамкасбларимиздан бири билан бўлган учрашувида Эшонқулова исмли журналистнинг Тошкент ошхоналаридаги чидаб бўлмас шармандали ҳоллар ҳақида чоп этилган танқидий мақоласи суҳбат мавзуи бўлган. Янги сайланган президент ва тайинланган Бош вазир ҳам “Дунё ўзбеклари”да Ўзбекистон телевиденияси ҳақида эълон қилинган танқидий мақолаларни бир неча бор муҳокама қилганларидан хабардорман…

      REPLY
    4. Замира
      04/17/2017 at 4:48 AM  (Edit)

      Юрагимдаги гапларни ёзибсиз, Кенжабек, раҳмат. Исмат Хушев ва Дунё Ўзбекларининг ўрни ўзбек матбуотида ростдан ҳам беқиёс.

Ўхшаш Мақолалар:

  1. Шокир САЪДУЛЛАЕВ – НУҚТАИ НАЗАР: ИСМАТ ХУШЕВ КИМ ЎЗИ? (3)
  2. Хамроқул Асқар: МУБОРАК НАВРЎЗ АЙЁМИ ТАБРИГИ (Дўстим Исмат Хушевга)(3)
  3. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга келган танқидий мактуб (3)
  4. Дадахон Ёқубов: Касбга садоқат (Исмат Хушевга табрик ўрнида) (2-мақола) (3)
  5. ИСМАТ ХУШЕВ ЛИБЕРАЛМИ (Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга қутлов ўрнида) (3)
  6. Дадахон Ёқубов: Касбга садоқат (Исмат Хушевга табрик ўрнида) (4-қисм) (3)
  7. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга табрик ва қутловлар (2) (3)
  8. Дадахон Ёқубов: Касбга садоқат (Исмат Хушевга табрик ўрнида) (5-қисм) (3)
  9. Исмат Хушевнинг Ўзбекистонга сафарини кўриб ва тинглаб (4-мақола) (3)
  10. Исмат Хушев ва “Дунё ўзбеклари”нинг ўзбек журналистикасидаги ўрни… (3)
  11. Дадахон Ёқубов: Бу дунёда сўзим қолгай. 2-мақола (Исмат Хушев ижоди ҳақида) (3)
  12. Бош муҳаррир И.Хушевга: Ишончни йўқотиб қўйманг! (3)

 

2 шарҳ

  1. Bashorat Eshova
    04/19/2017 at 1:07 AM  (Edit)

    Дуне узбекларини укимаган инсон булмаса керак. Хеч каерда езилмаган хабарларни биринчи булиб Дуне узбекларида укишимиз мумкун. Дуне Узбеклари Энг ажойиб сайт яшасин Исмат Хушев!

    REPLY
  2. Сайёрхужа угли
    04/19/2017 at 12:31 AM  (Edit)

    Одамларга дунё узбеклари ёки бу сайтни мухарририни ёкаётгани сабаби..Одамлар 26 йил очик фикрлар..дадил гаплар эшитмай..ёки ёза олмай вахима остида колгандилар…бугун бирданига бу сайт гуёки одамни ёруг жахонга олиб чикиб куяётгандек туюлиб колди…эл орасида гап юради яъни…кулингдаги куйинг арконини узиб кочиб кетгандан кейин..ха..энди ..Аллох йулида эхсон десанг утмайди..балки куйинг кулингда турганида эхсон кила олсангина..мана буни эхсон дейдилар..Исмат Хушев Каримов ёнларида юрганларида..бирор марта булсада..нохак камалганларни ёдига олганмикинлар??? Якин Самандар Куконов озод этилибди…дея озодлик радиосига интервью бергандилар..ва хали хамма махбуслар озод этилади..дегандилар…шундан бери махбусларни унутдилар…чунки узбек Турмаларида (бу кишини назарида) факат террористлар колди шекилли. ..ёки камалган шахс..журналист ..ёзувчи булсагина Мазлума..аммо мусулмон нохак камалсада..уни айби мусулмон лиги…шунбай ми??? Бир суз билан айтганда хамма жонзотни куксида калб бор. .ана уша калб тугриликга ..эзгулик га мойил килиб яратилган…килгуликни килиб…килиб..энди кечирим сураб куйсам иш битди деган киши каттик адашибди..яъни калби ичида бир куч..бир садо колган бутун умри давомида..килган хатолари сабаб…вужудини..борлигини..эзиб..азоблаб боради…буни хар ким яхши билади..лекин сиртга чикаргани уялади..инсон хакни хак..нохакни нохак дея олишга буюрилган. ..масалан…Абдулла орипов..машхур шоир…тан олиш керак. .лекин аксар умри ичкилик ичиш билан утди..ёкт мухаммад юсуф..роса ичкилик га берилди…рауф парфини эса ичмаган куни булмай утди. .хуш??? Савол??? Христианлар .яхудий динига мансублар…кел!!! Бир кун ярим кун намоз укиб ташлай..ёки бирор кун руза тутай (худди буюклик ва мусулмонликни даъво килаётган мусулмон кишиси бир кайф сафо килиб куяй барибир эрта утиб уламан деяётгандек)..деяпти ми? Хатто ушалар худо ботил деб айтган диний акидаси учун курбон булишаяпти..узбек зиёлилари эса, бир парча когоз..нишох ва мадх учун..сизга теккан ук менга тегсин!!! ! керак сиз учун конституцияни эмас..куръонни хам узгартириб берамиз…сизга айтмай..ашъаоримни кимга айтай…мехр куёшим..мени одам килган…улганида эса..ДОДАМНИ КАЙТАРИБ БЕРИНГЛАР!!! Дея уввос солиб йиглаб юрибди..хуш бундай миллат кайси ва кандай муомалага лойик?!?!?

    REPLY

Ўхшаш мақолалар:

  1. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга Ёзувчилар уюшмаси аъзолари номидан мактуб
  2. Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир! (Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али диққатига)
  3. Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…
  4. ШОИР ЭРКИН ВОҲИДОВ ХОТИРАСИГА (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  5. 29 март – шоир ва драматург Тўра Мирзо туғилган кун. Муборакбод этамиз. (1-қисм)
  6. Фахриддин Тожимурод: Ҳалима опамиз… Ўзбекнинг Ҳалимаси.
  7. Абдулла Орипов ҳақидаги биз билмаган ҳақиқатлар…
  8. Жаҳон меҳробида пайдо Алишер… Шодмон қасида айт сен ҳам, эй қуёш!
  9. “КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ”ГА БИРИНЧИ БИТИК – Баҳром Ғойиб
  10. ЎзА: Адабиёт – инсон фаолиятининг ичкаридан олинган сувратларидир…
  11. ЎзТВ раиси Алишер Ходжаев ҳақидаги ҳақиқат ва миш-мишлар (Фелъетон ўрнида)
  12. Аҳли Расул Муҳаммад: ХАЙЁМ МАЙХОНАСИ…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94868 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33444 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33358 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33323 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32957 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31790 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31738 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31531 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31528 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31472 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31469 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31466 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31463 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31458 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31456 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31453 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31453 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31452 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31451 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31446 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31443 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31440 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31440 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31439 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31436 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31433 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31431 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31429 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31428 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31428 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31427 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31427 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31427 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31425 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31423 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31422 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31420 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31419 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31419 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31412 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31412 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31411 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31410 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31408 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31408 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31407 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31407 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31407 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31406 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31406 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31404 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31400 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31400 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31399 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31399 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31398 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31396 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31396 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31396 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31395 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31393 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31393 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31393 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31392 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31391 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31390 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31389 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31389 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31387 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31386 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31385 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31384 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31383 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31383 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31382 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31380 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31380 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31378 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31377 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31376 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31373 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31373 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31373 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31372 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31369 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31361 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31357 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31357 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31354 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31351 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31350 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31347 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31346 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31345 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31345 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31345 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31341 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31339 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31338 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31336 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31336 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31334 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31333 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31333 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31333 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31333 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31328 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31326 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31325 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31324 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31323 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31322 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31322 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31317 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31316 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31314 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31314 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31313 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31310 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31309 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31309 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31308 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31307 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31304 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31304 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31303 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31301 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31301 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31300 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31300 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31300 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31298 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31296 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31295 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31294 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31293 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31293 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31291 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31291 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31291 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31290 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31290 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31290 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31289 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31288 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31286 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31285 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31285 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31283 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31281 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31279 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31279 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31278 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31277 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31276 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31274 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31273 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31272 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31271 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31271 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31270 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31269 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31269 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31268 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31267 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31266 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31266 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31266 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31263 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31263 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31260 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31258 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31258 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31254 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31253 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31250 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31246 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31245 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31243 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31243 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31243 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31242 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31238 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31237 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31237 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31235 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31234 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31233 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31232 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31232 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31231 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31231 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31230 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31228 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31225 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31224 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31223 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31222 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31221 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31219 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31218 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31218 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31215 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31214 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31214 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31213 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31212 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31212 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31211 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31210 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31210 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31208 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31208 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31207 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31205 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31204 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31204 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31201 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31201 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31194 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31194 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31191 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31190 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31188 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31187 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31180 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31177 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31171 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31169 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31167 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31162 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31159 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган