"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Олимжон Тўхтаназаров: “Ҳар бир журналист Исмат Хушевдек бўлиши керак!”

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муаллиф ҳақида | 10/06/2020 21:58-     13651 марта ўқилди

Olimjon To’xtanazarov fikri: “Ҳар бир журналист Исмат Хушевдек бўлиши керак!”

“ҲАР БИР ЖУРНАЛИСТ ИСМАТ ХУШЕВДЕК БЎЛИШИ КЕРАК”
Оммавий ахборот воситалари расман 4-ҳокимият деб тан олинмаган бўлсада, халқ орасида “4-ҳокимият” деб юритилади.
Мен ҳам бир ОАВси ходими сифатида бир журналист ҳақида ўз фикримни ва у ҳақидаги дунё қарашимни сизлар билан ўртақлашмоқчиман. Ҳозирги шиддат билан ривожланиб бораётган замонда интернет нашридек тез ахборотни етказадиган тизим бўлмаса керак.
Мамлакатимизда мустақилликни илк йилларида ўз сўзини, фикрини, дилидаги сўзларини қоғозга тушириб, хақ йўлда қалам тебратган кўпгина ижодкорларимиз мамлакатни тарк этганидан албатта хабарингиз бор. Ёзувчилар,шоирлар, мухандислар, шиқокорлар, сиёсатчилар қўйинки, барча соҳа мутахассисларининг базилари ўзлари тазиқдан қочиб кетган бўлсалар базилари ўзларига қилинган тухматлардан қочишга мажбур бўлганлар. Бу ҳақиқатни мана бугун Шавкат Мирзиёев Давлат тепасига Президент бўлиб келгандан кейин, холис баҳо бериш учун айтилмоқда.
Шундай қувғинга учраган ўз юртини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган, ҳозирда Канада мамлакатида яшаб ижод этаётган “Дунё ўзбеклари” сайти ва “Исмат Хушев билан юзма юз” кўрсатувининг муаллифи жасоратли, қўрқмас, ҳақиқатпарвар журналист Исмат Хушев ҳақида гапирмоқчиман.
Тўғриси, мен Исмат Хушевни кўрмаганман. Фақат мақолалари, кўрсатувлари орқали таниганман. У менинг танимасада ёзган мақолаларимни Файсбук саҳифаларимдан олиб, ўз сайтида чоп этиб келган. Исмат Хушев ўзини мухолифат деб билмайди. У ўзини Ўзбекистон фарзанди деб билади. Ўзини халқ олдида қарздор деб ҳисоблайди. Мен унинг мақолаларини ўқир эканман, қоил қолмай иложим қолмайди.
У сайтда мақола берадими ёки муаллифлик кўрсатувида гапирадими фақат хақиқатни рўёбга чиқарилишини истайди. Хали ўзбек матбуоти ёритишга улгурмаган мавзуларни ўз сайти ва кўрсатувида беради. Мана сизга ҳақиқий журналистни иш фаолияти. У ўзи ҳақида ёзилган танқидий мақолаларни сайтда беради,кўрсатувида айтиб ўтади. Бирон бир оммавий ахборот воситаси ёки журналист ўзи тўғрисида билдирилган танқидни оммага ҳавола этганини билмайман.
Исмат Хушевнинг мени ўзига тортган тамони шуки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган сиёсатини олис, Канадада туриб қўллаб қувватлайди. Ўзбекистоннимиздаги ўзгаришларни холис баҳолаб, ўз фикрини айтиб келади.
Яқинда Шерзод Қудратхўжаев билан “собатаж” видео тарқалди. Ўзбекистон ОАВ жим турганда Исмат Хушев “Шерзод Қудратхўжаев хақ” деган мақола берди. Бутун кўрсатувини шунга бағишлади.
Президентнинг фармон ва қарорларига тезликда шарҳ беради. Авф ҳақидаги фармонга куни кеча берган шарҳи мисол бўлаолади. Мени сўзим кўпчиликка ёқмаслиги мумкин аммо, ёқса-да, ёқмаса-да айтаман Сиз Исмат Хушев бўлаолмайсиз!
У Ватандан олисда бўлсада ватанни ичида ватанни қайғу алами, шодлиги билан бирга ватанни сиёсати билан яшамоқда.
Бизга ҳозир Исмат Хушевдек журналистлар керак. Президентнинг ёнида ватан учун ёниб яшайдиганлар керак. Фидоий инсонлар керак. Бошқаларни камситмаган холда, Давлат маслаҳатчиси лавозимига унданда яхшироқ номзод кўрмадим. Унинг дастури Президентнинг сўзлари билан ҳамоханг бўлиб, халқнинг фаровон хаётга етаклаш.
Ҳар қандай ҳақиқатни одамни ўзига айтади. Мен ишонаманки ватан учун Президент учун жон беришга тайёр Исмат Хушев каби журналистлар. Одамлар унинг кўрсатувларини қизиқиб, ишониб кўрмоқда. Унга ишонмоқда. Ўзбекистон ОАВ қилмоқчи бўлган ишни у қилмоқда.
Мен шундай довюрак журналистни устозим деб биламан. Кимгадир ёқса, ёқмаса! Неча танқидий мақола бердим, “Кун.уз”, “Дарё.уз”,”Қалампир.уз”, “Ўза.уз ” барча уз – узларга мақола бердим. Танқидий бўлгани учун босиб чиқаришмади. Исмат Хушев одам ажратмайди. Унинг учун ҳаммага минбар берилади.
Шунинг учун ҳам унинг мухлислари кўп.Мен ўйлайманки, уни юқоридагилар ҳам ўқишади. Чунки , у ҳақиқатни айтади…
Мен Исмат Хушевни тез кунлар ичида Ўзбекистонга келиб, Президентнинг ёнида, Президент ислохатларини амалга ошишида ёрдам беришини истайман!
Худога минг шукурки, бизга Шавкат Мирзиёевдек Президентни берди.
Халқимиз Исмат Хушевни Шерзод Қудратхўжаевдек Президентнинг содиқ кадрлари қаторига киришига ишонади…
Олимжон Тўхтаназаров,
Наманганлик депутат,
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга мактублар» туркумидан
  2. Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…
  3. Шароф Убайдуллаев, Исмат Хушев ва Карим Баҳриев — матбуотга қайтиши лозим…
  4. Исмат Хушев кимнинг тегирмонига сув қуймоқда?
  5. ТАФАККУР ВА ҚАЛБ ЭРКИ – ЧИНАКАМ ҲУРЛИКДИР (Исмат Хушевга мактуб)
  6. Малоҳат Эшонқулова: Одамгарчилиги бор одам… (Исмат Хушев ҳақида)
  7. http://vodiymedia.uz: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!
  8. Исмат Хушев — 60 ёшда: Бир кун келиб у албатта машҳур бўлади, дейишарди курсдошлар
  9. ИСМАТ ХУШЕВ ЛИБЕРАЛМИ (Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири ҳақидаги тадқиқот)
  10. Ислом Каримовнинг журналистларга муносабати қандай эди?
  11. Урушдан кейин пайдо бўлган қўзиқоринларга ——(Яна Исмат Хушев ҳақида)
  12. Ғофуржон Пўлатов (Қарши): Журналист Исмат Хушев ҳақидаги мақолани ўқиб…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.