"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Айрим қозоқистонлик чегарачиларнинг ўрганган кўнгли ўртанса қўймаяпти…

Воқеа ва ҳодисалар, Муҳокама учун мавзу, Редакция почтасидан | 26/05/2020 18:43-     11492 марта ўқилди

Айрим қозоқ чегарачиларининг ўрганган кўнгли ўртанса қўймаяпти

Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди, ҳақиқий биродарлик ва қардошлик фазилатларини касб этмоқда. Бундай самимий ва ўзаро манфаатли алоқалар нақадар мустаҳкам эканлиги бугунги карантин пайтида, Сардоба сув омбори билан боғлиқ ҳодисалар асносида яна бир бор ўз исботини топмоқда, муваффақиятли синовдан ўтяпти.

Аммо икки халқ, икки давлат раҳбарларининг ана шундай дўстона алоқаларини тўлиқ англаб етмаган, ҳатто бундай яқинликка путур етказишни касб қилиб олган одамлар ҳозир ҳам учраб турибди. Улар оддий одамлар эмас, балки давлатнинг нуфузли идорасида ишлаётган ходимлар эканлиги, айниқса, афсусланарли. Бу гапларни шунчаки айтаётганимиз йўқ.

Охирги пайтларда Қозоғистон билан алоқаларимиз анча яхшиланиб, ҳатто бошқалар ҳавас қиладиган даражага чиққанидан, айниқса, биз каби узоқ сафарларга қатнайдиган ҳайдовчилар жуда хурсанд бўлиб кетгандик, — дейди Олим Турдиев (исми-шарифи ўзгартирилган). — Чунки тан олишимиз керак, узоқ йиллар давомида рэкетчилар, чегара постларидаги таъмагирликлардан зада бўлиб кетгандик. Энди ҳаммаси ўзгариб, кўксимизга шамол тегди деб тургандик. Аммо адашган эканмиз. Чунки юртларимиз ўртасидаги оқибат тобора яхшиланиб бораётган пайтда, Қозоғистон чегара қўшинларининг айрим ходимлари ҳалиям ўзгармаганини кўриб хафсаламиз пир бўлмоқда. Чегарадан ўтиш азобга айланган. Улар постдан ўтиб кетишимиз учун шофёрлардан пул талаб қиляпти. Бирор қоидани бузмаган бўлсак, айбимиз йўқ бўлса, ҳаммаси қонуний бўлса…Буларнинг барибир уларга умуман қизиғи йўқ. Уларни битта нарса қизиқтиради. У ҳам бўлса, «соққа». Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас экан-да.

Унинг ранжиганича бор. Масалан, Қозоғистондаги “Тажен-авто” назорат ўтказиш пункти олиб кўрайлик. Ундан ўтсангиз, Қорақалпоғистондаги “Даут-ота авто” НЎП орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келасиз.

Демак, бу нуқталар ҳар икки мамлакат ҳамкорлигини мустаҳкамлашда ниҳоятда катта рол ўйнаши кўриниб турибди. Шунга қарамай, “Тажен авто” пунктида хизмат қилаётган баъзи қозоқ чегарачилари ҳамон ўзларига билдирилган юксак ишончни очиқчасига суиистеъмол қилишда давом этишаётир. Улар Ўзбекистонга йўл олган юк машиналари ҳайдовчиларига бир текис “ўлпон” солишмоқда. Зарур ҳужжатлар бўлса-да, турли баҳоналар ва сунъий ғовлар яратиляпти, шундан сўнг 8-10 минг тенге(190-240 минг сўм)дан пул ундирилмагунча, шофёр ҳам, юк ҳам ушлаб турилибди.
Бундай “ҳушёр” таъмагирликдан эса хўлу қуруқ баравар ёняпти. Яъни ҳайдовчилар ўзбекистонликми, ёки хорижлик, юк Ўзбекистон учун мўлжалланганми, ё транзит орқали олиб кетиляптими, фарқи йўқ, барчага “погон соясидаги катта чўнтак тўлови” жорий этилган.

Ушбу ҳолат Ўзбекистонга товарлар импортига халақит бермоқда. Бу эса бугунги чеклов қоидалари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турлари бўйича тақчиллик кузатилаётган шароитда республикага реал хатар соляпти.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Уларнинг орасида коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган карантиндан, одамларнинг ноилож қолганидан “унумли” фойдаланиб, мўмай даромад топишни касб қилиб олганлари ҳам бор экан.

Хабарингиз бор, ҳамюртларимизнинг уйларига қайтишлари учун Қозоғистоннинг фақат “Ғишткўприк” назорат-ўтказиш пости орқали йўл очиб берилди. Бу ердан “Тажен-авто”гача бўлган масофа эса 2000 км.дан ошади. Бу ҳазилакам узоқлик эмас. Шунинг учун бугунги кунда “Тажен-авто” пункти яқинида Ўзбекистонга қайтишга уринаётган икки мингдан ҳамюртларимиз йиғилган. Улар қандай қилиб бўлмасин, ватанларига қайтишни исташади.

Ўзбекистон фуқароларининг чегарадан ўтишга бўлган бундай қаттиқ хоҳиши эса кимларнингдир қармоғига хўрак бўляпти. Гап шундаки, қозоқ назорат-ўтказиш пунктининг чегарачилари —капитан Райимназаров Бексултон, лейтенатлар Тулаев Алишер ва Ризаев Разакберди юртдошларимиздан пул ундиришнинг фирибгарлик схемасини йўлга қўйиб олишибди. Хусусан, улар одамларнинг ҳуқуқий саводсизлигидан фойдаланиб, уларнинг ишончига кириб олишяпти-да, 2-3 минг тенге (45-65 минг сўм) эвазига чегарадан ўтказиб қўйишда ваъда беришмоқда. Бу борада ҳатто ўзбекистонлик чегарачилар билан ҳам келишишни ўз “зиммалари”га олишаётганига нима дейсиз. Улар ваъдасига вафо қиляптими? Қаердан? Пулни олгач, туя кўрдингми йўқ дейиляпти, холос. Алданиб қолган Ўзбекистон фуқаролари эса энди пулларини қайтариб олишолмаслиги аниқ, жаҳллари чиққанидан эса фойда йўқ.

Жекешев Раҳим,

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

«

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  2. Исмат Хушевнинг Алишер Азизхўжаев ҳақида ёзганларини ўқиб…
  3. Ҳаётдан эмас, нафсингиздан хафа бўлинг (Юсуф Расулга жавоб ўрнида)
  4. Юсуф Расул: «Сиз бу мақолангиз билан ўзбек матбуотидаги ўлик сукунатни буздингиз…»
  5. Содиқ Нурмуҳаммад: Аслида, химояга муҳтож тўҳматчи эмас, тўҳматга қолганлар бўлиши керак…
  6. «Дунё ўзбеклари»га россиялик ўзбек ҳайдовчиларидан шикоят. «Озодлик» ва «ББС» диқққатига!
  7. «Дунё ўзбеклари» орқали Хоразм вилоят прокурори Бахтиёр Шомирзаевга очиқ ва аччиқ саволлар!!! (8)
  8. Тўлқин Қораев: Ватандошларга мурожаат!
  9. Фейсбук тармоғида тарқалган вирус ҳақида ёки Исмат Хушевнинг бунга нима алоқаси бор?
  10. «Дунё ўзбеклари»дан: Исмат Хушев номидан тарқатилаётган вирусларга алоқамиз йўқ!
  11. Сиëсий қочқинлар Ўзбекистонга бора оладими?
  12. Дилдорбек ҳожи РАҲМОНОВ: Сталин ҳимоячиси Сталин
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.