"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Малика Салимова: Аза очар бева ҳисларим, Оппоқ рўмол ўраб бошига…

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 22/05/2020 23:53-     10594 марта ўқилди

Малика Салимова

Ёпирилди туйғулар ёвдек,
Исканжага олди жонимни.
Кулин кўкка совурар хажринг,
Кўнгил деган ҳонумонимни.

Найзаларга тўлди курагим,
Илтижолар бўлмади қалқон.
Ишқинг ёриб қўйган юрагим.
Тўйиб-тўйиб ютаяпти қон.

Жанг авжида…
Сўзлар — мурдалар,
Тупроқ билан, ер билан битта.
Чалажони тошни тимдалар,
Сен чегара бузган ҳудудда.

Саволларнинг замбараклари,
Гумбурлатиб ўққа тутади.
Дўзоҳ ўти, аччиқ тутунлар.
Мени ямлаб-ямлаб ютади.

Аза очар бева ҳисларим,
Оппоқ рўмол ўраб бошига.
Лашкарларинг, бағритошларинг,
Чўмиларлар кўзим ёшига.

Ва ниҳоят, тугайди бари.
Ўқ тугайди ўқдонларингда.
Энг охирги умиднинг жони,
Узилади зиндонларингда!

Йўқ суюнма,
Ғолиб эмассан.
На тирикман ва на йўқ мурдам.
Пушаймонга асирмиз энди,
ТО УМРБОД!
ИККАЛАМИЗ ҲАМ!

Малика Салимова

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳалима Худойбердиева: Юрагимда ётар бир йўлбарс…
  2. КАРИМ БАҲРИЕВ: МУҲАММАД ЮСУФНИНГ СЕВИНЧИ ВА АРМОНЛАРИ…
  3. Карим Баҳриев: Сабр косасининг синиқлари…
  4. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  5. 25 март — таниқли шоир Саъдулла Ҳакимнинг туғилган куни. Чин дилдан табриклаймиз!
  6. ТОШКЕНТДАН МАКТУБ: ҒАФФОР ҲОТАМОВ – ХАЛҚ ДУШМАНИ, УНИ ОТАДИЛАР…
  7. Танишинг: Ёш ва истеъдодли шоир Шуҳрат Шокир ижодидан намуналар
  8. Шуҳрат Шокир: Бошим тошдан экан, ўлмадим ҳануз…
  9. Cаломат Вафо: «Мен эротик ёзувчи эмасман. Мен энг миллатпарвар ёзувчиман»
  10. Navoiy Hazratlarining Torontodagi kechasi — видео
  11. А.Кўчимов А.Ориповга: Бу дунёда шеърки, мангу – Ҳазрат, Сиз ҳам мангусиз.
  12. Сайфулло ҚУЛАЕВ: Мен — карвонман, юким кӯп оғир, Йӯлда ӯтар ёзим ва қишим…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.