"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Хонбиби ҲИММАТ қизи: КЕЛИН КИМ? ХИЗМАТКОРМИ?

Бош мақола, Муҳокама учун мавзу, Хотин-қизлар олами | 14/05/2020 01:19-     12777 марта ўқилди

КЕЛИН КИМ? ХИЗМАТКОРМИ?

Оқдарёлик Назокат (исмлар ўзгартирилган) қўнғироқ қилиб дардини айтди. Қизини туғруқхонага ташлаб қочган қайнонага орадан бир ярим ой ўтгандан сўнг келини керак бўлиб қолиб қўнғироқ қилибди. Шу пайтгача бир хабар олмаган, неварасига битта куйлакча ёки памперсини олиб бормаган бундай қайнонани ким деб аташ керак?

Қайнонани Туркиядаги ўғлига қўнғироқ қилиб, “Келиним мендан ҳол-аҳвол сўрамаяпти” дея нолишини қандай тушунишимиз мумкин? Куёв Яллабек эса хотинига қўнғироқ қилиб, уни, қизалоғини соғлигини сўраш ўрнига аёлини сўкиб, йиғлатганигачи? Бечора аёл асабийлашаверганидан сути ҳам келмай қолибди. Онаси қўшнилардан қарз олиб, каша олиб бераётган экан.

Қайнона пенсиясини тўплаб мол олибди. Энди молга қарайдиган одам керак экан. Назокатдан бир амаллаб қудасининг телефон рақамини олиб гаплашдим. Қудаси Тебранмасой чақалоққа қарашни билмасмиш. Ўша пайтда пенсиясини ололмаган экан. Энди мол сотиб олибди. Томорқадаги бедани ўриш, молга қараш, уйдаги юмушларни келин бажариши зарур экан.

Ўғли Яллабек Туркияда таралла бедод қилиб юрганини, шу пайтгача бир сўм пул жўнатмагани айтиб нолиди. Уйдаги 30 ёшдаги қизи Таманно ва 12 ёшли невараси Таралло уй юмушларини эплолмас экан. Шунинг учун энди келин уйга қайтиб келинлик вазифасини бажариши лозим экан.

Тебранмасой холанинг гапларини эшитиб тутақиб кетдим. Келин ким ўзи? Хизматкорми ёки қул? Қачонгача келин эрини, қайнона қайнотаси ва бошқа оила аъзоларининг кўнглига қараб яшаши керак? Улар олдида бошини эгиб, бир сўз демасдан туриши керак?

Келинлик вазифаси дея келинларга хизматкорлардек муносабатда бўлмаяпмизми?

Нега ўз қизимизни авайлаб, эҳтиётлаймизу келинга бошқача муносабатда бўламиз. Келин темир хотин эмаску! У ҳам бир оиланинг гулдек фарзанди. Сизга керак бўлмаса ота-онасига керак.

Айрим қайноналар хизматини қилдириб касал бўлганида “Бор, ота-онанг даволатсин” дея келинни кўзини ёшлатиб уйига жўнатади. Уялишмайдиям. Эртага сизнинг қизингизни ҳам шундай қилишидан қўрқмайсизми?

Ахир қайтар дунё бу! Бу гаплар айрим золим, келинига кун бермайдиган, қаҳри қаттиқ қайноналарга тегишли.

Хонбиби ҲИММАТ қизи,

журналист

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Элмира Боситхонова: «Ижтимоий тармоқлар кучини охирги ойларда кўрдим»
  2. Интернет орқали «бахт» овлаган «келинчак»нинг аянчли тақдири — Карим Баҳриев
  3. Дилмурод Бозоров: Аёллар байрами қачон урфга кирган?
  4. ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАРИ УЮШМАСИ РАИСИ, УСТОЗ МУҲАММАД АЛИ АКАМИЗГА
  5. Муллажонов оиласининг кирдикорлари (Ички Ишлар вазири А.Аҳмадбоев диққатига)
  6. Оқиб ўтди қанча сувлар жўша-жўша, Кўз тегмасин! Маҳмуд Ака ўша-ўша!
  7. Бахтиёр ШОҲНАЗАРОВ: Давлат монополияси остидаги телевидения 3-қисм
  8. Асад Беков: Иқтисодий Амнистия ҳаммага керак!
  9. Исмат Хушев билан юзма юз 7 январь 2020 йил Канада Бугуннинг биринчи дастури
  10. Хоразмни уч йил бошқарган Римажон Худойберганова билан суҳбат — Кун.ўз нашри
  11. Юлий Юсупов ислоҳотлар йўлидаги энг катта муаммо ҳақида — Кун.ўз нашри мақоласи
  12. Салом бериб бобо Қуёшга, зиёрат этамиз Қашқадарёни!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.