"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Аҳмад Турон бонг уради: Андижонда дуо қилинг…

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Редакция почтасидан | 14/05/2020 02:20-     11315 марта ўқилди

Андижонда дуо қилинг

Зиёратинг борганим замон,
Ўртайверар бир хис анда жон.

Томоғимга тиқилар тошлар,
Кўзларимдан тўкилар ёшлар…

Андижоннинг кўчаларида,
Кундузи ҳам кечаларида,

Бекафанлар рухи чирқирар,
Оҳларидан осмон зирқирар.

Аёл, гўдак, ёшу ҳам қари,
Оддий Ўзбек халойиқ бари.

Беш юзтами, мингтамиди жон,
Саноғи бир Аллохга аён.

Юртда кўплар излашур ҳамон,
Яқинлари кетдилар қаён?

Ҳеч бир айб қилмай кетдилар,
Гуноҳларин билмай кетдилар,

Болалари eтим қолдилар,
Оналари йиғи солдилар.

Фақат бунга келгани айбми?
Дардларини дегани айбми?

Қайдан ёғди ўқлар дафъатан?
Нега юртда кетди бекафан?

Ёғийми у ким олди жонин,
Ариқларда оқизди қонин?

Ким кўп кўрди ночор ҳаётин,
“Террорчи” деб сўнг қўйди отин?

Оғир мехнат сўнги шумиди?
Туши эмас ўнги шумиди?

Қай ўлкада туғилган эди?
Юртбошиси бошини eди!

Аскари ўз халқини отди!
Кўхна олам дахшатда қотди!

Ҳатто осмон бағрин тиғлади,
Чаррос ёмғир бўлиб йиғлади.

Нега ёмғир ёғмадинг эрта?
Кафан билан кетмади eрга?

Майитлари қайси чуқурда,
Чўлдами ё адирда, қирда.

Яқинлари келмасми энди,
Келиб дуо қилмасми энди?

Ҳамон келиб майдонда ётар,
Чизилишиб ёмғирда қатор.

Кимларнидир муштоқ кутади,
Келиб ҳар Май йили ўтади.

Қабри йўқлар кутади бизни,
Келмасак eр ютади бизни.

Йиғламанг эй азиз момолар,
Қўлни очиб қилинг дуолар.

Бисмиллахир рохманийр рохийм,
Аллох Ўзинг Рохману Рохийм.

Рухларини рахмат айлагин,
Шахид кетган каби сийлагин.

Амин. . .

Эй бугун яшаётган Ўзбек халқи.Бундай Аср қатлиоми қораланмас экан шундай катта-кичик қатлиомларнинг келажакда қайтарилмаслигига кафолат борми? Бу қатлиом хақиқий айбдорлари-ижрочиларининг, аёллар ва болаларга, ўз халқига ўт очганларнинг, буйруқ берганларнинг номлари мамлакатда қачон қораланади? Сизу-биздан кейинми? У ҳолда биз-шу қатлиом шоҳидлари киммиз?

Аҳмад Турон

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушевга мактуб: Анвар Тилланазаров ҳақида собиқ прокуратура ходимидан
  2. Ўзбекистон Президентига Самандар Қўқоновдан Қонун панасидаги қонунбзурлик
  3. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Хоразмнинг Қўшкўпиридан
  4. Отабек Тошев: Путин бошчилигидаги Россияга қўшилиш — хатарли!
  5. Бердиёр Жумаев: Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига!
  6. Юсуф Расул: «Сиз бу мақолангиз билан ўзбек матбуотидаги ўлик сукунатни буздингиз…»
  7. Виртуал қабулхона ва Навоий вилояти куч ишлатар тизими раҳбарларига
  8. Отабек Тошев: Мен Шавкат Мирзиёевга овоз бераман!
  9. Ўзбекистонда ҳам бир кун мана шундай учар чойхоналар пайдо бўлажак…
  10. Петров ва Бошировлар Россия махсус хизматларига алоқадор — Озодлик радиоси
  11. Ҳукуматни танқид қилган депутат сиёсатдан четлатилдими? — ББС ўзбек
  12. Алламжонов Facebook ва YouTube блокланиши ҳақида «Улар ҳозир қамоқда ўтирибди»
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.