Иғвогар карантинда ҳам иғвогарлигини қилади ёки Баҳодир Чориев ҳақида
Иғвогар карантинда ҳам иғвогарлигини қилади
ёхуд Баҳодир Чориевнинг ижтимоий тармоқларда алжирашлари ортида нима ётибди
Ўзбекистон халқи дунёнинг барча мамлакатлари сингари оғир синовга дуч келди. Халқимиз кўринмас душман — коронавирус инфекциясига қарши бир тану бир жон бўлиб курашмоқда, ҳукумат, бизнес пандемия туфайли юзага келган мислсиз инқирознинг оқибатларини юмшатиш, қийналиб қолганларга ёрдам қўлини чўзмоқда, ҳамма бир-бирига суянган, ҳамжиҳатлик кучайган.
Аммо шундай ноинсоф, ношукур инсонлар ҳам борки, оғир дамларда ҳайпга берилиб, одамлар орасига турли нифоқ солиш, ҳукуматга тиш қайраш, давлат раҳбарларини ёмонотлиқ қилиш билан шуғулланмоқда. Шулардан бири ўзимизнинг “қоракўз” — калтафаҳм, ҳукуматга гўёки ягона мухолифат етакчиси, алламбало тахаллусли Баҳодир Чориевдир.
Баҳодир Чориевнинг калтафаҳмлиги шундаки, у, гарчи ёши бир жойга бориб қолган бўлса-да, ҳалигача сиёсатчи даражасига етмаган, бир-икки сўм пул топиб, ақл топмаган, бефаросат, танбаллигича қолиб кетган бир кас. Иккита гапни эплаб ёзолмайди, гап-сўзида маъно-мазмун йўқ. Кимки Баҳодир Чориев билан мулоқот қилса, иложи борича, унинг пулини шилиш, фойдаланиб бир-икки сўм ишлаб олиш пайида бўлади.
Баҳодир Чориев Америкада оғир юк машинасини ҳайдайди, “дальнобойшик”лик қилади. Оғир иш, лекин шу топган пулларининг аксариятини Ўзбекистондаги “маслакдошлари”га юборарди. Масладошлар ҳамки Б. Чориев билан пули учун салом-алик қилади, холос. Улар ҳам ҳаводан келаётган пулларни олишиб, мазза қилиб яшашди, Баҳодир Чориевга фақатгина вақти-вақти билан ҳамду сано ўқиб қўйишарди. Шу йўл билан гўёки пулнинг “ҳисоботи”ни беришар эди. Хуллас, бу пуллар ҳавога кетар, Б. Чориевга сариқчақалик фойдаси тегмайди. Баҳодирдан пул келмай қўйган кун маслакдошлари ҳам ундан юз ўгиради.
Баҳодир Чориевнинг жиннилиги шундаки, у ҳар доим ўзига зиён етказиб келади. Масалан, ўтган йили “Америка овози” телерадиокорпорацияси биноси олдида бир ойлик очлик акциясини эълон қилди. Турли хурмача қилиқларни кўрсатди. У “Америка бунақа жинни хатти-ҳаракатлар учун индамайди”, деб хом ўйлаган бўлса керак. Америка сен сиёсий қочоқ бўласанми, мухолифат бўласанми, фарқи йўқ — руҳий касалхонага тиқиб қўяди. Шундай бўлди ҳам. Фақат ўзини қийнагани қолди. Унинг ҳолидан ит ҳам хабар олмади.
Баҳодир Чориевнинг бебурдлиги, ҳайвонсифат, эшшакмиялигининг яна бир кўриниши унинг оиласига муносабатидир. Ҳазрат Алишер Навоий ёзганидек, ҳар не қилма, эшшакни одам қилиб бўлмайди. Лекин у танбалнинг аҳмоқликларидан қариндошлари, оила аъзолари жабр чеккани ва ҳали ҳам чекиб келаётгани ачинарлидир.
Биринчи турмуши Феруза Ҳуррамова билан ҳаётини олайлик. Уларнинг 3 нафар фарзанди бор. Феруза анча ақлли-хушли, босиқ аёл. Ҳар доим эрини бу йўлдан қайтаришга, унинг қўлидан сиёсатчи бўлиш келмаслигини уқтиришга ҳаракат қилди. Лекин “танбал эшшак”ни деб бутун оила барбод бўлди. Бугун уч фарзанди Баҳодир Чориевни “ота” дейишга ор қилишади. Океан ортидаги савдойи ота ва фарзандлар умуман алоқани узишган. Феруза ҳозирда фарзандларини ёлғиз парваришлаб, турмуш аравасини тортиб юрибди. Танбал эшшак эса алимент ҳам тўламайди. Масъулиятсизликнинг олий чўққиси, хуллас.
Баҳодир Чориев энди Гавҳар Маҳмедова исмли иккинчи хотини билан яшайди ва ундан битта фарзанди ҳам бор. Гавҳар ҳам “хон”га мос тушган. Швецияга сиёсий бошпана олиб кетган, Баҳодир Чориев сингари палапартиш ҳаётни афзал кўрадиган хилидан. Айтишларича, Баҳодир Чориев анчадан бери иккинчи хотини Гавҳарнинг олдига — Швецияга қочиб кетишни режалаштириб юрибди. Чунки у АҚШ ҳукуматига анча солиқдан қарз бўлиб қолган. Америкада солиқ тўламайдиган одамдан ёмон душман йўқлигини эса ҳамма билади. Қонун бундайларни аяб ҳам, кечириб ҳам ўтирмайди.
Баҳодир Чориевнинг дадаси Ҳасан ота ҳам шу фарзанди — танбал эшшакнинг орқасидан ўтиб кетди. Раҳматли қанча азоб чекди, сиқилиб, кўчага чиқа олмай қолди, шу танбални дея тўю маъракалар унга ёт бўлди. Ёлғиз онаси ҳам анча қариб қолган. Боласини инсофга чақиришдан чарчамайди. Ака-укалари эса Баҳодир Чориевнинг қилиқларидан Ўзбекистонга келишга уялишади. Буни очиқчасига айтишаяпти ҳам.
Шу ўринда яна бир масала. Баҳодир Чориев узоқ йиллардан бери халқаро ҳамжамият томонидан кўзга кўринган ўзбек мухолифати лидери деб олинган Муҳаммад Солиҳни ҳар доим қоралаб келади. Уни ижтимоий тармоқларда ҳақоратлайди, шаънига номақбул сўзларни айтади, сайтида эса у ҳақда мақолалар эълон қилиб келади. Муҳаммад Солиҳни “сиёсий мурда” деб бир неча марта асоссиз мақолалар эълон қилган.
Лекин кўпчилик биладики, у Муҳаммад Солиҳнинг соясига ҳам арзимайди. Чунки Муҳаммад Солиҳ қилган ишнинг мингдан бирини қилдими у? У чеккан азобларнинг мингдан бирини бошидан кечирдими? Йўқ, албатта. Муҳаммад Солиҳ, ким нима деса десин, Ўзбекистон мустақиллик декларацияси муаллифларидан бири.
Баҳодир Чориева шунақа танбал одам. Ўзи эплаб икки кишини бепул тўплай олмайди, бошини қовуштира олмайди, лекин бошқа лидерларни эса қоралаб, уларни барча кўргуликларда айблаб юради.
Коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин пайти ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлган, шу кунлардан эсон-омон ўтиб олишни дуо қилиб Яратгандан сўраяётган бир пайтда, бу калтафаҳм фисқу фасод билан шуғулланаётгани ҳам унинг пастлиги, ноинсоф ва нонкўрлигидан, томи кетаётганидан далолатдир.
Мирали Қуддусов
журналист