Бош муҳаррир И.Хушевга: Қарши университетидаги аянчли ҳолатлар борасида
Ассалому алайкум хурматли Исмат Хушев.
Сизнинг Youtube орқали чиқишларингизни кўзатиб бораман.
Хурсанд буламанки бизнинг она Ўзбекистонлик сизга ухшаган мард уғлонлар борлигидан.
Мен Қарши Давлат университетининг собиқ талабасиман, собиқ дейишимга сабаб — 2019 йил декабр ойидан эътиборан нохақ талабалар сафидан четлаштиришди.
Шу сабабли мен хам сизга Қарши давлат университетидаги баъзи бир валломатлар, узини худо деб билгувчи коррупсия ботғоғига ботган рахбарлар хақида маълумот бермоқчиман.
Барчамизга сир эмаски 2020 йил 14-март куни мамлакатимзда илк бора Covid-19 коронавирус қайд этилди.
Ўзбекистон ҳукумати муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида бу юқумли хасталикнинг аҳоли ўртасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, она халқимизни бундай оғир синовдан соғ-омон олиб ўтиш учун барча зарур ва кескин чораларни амалга оширилмоқда.
Эл-юрт бошига оғир иш тушганда сафнинг олдида туриш, фидойилик ва жасорат кўрсатиш ҳаммамизнинг вазифамиздир.
Аммо Covid-19 коронавирус пандемияси шароитида масъулиятли ва синовли кунларда маънавий бирлигимиз, мустаҳкам ҳаётий эътиқодимиз билан барчага ибрат бўлиш ўрнига Ўзбекистон халқи ва Президентимизга хиёнат қилаётганларнинг, минг афсуски, олий таълим тизимида ҳам борлиги ҳаммамизни ўйлантирмай иложи йўқ деб ўйлаймиз.
Коронавирус туфайли мамлакатимизда юзага келган бу ташвишли ҳолатда халққа суянчиқ, миллатимиз келажаги бунёдкорлари бўлиш ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш ва тўхтатиш, инсоний талофатни кескин камайтириш ва бу хатарни илдизи билан қуритиш ўрнига Қарши давлат университетида ташкил этилган ижтимоий хафвлилик даражаси ўта юқори бўлган жиноий гурух аъзолари ректор Баходир Шоимқулов, проректор Юсуп Эшқобилов, ўқув бўлими бошлиғи Мақсуд Файзуллаев , Махсус сиртқи факултети декани Шавкат Тоғаев, услубчи Баходир Омонов (хозирда Ижтимоий фанлар факултети декан муовини) ва Мухсинлар томонидан бир қатор жиноятлар содир этилди.
Масалан 2020 йил ферал ва март ойларида Махсус сиртқи факултети талабаларини битирув олди амалиёти хисоботини қабул қилиш ва уни бахолаш учун хар бир талаба ўз гурух сардорлари (Мактабгача таълим — Эшқобилова Мохигул, Рўзиева Гулжахон, Авазова Санобар, Жисмоний маданият — Ахмедов Тохир , Бошланғич таълим ва спрот тарбиявий иши – Дилмуродов Сирожиддин, Оқбоев Хуршид, Бердиев Маннон, Ибрагимов Мусурмон ва бошқа ва бошқа гуруҳ сардорлари) пластик карточкасига 350000 (уч юз эллик минг) сўмдан ўтказиб берди.
Ўз навбатида 1500 нафар талабадан йиғилган пуллар қарийиб 500.000.000 (беш юз миллион) сўм пулни жиноий гурух аъзолари мансабига қараб тақсимланган деб ўйлаймиз.
Ушбу жиноий гурух аъзолари коронавирус туфайли мамлакатимизда юзага келган пандемияси шароитида Меҳир-шафқатли бўлиш ўрнига тобора нафслари хаталак отиб яна бир бор жиноятга қўл урдилар коронавирус пандемияси авж олган март ва апрел ойларида Давлат имтихонидан ўтказиш учун хар бир талабадан 1015000 (бир миллион ун беш минг) сумдан ўз гурух сардорлари пластик карточкасига ўтказиб берилди хамда нақд шаклда йиғилган пуллар жами 1500000000 (бир ярим миллиард) сўм берилди бу пуллар хам жиноий гурух аъзолари мансабига қараб тақсимланган деб ўйлаймиз.
Ўзбекистон халқи ва Президентимизга хиёнат қилаётган Қарши давлат университетида ташкил этилган ижтимоий хафлилик даражаси ўта юқори бўлган жиноий гурух аъзолари ректор Баходир Шоимқулов, проректор Юсуп Эшқобилов, ўқув бўлими бошлиғи Мақсуд Файзуллаев, Махсус сиртқи факултети декани Шавкат Тоғаев, услубчи Баходир Омонов (хозирда Ижтимоий фанлар факултети декан муовини) ва Мухсинлар ижтимоий химояга мутож Махсус сиртқи факултет талабаларидан АМАЛИЁТ ва ДАВЛАТ имтихонлари учун жами йиғилган пуллар 2000000000 (миллиард) сўмни қўрқитиш каби корупцион йўл билан ўзлаштирган (Бу холат 3-йил давом этганлигига ҳам эътибор қаратиш керак деб ўйлаймиз).
Ушбу хафлилик даражаси ўта юқори бўлган жиноий гурух фаолиятини тўхтатиш учун битирувчи барча гурух сардорлари пластик ҳисоби ва керак бўлса талабалар пластик операциясини текшириш керак деб ҳисоблаймиз.
Пул йиғилган гурух сардорларининг пластик карточка рақамлари
Эшқобилова Мохигул пластик карточка рақами 8600080452116840
Бердиев Маннон пластик карточка рақами 8600042387565293
Дилмуродов Сирожиддин пластик карточка рақами 8600042388118829
Сиздан шу маълумотларни оммага ошкор қилишингизни сўрайман.
Ғайбуллаев Махмуд Рустамович,
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Тасанно аждарни думини босибсизда укагинам Ким кизикиб кураркин бу таьмагир узидан колган дипломли гадойларга кимдир кизикармикин