КГБнинг чала жосусидан чала мухолифатчигача — Абдураҳим Пўлат ҳақида
КГБнинг чала жосусидан чала мухолифатгача — Абдураҳим Пўлатовнинг фисқу фасоддан иборат ҳаёт йўли
СССР КГБси ҳақида легендалар юради. Лекин бу легендаларнинг катта қисми миллионлаб одамларни қатағон қилиш, эркинлигини буғиш, зўрлаш, ялпи қўрқитиш эвазига юзага келгани, ҳалигача ўша қабоҳат салтанатига қалқон бўлган идоранинг ҳақиқий башараси очиб ташланмагани учун ҳам тирик бўлса, ажаб эмас.
Бу легендаларнинг ҳали ҳам айланиб юришида айримларнинг ўша даврларни ностальгия қилиши билан ҳам боғлиқ, деса бўлади. Оддий одамлар, бугунги кунда пенсионерлар айтса майли, лекин бугун ўзини “демократ”, “миллатпарвар”, “мухолифат” дея турли атамалар билан номлашни яхши кўрадиган, бугун океанортида тараллабедод қилиб, ширин ҳаёт гаштини суриб юрган “юртдошларимиз”нинг тилидан бу эски даврларни ширин хаёллар билан эслайдиганлар борлиги, айниқса, жирканчлидир.
Бугун ҳаётда Америкада яшайдиган, аслида эса виртуал оламда — Facebook’да уя қуриб олган, ўзбек халқига, Ўзбекистон раҳбариятига кун-кунора мағзава ағдариш билан банд мухолифат оламида чўчқа лақаби билан танилган Абдураҳим Пўлатов ҳам худди шундай КГБдаги фаолиятини ностальгия қиладиган муттаҳам ва аламзадалар хилидан.
Абдураҳим Пўлатов 1970 — 1990 йилларда Ўзбекистон ССР КГБси билан яқин алоқада бўлган, аввалига ўзи ишлаётган илмий-текшириш институтида, кейинчалик ўзини “мухолифат” деб билувчи шахслар орасида жосуслик қилган, ички “кухня”нинг гапларини етказиб турган.
Энг қизиғи, бу ҳақда ўзининг бир тийинга қиммат, маза матраси йўқ мақолаларида уялмасдан, мақтаниб ҳам қўяди. Ўша пайтлар кураторларидан олган кўрсатмалари асосида провокация қилиш, энди-энди шаклланаётган мустақиллик ҳаракати вакилларини дискредитация қилиш, уларни миллати, диний эътиқоди ва бошқа ўта шахсий белгилари асосида таҳқирлаш, ёмонотлиқ қилиш ишларига бош-қош бўлган.
Қаранг-ки, ўша инструкциялар асосида бугун виртуал оламда ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда. СССР КГБси аллақачон тарихга айланган-у, лекин унинг йўриқлари ҳали-ҳануз провокация қилиш, одамларнинг ҳиссиётига ўйнаш ва уларни бир-бирига гиж-гижлашда қўлланилмоқда.
Гап шундаки, одатда ноадекват кишиларда тузукроқ аргумент қолмагач, жирканч қилиқлари пайдо бўла бошлайди. Абдураҳим Пўлатов ҳам ижтимоий тармоқларда, интернетда миллат, дин борасида куракда турмайдиган фисқу фасодларни тарқатишга ружу қўйган.
Айниқса, Ўзбекистондаги ислоҳотлар халқ ва халқаро ҳамжамият томонидан эътироф қилина бошлагач, республика раҳбарияти шаънига тош отишга ўтади. Масалан, доимий равишда миллатлар орасида миллий адоват қўзғаш мақсадида республика раҳбариятини тожик деб атаб, мавжуд тузумни тожиклар режими, деб номлаб келади. Гарчи бу гапларда зиғирча асос бўлмаса-да, одамларнинг миллати, келиб чиқиши ҳақида бўҳтон тарқатиб, амалдаги ҳукуматни ёмонотлиқ қилишга интилиб келади.
Эски КГБча усул, албатта, бу.
Ёки қозоқ фарроши ўзбек профессоридан кўп маош олади, деб аҳмоқона ўхшатишлар қилади. Шу йўл билан одамларнинг ҳиссиётига ўйнашга, уларда амалдаги ҳукуматга нисбатан норозилик кайфиятини уйғотишга ҳаракат қилади. Яъни, ҳукумат фаолиятини танқид қилиш учун тузукроқ аргумент тополмагач, мана шунақа бачкана гап-сўзларга, пасткашликка ўтади.
Абдураҳим Пўлатов ва шунга ўхшаганларнинг яна бир қусури бор. Уларнинг Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳақидаги таассуротлари, фикрлари 1990-йилларнинг бошида қандай бўлган бўлса, шундайлигича қолиб кетган. Ўзбекистондан оёғи узилган бу кимсалар ўзбек халқини қолоқ, фикрлашдан йироқ деб билишади. Шунинг учун ҳам ўзбек халқини онги паст ҳисоблаб, фикрига қарши чиқаётганларни “чўчқавой” деб атайди, ўзбек халқининг устидан кулиб, қашшоқ деб камситади.
Абдураҳим Пўлатов “Фейсбук”да ҳеч ким қўллаб-қуватламаслигига қарамасдан, халқни 2019 йил баҳорида Мустақиллик майдонига чиқишга, оммавий норозилик намойиши ўтказиб, тартибсизликлар қилишга чақирган. Мустақиллик майдони тугул, унинг ўша чақириғи эълон қилинган “фейсбук”даги пости остига одамлар кескин эътироз билдириб, уни аҳмоқона ва провокацион хатти-ҳаракатлардан тийилишга чақиришган. Бунақа бемаъни ва аҳмоқона чорловлари туфайли ҳам одамлар уни “томи кетган” деб, сўкиб, кескин танқид қилиб келишади.
Охирги кунларда ўзбек халқи оғир синовларни бошидан ўтказмоқда. Коронавирус пандемияси, қолаверса, Бухоро ва Сирдарё вилоятларидаги юз берган табиий офатлар, шубҳасиз, Абдураҳим Пўлатов сингари кас ва пастлар учун КГБнинг эски йўриқлари асосида фисқу фасод қўзғашга ундаса ажаб эмас.
Томи кетган чала жосус, чала мухолифатчидан яна нима ҳам кутиш мумкин…
Сайёра Алиева
мустақил журналист
Абдураҳим Пўлатовни яхши инсон деб ҳимоя қилмоқчи эмасман. Лекин, бир нарса аниқ. Закир Салиев деган ҳам, Сайёра Алиева деган ҳам журналистлар йўқ. Русча мақолани ҳам, ўзбекча мақолани ҳам битта одам ёзганга ўхшайди.
80- йилларда СССРни йикитиш максадида КГБ томонидан оппозиция кучлари уюштирилгани хакида маълумотлар бор. Биргина Узбекистондаги баъзи мухолифат эмас, балки Болтикбуйи республикаларида, Россиянинг узида, Кавказ ва Закавказье республикаларида купгина оппозицион партиялар КГБ каноти остида пайдо булган. Лекин, бу дегани бутун КГБ фаолияти шунга каратилган эди, дегани эмас, Андропов уз фаолияти давомида КГБ структураси ичида антисовет рухидаги инсонларни купайтирди ва уларни мухим вазифаларга куя олди. Бу кишиларнинг баъзилари нолегал наркотик савдоси билан, баьзилари нолегал курол-ярог савдолари билан шугурларишган булишса, баьзилари оппозицион партиялар тузишни йулга куйишган. СССРнинг турли жойларида булган кон тукилишлар хам шу инсонлар фаолияти натижасидир. Синглимиз еки опамиз булмиш Сайерахон уша даврларни курганми еки бировлардан эшитганми, билмадик, лекин КГБ давлат идораси сифатида «елписига куркитиш», » зурлаш» ишлари билан шугурланмасди, одамларнинг купчилиги КГБ идораси каерда жойлашганини хам билишмасди. Абдурахим Пулатов масаласига келсак, тутуриксиз гаплари билан купчиликка таниш, лекин киз бола(аел киши) бир кишини «чучкавой»— деб хакоратлаб макола езса четдан караган кишига эриш туюлар экан.