Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевга, Олий суди раиси К.Ф.Камиловга
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Ф.Камиловга
Нусхалари: Барча давлат, нодавлат ташкилотлари,
расмий ахборот воситалари раҳбарларига
Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани А.Югнакий
мавзеси, 22-уй, 5-хонадонда яшовчи судланувчи
Шукуров Тилов Умарович томонидан
тел: (90) 808-76-06, (94) 627-12-61
эл.почта:tilov.shukurov@bk.ru
алоқа бўлими:100142
УЧИНЧИ МАРТА ТАКРОРИЙ АРИЗА-шикоят тариқасида
Жиноят ишимни кўришни тўхтатиш тўғрисида қабул қилинган қарорни бекор
қилиш ва қонунчилик ташаббуси билан масала киритиш ҳақида.
“Судьялар нотўғри қарор чиқарса…, бунга нима сабаб?, билимсизликми?, тажрибасизликми?, бепарволикми? Ёки ҚОНУНГА ҳурматсизлик…?”
Ўзбекистон Республикасининг Президенти:
“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя
этилишининг кафилидир!”
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 93-модда.
“Судьяларимизнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиздир. Мен, Президент сифатида, судьяларнинг бундай жасорати ва қатъиятини бундан кейин ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайман!”
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев
“Ҳеч қачон тўғри қарор қабул қилишдан қўрқманг, фақат
қонунга бўйсининг, орқангизда халқ, давлат ва Президент турибди!”
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси
К.Ф.Камилов
Ушбу орқали маълум қиламанки, ҳозирги кунда ЖИБ Сирдарё вилоят суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъати томонидан (судья А.Кураматов раислигида) мени Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “б” банди билан айблаш ҳақидаги жиноят ишим мазмунан суд мажлисида кўрилиши тўхтатилган.
Ваҳоланки, мен Сирдарё вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Б.Қурбановнинг жорий йил 7 апрелдаги №114 ва 9 апрелдаги №122-сонли жавоб хатларидан апелляция инстанциясида менга нисбатан юритилаётган жиноят ишимнинг суд мажлисида кўрилиши Республикамизда коронавирус (COVID-19) инфекцияси касаллиги бўйича эълон қилинган карантин сабабли тўхтатилганлигини билдим.
Чунончи, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати томонидан жиноят ишимнинг судда кўриб чиқилиши жорий йилнинг 14 февраль куни бошланган бўлиб, 19 март кунида тўққизинчи марта суд процесси ўтказилиб, кейинги суд муҳокамасини 26 март кунида кўришга қолдирилган эди, лекин жорий йилнинг 25 март куни судья катта ёрдамчиси Э.Беркинов менга телефон қилиб, Республикамизда карантин эълон қилинганлиги муносабати билан судларда кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўрилаётганлигини, менга нисбатан жиноят иши бўйича ҳам вазиятга қараб хабарлашишини айтди, лекин эртаси, яъни 26 март куни суд муҳокамаси бўлмади ва жорий йилнинг 14 апрель куни жиноят ишимни кўриб чиқиш муддатининг давомийлиги, яъни ишимни кўриб чиқиш бошланган кунидан эътиборан икки ойдан ошиб, кўриб чиқиш муддати тугаб, қонун талаблари бўзилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 20, 21 ва 24 апрель кунлари судья ёрдамчиси Шавкат Бойсариев (+99867) 2254620 рақамли телефонидан менга телефон қилиб, жиноят ишимни мазмунан суд мажлисида кўрилиши Республикамизда коронавирус (COVID-19) инфекцияси касаллиги бўйича эълон қилинган карантин ва шу ҳақдаги Олий суд Раёсатининг қарори келганлиги сабабли тўхтатилганлигини, судьялар билан гаплашганлигини, суд тергови бўлмаганлигини, тўхтатиш бўйича расмий равишда ҳеч қандай суд ажрими чиқарилмаганлигини, агарда тарафлар келиб суд муҳокамаси бўлганида ажрим чиқарилиши мумкинлиги ҳақида жавоб берди.
Кўриб турганингиздек, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судьялари жиноят ишим бўйича суд муҳокамаси ўтказмасдан, қонун талабларига зид равишда жиноят ишимга умуман алоқаси бўлмаган коронавирус (COVID-19) инфекцияси касаллиги бўйича эълон қилинган карантин тадбирини суд терговини тўхтатиш учун асос қилиб, ҳаттоки ноқонуний бўлса-да, ишни кўришни маълум муддатга қолдириш тўғрисидаги АЖРИМ чиқармасдан, ҚОНУНИЙЛИКни қўпол равишда бўзиб, номигагина қарор қабул қилиб, Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларимни қасддан паймол қилишди.
Шу сабали, мен апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг жиноят ишимни кўришни тўхтатиш тўғрисидаги ғайриқонуний қабул қилинган қароридан норозиман, ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (бундан буён матнда ЖПК деб ўқилади) талабларига зид равишда чиқарилган деб ҳисоблайман ва менда бундай хулоса қилишим учун етарли асосларим бор. Жумладан:
ЖПКнинг 420-моддасида “Судланувчи яширинган бўлса, шунингдек судга келишга имконият бермайдиган руҳий ҳолати бузилган ёки бошқа оғир касалликка чалинган тақдирда, суд мазкур судланувчига нисбатан ишни тўхтатади. Суд жиноят ишини кўришни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради”-деб кўрсатилган бўлиб, мен суддан яширинганим йўқ, Республикамиз ҳудудидан ташқарига чиққаним йўқ, судга келишдан бўйин товлаганим йўқ, судга келишга имконият бермайдиган руҳий ҳолатим бузилмаган ва оғир касалликка чалинганим йўқ ҳамда руйхатдан ўтган манзилимда яшаб келаётганлигим сабабли, жиноят ишини кўришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳеч қандай асос йўқ.
Шунингдек, ЖПКнинг 423-моддаси талабларига кўра “Суд муҳокамаси вақтида ҳал қилинадиган барча масалалар юзасидан суд ажрим чиқаради. Суд муҳокамаси вақтида суднинг чиқарган ҳар бир ажрими дарҳол эълон қилиниши лозим”-деб кўрсатилган бўлиб, апелляция судлов ҳайъати шу кунга қадарлик жиноят ишимни кўришни тўхтатиш тўғрисидаги ажримни расмий равишда менга эълон қилишмади, суд муҳокамасига чақиришмади ва суд муҳокамаси бўлмади, ҳатто суд терговини видеоконференцалоқа режими асосида ўтказиш чораларини кўришмади.
Чунончи, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати томонидан юритилаётган жиноят ишимни мазмунан суд мажлисида кўрилиши коронавирус (COVID-19) инфекцияси касаллиги бўйича эълон қилинган карантин сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати ва Пленумининг қарорларига қўлланиб, судда жиноят ишимни кўришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қил олмайди ва ажрим ҳам чиқара олмайди.
Сабаби, ЖПКнинг 3-моддасида “Жиноят ишларини юритиш, иш юзасидан суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади”-деб кўрсатилган бўлиб, амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексимизда “Республикамизда коронавирус (COVID-19) инфекцияси касаллиги бўйича эълон қилинган карантин сабабли жиноят ишлари мазмунан суд мажлисида кўрилиши тўхтатилади ва фавқулотда ҳамда муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли судлар иш юритувида иштирок этувчи шахслар у ёки бу процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади”-деган сўзларининг йўқлиги ва менинг иштирокимда жиноят ишимни кўришни тўхтатиш тўғрисида масала муҳокама қилинмаганлиги сабабли, жиноят ишимни кўришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас!
Бундан ташқари, ЖПКнинг 1-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартиби Жиноят-процессуал кодекси билан белгиланади”-деб кўрсатилган бўлиб, ҚОНУН мазмунига кўра, судларда жиноят ишларини юритиш тартиби Жиноят-процессуал кодекси билан белгиланиб, жиноят ишларини юритиш ТАРТИБИга ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ ва бошқа соҳалар қонунларининг талабларини жорий этиш ва қоидаларига қўлланишни назарда тутмаган.
Шунингдек, “Жиноят ишларини юритишнинг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартиби барча судлар учун ягона ва мажбурийдир”-деб белгиланганидан хулоса қиладиган бўлсак, судларда ушбу Кодекс билан белгиланган жиноят ишларини юритиш ТАРТИБИни, бошқа Кодекс ва қонунларга қўлланилиб юритиш эмас, балки “ЯГОНА” Жиноят-процессуал кодексига қўлланиб юритишни “МАЖБУРИЙ” этиб белгилаган.
Бундан ташқари, ЖПКнинг 11-моддасида “Жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт”-деб кўрсатилганлиги умумий масалаларга тааллуқли қоида бўлиб, бу қоидани жиноят ишиларини юритиш тартиби қоидасига адаштириб юбормаслик лозим!
Дарвоқе, Ўзбекистон Республикасининг 24.12.2012 йилдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎРҚ-342-сонли қонунимизнинг 6-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлардир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатларидир;
Шу қонуннинг 7-моддасида, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устуворлиги сўзсиз тан олинади;
Шу қонуннинг 8-моддасида, Кодекслар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан тасдиқланади;
Шу қонуннинг 12-моддасида, Идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади;
Шу қонуннинг 12-моддасида, Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддаси 2-қисми 1-банди талабларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
Шу қонуннинг 21-моддасида “Қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари судлар, ушбу тушунтиришлар берилган қонун ҳужжатларини қўллаётган бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир”-деб кўрсатилган.
Демак, юқоридаги қонунлар мазмунига кўра, Олий суд Пленуми ва Раёсатининг қабул қилган қарорлари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади.
Шунингдек, улар қабул қилган қарорлари билан Жиноят-процессуал кодексимизга қўшимча ва ўзгартиришлар кирита олмайди, балки қарорлар ушбу қонунлар асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинган ҳисобланади.
Бундан ташқари, Жиноят-процессуал кодекси Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан тасдиқлангани, Олий суди Пленуми ва Раёсатининг қарорларига нисбатан юқори юридик кучга эга ва устувор ҳисоблангани учун, Олий суд Пленуми ва Раёсатининг қарорлари ЖПКга мувофиқ бўлиши шарт!
Дарҳақиқат, Олий суд Пленуми ўзининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича қарорида Жиноят-процессуал кодексимиздаги моддий (бор ёки берилган) қонунларимизни қўллаётган судлар, бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўллашларини таъминлаш мақсадида, қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериши белгиланган бўлиб, уларга Пленум қарори ва тушунтиришлари билан қонун даражасидаги умум мажбурий расмий ҳужжатлар ишлаб чиқариши ва уларни жорий қилиш ҳуқуқи берилмаган.
Шунингдек, ушбу тушунтиришлар берилган қонун ҳужжатларини қўллаётганлар учун мажбурий бажарилиши назарда тутилган бўлиб, Судлар тўғрисидаги қонунда, Пленум тушунтиришларининг судланувчилар учун мажбурий эканлиги келтирилмаган ва уларга ҳеч қандай мажбурят юклатилмаган, демак Олий суд Пленуми менинг ҳуқуқ ва манфаатларимга зарар етказадиган қарор қабул қилгани учун мен ЖПКнинг 46-моддасида келтирилган ҳуқуқларимдан фойдаланиб, Жиноят-процессуал кодексининг устуворлиги ва унинг барча учун мажбурий бажарилиши қоидасига асосан қонун ости ҳужжат ҳисобланган Пленум қарорларини амалдаги қонунларимизга мувофиқлаштириш шарт деб ҳисоблайман.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда эпидемилогик вазиятлар ва форс-мажорга оид масалалар бўйича, судларда жиноят ишларининг кўрилиши тўхтатилиши ҳақида Жиноят-процессуал кодексимизда қонун ва қоидалар умуман мавжуд бўлмаганидан кейин, Олий суд Пленуми қандай қилиб, судларга амалда умуман йўқ бўлган қонун ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича қарор қабул қилиб, тушунтиришлар бериши мумкин…? Ахир, бу мантиққа тўғри келмайди-ку?!
Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирги кунда эпидемилогик вазиятлар ва форс-мажорга оид масалалар бўйича, Жиноят-процессуал кодексимизда жиноят ишларининг кўрилиши тўхтатилиши ҳақидаги қонун ва қоидалар йўқлигини апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судьяларнинг ўзлари ҳам исботлаб турган бўлиб, мазкур холатда ЖПКга қўлланиб қарор қабул қила олмаётганлиги учун судьялар жиноят ишимнинг кўрилишини тўхтатишда қонунларимизни нотўғри талқин қилиб, мени “чалғитиб” тўғридан-тўғри Олий суд Пленуми ва Раёсатининг қарорларини ноқонуний равишда асос қилиб, вазиятдан чиқиш учун, гуёки ўзларини қарор қабул қилганликлари ҳақида баёнот беришди.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддаси ва бошқа моддаларида, Олий суд Раёсатининг чиқарган қарорлари билан судлар, бошқа органлар ва мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бермайди ва қабул қилган қарорлари ҳамма учун мажбурий этиб белгиланмаган бўлиб, Олий суд Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси судларида коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида”ги №PC-13-20-сонли қарори ва 8 апрелдаги №PC-14-20-сонли ҳамда Олий суд Пленумининг 2020 йил 28 апрелдаги “Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси худудида коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишига қарши чоралар жорий этилиши шароитида қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорларини менга нисбатан юритилган жиноят ишимни кўришни тўхтатиш тўғрисидаги масалага татбиқ этиб бўлмайди.
Сабаби, Раёсатнинг ушбу қарорларида “Суд жиноят ишини кўришни тўхтатиши тўғрисида”ги сўзлар умуман йўқ, аммо Раёсатнинг №PC-13-20-сонли қарорининг 2-қисмида “Судлар томонидан фақат кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги, шунингдек суд буйруғи тартибидаги ИШЛАР кўрилсин”-деган кўрсатмаси бўлиб, аммо амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексимизда “Судлар томонидан кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ЖИНОЯТ ИШлари ҳақида умуман қоидалар йўқ, бироқ ЖПКда кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ҳодиса содир бўлган жой жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам кўздан кечирилиши мумкин ва бошқа бир қанча тергов ҳаракатлари келтирилиб ўтилган бўлиб, адашмасам Раёсат қарорида ҳам дастлабки тергов ва суд тергови жараёнида ўтказилиши лозим бўлган айрим кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини назарда тутганлиги кўринади.
Аммо, аплляция инстанцияси судлов ҳайъати судлар фаолиятида қонунийликни таъминламасдан, атайлаб карантин тадбири ва Олий суд Раёсати қарорларини ғайриқонуний равишда жиноят ишимга татбиқ этиб, судда жиноят ишимни кўришни тўхтатиб, сунъий равишда ишни кўриш муддатини ўзайтиришга эришиб, ҳуқуқларимни паймол қилишди.
Шунингдек, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Олий суд Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги №PC-13-20-сонли қарорининг 3 қисмидаги “Барча судлар ишларни техник имконият мавжуд бўлганда видеоконференцалоқа режимида кўрилишини ташкил этсин”-деган мажбурий кўрсатмасини бажармасдан, жиноят ишимнинг суд терговини видеоконференцалоқа режимида кўришларига техник имкониятлари бор бўла туриб, жиноят ишимнинг кўриш муддати бўзилганлиги ва кечиктириб бўлмайдиган жиноят ишлари тоифасига киришлигини англаган ҳолда, видеоконференцалоқа режими имкониятларидан менга келганида атайлаб фойдаланиш чораларини кўришмади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 24.12.2012 йилдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎРҚ-342-сонли қонунимизнинг 24-моддасида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади;
Шунингдек, ЖПКнинг 2-моддасида, Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифалари қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир”-деб кўрсатилган бўлиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати томонидан жиноят ишимини юритиш тартиби қонунчилигидаги менинг манфаатимни ифодалайдиган қонунларни «лазейкалар»-деб, уларга атайлаб қўлланмасдан, менинг яна сарсон-саргардон бўлишим учун Раёсатнинг қарорларига нотўғри изоҳлар, тушунтиришлар бериб ва ўз манфаатларига мослаштириб нотўғри талқин қилишиб, жиноят ишларни кўришни тўхтатиш тўғрисида Раёсатнинг қарорида ҳуқуқий асослар келтирилмаган бўлсада, атайлаб Раёсатнинг қарорини жиноят ишимга ғайриқонуний равишда татбиқ қилишиб, жиноят ишимни кўришни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилишди.
Ваҳоланки, жиноят ишим юзасидан, жиноят ишларини юритиш тартиби Жиноят-процессуал кодекси билан белгилангани учун, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ушбу қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ фақатгина Жиноят-процессуал кодексига қўлланиб, қонунларнинг тўғри татбиқ этилишини таъминлаб, турлича изоҳлашларни келтириб чиқарадиган, шубҳали қарорларни қабул қилишга ҳаққи йўқ деб ҳисоблайман!
Шу сабабли, Республикамиз ҳудудида коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишига қарши чоралар жорий этилиши, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, айнан эпидемилогик вазиятларда судлар қандай фаолият юритиши Ўзбекистон Республикаси ҚОНУНларида ўзининг аниқ ифодасини топиши лозим бўлиб, ҲУҚУҚИЙ экспертизадан ўтказилмаган Олий суднинг Пленуми ва Раёсатининг қонун ости қарорлари билан қонунийликни таъминлаб, қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўллашнинг имконияти йўқ деб ҳисоблайман, сабаби жиноят ишимдан яққол мисол бўлиб, ушбу қарорларнинг қонун доирасида кучга эга эмаслиги ва судьялар томонидан ўзларининг тор манфаатлари доирасида қарорларни нотўғри талқин қилиб, амал қилмаслиги ҳамда Олий суд раҳбариятининг ҳам бу каби қонунсизликларга кўз юмиб, уларни қўллаб, менинг тақдиримни ҳал этадиган саволларимга атайлаб жавоб бермаслиги натижасида адолатсизликка дучор бўлдим.
Ваҳоланки, менга ўхшаган кераксиз “қора халқ”нинг “тухмат”дан очилган жиноят ишлари ҳеч қачон “кечиктириб бўлмайдиган ишлар тоифасига кирмайди” ва иккинчи даражали ишлардан бўлиб, худди “эртаклардагидек” адолат қарор топиши ва ҳамма учун бир ҳилда қонун устуворлигини таъминлаш, қонундаги БЎШЛИҚни тўлдириш ва судларда жиноят ишларини юритишда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бўзилишининг олдини олиш борасида, уларнинг ҳуқуқларини чекловчи ва мажбуриятларини келтириб чиқарувчи “эпидемилогик вазиятларга оид масала ва форс-мажор”ларни ўзида акс эттирган ҚОНУНларни зудлик билан қабул қилиб, Жиноят-процессуал кодексимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади.
Дарвоқе, апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг судьялари қаерга қараяпти билмайман, 2020 йил январь ойининг 7 куни Олий суд ЖИБ судлов ҳайъати ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг суд мажлиси баённомасини назорат тартибида ўрганиб, ажримида “менинг суд мажлисига келмаганлигим сабабли кўрмасдан қолдирилиши масаласида судлов ҳайъати ўз ўрнида ёки маслахатхонада ажрим қабул қилмасдан, ажрим матнини суд мажлисининг баённомасида ёки ёзма тарзда процессуал ҳужжат тарзида акс эттирмасдан, суд мажлисини ўтказиш процессуал тартибини бўзган”-деб ёзиб, менга нисбатан юритилган жиноят ишининг суд мажлиси баённомасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги қисмини бекор қилиб, ўзларига юборишганидан тегишли хулоса чиқармасдан, улар ҳам менинг иштирокимда жиноят ишимни кўришни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқармасдан, гуёки ёлғондан ишни кўришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилишиб, иккинчи марта юқоридагига ўхшаш қонунбўзарликни атайлаб содир қилишиб, бу ҳаракатлари билан яна юқори инстанция судида жиноят ишимни кўришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорининг бекор бўлиши холатига олиб келадиган қонун талабларини бўзишди.
Бундан ташқари, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ЖПКнинг 483-моддасида “апелляция инстанцияси суди жиноят ишини шикоят ёки протест билан иш келиб тушган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай кўриб чиқишга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа ФАВҚУЛОТДА ҳолларда тегишли суд раиси бу муддатни кўпи билан ўн беш суткага, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси ёки унинг ўринбосари эса, кўпи билан бир ойга узайтириши мумкин. Юқори суд томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак”-деб кўрсатилган.
Шунингдек, қонунда “юқори суд томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак”-деб қатъий белгилаб қўйилганлигини ҳисобга олсак, судда жиноят ишимни кўриб чиқиш жорий йилнинг 14 февраль кунида бошланган ва ишимни кўриб чиқиш давомийлигининг икки ойлик энг охирги муддати жорий йилнинг 14 апрель куни ҳисобланади.
Ваҳоланки, жиноят ишим бўйича процессуал муддатларни ҳисоблашда, эътиборга олинадиган холатлар, яъни менинг жиноят ишим ўта мураккаб эмас бўлиб, 14 йил олдин биринчи инстанция судига менга нисбатан юритилган бор йўғи 1 (бир) жилд, 187 варақдан иборат, иш ҳажми катта бўлмаган, тухматдан уюштирилган жиноят иши ҳужжатлари келиб тушганлигини ва жорий йилнинг 14 февралидан ҳозирги кунга қадар Республикамизда фавқулотда ҳолат эълон қилинмаганлигини ҳисобга олиш лозим.
Шунингдек, биз суд томонидан жиноят ишимни кўриб чиқиш давомийлиги муддатини ҳисоблашга янада аниқлик киритишимиз учун, жиноят ишимни кўриб чиқиш давомийлиги муддатининг энг охирги куни жорий йилнинг 14 апрелдан ҳисобни тескарисига юритиб ҳисобласак, яъни Олий суд раҳбарияти жиноят ишимни кўриб чиқишни бир ой муддатга узайтирган десак, 14 апрелдан бир ойни орқа томонга айрсак, 14 март кунига тўғри келади, шундан вилоят суди раҳбарияти 15 кун муддатга ўзайтирди десак, 14 март кунидан 15 кунни айрсак, 28 февраль кунига тўғри келди ва шундай қилиб апелляция инстанцияси судлов ҳайъати менга нисбатан жиноят ишини қолган 15 кун муддатда кўриб чиқиши лозим бўлиб, қонун талабига кўра, улар ваколати доирасида жиноят ишимни 28 февраль кунига қадар узил-кесил кўриб чиқиши ва якуний қарор қабул қилиши шарт эди.
Лекин, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судьялари жиноят ишим бўйича, юқори суд раҳбариятининг рухсатини олмасдан ва жиноят ишимни кўриш муддатини қонунда қатъиян белгиланган муддат доирасида ўзайтирмасдан, тўққиз марта суд процессини ўтказиб, кейинги суд муҳокамасини 26 март кунига кўриш учун қолдириб, жиноят ишимни ўз вақтида кўриб чиқиш чораларини кўрмасдан, жами 1 (бир) ойу 10 (ўн) кундан ортиқ муддатда кўриб, мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқиб, ғайриқонуний равишда жиноят ишимни кўришни тўхтатиб, жиноят-процессуал қонуни нормаларини жиддий равишда бўзиб, ҳозирги кунга қадар жиноят ишим бўйича якуний қарор қабул қилмаган.
Бундан ташқари, жиноят ишим бўйича иш юритишни тўхтатиш асослари тегишли процессуал қонунда назарда тутилганлиги ва тугал ҳисобланиши боис, судлар карантин шартлари жорий этилиши муносабати билан жиноят ишим бўйича иш юритишни тўхтатишга ҳақли эмас, балки фавқулотда ҳолларда ҳам тегишли суд раислари ишни кўриб чиқиш муддатини ўзайтириши мумкин дейилган, лекин ЖПКнинг бирор-бир моддасида жиноят ишини кўришни тўхтатиш ҳақида қоидалар келтирилмаган.
Демак, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати томонидан жиноят ишимни кўриб чиқиш муддатини ўзайтирмаганлиги ва ишимни кўришни тўхтатиш юзасидан ғайриқонуний қарор қабул қилганлиги сабабли, ўтказилган процессуал муддатларни узрли сабабларга кўра ўтказилган муддат сифатида эътироф этиб бўлмайди.
Дарҳақиқат, Конституциямизнинг 26-моддасида “Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади;
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 66-моддасида “Судьялар ўз ваколатлари доирасида ишларни кўриш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига сўзсиз риоя этиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши, беғараз ва адолатли бўлиши шарт;
ЖПКнинг 11-моддасида “Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади;
ЖПКнинг 23-моддаси 3-қисмида “айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак;
ЖПКнинг 49711-моддасида “Апелляция инстанциясида иш юритиш биринчи инстанция судидаги иш юритиш қоидалари бўйича, шунингдек ушбу бобда баён этилган қоидалар бўйича ўтказилади;
Олий суд Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24.08.2018 йилдаги 24-сонли қарорининг 1 қисми 2 бандида “Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суд томонидан ҳар бир жиноят ишини юритишда жиноят-процессуал қонуни нормаларига қатъий амал қилиш шартлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 11-моддасида белгиланган талабларга, шу жумладан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда, оғишмай риоя этиш муҳим аҳамият касб этади”-деб кўрсатилган.
Баён қилинганларга кўра, карантин тадбирлари бир “БАҲОНА” бўлиб, бу аризам ҳам оқибатсиз қолиб кетмасайди деб қўрқаман, сабаби ноқонуний қарор қабул қилаётган апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судьялари ҚОНУНларимиз олдида ожиз, лекин жиноят ишим бўйича, Сизни ва бошқаларнинг ғайриқонуний ҳаракат ва ҳаракатсизликларингиз устидан Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Судьяларнинг олий малака ҳайъатига қонуний чора кўришликни сўраб ариза берганлигим, ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг икки марта апелляция инстанция судлов ҳайъатининг ноқонуний қарорлари бекор қилинганлиги ва уларнинг жуда кўп қонунбўзарликлари ҳақида Президентимизга шикоятлар ёзганлигимни руҳий босим сифатида қабул қилишганлигидан, судьялар менга нисбатан шахсий адоват сақлаб, ноқонуний бўлса-да, айблов ҳукми ўқилишидан манфаатдор ва атайлаб адолатпарвар қонунларимизни ишлатишмаяпти деган хулосага келдим.
Таъкидлашим жоизки, 14 (ўн тўрт) йилдан буён қонунсизлик ва адолатсизликлардан чарчадим, ўзоқ муддатли назорат яна неча йил давом этади? Шунча кутганим камми…? Масаламнинг ечимини ифода этган ва ижроси таъминланмаётган амалдаги Қонун ва қарорларимиз қачон, қаерда ва ким учун ишлайди…? Агарда, қонунларимиз ва суд идоралари ишлаганида Сизга ариза ёзиб, безовта қилмаган бўлар эдим.
Ваҳоланки, мен аризаларимни иложсизлик ва мажбурликдан ёзмоқдаман, ҳайронман уларга қонунда тўғридан-тўғри тушунарли ёзиб қўйилган қоидаларни у ёқдан бу ёққа тортиб, жавоб бера олмасдан, “қовун” тушуриб, кулгуга қолишнинг нима кераги бор…?
Жиноят ишим бўйича ёзган барча ариза, шикоят ва илтимосномаларимни тўлиқ қувватлайман, менинг айбдорлигимга оид барча шубҳаларни бартараф этишнинг имконияти йўқ, шу сабабли айбдорликка оид шубҳаларни ва Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳаларни ҳам менинг фойдамга ҳал қилиш лозим!
Шунингдек, Сиздан илтимос! Жиноят ишинг “судда кўрилаётибди”-деб, аризамни қуйи суд идораларига юборманг. Авваломбор, ваколатингиз доирасида ва халқингиз олдидаги ҚАСАМЁДингизга содиқ қолиб, қонун доирасида жавоб беринг! Агарда, саволим жавобини қонун доирасида олсам, келгусида ҳеч қачон, ҳеч қаерга ва ҳеч кимга ариза ёзмайман.
Дарвоқе, доно халқимиз “Ойни этак билан ёпиб бўлмайди”-деганларидек, келажакда бири-бир “Тарих ва жиноят иши” ҳужжатлари гапиради! Мен “қўй, балиқ, чувалчанг ёки столба” эмасман! Айбсизлигим сабабли, адолат қарор топгунига қадарлик курашаман. Шу сабабли, апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг жиноят ишимни кўришни тўхтатиши тўғрисидаги қарорини бекор қилиб, жиноят ишимни Олий суднинг ЖИБ судлов ҳайъатига ўтказиб ва кўриб, адолатсиз чиқарилган биринчи инстанция судининг айблов ҲУКМини бекор қилиб, жиноят ишмини тўлиқ ҳажмда ЖПКнинг 83-моддасига асосан тугатиб, менга нисбатан “ОҚЛОВ” ажрими қабул қилиш лозим бўлади.
Юқорида келтирилган асосларга кўра, холислик ва беғаразликни
таъминлаган ҳолда Сизлардан:
1. ЖИБ Сирдарё вилоят суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъати томонидан жиноят ишимни кўришда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишни таъминламасдан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси талабларига зид равишда жиноят ишимни кўришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги сабабли, ушбу қарорни бекор қилишингизни;
2. Шунингдек, жиноят ишимни Олий суднинг ЖИБ судлов ҳайъатига ўтказиб ва кўриб, жиноят ишим бўйича, жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ва қилмишимда жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбсиз деб топиб, ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг 2007 йил 30 январдаги ҳукмини бекор қилиб, жиноят ишимни тўлиқ ҳажмда ЖПКнинг 83-моддаси 1 ва 2-бандларига асосан тугатиб, реабилитация этиш йўли билан ОҚЛОВ ажрими қабул қилишингизни;
3. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судьялари жиноят ишимни кўришда қонунийликни ва жиноят-процессуал қонуни нормаларини жуда кўп марта жиддий равишда бўзганлиги сабабли, уларга нисбатан Судьяларнинг олий малака ҳайъати томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришларини;
4. Жиноят ишим бўйича, ЖИБ Сирдарё вилоят суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Республикамиз худудида коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишига қарши чоралар жорий этилиши ҳақидаги карантин тадбирини рукач қилиб, ЖПК талабларига зид равишда судда жиноят ишимни кўришни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилганлиги, лекин Жиноят-процессуал кодексимизда эпидемилогик вазиятлар ва форс-мажорга оид масалалар юзага келганида, судларда жиноят ишларининг кўрилиши тўхтатилиши ҳақидаги қонун ва қоидалар йўқлиги ва Ўзбекистон Республикасининг 23.05.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суд тўғрисида”ги ЎРҚ-431-сон қонунининг 25-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Конституциявий суднинг камида уч нафар судьяси ташаббуси билан ҳам Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга”-деб кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб, улардан апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг жиноят ишимни кўришни тўхтатиш ҳақидаги қабул қилган қарорини амалиётда нотўғри ва зиддиятли тарзда қўллаган ёки қўлламаганлиги холатига расмий шарҳ бериши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига зудлик билан масала киритишларини;
5. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди ва Бош прокурорлари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга”-деб кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб, Республикамизда эпидемилогик вазиятлар ва форс-мажорга оид масалалар юзага келганида, Жиноят-процессуал кодексимизда жиноят ишларининг кўрилиши тўхтатилиши ҳақида қонун ва қоидаларнинг йўқлиги сабабли, шу ҳақдаги ҚОНУНларни қабул қилиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида қонунчилик ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига зудлик билан қонун лойиҳасини киритишларини;
6. Ҳурматли ҳуқуқшунос, давлат, нодавлат ташкилотлари ва идоралари, расмий ва чет эл оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, журналистлар, мустақил блогер ва депутатлар ваколатларингиз ва имкониятларингиз доирасида масалам юзасидан мулоҳазаларингизда, ўз ҳуқуқий нуқтаи назарингизни ифодалаб, тушунтириш, хулоса, тавсия ва шарҳлар бериш орқали муносабат билдиришларингизни, шунингдек Сизлардан илтимосим аризамни бошқа жой ва идораларга юбормангизлар! Кимга ва қаерга жўнатсам ўзим жўнатаман!
7. Аризамга бериладиган жавобингиз ҳимояланишим учун зарур бўлганлиги сабабли, зудлик билан электрон почтамга, телефонимнинг (94) 627-12-61 рақамидаги телеграмимга ва алоқа бўлимидан ваколатингиз доирасида ёзма равишда жавоб юборишингизни ҳамда қабулингизга киришимга рухсат беришингизни илтимос қиламан.
Сизларга олдиндан миннатдорчилик билдириб,
ҳурмат билан…
(Изоҳ: Имзоим тасдиғи шахсий телефон рақамим, электрон почтам ва яшаш манзилим)
Т.Шукуров
4.05.2020 йил
Умидим Юртбошимиз ва Сизлардан! Ёзган аризаларим Муҳтарам Юртбошимизга етиб бормаётган кўринади, шу сабабли илтимос қўлларингиздан келганича, ушбу аризамни Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг иш столига тушадиган қилиб юборишларингизни сўраб қоламан!
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси;
2.inform@parlament.gov.uz; 3.info@paruz.uz; 4.info@minjust.gov.uz; 5.info@advocatuz.uz;
6. info@ombudsman.uz; 7.info@xs.uz; 8. info@kun.uz; 9.info@gazeta.uz; 10.info@sof.uz;
11.UzbekDunyo@hotmail.com; Ismatkhushev@ Ismatkhushev; 12.info@qalampir.uz;
13.info@daryo.uz;14.info@xabar.uz; info@xabar.com; 15.info@uznews.uz; 16.info@podrobno.uz;
17.info@uzreport.news; 18.ozodlikmail@gmail.com, ozodcomments@gmail.com;
19.uzbek@voanews.com; 20.info@supcourt.uz; 21.E-mail:j.sirdaryo@sud.uz;
22.Блогерлар; @xushnudbekuz_bot; @davletovchatbot; @Sardor_Nur_murojaat;
@mirzabekovsh_bot; 23.Фейсбукдан Президент Хавфсизлик хизмати бошлиғи О.Умаров
ва Депутат Р.Кушербаев ва бошқаларга.
Аризамларим 2018 йилдан буён “Дунё ўзбеклари” каналида ёритиб келинмоқда.
Изоҳ: Президентимиз қабулхонаси орқали Олий судга шу мазмундаги мурожаатларим рақамлари:
3. 35372-s/20, тек.код e5004f9873; 2. 34924-s/20, тек.код a456d7a399; 1. 34725-s/20, тек.код c9701c8420; юборилди.
Эътиборларингиз учун раҳмат!