"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Отабек Тошев: Путин бошчилигидаги Россияга қўшилиш — хатарли!

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Редакция почтасидан | 03/05/2020 00:21-     11575 марта ўқилди

Россиядек империячилик касалига мубтало бўлган давлат билан яқинлашишни ўзи хар қандай мамлакат келажагига хавф хатар солиши аниқ.

Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) номигагина иқтисодий, ортида эса сиёсий мақсадлар яширинган иттифоқдир.

Путини буюк давлатчилик планида 2024 йилгача собик иттифокни ҳеч бўлмаса қайсидир маънода қайта тиклаш!

Бунинг исботи сифатида Путин нутқларидан бирида «СССР ни тарқаб кетиши ХХ аср фожеаси», «СССР — дегани бу Россиядир», «Нима учун тинчлик керак агарда у жойда Россия бўлмаса» деган сўзлар мағзини тушуниб етиш кифоя.

Бу дахшатли сўзларга албатта чукур хар томондан мулохаза билан ёндошиш керак. Эхтиёткорлик зарур. Эртага кеч бўлади.

Путин ҳокимятига ишониш — қўзичоқни бўрига топшириш билан баробардир.

Бу божхона иттифоқи бошида иқтисодий кейинчалик сиёсий тус олабошлаши олдиндан маълум бўлиб, марказий осиё мамлакатларини тобий қилишга қаратилган.

Буни Россия оммавий ахборот воситаларини шовинистик империяча тарғиботидан ҳам билса бўлади.

Тан олиш керак Ўзбекистон мустақиллиги анча осон — осмондан тушгандек қўлга киритилди. Шу туфайли юртдошларимизни бир қисми моддий ва қорин ғамидан мамлакат озодлигини баланд қўйаолмаяптилар.

Ундан ташқари Россия билан манфаатлари боғланган, коррупция ботқоғига ботган «элита» ўзларини худбин манфаатларини ўйлаб сотқинлик йўлига кирмоқда. Энг ёмон томони Ўзбекистон «элитаси» ичида сотқин, «пятая колонна» таппа тахт тўрибди. Жамият кайфияти ва аҳволи қанчалик даражада бефарқ эканлиги ҳаммага маълум. Нима бўлганда ҳам, яқин йилларда бизни оғир синовлар кутаяпти.

Афсуски мамлакатимиз ичидаги ижтимоий фикр бизни фойдамизга эмас. Ҳозир Россияни буюк давлатчилик тарғиботига қарши бизни давлатимиз тарғибот чора тадбирларини кўриш ўрнига, пассив сукут сақлаш ва кутиш позециясини танлаган кўринади. Бу ўта хатарлидир ҳеч бир яхшилик билан тугамайди.

Божхона иттифоқидан кейин Путин Россияси Марказий Осиёга шимолий Афғонистонда толибонларни активлашиб қолганини ола бўжи қилиб кўрсатиб, шу баҳона Ўзбекистони ўз ҳарбий блокига мажбурлаб тортади. Агарда Ўзбекистон ЕОИИга қўшилмаса юқорида айтганимдек Россия толибон орқали шантаж, иғвогарлик қилишга ҳам тайёр тўрибди. Ахир бекорга Россия толибон ҳаракатини қуроллантиргани йўқда.

Путиннинг қадами етган жойда коррупция гуллаб яшнайди, монополия авж олади, эркинлик буғилади тараққиёт оқсайди хатто уруш хафи пайдо бўлади. Бугунги кунда давлатимиз ўрисларга имкон берди энди улар канадек ёпишиб қонимизни сўришни бошлашади.

Ҳозирги кунда баъзи бир Ўзбекистонликларни Россия иттифоқига мафтункорлиги орқасида афсуски бир бурда нонни топиш иштиёқи тўрганлиги ҳам ҳақиқатдир. Тўғри ички муаммоларимиз оз эмас лекин хар бир юртдошларимиз шуни билиши керакки, қандай тизимда яшашимиздан қатъий назар олдинги даврларни қўмсаш ёки россияпарастликни миллий манфаатларимиздан устун қўйиш бир жиноят сифатида қабул қилиниши керак.

Агарда тарихга диққат билан қарасак Ғарбий Европа, АҚШ билан боғланган уни йўлидан кетган Япония, Жанубий Кория, БАА, Қатар, Гонгонг, Тайланд, Тайван, Малайзия, Сингапур, Грузия, Болтиқ бўйи собиқ совет Республикалари ва бошқалар иқтисоди гуллаб яшнаган ўшбу мамлакатлар одамлари фаровон яшайди.

Энди Россияга яқинлашиб ҳамкорлик қилган мамлакатлар аҳолиси ҳолига бир қаранг: улар қийинчилик билан яшайди, бири икки бўлгани йўқ! Буларга кўплаб мисол келтириш мумкин: Барча собиқ иттифоқдош (СНГ) давлатлари доих Шимолий Кория,  Венисуэла, Куба, Сурия, Ветънам, Монголия…

Тарихни ўқинг! Хулосани ўзингиз чиқариб олинг! Агарда ЕОИИга аъзо бўлсак Россия Қримни босиб олганлиги туфайли Ғарб қўллаётган иқтисодий жазо чораларини юкини Ўзбекистон ҳам тенг тақсимда ўз зиммасига олади. Вазиятдан келиб чиқсак хулоса қилишга асос бор, Ўзбекистон ҳокимяти, Президент ЕОИИга кириш борасида қарор қабул қилган кўринади.

Лекин, бу ташкилотга киришнинг ёрқин кўриниб турган салбий жиҳатлари ҳақида ҳам ўйлаб кўрилдими?

Агар бу қарор босимлар остида қабул қилинган бўлса, ЕОИИ ташкилотига Ўзбекистон киргач ярим мустамлакага айланиб қоламиз. Агар ҳақиқатдан ҳам босимларсиз, аниқ ҳисоб-китоб асосида қабул қилинган бўлса, унда нега бу интеграциянинг салбий жиҳатлари ҳақида матбуотда хабар йўқ!? Баҳс-мунозаралар, давлатнинг экспертиза хулосалари, докладлари қани?

Албатта босим остида қарор қабул қилинаяпти. Нима учун иқтисодчи эксперт ва мутахасислар умуман салбий томони ҳакида гапирмайапди тўғрироғи гапираолмайди. Ижобийлик тўгрисидаги гапларини ҳаммаси ҳам тўгри эмас. Агар ҳар томонлама фойда бӯлса, нега унда бу соқовлар 4-5 йил аввал Иттифоққа қӯшилишга ҳаракат қилишмаган?

Бизда қарор қабул қилиниб, кейин мухокамага қуйишдек усул ҳам мавжуд. Аслида қул учун озодликнинг қадри йўқ!!! Яхши хўжайин бўлгани холда қулнинг эртасини уйласа шуни ўзи етарлидир. Биргина Украина ва Грузияни ўйласак. Россия таъсиридан чиқиш уларга қимматга тушган бўлсада ҳақиқий озод мамлакатларга айланаяпти.

Россия МДХ давлатларини Россияпараст хоин Януковичлар билан бошқаради. Януковичлар ўз халқига эмас Путинга сўзсиз хизмат қилади. Худога шукр қилиш керак Грузия ва Украинидан фарқли ўлароқ Ўзбекистон Россия умумий чегарадош эмас.

Давлат арбоблари ўйалмасдан қулликни бўйнига олмоқда “биз иқтисодни кутариш, ишсизликни камайтириш ўзимизни қўлимиздан келмайди, бизга Россия келиб ёрдам беришади, бизни улар ривожлантиришади” дегандек қабилда иш тутмоқда.

Ланати сотқин коммунистлар Каримов бошчилигида Ўзбек халқини не куйларга солишди. Мирзиёев бу йўлдан бормаслиги керак. Бизга хозир масаланинг иктисодий томонлари куриняпти, холос!!! Аввал сиёсат булиши лозим, бу масалада!

Собиқ коммунистлар қимирлаб қолишди. Қарийсан қартасан асл коммунистлигингга тортасан дегани шу бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россияга қушилиш керак эмас!

Олдинига Чор Россияси кейин Совет Иттифоқидан ва руслардан фойдадан кўра кўп зиён курган бу жафокаш Туркистон халклари.

Шуни унутмаслигимизк ерак.

Отабек Тошев,

«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Норвегия, Осло.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушевга мактуб: Анвар Тилланазаров ҳақида собиқ прокуратура ходимидан
  2. Ўзбекистон Президентига Самандар Қўқоновдан Қонун панасидаги қонунбзурлик
  3. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Хоразмнинг Қўшкўпиридан
  4. 25 Феврал – истеъдодли ёзувчи Собир Ўнар туғилган кун. Чин дилдан қутлаймиз!
  5. Женевадаги ўзбек дипломатлари Мўътабар Тожибоева устидан полицияга шикоят қилган
  6. Юсуф Расул: «Сиз бу мақолангиз билан ўзбек матбуотидаги ўлик сукунатни буздингиз…»
  7. ББС: Каримов ГКЧПни қўллаб-қувватлаганми?
  8. Зулайхо Бойхонова ҳаёти ва ижоди ҳақида — Видеофильм
  9. Саид Абдулазиз Юсупов: — Футбол фанатлиги — Фиеста Фахш —
  10. ДХХ раиси, генерал Абдусалом Азизовга МХХ собиқ полковниги оиласидан
  11. Ўзбекистон Ички Ишлар Вазири, генерал лейтенант Пўлат Бобожонов диққатига
  12. Анқара бош прокурори Нодира Қодирова иши бўйича Kun.uz’га изоҳ берди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Ҳақпараст:
    03/05/2020 в 20:29-

    Нафақат ўзбеку рус, балки бутун инсоният бирлашмас экан, Ер шаридаги ҳаётнинг келажаги йўқ!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.