"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Қариндошу эл-юртдан аввал, Сен тўкасан аччиқ-аччиқ ёш…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Муҳаррир танлови | 30/04/2020 22:40-     12208 марта ўқилди

Ruxsora Abdullaevna Oripova

Абдулла Орипов

ҲАМШИРА

Ҳаётингга зомин бўлдим мен,
Орзуларинг қолди беадо.
Тун-кун бемор тепасида сен,
Ўлтирасан, уйқудан жудо.

Келган одам беморни кўргай,
Хабар олар яқин ва йироқ.
Гарчи улар ёнингда тургай,
Сўрашмайди ҳолингни бироқ.

Бирдан қўшни палатадан ҳам,
Овоз чиқар “Ҳамшира” деган.
Югурасан у томон шу дам,
Осма укол тугаган экан.

Қовоқларин уйганча гоҳо,
Пайдо бўлар бир тўп шифокор.
Аслида, сен бергайсан даво,
Аслида, сен ҳаммага даркор.

Бир беморинг соғайди у кун,
Қутулганди касалдан шўрлик.
Байрам бўлди бу ҳол сен учун,
Энди ҳорғин юзларинг нурлик.

Фурсат етиб, бешафқат ажал,
Бошқа бирин айлагай одош.
Қариндошу эл-юртдан аввал,
Сен тўкасан аччиқ-аччиқ ёш.

Ҳамма нарса ҳаётда керак,
Руҳни кўтар, яшагин кулиб.
Ўзингсан-ку нажоткор малак,
Ишлаяпсан ҳамшира бўлиб

2015 йил 28 ноябрь

✍ Абдулла Орипов

Ўхшаш мақолалар:

  1. Йўлчиман манзилим уфқдан нари Ложувард денгизнинг тубига яқин — Абдулла Орипов
  2. Абдулла Орипов ижодидан: Мен ёмон кўраман… (Эълон қилинмаган шеърлар)
  3. А.Орипов: Агар ота бўлсанг, сенга муносиб, Таянч, асо бўлиб турарман, халқим…
  4. Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз, Унда миллат яшар, унда тил яшар…
  5. Абдулла ОРИПОВ шеърияти: ОНА ҲАҚИДАГИ ШЕЪРЛАР…
  6. Абдулла Орипов ёди: Ўзбекистон — Ватаним маним…
  7. Ҳар олган нафасинг ўзи ибодат, Қалбингда яшайди пинҳон муҳаббат — А.Орипов
  8. Абдулла Орипов шеърияти: Бор бўлсанг, ёдга ол мени ҳам, дўстим…
  9. Оллоҳим кимгадир берди бойлик, зар, Балки раҳм айлади йўқсил жонига…
  10. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари: Танишув ёки магазинчи йигит (1)
  11. Карим Баҳриев: Сабр косасининг синиқлари…
  12. Абдулла Орипов: Мени олиб кетинг Ўзбекистонга! (Исмат Хушевнинг дилбар хотиралари)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.