"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бош муҳаррир И.Хушевга: Эримнинг авф этилишига ёрдам беринг, илтимос…

Муҳаррир танлови, Муҳокама учун мавзу, Редакция почтасидан | 29/04/2020 21:53-     11225 марта ўқилди

Ассалому-алайкум Исмат ака!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Рамазон ҳайити муносабати билан анъанага мувофиқ, навбатдаги афвни эълон қилишини интизорлик билан кутилмоқдамиз.

Чунки, менинг турмуш ўртоғим маҳкум-Ташматов Акмал Қахрамон ўғли 24.10.1990-йилда туғилган, маълумоти тўлиқсиз олий, Гулистон Давлат Унверситетининг 4-босқич талабаси, муқаддам Гулистон шаҳар ИИБ, Тергов бўлими ва Жиноят қидирув бўлими ходимлари 2012-йил 13-мартдан 10-августгача (5 ой давомида) ғараз ва паст ниятларда қасддан жазолаш ёхуд бирон-бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида ўзбошимчалик билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 4-қисми “в” банди, 169-моддаси 4-қисми “в” банди, 276-моддаси 1-қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлигига иқрорлик кўрсатмаси олиш мақсадида шафқатсизларча қийноққа солишиб, ғайриинсоний, қадр-қимматини камситувчи муносабатда бўлишиб, (уриб, дўппослаб, жинсий аъзоларига сув тўлдирилган боклашка осиб қўйиш орқали аъзоб бериб, турли-хил тазйиқ ва оғир рухий-босимлар ўтказишиб) сўнгра уни нохақдан 16 йилга озодликдан махрум этилишига сабабчи бўлишган.

Ҳозирда у, жазони турли қамоқ ва манзил колонияларда 8 йилу 2 ойиини (белгиланган муддатни яримидан кўпини) ўтаб бўлди.

Бундан ташқари, жазони ўташ даврида унга нисбатан масъул мансабдорлар томонидан дискриминация, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишлик, сохта хужжатларни гўёки “қонунийлаштириш”, турли-хил тазйиқ ва оғир рухий-босимлар ўтказиш каби адолатсизликлари, яъни бундай хўрликлар, қийноқлар натижасида хозирда у “бош-мия жарохатидан кейинги ҳолат, яъни-Постравматик энцефалопатия, симптоматик эпилепсия, талваса (тутқаноқ) хуружи ва ўнг-томонлама кесилган чов-чурраси хасталиклари”ни ортириб олиб, соғлигини буткул йўқотиб, оғир ҳамда ўрта меҳнатга яроқсиз бўлиб қолган.

Бу ҳақда, 24.07.2018-йилда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш Бошқармаси 71-сонли Бош Тиббий меҳнат экспертиза комиссиясининг №329254-сонли хулосаси ва тавсияларига (маълумотномасига) кўра: “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 1-июлдаги 195-сонли қарори, 1-илова V-боб, 30-бандига асосан ҳаёт фаолияти чекланишининг 2-даражаси (2-гуруҳ ногирони)” деб, топилган.

Ҳозирда қолган жазони ўталмай қолиб, то шу кунга қадар турли шифохоналарда изчил муолижа олиб келмоқда.

Турмуш ўртоғим, Ўзбекистон Республикаси Президенти номига авф этишни сўраб бир-неча бор мурожаат қилиб келмоқда.

Мен Президентимиздан турмуш ўртоғим Ташматов Акмал Қахрамон ўғлини, хозирда қарамоғимизда 2 нафар ёш вояга етмаган фарзандларимиз борлиги, мен ўзим фарзандларим билан хозирда молиявий, иқтисодий танг аҳволда эканлигимни, сабаби боқувчимиз йўқлигини, берилган жазони яримидан кўпини ўтаб бўлганлигини, энг асосийси турмуш ўртоғим шу йиллар давомида биринчи бор, оқибатини ўйламай содир этган қилмишидан чин пушаймон эканлигини инобатга олиб, турмуш ўртоғимни авф этишини сўраб қоламан.

Севара Тошматова,

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: ЭРКАКНИ ИТ ДЕЙДИЛАР…
  2. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  3. Юсуф Расул: «Сиз бу мақолангиз билан ўзбек матбуотидаги ўлик сукунатни буздингиз…»
  4. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бир гуруҳ ёзувчилар томонидан шикоят…
  5. Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
  6. Малоҳат Эшонқулова: ЎзМТРКда яна тафтиш бошланганмиш…
  7. Amerikada advokatlik xizmatlari qanday ishlaydi?
  8. Фейсбук тармоғида тарқалган вирус ҳақида ёки Исмат Хушевнинг бунга нима алоқаси бор?
  9. Бир гуруҳ арздорлар Президент қароргоҳига тўсиқсиз етиб борганлар
  10. Нусрат Раҳмат: Меҳрибон қизим!
  11. И.Хушевга Камбоджадан: Президент хамма нарсани узгартираяпти, лекин…
  12. Милиция ва медицина ходимлари учун ошхоналар ишлаши керак-ку…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Маматкулова Хилола:
    30/04/2020 в 12:59-

    Ассалому-алайкум Исмат ака! Ахволларингиз яхшими, эл хизмати билан чарчамаяпсизми? Исмат ака, Сизга минг рахмат. Аллох рози бўлсин. Мен Сизнинг “Эримнинг авф этилишида ёрдам беринг” мазмунидаги юзма-юз кўрсатувингизни кўрдим. Жуда ҳам таъсирли кўрсатув бўлибди. Менга ўхшаган жабрдида ва ожиза аёл Ташматова Севарахонга сабр-тоқат тилайман. Бу аёл ҳам менга ўхшаб жуда қийналган экан. Исмат ака, менинг турмуш ўртоғимга нисбатан ҳам жиноят иши юзасидан Сирдарё вилояти прокуратураси ва ИИБ ТБ масъуллари томонидан олиб борилган текширув, суруштирув ва тергов жараёнларида сохталаштирилган хужжатлар ва дастлабки (1-босқич) Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 05.06.2017-йилдаги Ҳукми ҳамда Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Апелляция судлов ҳайъатининг 14.11.2017-йилда чиқарган Ажримлари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 205, 206, 207, 208, 209, 230, 231 ва 235-моддалари ҳамда Жиноят процессуал кодексининг 22, 26, 455, 417 ва 484-моддалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 30.04.1999-йилдаги ва (кейинги киритилган ўзгартиришлар билан) 6-сон Қарорининг 2-банди 3-кичик бандига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 57-моддаси талабларига ҳамда Олий суд Пленумининг 03.02.2006-йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги №1-сонли Қароридаги раҳбарий тушунтиришларига зид равишда чиқарилганлиги натижасида, турмуш ўртоғим узоқ муддатга озодликдан махрум бўлган. Мен ва адвокатим, бу ҳақда республика Қонунийлик, Прокуратура, Олий Суд, Судьялар Олий Кенгаши, Олий Мажлис Сенати, ИИВ идоралари, унинг масъул мансабдор шахсларига, шу жумладан, Президент виртуал қабулхонасига ҳам бир-неча маротаба қонуний асослантирилга мурожаатлар йўлладик. Бироқ, ваколатли давлат органлари, унинг масъул мансабдор шахслари томонидан хар томонлама сифатли, тўлиқ ҳолисона текширув, суруштирув ишлари олиб борилмасдан, аксинча ўзларининг қуйи поғона-Сирдарё вилояти Қонунийлик, прокуратура, Суд, ИИБ идоралари, унинг масъул мансабдорлари (хамкасабалари)нинг жинояткорона қилмишларини яшириш мақсадида гўёки «мурожаатда келтирилган ҳолатлар юзсидан текширув, суруштирув ишлари олиб борилганда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмади» мазмунида кўзбўямачиликдан иборат расмиятчилик учунгина хўжакурсинга юзаки жавоб хати орқали ёпти-ёпти қилиб келишмоқда. Натижасида эса, Сирдарё вилоятида ижтимоий Адолат, Қонун устуворлиги буткул тубанликка юз тутиб, фуқаролар мурожаатлари юзасидан ахвол чидаб бўлмас даражага етиб келган. Менинг Президент виртуал қабулхонасига қилган бир-нечта мурожаатларимни Президент Админстрацияси тегишлиги бўйича юқори турувчи Республика давлат органларига айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўришлик учун юборсада, бироқ республика Давлат идоралари-Ўзб. Респ. Бош прокуратураси, Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ва Жазони ижро этиш Бош бошқармаси, унинг мансабдор шахслари томонидан негадир шу кунгача амалда хеч бир текширув, суруштирув ишлари олиб боришмай, афсуски юқорида қайд этилганидек ўзларининг хамкасабаларини содир этишган ва этишаётган жиноий қилмишларини хаспўшлаш (яшириш) мақсадида яна қайтаришиб устиларидан шикоят этилаётган Сирдарё вилояти Қонунийлик, Прокуратура, Суд ва ИИБ идораларига қайтариб жўнатишмоқда. Бундан унумли фойдаланаётган Сирдарё вилояти Ҳуқуқ-тартибот идораларининг масъул ходимлари эса, ўз навбатида муқаддам ўзларининг ғараз ниятларда виждонсизларча тайёрлашган мазкур сохта хужжатларига таянган ҳолда улардан кўчирма сифатида фойдаланишиб, сўнгра юқори турувчи органига ва бир вақтнинг ўзида Президент Админстрациясига, ўзларининг содир этишган жиноий қилмишларини қасддан яширишиб келишмоқда. Исмат ака, Сиздан илтимос. Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри “Улуғ йўл” маҳалласи Садаф кўчаси 94-А уйда яшаган турмуш ўртоғим И.Солиевни муддатидан олдин озодликка чиқишида амалий ёрдам берсангиз.
    Хилола Маматқулова

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.