"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Xonbibi Himmat Qizi: ИШ ЎРГАТИБ, ИШГА ОЛГАНИМ АЙБИММИ?

Муҳаррир танлови, Муҳокама учун мавзу, Хотин-қизлар олами | 28/04/2020 01:04-     12830 марта ўқилди

Xonbibi Himmat Qizi

ИШ ЎРГАТИБ, ИШГА ОЛГАНИМ АЙБИММИ?

Ҳамкасбим Рустам қўнғироқ қилиб, таниши хоразмлик Дилфузага ижарага жой ва иш кераклигини айтиб ёрдам сўради. Учрашдик. Дилфузани ижарахонамга олиб келдим. “Оила тилсими” газетасининг Бош муҳаррири бўлганим учун уни таҳририятга олиб бордим.

Директоримизга таништирдим. Мусаҳҳиҳликка яна бир номзод борлигини айтдим. Ишдан қайтгач ярим кечасигача Дилфузага мусаҳҳиҳликни ўргатдим. Бир амаллаб, директорни кўндириб, уни ишга олдим.

Дилфузага қўлимдан келганича мусофир, дея ёрдам бердим. Ижарага турган уйимизни эгаси таъмирлайдиган бўлди. Ноилож Ирода деган танишимникига Дилфузани ҳам олиб кўчиб ўтдик. Ирода ҳовлида яшарди. Шунинг учун эрталаб ҳовлини супиришга, ошхонадаги ишларига кўмаклашардим.

Бир куни Дилфуза қовоғини уйганича “Мен қулманми? Нима учун Ирода опани ҳовлисини йиғиштиришим керак?” деди.

“Биз бу ерда вақтинча турибмиз. Ирода биздан пул ҳам олмайди. Шунга яраша ҳеч бўлмаса ҳовлини йиғиштиришга ёрдамлашворинг! Шу ҳам қийин ишми?” дедим.

Дилфуза минғирлаганича ҳовлига чиқиб кетди. Эртаси куни Ирода “Илтимос, Дилфузага айтинг, чиқиб кетсин! Бунақанги исқирт қиз керакмас!” деди. Минг бир истиҳола билан Дилфузага Ироданинг гапини етказдим. У кечирим сўраш ўрнига мағрурланиб “Чиқиб кетаман, жой топай” деди.

Бир ҳафтадан сўнг Иродага раҳмат ҳам айтмасдан лаш-лушини йиғиштириб, кетворди.

Таҳририятга ишга бордим. Дилфузани хонамга чақиртириб, саҳифаларни қайтадан ўқиб чиқишини, хатолар кўплигини айтдим.

“Сиз кимсиз ўзи ҳадеб менга иш буюраверадиган?” деди кўзимга тик боқиб Дилфуза.

“Бош муҳаррирингман!” дедим унга жаҳлим чиққани сездирмасликка ҳаракат қилиб.

У саҳифаларни олдида эшикни қарс этиб ёпиб чиқиб кетди. “Синамаган отнинг сиртидан ўтма” деб шунга айтсалар керакда. Эртаси куниёқ уни аризасини олиб ишдан бўшатиб юбордим.

Шундан сўнг Дилфуза сарсон-саргардон бўлиб, иш ҳам, жой ҳам тополмай Хоразмга қайтиб кетди.

Хонбиби ҲИММАТ қизи,

журналист

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. ТОП-5 самых красивых жен президентов
  2. Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: ЭРКАКНИ ИТ ДЕЙДИЛАР…
  3. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  4. Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
  5. Исмат Хушев билан юзма юз Аёл йиғламасин ёки йўқчилик ва тўқчилик ҳақида
  6. Исмат Хушев: “Юзма юз” (3) Доғистонлик санъаткор қиз Аноранинг дилрози 06.04.2020
  7. Замон зўрникими ё “бер-бер”ники? “Ёлғиз она” мақоми трендга кирдими?
  8. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  9. «ТОШКЕНТДА ШОВ-ШУВ БЎЛГАН АСАР” МУАЛЛИФИ ҒАФФОР ҲОТАМОВ ОИЛАСИНИНГ КЎРГУЛИКЛАРИ
  10. Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат
  11. Муҳаммаджон Раҳмонов: Бибим, Бибижоним, қайдасиз, келинг…
  12. Туркиядаги ўзбек талабаси Сарвиноз — «Кун.ўз» меҳмони
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.