АҚШ суди Ғофур Раҳимов шикоятини рад этгани йўқ…
2020 йилнинг 21 апрелида баъзи оммавий ахборот воситалари, хусусан «Озодлик» радиосида Ғофур Раҳимовга АҚШ суди АҚШ Молия вазирлигининг «Қора рўйхати» дан чиқариш ҳақидаги даъво аризасига рад эвобини берди деган ёлғон ва бўҳғтондан иборат мақола чоп этилди…
2020 йилнинг 20 март куни Вашингтон штатидаги Колумбия округ суди Ўзбекистон фуқароси Ғофур Раҳимовнинг ҳимоячилари томонидан киритилган — АҚШ ғазначилигининг чет эл активларини назорат қилиш офиси (Office jf Foreign Assets Control) махфий деб эълон қилган далилларни ўрганиш учун рухсат олиш ҳақидаги илтимосномани рад этиб, бу борада 16 варақдан иборат ўзига хос қарор қабул қилди.
Оддий ва тушунарли тилда айтганда — шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, АҚШ суди Ғофур Раҳимов ҳимоячиларининг оддий бир таклифини рад этди, маҳкамага топширилган шикоят аризасини эмас.
Ушбу қарор АҚШ ғазначилигининг Ғофур Раҳимов исмини махсус белгиланган таъқиқлар миллий рўйхати (Specialy Designated Nationals List) га киритилганлиги тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқий жараёнининг бир қисмидир.
Мазкур суд қарори маъмурий тусдаги расмий маҳкама жараёнлари — яъни, процессуал процедураларга бевосита алоқадор бўлиб, моҳиятига кўра — ҳали якуний қарор эмас.
Суд ишни қайта кўриш жараёнида Ғофур Раҳимовни таъқиқ рўйхатидан чиқарилишига эришиш учун ҳаракат қилишни давом эттириши мумкинлигини таъкидлади.
Суд жараёнининг ушбу босқичида Ғофур Раҳимов адвокатлари Ғазначиликнинг санкциялар рўйхатига Раҳимовни киритишга асос бўлган далилларни ўрганиш учун уларга қўйилган чекловни олишга ҳаракат қилмоқдалар.
Шунингдек адвокатлар суднинг АҚШ Конституциясидаги Бешинчи тузатиш қоидалари Раҳимовга — у АҚШ фуқароси ёки резиденти бўлмаганлиги боис унга тааллуқли эмас деган хулосасига қўшилмайдилар.
Ғофур Раҳимов OFAC санкциялари рўйхатига киритилиши маъмури жараён бўлиб, у асосан баъзи оммавий ахборот воситалари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини ифода этувчи «Сариқ матбуот» маълумотларига асосланган.
Ушбу айбловлар — аниқ тиниқ далил ва исботлар, тергов экспертизалари, гувоҳлар кўргазмаси билан тасдиқланиши лозим бўлган жиноий айбловлар моҳиятини ўзида акс эттирган жиддий ва жиноий айбловлар туркумига кирмайди.
Сўнгги пайтларда бир қатор хориж ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёлғон ва асоссиз миш-мишлар, аламзадалик ва шахсий адоватга асосланган буюртма мақолалар чоп этиш пойгаси кузатилмоқда.
Афсуски, улар орасида АҚШ Ғазначилиги ўз хулосалари учун асос қилиб олаётган ва Америкада нашр этилаётган баъзи оммавий ахборот воситалари ҳам йўқ эмас.
Бу ҳолат Ғофур Раҳимов ҳимоячиларида АҚШ Ғазначилиги тўплаган «Махфий даллиллар» қанчалик ҳақиқатга яқинлиги борасида жиддий хавотир уйғотади.
Ана шундай бир пайтда, фақат ва фақат адолатли Суд маҳкамасигина бу борадаги асл ҳақиқатни қарор топтиради деган умиддамиз.
Узметроном нашридан
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан