"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ДХХ уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди — ЎзА

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Инсон ва қонун | 21/04/2020 00:14-     12572 марта ўқилди

ДХХ уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди

ДХХ уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди

 
Сўнгги вақтларда ёшлар орасида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини истеъмол қилиш ҳолатлари кузатилаётган бўлиб, бундай таблеткалар бир марта қабул қилинганда эйфорияни келтириб чиқарсада, кейинроқ унга тобеъ бўлишга олиб келади.
Ҳозирги пайтда бундай препаратларнинг савдоси билан шуғулланувчилар ўз фаолиятларини нафақат дорихоналарда, балки, озиқ-овқат, хўжалик дўконлари, “пайнет”ларда ҳам йўлга қўйиб, мижозларга қўштирноқ ичида холис хизмат қилаётганликлари айни ҳақиқат.
ДХХ ходимларининг Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида пойтахтимизда дорихоналар фаолиятини йўлга қўйиб, “Регапен”, “Тропикамид”, “Анданте”, “Селофен” каби кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гуруҳ аъзоларидан 140 млн. сўмлик 4211 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва тахминий баҳоси қарийб 1 млрд. сўм бўлган 17 номдаги 50 мингдан ортиқ сифатсиз дори препаратлари мусодара қилинди.
Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан бўлган фуқаролардан иборат гуруҳ аъзолари ўзлари билан газли ва пневматик тўппончалар, пичоқлар, кастетлар, бейсбол ва телескоп таёқчалари олиб юришган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА

Ўхшаш мақолалар:

  1. «GM Uzbekistan» Бош директори қамалди, Бош вазир ўринбосари ариза ёзди…
  2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ҳибсга олинди
  3. Муллажонов оиласининг кирдикорлари (Ички Ишлар вазири диққатига)
  4. Тошкентда ёш актирисани ўлдириб, каналга ташлаб кетганлар жазоланди — ЎзА
  5. Бош муҳаррир И.Хушевга: САФОБЕК ҚОРИНИНГ УЙИГА ЎТ ҚЎЙДИЛАР …
  6. Қўқондаги икки оила қандай қилиб МХХ қурбонларига айлангани ҳақида суд очерки
  7. Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Регистон базми бўйича расмий баёноти
  8. Бош муҳаррир И.Хушевга: Қашқадарё судлов ҳайъати
  9. «Самарқандлик судья август апрелдан кейин келишини билмаслигини исботлади»
  10. “Паррандасаноат” уюшмасининг ходимлари нега кўчада қолишди?
  11. Пўлат Бобожонов Хоразмда йиғилиш ўтказди. 10 нафар ходим лавозимидан озод этилди
  12. Нидерландияда бўëқчилик қилаëтган собиқ терговчи ДХХ фитнаси қурбони бўлган…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.