Абдулла Орипов: Рафиқамга — Сен борсан, мен учун бу олам гўзал…
Умр йўлдошим Ҳанифага
Сен борсан мен учун бу ҳаёт гўзал,
Сен борсан мен учун дилбар коинот.
Сенсиз қолур эрдим зулматда тугал,
Сенсиз қолур эрдим буткул бемурот.
Сенинг висолингда умрим яширин,
Чечаксан мен учун асло сўлмассан.
Шу қадар гўзалсан, шу қадар ширин,
Афсус шундайлигинг ўзинг билмассан…
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ