Абдуллоҳ Зуҳур: Табриз шаҳри яқинида “Моҳ нишон” номли рангли тоғлар бор…
Табриз шаҳрининг яқинида Эрон табиатининг ҳайратланарли жозибаларидан бири “Моҳ нишон” рангли тоғлари мавжуд.
Маҳалий тилда “Ала дағлар” деб аталувчи бу тоғлар Табриз шаҳридан 25 км узоқликда жойлашган.
Туркча “Ала дағлар” бирикмаси “ранг-баранг тоғлар” маъносини билдиради. Ала дағлар минтақасида қизил, жигарранг, яшил, тӯқ сариқ, сариқ ва оқ рангли тепаларни учратиш мумкин. Бу тоғларнинг гӯзал манзарасига кӯз тиккан киши ӯзини бошқа сайёрага тушиб қолгандек ҳис қилади.
70 км кв лик минтақада жойлашган бу тоғларнинг энг баланд нуқтаси денгиз сатҳидан 3200 баландликда жойлашган Билқис тоғидир. Бу тизма тоғлардаги Сосонийлар даврига тегишли Беҳистон ёхуд Куҳандиж каби қалъаларнинг мавжудлиги минтақанинг қадимий тарихга эга эканлигидан далолат беради.
Заминшунос олимларнинг фикрича бу нодир ҳодисанинг сабабини бундан 15 миллион йил олдинги замондан қидириш лозим. Гӯё минтақа тоғлари ва кӯлчаларининг шаклланиш жараёнида мис ва темир каби чӯкиндилар ҳам қатнашган. Уларнинг бошқа кимёвий моддалар билан реаксияга киришиши натижасида рангли тоғ теппаликлари вужудга келган. Ҳар бир ранг ӯша теппада қайси модданинг кӯплигини кӯрсатади. Масалан яшил ранг миснинг, қизил ранг эса темир моддасининг фаровонлиги нишонасидир.
Ала доғларнинг рангли тепалари
Минтақада яшайдиган маҳаллий аҳолининг расм-русум ва маданиятига ҳам бу ғайри табиий рангли тоғлар ӯз таъсирини ӯтказган. Минтақа аҳолисининг навруз пайти амалга оширадиган расм-русумларидан бири яшаш манзилларининг деворларини Ала дағларнинг рангли тепалари тупроғи билан ранглашдир. Бу ишни асосан аёллар бажаришади. Улар бунинг учун аксари вақт навруз, баҳор ва шодлик ранги бӯлган қизил рангдан фойдаланишади. Аёллар рангли тупроқни сувга аралаштириб, ҳосил бӯлган рангли сув билан уйларининг ички деворларини ранглаб, навруз байрамини кутиб олишга ҳозирлик кӯришади.
Табиатнинг бу нодир муъжизасини томоша қилишнинг энг муносиб пайти баҳор, ёз ва куз фаслларидир. Қишда эса минтақада ҳаво ҳарорати совуқ, қор ҳам кӯп ёғиши сабабли бу нодир гӯзалликларни кӯриш имконсиздир.
Айниқса, бир оз ёмғир ёғиб тупроқ намланган пайти бу тепалар сайёҳларнинг суратга тушиш ва хотира учун тасвирга тушириш сюжетига айланади.
Image Caption
Жозибали ранглардан ташқари Ала дағларда жуда кӯп диққатни тортадиган жойлар мавжуд. Табиий кӯл, доимий ва мавсумий дарёлар, тоғлар, булоқлар, боғлар ва экинзорларнинг дилкаш манзаралари шулар жумласидандир. Шунингдек, минтақада минерал сувли чашмалар, ширин сувли кӯл ва Пари кӯли ҳам сайёҳларнинг таважжуҳини ӯзига тортадиган масканлардир.
Моҳнишон тизма тоғлари кӯплаб қазилма бойликларни ҳам ӯз бағрига ниҳон айлаган.
Моҳнишон тоғлари Эрон Ислом жумҳурияти табиий обидалари руйхатига киритилган.
Абдуллоҳ Зуҳур,
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Камина ўйлайманки дунёда сайёҳликка қизиқмаган инсон бўлмаса керак. Бўлса ҳам улар қандайдир жиҳатдан ногирон ёки қарилик гаштини сураётганлардир.
Мен айтмоқчи бўлганим «Дунё ўзбеклари»да таниқли ижодкор Абдулло Зуҳурнинг ЭИЖда мавжуд бўлган Ала дағлар ҳақида эди. Мақола жуда мароқли ўқилади. Рахмат Абдулло акага. Яна шу каби асарлар ёзиб турса дейман.
Исмат ака, «Дунё ўзбеклари» мухлисларидан яна бир нарсани сўраб қолардим: дунёнинг қайси бурчагида бўлсаларингиз ҳам ўша ер, яшаб турган манзилларингиз ҳақида ёзсаларингиз. Қизиқарли маълумотларни Дунё ўзбекларида ўқиб турсак. Чунки ҳамма табиатга, тарихий обидаларга қизиқишади-да.
«Дунё ўзбеклари»нинг доимий мухлиси Сирожиддин …