"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Раҳимжон Ирисов: Наманганда шундай марказ бор – ANAMED

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Ўзбекистон | 15/04/2020 02:08-     14656 марта ўқилди

Шундай марказ бор – ANAMED !

Наманган шаҳридаги сўлим Янгиариқнинг шу ҳудуди узоқ вақт қаровсиз ётарди. Ўткан-кетган одамнинг дили ғашланарди.

Ниҳоят унинг соҳилида қурилиш бошланганда шу катакдай жойда қандай ишхона бўлиши мумкин, дегувчилар ҳам бўлди.

Соат сайин қад ростлаган бинонинг олдида беш қаватли диагностика, орқа томонида икки қаватли стационари ишга тушиб, мижозларни қабул қилишни бошлаганда ҳамманинг оғзидан “ANAMED” тушмай қолди.

Айниқса 28 февраль — 1 март кунлари вилоятимизга ташриф буюрган Муҳтарам Президентимиз бу муассасанинг энг замонавий маскан эканлиги учун унга юқори баҳо бериб, фаолиятига муваффақият тилагандилар.

МЧЖ таъсисчиси Носирбек Абдуллаханов гарчи қурилиш ва жиҳозлашдан – яратувчанликдан бир лаҳза тин олмаган бўлсада, Юртбошимиз баҳоларидан кейин ўзида ажойиб ишчанлик ва ҳаракатчанликка рағбат уйғонганлигини сезди.

Шундай тадбиркорлар бор, бугунги 10 сўмини эртага бир миллион қилишни мўлжаллайди. Бу масалада Носирбек шошилмади. Узоқ ўйлади, халқ тили билан айтганда “етти ўлчаб бир кес”ди. Номи диагностика маркази бўлгандан кейин шунга яраша жиҳоз келтиришни ўйлади.

Россиянинг “ДНК ТЕХНОЛОГИЯ” компаниясидан занжирли реакция усулида ишлайдиган “ДТ ЛАЙТ” маркали аппарат олиб келди. Бу турдаги аппарат вилоят ОИТС маркази, вилоят ДСЭОМда биттадан бўлиб, давлат маблағига келтирилганди. Энди вилоятда бундай жиҳоз тадбиркорнинг маблағи эвазига учта бўлди.

Энди “ANAMED”нинг умумий тавсифи билан танишинг. Мақсад замонавий юқори технологияли тиббий хизмат ташкил этиш эди. Шу мақсадда 20,3 млрд. сўм маблағ сарфланди. Шундан тадбиркорнинг ўз маблағи 5,2 млрд. сўм, банк кредити эса 1,8 млн. АҚШ долларидир.

Марказда тиббий хизматлар кўрсатиш кўлами катта. Аҳолига инновацион технологиялар ёрдамида, миниинвазив нейрохирургик ва эндоурологик оператив даволаш, неврология, эндокринология, кардиология ихтисосликлари йўналишида маслаҳат, диагностика ва консерватив даволаш, тиббий радиология, ультратовуш диагностикаси ҳамда клиник лаборатория (ПЦР, ИФА) диагностикаси ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият олиб борилади.

Йиллик қувватини айтмайсизми – йилига 15 мингдан зиёд беморларни қабул қилиш ва замонавий, кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш. Марказда 15 нафар малакали шифокор, 30 нафар хамшира ва 15 нафар бошқа ходимлардан иборат, жами 60 та ишчи ўринлари яратилди. Ўтган йили Хиндистондан келган малакали шифокор кардиолог-эндокринолог Парамжит Сингх иш олиб борди.

Марказ 2017 йил 6 февралдан тиббий диагностика бўйича, даволаш бўйича эса 2019 йил 1 мартдан фаолиятини амалга оширди.

АКШнинт “General Electric” компаниясиниг МРТ аппарати, сунъий нафас бериш ва наркоз аппарати, Германиянинг “Siemens” компаниясининг УТТ аппаратлари, Швециянинг “ Merevara” компаниясининг операцион столи ва лампалари, нейрохирургия учун катта ва кичик жаррохлик тўпламлари, Япониянинг “FUJI FILM” компаниясининг рақамли рентген аппарати келтирилди.

Россия Федерациясининг, Москва шаҳридаги 1-сонли Марказий клиник шифохонаси. Қозон шаҳридаги Худудлараро клиник-диагностика маркази. Япониянинг Токио шаҳридаги “Toklo Women’s Medical Univercity Medical Center East” клиникаси билан ҳалқаро алоқалар ўрнатилди.

Марказ фаолиятида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг маслаҳати катта бўлди. У тадбиркорнинг бинони қуришдаги, кредит олишдаги, жиҳозлар олиб келишдаги талабларини тўла қўллаб-қувватлади.

Кўряпмизки, жиҳозлар ва иш сифати замонавий талабларга мос бўлиши учун ходимлар ҳам шунга яраша бўлиши керак. Бош врач Эркин Мирхидоятов, лаборатория бўлими мудири Жўрабек Раҳимов ва бошқа врачлар, тиббиёт ходимлари, техходимлар саралаб жамланди.

Тиббиётда “Тўғри ташҳис – ярим шифо” деган қимматли ҳикмат бор. Шунинг учун бу ерда енгил эмас, мураккаб йўл танланди. “Машқда қийин бўлса, жангда осон бўлади” таомилига амал қилинди. Носирбек, лаборант Жўрабекни вилоят ОИТС марказида қарийб 10 йил ишлаган бўлсада уни ва жамоадан бир неча кишини Словакияга олиб борди.

Дунёнинг 70-80 фоизини эгаллаган “МЕДИРЕКС” компаниясига ташриф буюришди. Тажриба алмашишди. Келгуси йиллар учун ниҳоятда катта ҳажмдаги ҳамкорликка келишилди. Жаҳондаги коронавирус балоси даф этилгач, бу битимлар ўз самарасини кўрсатади. Тўғрироғи АҚШда тан олинган автомат лаборатория олиб келинади ва беморлар жонига малҳам бўлади.

Карантин ҳолатида марказ ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Бироқ жаҳон халқлари бошига келган коронавирус пандемиясига қарши курашда “ANAMED”чилар ҳам қалб амри билан ёрдамга киришдилар.

Ушбу касалликка чалинганликка гумон қилинганлардан олинган суртмаларни таҳлил этиб беришга кўнгилли сифатида қўшилдилар. 11 апрелдан – икки кун давомида
450 нафар беморнинг суртмалари тўлиқ текширилди.

Уларнинг соғлом эканликлари тўғрисидаги натижалар лаборантларни ҳам, бизни ҳам бехад мамнун этди. Умуман марказда бир суткада 900 нафар шахснинг суртмасини таҳлилдан ўтказилишига имконият мавжуд.

Шуни ўйлаб, бир вақтлар узоқни кўзлаб иш режалаштирган тадбикорнинг тадбирига таҳсинлар айтасан. Эл бошига иш тушса, кимнинг ким эканлиги билинар экан. Ўз ватандошларининг ҳаёти олдида ўз маблағи, фоизли кредитлар ҳам ҳеч гап эмаслигини Носирбек амалда кўрсатди.

Шуни ўйлар эканман, халқ ўзининг муносиб номзоди сифатида уни вилоят Кенгаши депутатлигига, қўшма сессияда эса Сенатор сифатида номини қўллаб-қувватлагани бежиз эмаслигига ишондим.

Менинг ички сезгим шундан далолат берадики, Носирбек ва у қурган марказ вилоят халқи ишончини ҳали кўп йиллар тўла оқлайди.

Раҳимжон Ирисов,
журналист.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Ватаним маним: ЯНГИЛАНАЁТГАН НАМАНГАН
  2. Дилмурод ЖУМАБОЕВ: СПОРТГА ОШНО ЎЗБЕКИСТОН
  3. Ўзбекистон- Қирғизистон: чегара демилитиризацияси якунланмоқда
  4. Алишер Усмонов ўзининг 65 ёшини кенг нишонламоқда. Чин юракдан табриклаймиз!
  5. Гуллаётган Наманган: Олис қишлоқда китоб тарғиботи
  6. Қашқадарё инвестиция форуми: яхши имконият ва янги лойиҳалар намойиши
  7. Каримовдан кейинги давр: Ўзбек-тожик чегараси миналардан тозаланди — ББС
  8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси тўғрисида
  9. Қозоғистондаги этник тўқнашувда ўлганлар сони 10 кишига етди (ВИДЕО)
  10. Сирожиддин Саййид: Сурхон боғларида гул тўкди ўрик…
  11. Хотин-қизларнинг хайрли ишлари эътироф этилди — ЎзА
  12. АҚШ Президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Елена:
    03/05/2020 в 07:05-

    Перезвоните мне пожалуйста, 8 (931) 988-01-31, Елена!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.