"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ватан қўшиғига айланган Севара Назархон — ЎзА

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Хотин-қизлар олами | 12/04/2020 11:48-     12981 марта ўқилди

Ватан қўшиғига айланган Севара Назархон

Ватан қўшиғига айланган Севара Назархон

Ватанга муҳаббат гимнига айланган “Улуғимсан, Ватаним!” қўшиғини қачон эшитсак, юрагимизда Ватан янгидан туғилгандек, қайноқ меҳримизга чўлғангандек бўлади.

Сен – шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам, ўғлим деб,
Бош эгиб турган чинорим,
Қўйнимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, ВАТАНИМ !..
Гарчи бу улуғ шоир Муҳаммад Юсуфнинг шеъри бўлса ҳам ундаги ўтли сатрлар Севара Назархоннинг овози билан юракларимизга муҳрланиб қолган.Бу санъаткорнинг шу қўшиқда яшаб, куйлашидан. Аммо куни кеча унинг ўзи шу қўшиққа айланиб, миллионлар қалбини ларзага солди.

Гап шундаки, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон “Ўзэскпомарказ”да ташкил этилган Хайрияларни мувофиқлаштириш марказидаги колл-марказда волонтёр сифатида иш бошлади.

Колл-марказнинг 1197 қисқа рақамли ягона алоқа тармоғи карантин вақтида аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида йўлга қўйилган. Марказда Ёшлар иттифоқининг юзга яқин кўнгилли ёшлари фаолият олиб бормоқда.

Севара Назархоннинг волонтёрлик кийимидаги сурати ижтимоий тармоқларда тарқалганда, худди денгиздагидек катта бир тўлқин ҳосил бўлди. Бу ҳайратга, ҳавасга, меҳрга тўлган тўлқин барча ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг биридан-бирига ўтиб бораверди.

Истеъдодли санъаткорнинг бу эзгу иши, ташлаган жасоратли қадами миллионларнинг олқишини олди.

Инстаграмда тарқалган видеода Севара иш жараёни жуда қизғинлиги, ёшлар билан бирга ишлаш мароқли эканини айтган. Қўнғироқ қилаётганлар кўп ва улар озиқ-овқат, дори-дармон каби нарсалар кераклигини билдирмоқда, биз эса ёзиб олиб, керакли жойларга етказаяпмиз. Ўйда қолинг, гигиена қоидаларига риоя қилинг, сизга ёрдам зарур бўлиб қолса 1197 рақамига қўнғироқ қилинг, деб қўшимча қилган у.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса Севара Назархоннинг бу иши чинакам ватанпарварлик эканини эътироф этиб, қўллаб-қувватлаган. Қолдирилган минглаб изоҳларда одамлар таърифга сўз топа олмай, унга юрагини тутган, уни яхши кўришини билдирувчи махсус белгиларни қолдирган.

Фейсбук фойдаланувчиси Ирода Мусаева-Ўринова “Севара артист эмас, у санъаткор. Ҳақиқий фидоий санъаткор. У айримларга ўхшаб еган ошини кўз-кўз қилмади ёки бўлмаса беҳуда видеолар олиб интернетга жойлаб ўтирмади. У ўз соғлиғини ўйламай, беғараз ёрдам қилиш учун волонтёр бўлди!”, деб ёзиб қолдирган.

Ҳақиқатан, шундай. Чинакам санъаткор нафақат ижод қилади, балки халқи учун фидойилик қила олади. Уруш йиллари фронтга бориб, санъатини намойиш қилган буюк санъаткорларимиз шундай йўл тутган. Севара Назархон ўша буюкларнинг издоши эканига яна бир карра амин бўлдик. Ташаккур сизга, Севара!

Норгул АБДУРАИМОВА, ЎзА

Ўхшаш мақолалар:

  1. Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зомин ва Зарбдор туман аҳолиси билан учрашди
  2. Ижодкор ўзбек қизи “Очиқ Евроосиё” халқаро танлови ғолиблари сафидан жой олди
  3. Табриклаймиз! — ​Ўзбекистонда йил одами – Танзила Норбоева! ​
  4. Ортиқова ҳаммани кулдирди. Ҳатто Бош прокурорни ҳам — Хабар.ўз
  5. “Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвонини олган ўн олти нафар Қаҳрамон аёл — ЎзА
  6. gulistonjurnali.uz — КЎЗИМНИ ЯШНАТИБ КИЙИБСИЗ АТЛАС
  7. Салом бериб бобо Қуёшга, зиёрат этамиз Қашқадарёни!
  8. Дурдона Раҳимова: Чекловлардан ваҳимага тушмаслик керак — ЎзА
  9. Чиройли табассум кишининг гўзал ва кўнгли тозалигидан далолат — ЎзА
  10. Гулзамон: Қариндошларим ичида тўртта ҳарбий, битта милиция ходими бор…
  11. Мирзиёев виртуал қабулхонасига: Судларда ижро аҳволи ёмонлиги ҳақида
  12. Андижонда Бобур таваллуди кенг миқёсда нишонланди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 комментария

  1. Ўқитувчи:
    13/04/2020 в 22:02-

    Юқоридаги биринчи изоҳда айтилган фикр мутлақо нотўғри ва чалкаш фикр. Комилжон Отаниёзов, Олмахон Ҳайитова, Отажон Худойшукуров каби ўнлаб эл қалбидан мангуга жой олган машҳур санъаткорлар айнан қўшиқчилик санъати билан ўзбек халқи қалбида ва тарихида бир умрга яшаб қолдилар.

    Ответить
  2. Хокимбек:
    13/04/2020 в 18:54-

    Албатта Севарахонни бу иши тахсинга сазавордир БАЛКИ……
    Бирок ашулачилик касби (булиб хам аёл кишига) обру олиб келганини тарих эслай олмайди.
    Яхшиси бир эркакни хизматини килиб оддий яшаб утилгани яхши булса керак.вактлар келади…..АТТТАНГЛАР КЕЛАДИ….ЛЕКИН КЕЧ БУЛАДИ….ХА…ХА…КЕЧ БУЛАДИ…БУ УМР ДЕГАНИ АМОНАТГА БЕРИЛАДИ ЯЪНИ ХАР ЖИНС СОХИБИ УЗ ВАЗИФАСИНИ КИЛИБ ЯШАБ УТИБ КОЛГАНИ АФЗАЛ БУЛСА КЕРАК.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.