"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ҳабиб Сиддиқ — Андижоннинг Бутқора қишлоғида туғилган…

Бош мақола, Маданият ва Санъат, Редакция почтасидан | 12/04/2020 02:15-     11290 марта ўқилди

12 апрель – таниқли ҳажвчи ёзувчи, олим, публицист ва таржимон Ҳабиб СИДДИҚ таваллуд топган кун.

Ҳабиб СИДДИҚ — 1953 йилда Андижон вилояти Андижон туманининг Бўтақора қишлоғида туғилган.

Андижон пахтачилик (қишлоқ хўжалик) институтини битирган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтида мақсадли аспирантурани ўтаган.

Андижон қишлоқ хўжалик институтида катта ўқитувчи, доцент, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, маънавият ва маърифат масалалари бўйича проректор, “Қишлоқ оқшоми” маънавий-маърифий, ижтимоий оммабоп газетаси бош муҳаррири лавозимларида хизмат қилган.

Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент. Уч юздан ортиқ илмий, илмий-оммабоп, маънавий-маърифий мақолалар муаллифи.

Турли йилларда “Кар қулоққа танбур”, “Ким ошди савдоси”, “Тўқайга ўт тушса”, “Бедаво дарднинг давоси”, “Инглизча туш”, “Чироғи ёниқ хонадон”(сайланма), “Ўрага сичқон тушди…”, “Нимкоса”, “Хўжалик ҳисобидаги оила” каби китоблари чоп этилган.

Ҳабиб Сиддиқ ҳажвиялари ҳажман қисқалиги, мазмунан ранг-баранглиги ва энг муҳими юмористик бўёқларига бойлиги билан ажралиб туради. У ўз асарларида ўқувчиларни турмушимизда учраб турадиган порахўрлик, кўзбўямачилик, лаганбардонлик, ичкиликбозлик, ваъдабозлик каби иллатлар устидан гоҳ қаҳрли, гоҳ кинояли кулдиришга, мухлисларда ана шундай қусурларга нисбатан муросасиз муносабат уйғотишга интилади.

Ҳажвиялари рус, инглиз, қозоқ, қорақалпоқ тилларига таржима қилинган.

Бадиий таржима соҳасида изланиб Азиз Несин, Бронислав Нушич, Аркадий Аварченко, Герберт Кемоклидзе, Лион Измайлов, Сергей Кондратьев каби машҳур ижодкорларнинг жаҳон ҳажвиёти ҳазинасидан ўрин олган сара асарларни ўзбек тилига ўгириш орқали ўз истеъдодининг яна бир қиррасини намоён эта олди.

Маънавий-маърифий йўналишдаги ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир мақолалари билан матбуот саҳифаларида фаол қатнашиб келмоқда. “Ҳаёт йўлга ўхшайди” публицистик мақолалар тўплами нашр этилган.

Асарлари асосида “Чўғ”, “Кичик корхонанинг катта ҳангомаси” видеофильмлари ва қатор телеминиатюралар тасвирга олинган.

Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмаларининг аъзоси. “Шуҳрат” медали соҳиби (2007).

Адиб ўз ижодий, илмий-педагогик, тарғиботчилик ва ташкилотчилик салоҳияти билан ёшларни истиқлол мафкураси руҳида, баркамол авлод қилиб тарбиялашда фаол иштирок этиб келмоқда…

БИЗлар камтарин дўстимизни кириб келаётган таваллуд аёми билан муборакбод этиб унга оилавий омонлик ижодларида янада баракалар тилаб, янги асарлар кутиб коламиз…

Табрик
Ўзи кулмай кулдиради,
Ўз фикрини билдиради.
Нодонни танкид қилади
Ажиб ношир Ҳабиб Сиддиқ.
Ўзи асли самимийдир,
Фикрлари кўп олийдир,
Заҳматкаш бир фидоийдир
Сўзга моҳир Ҳабиб Сиддиқ.
Қилган қанча таржималар,
Демайди ҳеч бўлди, етар,
Суҳбатлашсанг жуда камтар,
Ҳажвчидир Ҳабиб Сиддиқ.
Кўрсанг ўзи оғир босиқ,
Ёзганлари жуда қизиқ,
Ижодга у жуда интиқ,
Ёзувчидир Ҳабиб Сиддиқ.
Муборак деб таваллуд кун,
Бир шеър ёздим унга бу кун,
Дейман, ризки бўлсин бутун,
Дўст, қадрдон Ҳабиб Сиддиқ.

Ассалому-алайкум, ҳурматли Дўстим Таваллуд аёмингиз муборак бўлсин. Сизни ҳеч хам сиҳат-саломатлик тарк этмасин. Оилавий бахт доим ҳамроҳингиз бўлсин. Янги асарлар ёзишдан чарчаманг, ДЎСТИМ. 

Abduqadir Sattarov

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Намоз НОРМЎМИН: НИГОҲ (Бир гадонинг тунги хаёллари) Ҳикоя
  2. Бердиёр Жумаев: Тил — миллатнинг ё ҳаёти, ё мамоти!
  3. Таниқли адиб Омон Мухтор вафот этди
  4. Олим ТОШБОЕВ: АРОСАТДА ҚОЛГАН АВЛОД
  5. Профессор Кристин Ширмахер: Исломда мажбурлаш йўқ!
  6. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга Шаҳрисабздан мактуб…
  7. Бердиёр ЖУМАЕВ: «ЭКСПО-2017» – Келажак сари хуш келибсиз!
  8. Башорат Эшова: Мени шу ёзганларимни илтимос Мавлон Умурзоқовга етказсангиз?
  9. Президент тинмай ишласа-ю, унинг амалдорлари томошабин бўлиб турса…
  10. ҚУРЪОНИ КАРИМ ИЛМУ ФАН ТАРАҚҚИЁТИ ОМИЛИДИР
  11. ЎзМУ ректори Сурхондарё мактабларида сабоқ бермоқда — Уч илдиз
  12. Аҳли Расул Муҳаммад: ГУЛЛАЁТГАН ХАЁЛ (Фалсафий-бадиий этюдлар)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.