"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Гулзамон: Қариндошларим ичида тўртта ҳарбий, битта милиция ходими бор…

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Хотин-қизлар олами | 10/04/2020 10:40-     13051 марта ўқилди

Гулзамон Акбар:
Ассалому-алайкум!

Менинг яқин қариндошларим ичида тўртта ҳарбий, битта милиса ходими бор. Уларга оғир ва маъсулиятли даврда сабр ва матонат тилайман. Ҳаммаси ҳозир қайноқ ҳаёт жароёнидалар…
Чет элда юрганларидан эса: Германияда учта, Россияда иккита, Туркияда учтаси юрибди. Оҳ!.. Уларни Оллоҳга омонат қилиб ўтирибман! Чет элдан ҳамма қайтаяпти. Улар эса, иш ерларида, тинч. «Йўл азоби гўр азоби» бўлиб турган шундай кунларда, яна ҳам Оллоҳга тавваккал қилишдан бошқа иложимиз йўқ. «Мусофирнинг ёри Худо», дейдиларку… Ҳар куни сабр ва бардош беришларини сўраб, улар учун ҳам тинимсиз дуо қилаяпман.

Кўзимнинг оқу қораси дилбандим, қизим ҳам четда. Ўғилим йўқ эди. Ўғил бўлиб ёнимга киришга мажбур бўлди. Унинг меҳнат ҳаққи ҳисобига уйимни таъмирини қилаяпман. Анча оғирини қилиб олдим. Бир йил ялинди,минг баҳона билан жўнатмагандим. Эплаяпти. Эҳ, етиб олгуничаям, ҳозир ҳам ичимга ўт тушгандек.

Аммо қандай аблаҳларни ва қандай кунларни кўрган Гулзамон фақат, Оллоҳга юкинади…!

Минг шукур! Етказганига, умримга, соғлигимга, фарзанларим учун ҳам тириклигимга!

«Дунё ўзбеклари» сайтининг икки йил олдинги, ўта савобли иши ортидан, қишлоғимизда янги подстанция ишга тушганди. Менинг бир мақоламни ўзларининг сайтида кўчириб босганидек яхшилиги ортидан саксон хўжалик оилага янги симёғочлар тортиб берилгани нур устига аъло нур бўлганди. Йиллардир қилиниши керак бўлиб турган иш, ўша мақоланинг «Дунё ўзбеклари» сайтида чиқиши орқали тезлашди.

Қанчалик катта ёрдам! Подстанциянинг қурилишига кетган нарх ҳам чакана қийматда эмас. Биргина мақола билан шунча катта ёрдам! Камида юз йил, балки кўпроқ муддатда бу ердан фойдаланувчи аҳоли электр энергиясини роҳат-фароғатда фойдаланиб юришлари бор ҳақиқат.
Бугунги карантин пайтида жуда кўп саховатли инсонлар эсланаяпти. Ўшанда журналист Исмат Хушевнинг бизнинг қишлоғимиз учун қилган ёрдами, улкан саховати шу иш бўлганди.

Журналистнинг хайрли саховати!

Ҳозир баъзи қишлоқдошларим мени кўрса, «рахмат»деб севиниб юрибдилар. Аслида, инсофи кириб қолган раҳбарларга, Иштихон тумани электр тармоқлари раҳбари Умар Жўраев ҳамда, Исмат Хушевдек адолатли журналистга «Рахмат! «, дейман .

Бу ердаги муаммолар ҳозир ҳам анчагина. Ҳаммасининг вергул, нуқтасигача билиб, мулоҳаза қилиб юрибман. Ҳаммасини кўтаришнинг ҳозир мавриди эмаслигини биламан.

Мамлакатимизнинг «Обод маҳалла» дастури «Шайхлар» қишлоғимизга ҳам анча файз, ободлик олиб келди. Кейинги эллик йилларда бундай ободлик бўлганини ҳеч ким эслолмайди. Ичкари йўлларгача тонна-тонна, мошин-мошин тош келиб, тўкилиши қишлоқдошларимнинг бир хурсандчилигига юз хурсандчилик қўшилди, десам лоф қилмаган бўламан.

Шундоқ аяжонимнинг уйини орқасида икки қаватли болалар боғчаси биноси қишлоққа бирам ярашиб тушдики. Замонавий бозорчанинг янги қиёфада қад ростлаши, умрида шу бозорга келиб кун кўрмаган бозорчиларга қилинган қулайлик учун-ку, минг ташаккур, десам, ҳечам «маддоҳ»бўлиб қолмайман!

Чунки, мен уларнинг қанчалик қийналиб, балчиқларга қоришиб, саратонда»куйиб» савдо қилишларини яхши биламан, мен билмасам ким билсин?! Ич-ичимдан, юрагимдан уларга ичим ачишарди. Томарқалар учун ичиладиган дарёнинг суви келадиган ариқнинг уч кмдан кўпи кўмиб юборилганини айтгандим. «Халқ қабулхонаси» га мурожаат қилгандим.

Дарёнинг суви икки юздан ортиқ хўжаликкка келмай қўйгани, бу томарқачиликка табиий равишда зиён эканлиги, қуёш нури ва тоғ элиментлари экинларга менерал озуқа ҳам эеанлиги, яна бир томондан ҳар ким ер ости чучук сувини мунтазам ер устига мотар билан сувни тортиб олиб, экинларини сўғоравериши ернинг аҳоли учун ичиладиган сувининг ҳам чўкиб боришига салбий таъсир қилишини, янаям, йўл ёқаларида дарахтлар ўсмай қолишига сабабчи бўлиб қолиши ҳақида узоқ гапирдим.

Йўлсозлар раҳбари келиб, уларнинг вазифаси эмаслигини айтди. Аммо карантинлар тугаб қолиши билан ковлаш ва ташиш бўйича оғир турдаги машиналари билан хизмат қилиб, ёрдам беришларини айтиб кетди. 1966 йилларда ўрнатилган симёғочларнинг муддати икки марталаб ўтиб кетганидан сўз очдим.

Бу гапларни ҳали чуқур сўзлашамиз. Шу оғир ва синовли даврдан ҳар ким эсон-омон ўтиб олсин-чи!!!

Дунё тўпламайман асло!

Савоб ва саховат дуоларини ва қилинадиган хайрли ишлар режаларини тўплайман азизлар, бундан буёғига!

Гулзамон Акбар,

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зомин ва Зарбдор туман аҳолиси билан учрашди
  2. Ижодкор ўзбек қизи “Очиқ Евроосиё” халқаро танлови ғолиблари сафидан жой олди
  3. Табриклаймиз! — ​Ўзбекистонда йил одами – Танзила Норбоева! ​
  4. Ортиқова ҳаммани кулдирди. Ҳатто Бош прокурорни ҳам — Хабар.ўз
  5. “Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвонини олган ўн олти нафар Қаҳрамон аёл — ЎзА
  6. gulistonjurnali.uz — КЎЗИМНИ ЯШНАТИБ КИЙИБСИЗ АТЛАС
  7. Салом бериб бобо Қуёшга, зиёрат этамиз Қашқадарёни!
  8. Дурдона Раҳимова: Чекловлардан ваҳимага тушмаслик керак — ЎзА
  9. Чиройли табассум кишининг гўзал ва кўнгли тозалигидан далолат — ЎзА
  10. Ватан қўшиғига айланган Севара Назархон — ЎзА
  11. «Маҳмуд Ражаб иши» бўйича Хоразм Вилоят ИИБ Бошқармаси расмий баёноти (1)
  12. Дунё, Ўзбекистон: Депутат уйида 23 яшар ўзбек қизи сирли равишда ўлдирилди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.